Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2019 13.07.2012 йилдаги 214-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.07.2012 йилдаги 214-сон
Kuchga kirish sanasi
13.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТРЕНЕРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сонли «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш, аҳолига жисмоний тарбия-спорт ҳамда соғломлаштириш хизматлари кўрсатишнинг сифатини ошириш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш бўйича Республика комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жисмоний тарбия - спорт ташкилотлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган ташкилий чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 1 июлдан бошлаб тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 5-сон, 57-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 13 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномани расмийлаштириш ва бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тренерлик фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи жисмоний шахслар, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни оммалаштирувчи ёки ушбу соҳада аҳолига хизматлар кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом спорт йўналишидаги муассасалардан ташқари, давлат умумтаълим мактабларида, коллежларда, лицейларда ва олий ўқув муассасаларида жисмоний тарбия бўйича ўқитувчилар сифатида ўз фаолиятини амалга оширувчи шахсларга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация (кейинги ўринларда аттестация деб аталади) — жисмоний шахсларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги малакасини, билимларини ва касбий кўникмалари даражасини уларнинг тренерлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат бериш мақсадида аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлик фаолияти — аҳоли ва спортчилар билан ўқув-тренировка, жисмоний тарбия-спорт ҳамда соғломлаштириш тадбирларини ўтказишга, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун уларнинг мусобақа фаолиятига раҳбарликни амалга оширишга йўналтирилган фаолият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренер — спорт бўйича тренер, тренер-ўқитувчи ёки тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган тренер-инструктор сифатида тренерлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар аттестация ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тренировка, жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш машғулотларини ўтказишда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерларнинг малака, методологик маданияти даражасини мақсадли, узлуксиз оширишини, шахсий, касбий ўсишини, уларнинг замонавий педагогик технологиялар ва амалий кўникмалардан фойдаланишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларни тайёрлаш самарадорлиги ва сифатини ошириш, аҳоли билан жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш машғулотларини ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Коллегиаллик, ошкоралик, очиқ-равшанлик, талабгорга холисона муносабатда бўлиш ва камситишларга йўл қўймаслик аттестациянинг асосий тамойиллари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аттестация Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, спорт турлари бўйича республика спорт ташкилотлари (федерациялари, уюшмалари ва бошқалар), жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим муассасалари ходимларидан шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия раиси ваколатига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ишларини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзоларининг Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлислари кун тартибини белгилаш ва мажлисларни чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини Комиссия раисининг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия аъзолари ваколатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ишида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорларини қабул қилиш бўйича овоз беришда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритиладиган материаллар бўйича тегишли хулосаларни ўз вақтида тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт гуруҳлар таркибига киритиш учун экспертлар номзодларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт гуруҳларнинг амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссия котиби ваколатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорлари ижроси мониторингини юритиш ва унинг натижаларини Комиссиянинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган ва эксперт гуруҳларнинг Комиссия мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия раиси билан мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойлари, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия протоколларини юритиш ва тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга сўровлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларини ўтказишга барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда унга давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек Комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва тренерлик фаолиятига тааллуқли эксперт хулосаларни олиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлислари ўтказилишини ва кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлашни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестацияни сифатли ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун малакали мутахассислардан ишчи ва эксперт гуруҳларни шакллантиради ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи ва эксперт гуруҳлар фаолиятини ва Комиссия қабул қилган қарорларнинг бажарилишини жойларга борган ҳолда ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзоларини ва таклиф этиладиган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, жойи ва вақти тўғрисида тегишли материалларни юборган ҳолда хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорига кўра аттестациядан ўтган шахсларга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан рухсатномаларни расмийлаштиради ва беради;
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан рухсатномага эга бўлган шахслар реестри» Давлат ахборот ресурсини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорларига мувофиқ бошқа материалларни Комиссиянинг кўриб чиқиши учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарори бўйича ишчи органга Комиссиянинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва аттестация ўтказиш мақсадида бошқа функциялар ҳам юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Аттестацияни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Талабгорни аттестациядан ўтказиш 3 йилда бир марта ўтказилади, Комиссия томонидан аттестациядан ўтишнинг бошқа муддатлари белгиланадиган қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорда давлат ва халқаро спорт унвонлари ва/ёки мукофотлари мавжуд бўлса ёхуд талабгор Ўзбекистон Республикасида спортни ва тренерлик фаолиятини ривожлантиришга салмоқли улуш қўшган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларда тренерлик фаолияти билан шуғулланишга, уларда кўрсатилган муддатларни ҳисобга олган ҳолда, спорт турлари бўйича халқаро федерациялар томонидан берилган рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлса. Бунда спорт турининг хусусияти (олимпиада, ноолимпиада, миллий ва бошқа спорт турлари) эътиборга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар аттестацияга жалб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар аттестацияга қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилинган тўлов маблағлари ишчи органнинг аттестациядан ўтказиш, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномани расмийлаштириш ва бериш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга йўналтирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аттестация икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич Комиссиянинг ишчи органи томонидан минтақаларда ўтказилади. Аттестациянинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтгандан кейин иккинчи босқич республика минтақаларида спорт турлари республика (минтақа) ташкилотларини (федерациялар, уюшмалар ва бошқаларни) жалб этган ҳолда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Аттестациянинг биринчи босқичи давомида талабгорлар малака синовларидан (мутахассислар базавий назарий билимлари даражасининг аттестация мезонларига мувофиқлигини аниқлаш жараёни) ўтадилар, бунда компьютер дастурлари қўлланилган ҳолда ёки ёзма шаклда уларнинг тренерлик фаолиятини амалга ошириш асосларини, физиология соҳасидаги умумий масалаларни, ўқув-тренировка ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларини ўтказиш, ўқув-тренировка ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларини ўтказиш пайтида шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш методикаларини билишлари ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланиш жараёнида зарур бўлган бошқа умумий назарий билимларни билишлари аниқланади. Саволлар ва баҳолаш мезонларининг намунавий рўйхати ишчи органнинг тақдимномаси бўйича Комиссия томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини ёки ихтисослаштирилган олимпия захираси мактаб-интернатларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга эга бўлган шахслар кўрсатиб ўтилган таълим муассасаларини тамомлагандан кейин тегишли спорт турлари бўйича уч йил мобайнида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичидан ўтган деб ҳисобланадилар.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/583/3422-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт факультетларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга эга бўлган шахслар кўрсатиб ўтилган таълим муассасаларини тамомлагандан кейин уч йил мобайнида аттестациянинг биринчи босқичидан ўтган деб ҳисобланадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 583-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/583/3422-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Узрли сабаб билан аттестацияга келмаган талабгорлар навбатдаги аттестацияга, бироқ кўпи билан бир марта қўйиладилар. Узрли сабаб билан бир мартадан ортиқ аттестацияга келмаганлик узрсиз сабаб билан келмаган деб баҳоланади, талабгор эса аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Узрсиз сабаблар билан аттестацияга келмаган талабгорларга ишчи орган томонидан (ҳужжатлар/материаллар асосида) талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ҳамда унга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор чиқарилганлиги ҳақидаги ёзма билдиришнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узрсиз сабаб билан аттестацияга келмаган шахслар олдинги аттестация вақтидан бошлаб кўпи билан 1 (бир) ойдан кейин аттестациядан такрорий ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Аттестациянинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтилган тақдирда талабгорларнинг ҳужжатлари Комиссияга юборилади, у беш кун муддатда умумжисмоний тайёргарлик бўйича тренер-инструкторлар сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Талабгорлар спорт турлари бўйича тренерлар сифатида фаолиятни амалга ошириш хоҳишини билдирган тақдирда улар спортнинг тегишли тури бўйича тренерларга қўйиладиган касбий сифатлари, билимлари ва маҳоратларини аниқлаш ҳамда спорт турлари бўйича тренерлар, спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар ва тренер-инструкторлар сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш мақсадида хулоса олиш учун спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотларига (федерациялари, уюшмалари ва бошқаларга) юборилади. Тегишли спорт ташкилотлари ёки малакали ходим мавжуд бўлмаган тақдирда спортнинг тегишли тури бўйича аттестациянинг иккинчи босқичини ўтказиш тартиби Комиссия томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Аттестациянинг иккинчи босқичи давомида талабгорлар спортнинг оммалаштирилаётган турига оид назарий ва амалий билимлари бўйича синовдан ўтадилар, синов якуни бўйича хулоса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосани бериш тартиби, муддатлари ва шартлари Комиссия билан келишган ҳолда спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотлари (федерациялари, уюшмалари ва бошқалар) томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ишчи орган томонидан аттестациянинг биринчи босқичи натижалари ва спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотлари (федерациялари, уюшмалари ва бошқалар)нинг аттестациянинг иккинчи босқичи якунлари бўйича хулосалари тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Комиссияга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ёки «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар аттестациядан ўтмасдан ва аттестациядан ўтганлик учун ҳақ тўламасдан тренерлик фаолияти билан муддатсиз шуғулланишга рухсатнома оладилар. Давлат унвонлари ва халқаро унвонларга ва/ёки мукофотларга эга бўлган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган шахслар спорт тури бўйича тегишли республика федерацияси (ассоциацияси)нинг илтимосномаси бўйича Комиссиянинг қарори билан аттестациядан ўтишдан ва аттестация ўтказилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортнинг тури бўйича тегишли Республика федерацияси (ассоциацияси)нинг илтимосномаси Комиссиянинг кўриб чиқиши учун ишчи органга юборилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Агар талабгор Комиссия аъзоси ҳисобланса у аттестациядан ўтишда ўз номзоди бўйича овоз беришда қатнашмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарори унинг учун Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Комиссия мажлислари заруриятга кўра ўтказилади ва сўров йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади, у раис ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бланкаси қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва тартиб рақамига эга бўлади. Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бланкаси рақамланган, ип ўтказиб тикилган ҳамда раҳбарнинг имзоси ва ишчи органнинг муҳри билан тасдиқланган тегишли дафтарда мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Комиссия қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят билдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Жисмоний шахс аттестациядан ўтмаган тақдирда тўлов қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Аттестациядан ўтмаган жисмоний шахс олдинги аттестация бўлган пайтдан бошлаб 1 (бир) ойдан кейин аттестациядан такроран ўтиш ҳуқуқига эгадир.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 519-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371. Спортнинг олимпия ва паралимпия турлари ҳамда Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчилари тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) тавсиялари асосида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмасдан, спорт мактабларида тренер сифатида ишлаш учун тренерлик фаолияти билан шуғулланишга белгиланган тартибда тегишли рухсатнома оладилар.
(371-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг тавсиялари асосида умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спорт мактабларида тренер-инструктор сифатида ишлаш учун аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмасдан тренер-инструкторлик фаолияти билан шуғулланишга белгиланган тартибда тегишли рухсатнома оладилар.
(371-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/32/2481-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372. Тренерлик фаолияти учун амал қиладиган рухсатномаси бўлган шахслар берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар бошқа спорт турлари бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномани олишга ариза беришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
373. Спорт тури бўйича тренер-йўриқчи сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган шахслар спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш бўйича ариза бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар талабгор янги рухсатнома олиш учун унга амал қиладиган рухсатнома берилган кундан бошлаб саккиз ойгача муддатда мурожаат қилган тақдирда, у аттестациянинг биринчи босқичини ўтмасдан аттестациянинг иккинчи босқичидан ўтиш учун тегишли республика спорт ташкилотига (федерацияга, уюшмага ва бошқаларга) юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(373-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
374. Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномани узайтириш, тўхтатиб туриш, тиклаш, амал қилишини тўхтатиш ва қайта расмийлаштириш «Тадбиркорлик соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(375-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар талабгор унга амал қилувчи рухсатнома берилган кундан бошлаб олти ой мобайнида рухсатнома олиш учун мурожаат қилган тақдирда, талабгор аттестациянинг биринчи босқичидан ўтмасдан аттестациянинг иккинчи босқичидан ўтиш учун спорт тури бўйича тегишли республика спорт ташкилотига (федерацияга, уюшмага ва бошқаларга) юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги рухсатнома расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Тренерларга малака тоифалари бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатноманинг мавжудлиги, иш жараёнида юқори спорт ва меҳнат натижаларига эришганлик тренерларга малака тоифаси бериш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Тренерларга малака тоифаси бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Тренерларга малака тоифасининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

Ш. Исроилов

Жисмоний тарбия ва спорт вазири, комиссия раиси

Ж.М. Матчанов

Миллий олимпия қўмитаси бош котиби, Комиссия раисининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори

А.К. Қодиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ш. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази директори, комиссия котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 332-модда; 2013 й., 5-сон, 57-модда; 2014 й., 42-сон, 519-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда, 38-сон, 1040-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/32/2481-сон, 17.04.2019 й., 09/19/319/2957-сон, 13.07.2019 й., 09/19/583/3422-сон)