16.04.2019 йилдаги 318-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.04.2019 йилдаги 318-сон
Kuchga kirish sanasi
17.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон ва «Озодликдан маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 29 январдаги ПҚ-4138-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг жазони ижро этиш муассасаларида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича идоравий умумтаълим мактаби ва тегишли халқ таълими бўлимлари умумтаълим мактабларининг филиаллари фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактабини Зангиота тумани халқ таълими бўлимининг 35-умумтаълим мактабига бирлаштириш ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби мулкий негизида ушбу умумтаълим мактабининг филиалини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлашган касб-ҳунар таълими муассасаларини 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказиш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ғояга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий бой, мустақил дунёқарашга эга ва мустақил фикрлайдиган баркамол шахсни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартлари доирасида маҳкумларнинг сифат жиҳатидан юқори даражада билим олиши ва уларни касбга тайёрлашни таъминлайдиган умумтаълим ҳамда касб-ҳунар таълими дастурларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларни жазодан озод этилганидан сўнг жамиятга мослаштириш мақсадида меҳнат бозорида талаб этилган касбларни эгаллаши учун уларга меҳнат кўникмаларини сингдириш ва мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиаллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига бўйсунади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиалларида ўқувчи маҳкумлар сонидан қатъий назар синфлар очишга рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунарга ўқитиш марказлари мустақил юридик шахслар ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича ташкил этилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфида бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиаллари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунарга ўқитиш марказларида маҳкумларнинг муайян турдаги ишларни бажариш учун зарур касбий билим ва меҳнат кўникмаларини эгаллашини тезлаштиришга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида таълим берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг раҳбарлари, педагоглари ва бошқа ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкаларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунарга ўқитиш марказлари раҳбарлари ва педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асбоб-ускуналар харид қилиш, умумтаълим мактабларининг филиаллари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари биноларини сақлаш (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар), хизмат кўрсатувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар жазони ижро этиш муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда пробация хизмати назорати остидаги шахслар меҳнат бозорида талаб этилган касбларни эгаллаши учун уларни ўқитишни ташкил этиш тўғрисида икки ой муддатда таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касб-ҳунарга қисқа муддатли тайёрлаш касбларининг рўйхатини ва касб-ҳунарга ўқитиш марказининг Уставини бир ой муддатда ишлаб чиқиб тасдиқлансин, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда, касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг штат нормативларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари, стандартларга мос биноларда жойлаштирилишини, шунингдек, зарур ўқув асбоб-ускуналари, мебель, инвентарь ва бошқа мулк билан жиҳозланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунарга ўқитиш марказларини давлат таълим стандартлари доирасида ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек, уларнинг кутубхона фондларини зарур ўқув-услубий адабиёт билан босқичма-босқич таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, озодликдан маҳрум этилган маҳкумларни ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини босқичма-босқич жорий этишни назарда тутувчи Ҳаракатлар дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқиб тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларига бир ой муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 16 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
318-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 24-сон тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент вилояти Зангиота тумани халқ таълими бўлими 35-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани халқ таълими бўлими 12-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 7-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими 22-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 13-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Навоий вилояти Навоий шаҳар халқ таълими бўлими 4-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Навоий вилояти Қизилтепа тумани халқ таълими бўлими 5-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 5-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент вилояти Пискент туманидаги 9-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 50-сон манзил-колонияси қошидаги филиали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 14-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Учинчи минтақавий ҳудуд 29-сон манзил-колонияси қошидаги филиали.
(7 ва 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлашган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилаётган касб-ҳунарга таълими муассасаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги 22-сон касб-ҳунар мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлимининг Тарбия колонияси қошидаги 24-сон касб-ҳунар мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қарши қурилиш касб-ҳунар коллежининг Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 2-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Косон шаҳар «Агробизнес» касб-ҳунар коллежининг Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 10-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги бўлими.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/318/2956-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)