1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш борасидаги фаолиятнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш зарурати тобора ортиб бормоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар «Меҳрибонлик» уйларига жойлаштирилган, васийлик ёки ҳомийлик органининг розилигига кўра васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан қатъи назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмаган ҳолларда 14 ёшга тўлган бола ўзининг таъминоти учун ота ёки онадан ёхуд ота-онаси билан бирга яшамаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва кенг жамоатчиликнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимини жорий этиш ва Котибият тузилмасида бола ҳуқуқларини таъминлаш фаолиятига кўмаклашувчи бошқарув ходимларининг чекланган сони 2 нафардан иборат сектор тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон Республикасида эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёшини ўн саккиз ёш этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тамойиллари ва умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар қўлланилиши ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.03.00 Болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда, шунингдек, ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида бола ўз фикрини ифода қилишга ҳақлидир. Бунда қарор қабул қилишга ваколатли органлар (шахслар) боланинг манфаатига тааллуқли масалани ҳал қилишда оқилона ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, жиддий омил сифатида кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларини назарда тутувчи қарорни қабул қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Олий суди уч ой муддатда боланинг оқилона ва мустақил фикрлаш қобилиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўн саккиз ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, агар унинг ота-онасидан бири, васийликка ёки ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосга кўра яшаш ҳуқуқига эга бўлса, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборишга йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаган, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаган, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаган ҳолларда;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этган жинояти учун суд томонидан белгиланган жазо ижро этиб бўлинган ёки ўтаб бўлинганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ҳолларда.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бешинчи бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган (ташлаб кетилган) ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз онанинг) вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар (йигирма беш ёшга тўлганлар бундан мустасно) учун олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси икки ой муддатда иловага мувофиқ оналик ва болаликка оид статистик маълумотларни «stat.uz» веб-сайтига жойлаштиришни ва маълумотларни доимий равишда янгилаб боришни таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашиш тизимининг тўлиқ ишлашини таъминлашга ҳамда муассасаларга оптик толали алоқа тармоғини ўрнатишга қаратилган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ҳамда йил якунига қадар мазкур тизимнинг тўлиқ жорий этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунга ушбу қарордан келиб чиқадиган ҳамда унинг фаолиятини янада такомиллаштиришга ва жамоатчиликнинг кенг иштирок этишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритиш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.02.00 Вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2019 йил 1 сентябрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Адлия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мақоми ҳамда бундай болаларни тарбиялаш учун жойлаштириш шакллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандликка олувчи оилаларни тайёрлаш ва уларга кўмаклашиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мулкий ва номулкий ҳуқуқларининг кафолатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ҳуқуқий ёрдам олиш ва суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар «Меҳрибонлик» уйлари ва интернатларни ўқиб тугатганидан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Адлия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар «Меҳрибонлик» уйларига жойлаштирилган, васийлик ёки ҳомийлик органининг розилигига кўра васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда болалар уйлари, ногирон болалар учун «Мурувват» интернат уйлари, сил касаллигига қарши болалар санаторийси, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва мактабгача таълим муассасаларида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ва қонунийликни таъминлашга қаратилган жамоат назоратини ўрнатишни назарда тутувчи амалий механизмни жорий қилишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан биргаликда уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болага нисбатан ишлатиладиган тазйиқ ва зўравонликлар турлари ҳамда унинг олдини олишга оид чораларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судгача ва суд жараёнида жиноят процесси иштирокчиси бўлган болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча кафолатларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олиш ўрнига, уларнинг жамиятга мослашувини таъминловчи механизмларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни ёлланма сифатида жалб этиш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш жинояти учун жавобгарликни оғирлаштирувчи нормалар билан тўлдиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг одам савдоси учун жавобгарликни назарда тутувчи 135-моддасини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига доир Факультатив протоколга (2000 йил 25 май, Нью-Йорк) имплементация қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда ходимларнинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар билан ишлаши бўйича методик қўлланма ишлаб чиқсин ҳамда ўз ходимларининг малакасини тизимли равишда ошириб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда васийлик ва ҳомийлик органлари тизимини қайта кўриб чиқиб, уларнинг мақомини белгилаш ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатида қатнашиши учун қулай шароит яратиш мақсадида қонун ҳужжатларидаги «вояга етмаган» ва «бола» каби тушунчаларни бирхиллаштириш юзасидан ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга қулай шарт-шароит яратишга оид миллий ҳаракатлар дастурини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия (О.Б. Муродов) ҳамда Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳи (А.Ю. Мавлонов) бир ой муддатда тегишли кодекслар ишлаб чиқилишида фойдаланиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ювенал адлия тизимини жорий этиш бўйича концепция лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда меҳнат қонунчилигига кўра ишга кириш ҳуқуқига эга бўлган болаларнинг меҳнатидан фойдаланишда уларнинг ҳуқуқлари кафолатланишини таъминловчи қоидаларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Абдуҳакимов ва Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 22 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4296-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«stat.uz» веб-сайтига жойлаштирилиши лозим бўлган минимал кўрсаткичлар ва бошқа маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: «stat.uz» веб-сайтига жойлаштирилиши лозим бўлган кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси тақдим қилинади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 07/19/4296/3001-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)