1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сонли «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда маъмурий регламент деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизмати кўрсатиш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда тасдиқланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг ЯИДХПга уланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисида низомга2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 16 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
319-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Маъмурий регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан аттестация ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисида низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Маъмурий регламентга 1-иловадаги схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчининг ўзи ушбу Маъмурий регламентнинг 2-иловасига асосан, тегишли спорт тури фаолиятини танлаган ҳолда тегишли шаклдаги аризалардан бирини тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчи спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш учун мурожаат қилган тақдирда, бу ҳақда аризада кўрсатади (амал қилувчи рухсатнома берилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ариза берувчи спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган тақдирда спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш учун бу ҳақда аризада кўрсатади (амал қилувчи рухсатнома берилган кундан бошлаб 8 ой мобайнида).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза тўлдирилгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда аризани ЭРИси билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолатларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими аризани расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди. Аризанинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги бўйича барча жавобгарлик ариза берувчининг зиммасида бўлади, бундан аризаларга илова қилинаётган тегишли ташкилотлар томонидан берилган ҳужжатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат хизматлари кўрсатганлик учун қуйидаги йиғимлар ундирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун — тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Маъмурий регламентнинг 7-бандида кўзда тутилган ҳолларда тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ёки «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар аттестациядан ўтмасдан ва аттестациядан ўтганлик учун ҳақ тўламасдан тренерлик фаолияти билан муддатсиз шуғулланишга рухсатнома оладилар. Давлат унвонлари ва халқаро унвонларга ва/ёки мукофотларга эга бўлган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган шахслар спорт тури бўйича тегишли республика федерацияси (ассоциацияси)нинг илтимосномаси бўйича Комиссиянинг қарори билан аттестациядан ўтишдан ва аттестация ўтказилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 9-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Йиғим суммалари қуйидагича тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиш учун йиғим тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг йўналтириладиган қисми 20 фоиздан 10 фоизга камайтирилади ва бўшайдиган маблағлар қолган олувчилар орасида мутаносиб равишда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ариза берувчи томонидан аризада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади, бундан мурожаат тақдим этилган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишни рад этган тақдирда унинг аризаси кўриб чиқилмайди. Бунда аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза берувчи белгиланган аттестациянинг биринчи босқичига қадар аттестациядан ўтишдан воз кечса, аттестациядан ўтказиш учун тўланган йиғим суммаси ариза берувчининг ёзма мурожаатига асосан тўлиқлигича ваколатли орган томонидан аризачига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи аттестациянинг биринчи ва (ёки) иккинчи босчқичларидан муваффақиятли ўта олмаган ҳолатда йиғимлар суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ариза берувчи маълумотларни текшириб, аризани ўз имзоси билан тасдиқлагандан сўнг, Давлат хизматлари маркази ходими аризани ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдан юборилган ариза ва илова қилинган ҳужжатлар нусхаларини олиб, 10 иш кунида аттестациянинг биринчи босқичи ўтадиган сана ва жой тўғрисида ёки аттестациядан ўтказишнинг рад этилиши ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда ариза берувчини Давлат хизматлари марказлари (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали ёхуд ўзи ўрнатилган тартибда хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациянинг биринчи босқичини 20 иш куни мобайнида ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациянинг биринчи босқичидан ижобий ўтган ариза берувчиларнинг ҳужжатларини 3 иш кунида тегишли спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотларига (федерациялар, уюшмалар ва бошқаларга) юборади ва бу ҳақда ариза берувчини Давлат хизматлари марказлари (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали ёхуд ўзи ўрнатилган тартибда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотлари 15 иш кунидан ошмайдиган муддатда аттестациянинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган ариза берувчиларни белгиланган спорт турларидан назарий ва амалий билимлари бўйича аттетациянинг иккинчи босқичини ўтказади ва синов якунлари бўйича хулосани ваколатли органга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ваколатли орган 5 иш кунида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари бўйича таклифни кўриб чиқади ва тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Комиссияга киритади ва Комиссия қарорини тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қуйидагилар рухсатнома беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациянинг биринчи ва (ёки) иккинчи босқичларидан ўта олмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома берилишини бошқа асосларга биноан рад этиш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг ваколатли орган 3 иш кунида рухсатномани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштирган куни уларни ЭРИси билан тасдиқлайди ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига асосан, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Маъмурий регламентнинг 10 ва 12-бандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мазкур Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш ишларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-ШАКЛ
__________________ (сана)
__________________ (рақам)
Тренер-инструктор фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш учун АРИЗА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:
1. Фамилияси, исми, отасининг исми:
2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):
3. Яшаш манзили:
4. Электрон манзили ва телефон рақами (мавжуд бўлса):
5. Илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида маълумот:
7. Спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш
Ҳа ёки йўқ
8. Спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган шахслар спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш
Ҳа ёки йўқ
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. Соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология) муассасаларининг маълумотномалари
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг тавсияси***
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* зарурат бўлган тақдирда ҳужжатлар ўрганиш учун ваколатли органларга юборилиши мумкин.

** футбол бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодлар учун: Осиё футбол конфедерацияси томонидан берилган сертификат (диплом) нусхаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган тренерлик лицензияси ёки Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган «С» тоифали лицензия ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг номзодни аттестациянинг биринчи босқичига юбориш тўғрисидаги тақдимномаси.

*** ушбу ҳужжат фақат умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун тренер-инструкторлик рухсатномасини олиш учун талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-ШАКЛ
__________________ (сана)
__________________ (рақам)
Тренер-ўқитувчи фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш учун АРИЗА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:
1. Фамилияси, исми, отасининг исми:
2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):
3. Яшаш манзили:
4. Электрон манзили ва телефон рақами (мавжуд бўлса):
5. Илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида маълумот:
7. Спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш:
Ҳа ёки йўқ
8. Спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган шахслар спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш :
Ҳа ёки йўқ
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. Соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология) муассасаларининг маълумотномалари
2. Олий ёки ўрта махсус, касбий жисмоний тарбия маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси***
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* зарурат бўлган тақдирда ҳужжатлар ўрганиш учун ваколатли органларга юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** футбол бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодлар учун: Осиё футбол конфедерацияси томонидан берилган сертификат (диплом) нусхаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган тренерлик лицензияси ёки Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган «С» тоифали лицензия ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг номзодни аттестациянинг биринчи босқичига юбориш тўғрисидаги тақдимномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиши талаб этилмайдиган спорт турлари учун олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси.

3-ШАКЛ
________________ (сана)
__________________ (рақам)
Спорт тури бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш учун АРИЗА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:
1. Фамилияси, исми, отасининг исми:
2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):
3. Яшаш манзили:
4. Электрон манзили ва телефон рақами (мавжуд бўлса):
5. Илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида маълумот:
7. Спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш
Ҳа ёки йўқ
8. Спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган шахслар спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш
Ҳа ёки йўқ
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. Соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология) муассасаларининг маълумотномалари
2. Олий ёки ўрта махсус, касбий жисмоний тарбия маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси***
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* зарурат бўлган тақдирда ҳужжатлар ўрганиш учун ваколатли органларга юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** футбол бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодлар учун: Осиё футбол конфедерацияси томонидан берилган сертификат (диплом) нусхаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган тренерлик лицензияси ёки Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган «С» тоифали лицензия ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг номзодни аттестациянинг биринчи босқичига юбориш тўғрисидаги тақдимномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиши талаб этилмайдиган спорт турлари учун олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«371. Спортнинг олимпия ва паралимпия турлари ҳамда Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчилари тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) тавсиялари асосида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмасдан, спорт мактабларида тренер сифатида ишлаш учун тренерлик фаолияти билан шуғулланишга белгиланган тартибда тегишли рухсатнома оладилар».