01.08.2008 йилдаги 165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.08.2008 йилдаги 165-сон
Kuchga kirish sanasi
01.08.2008
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сон Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1, 2 баравар оширилганлигини ҳисобга олган ҳолда 1 — 3-иловаларга мувофиқ 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, Директор жамғармаси маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус комиссиянинг ҳуқуқлари ва масъулияти, унинг мажлисларини ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнат фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида уларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш тартибини ва бунинг учун мансабдор шахсларнинг масъулияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бошқа масалалар белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ходимлар касб малакасини, билим даражасини ва педагогик маҳоратини баҳолашнинг улар малакаси холисона баҳоланишини таъминловчи мезонларини такомиллаштириш, шунингдек педагогнинг ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг малака даражаси ёмонлашган тақдирда белгиланган лавозимни ёки тоифани пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра лавозимни ёки малака тоифасини ошириш (пасайтириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчилар лавозимига фақат олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинадиган тартибни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозимга тайинлаш ёки малака тоифаси бериш учун зарур бўлган энг кам стаж муддатларини белгилаш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 1 сентябргача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан, айниқса жойларда зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир йил якунларига кўра, очиқлик ва ошкоралик шартларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини тайёрлаш даражаси, уларни ишга жойлаштириш ёки уларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши бўйича рейтинг баҳоланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2008-2009 йиллар мобайнида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг барча педагог ходимларини, ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаларига кўра ходимларга тегишли малака тоифаларини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва баъзилари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 1 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(сўм)‎

Т/р‎ Номи‎ Академик лицей ўқитувчиси‎ Касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси‎
1.‎ Бош ўқитувчи ‎ 218690 ‎ 206578 ‎
2.‎ Етакчи ўқитувчи ‎ 206578 ‎ 194649 ‎
3.‎ Катта ўқитувчи ‎ 194649 ‎ 182266 ‎
4.‎ Олий маълумотли ўқитувчи‎ 182266 ‎ 170179 ‎
5.‎ Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи ‎ 170179 ‎ 159003 ‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Касб-ҳунар коллежларининг биринчи малака тоифасига, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишли равишда касб-ҳунар коллежларининг катта ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ва ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 224-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бошқа педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎(сўм)
Т/р Лавозимлар номи Тариф ставкалари миқдорлари:
‎олий малака тоифали биринчи малака тоифали иккинчи малака тоифали олий маълумотли ўрта махсус маълумотли
1.‎ Маданият ва санъат академик лицейлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари концертмейстерлари ‎ 182266 ‎ 170179 ‎ 159003 ‎ 147891 ‎ 137176 ‎
2.‎ Олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси ‎ 162934‎ 152162 ‎ 142274 ‎ 132447 ‎ 122967 ‎
4.‎ Академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг психологи, тарбиячиси 153427 ‎ 142743 ‎ 132440 ‎ 122545 ‎ 113057 ‎
5.‎ Спорт коллежи тренер-ўқитувчиси, олимпия захиралари коллежи инструктор-методисти ‎ 143602 ‎ 134144 ‎ 125545 ‎ 117002 ‎ 108758 ‎
6.‎ Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўгарак раҳбари ‎ х ‎ 128705 ‎ 118408 ‎ 108518 ‎ 99065 ‎
7.‎ Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг концертмейстерлари ‎ 125545‎ 117002 ‎ 108758 ‎ 100841 ‎ 93244 ‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 апрелдаги 91-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 179-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(сўм)‎

Т/р‎‏ Лавозимлар номи‎‏ Тариф ставкалари миқдорлари
I гуруҳ‎ II гуруҳ‎ III гуруҳ‎ IV гуруҳ‎
1.‎ Директор‎ 340754 ‎ 323264 ‎ 306166‎ 289209 ‎
2.‎ Директорнинг ўқув ишлари, маънавий-маърифий ишлар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари ‎ 323264 ‎ 306166 ‎ 289209 ‎ 272509 ‎
3.‎ Чақирилувгача тайёргарлик раҳбари ‎ 218690 ‎ 206578 ‎ 194649 ‎ 182266 ‎
4.‎ Жисмоний тайёргарлик раҳбари ‎ 182266 ‎ 170179 ‎ 159003 ‎ 147891‎
5.‎ Касб-ҳунар коллежининг катта устаси ‎ 161101 ‎ 150146 ‎ 139410 ‎ 128705 ‎
6.‎ Касб-ҳунар коллежи ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси мудири ‎ 118408 ‎ 118408 ‎ 118408 ‎ 118408 ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таълимнинг ихтисослик йўналишлари бўйича бўлим мудирлари базавий тариф ставкаларининг миқдорлари бўлимда таълим олаётган ўқувчилар контингентидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150 нафардан 300 нафаргача — 108518 сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301 нафардан 450 нафаргача — 118408 сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
451 нафардан 600 нафаргача — 128705 сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
601 нафар ва ундан ортиқ — 139410 сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимлари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари учун қўлланиладиган Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ходимларининг иш ҳақи базавий тариф ставкасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларининг лавозим маошлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланадиган базавий тариф ставкалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларга қонунчиликда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг лавозимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг малака тоифасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар контингентига боғлиқ равишда муассасалар гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг типи‎‏ Контингент сони (киши)
I гуруҳ‎ II гуруҳ‎ III гуруҳ‎ IV гуруҳ‎
Академик лицей ‎ 851 нафар ва ундан ортиқ ‎ 651—850‎ 401—650‎ 400 нафаргача‎
Касб-ҳунар коллежи‎ 1051 нафар ва ундан ортиқ ‎ 751—1050‎ 451—750‎ 450 нафаргача‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимларининг касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш мақсадида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланадиган талабларга, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари лавозимларининг малака тавсифларига мувофиқ ходимларнинг лавозимлари ва малака тоифалари белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрлар лавозимларига тайинлаш юқорида кўрсатиб ўтилган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт бўйича тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари, уларнинг иш ҳақини ҳисоблаш тартиби, спорт коллежлари ва олимпия захиралари коллежларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича хизматчилари лавозимларининг малака тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган низомларга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкасини ўзгартириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида бошқа лавозимга ўтганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг лавозими ёки малака тоифаси ўзгарганда (ошганда ёки пасайганда) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Базавий тариф ставкасини ўзгартириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари муносабати билан базавий тариф ставкалари ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий тариф ставкалари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма буйруғи чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ходим ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг бир муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий тариф ставкаси ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги умумтаълим, умумий касб ва махсус цикллар педагогик лавозимларига қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий таълим муассасаси бакалавриатининг охирги курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга оширишга қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Устамалар ва қўшимча тўловлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар таълим-тарбия жараёнининг амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига, ўқувчиларининг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмаларни ўзлаштириш даражасига ҳамда ўқув жараёнига қўшган ҳиссаси учун Директор жамғармасидан 40 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятини баҳолаш мезонлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Базавий тариф ставкасига қўшимча тўловларнинг қуйидаги турлари белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳ раҳбарлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма ишларни текшириш учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув ва лаборатория кабинети мудирлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган қўшимча тўловлар ушбу қўшимча тўловларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағларидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун нақд пул берилишига моддий жавобгар шахси (кассир) функциясини бажарувчи маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудирига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу Низом кучга кирган вақтда амалда бўлган ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларга устама ҳақлар сақланиб қолади ва уларнинг миқдори ходимнинг базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг педагогик иши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнини босиш тартибида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир йилда 360 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Профессионал таълим муассасаларида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш
(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Профессионал таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш шахсий йиллик иш режаларига асосланган.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллик иш режаси ўқув, ўқув-методик, илмий, илмий-методик, ташкилий-методик, ташкилий-педагогик ва маънавий-маърифий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси бир йилдаги 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда «лицей — университет» таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларида шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари ушбу таълим муассасаларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштирадиган олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик иш режаси 40 соатлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари, ишлаб чиқариш таълимини, тарбиявий ишларни амалга ошириш учун материаллар қисмини тайёрлаш бўйича тақсимлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш вақти нормативлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин профессионал таълим муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллик (семестр) иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шахсий йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда профессионал таълим муассасаси раҳбарияти ўқитувчининг ўқув юкламаси соатлари ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бунда ўқув юкламасининг белгиланган нормативларига тузатиш киритиш ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий режадагига нисбатан камайтириш ёки кўпайтириш томонга 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Алоҳида ҳолларда профессионал таълим муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши иш вақтининг нормал давом этиш муддатининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Профессионал таълим муассасасининг ҳар бир ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси йиллик иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ёки профессионал таълим муассасасининг бошқа коллегиал органи мажлисида ҳар йили камида бир марта ҳисобот беради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низомнинг 16 — 19-бандлари талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда «лицей — университет» таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, профессионал тайёргарликни рағбатлантириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига, ўқувчиларда профессионал кўникмалар шаклланишига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, касб маҳорати ва малака ўсишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси (кейинги ўринларда «Директор жамғармаси» деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Директор жамғармаси барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Директор жамғармаси маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг фақат юксак касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифати ошишига аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишга (алоҳида ҳолларда) йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рағбатлантириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш учун туман, шаҳар, вилоят ва республиканинг энг иқтидорли ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари илғор тажрибасини ва фаолияти самарадорлигини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Директор жамғармасини шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет ажратмалари Директор жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Директор жамғармаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади (имкониятлари чекланган ва жисмоний ривожланишида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда эса — 25 фоиздан ортиқ эмас).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори молия йили учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларида назарда тутилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга бюджет харажатлари ҳажмидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори республиканинг барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети қабул қилингандан кейин, ташкилотларга улар харажатларининг белгиланган ҳажмини улар эътиборига етказиш юзасидан қонунчиликда белгиланган муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлигининг қўшма хати билан барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, вазирликлар (идоралар) ва молия органларига етказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таъминотига харажатларнинг сметаларини молия органларида рўйхатдан ўтказишда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг тегишли органи молия органига белгиланган тартибда ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси бўйича ушбу харажатларга фоиз нисбатида белгиланган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланган Директор жамғармаси маблағларини ажратиб кўрсатган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари йиллик ҳажмини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси таъминоти харажатлари сметасида назарда тутилади, улар 41 10 000 «Иш ҳақи» моддасига киритилади, 41 11 210 «Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари» бюджет таснифи коди бўйича харажатлар сметасига ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига устамалар, мукофотлар ҳамда моддий ёрдам харажатларини молиялаштириш белгиланган тартибда молия органлари томонидан иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланадиган белгиланган устамалар, бир йўла бериладиган мукофотлар ва моддий ёрдам суммаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда улардан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ўтказилади. Жисмоний шахсларнинг Директор жамғармаси ҳисобига олинган даромадларига солиқ солиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла бериладиган мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг юқори ва ҳудудий бошқарув органларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашувига йўл қўйилмайди, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия таркиби ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг буйруғи билан, камида етти кишидан иборат этиб тасдиқланади ва унга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директор — комиссия раиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директорнинг ички мониторинг ташкил этилиши учун масъул бўлган ўқув ишлари бўйича ўринбосари — комиссиянинг масъул котиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик кенгаш томонидан тайинланадиган педагогик жамоанинг камида икки нафар вакили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаба уюшмаси ташкилоти раиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
васийлик кенгаши вакили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналар қўмитасининг вакили.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар бериш ва моддий ёрдам кўрсатиш очиқ муҳокама қилиш шароитларида ва Директор жамғармасида назарда тутилган маблағлар доирасида махсус комиссиянинг мажлисларида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия мажлислари ярим йилда камида бир марта, истисно ҳолларда эса заруриятга кўра ўтказилади. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг олдинги ўқув давридаги (семестр, ўқув йили) ишини баҳолаш якунлари бўйича ҳамда айрим ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари иш сифатидаги аниқланган ўзгаришлар асосида белгиланган устамалар миқдорлари махсус комиссиянинг қарори билан қайта кўриб чиқилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари сони бир вақтнинг ўзида улар умумий сонининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига белгиланадиган устамалар, бир йўла бериладиган мукофотлар ва моддий ёрдам миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига базавий тариф ставкасининг 40 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик устамалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб маҳорати ва ўқув жараёнига шахсий ҳисса қўшганлиги, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишлари ҳисобга олинган ҳолда чуқурлаштирилган ихтисосли табақалаштирилган ўқитишдаги юксак самарадорлик ва сифат учун, ўқувчиларнинг билимларини рейтинг баҳолаш натижалари бўйича аниқланадиган тегишли гуруҳлар ва ўқув фанлари учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари билан белгиланган билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига қараб, тарбиявий жараённинг, аудиториядан ташқари ишларнинг сифати ва уни амалга ошириш самарадорлигига боғлиқ равишда улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқийлик руҳида тарбиялашга шахсан қўшган аниқ ҳиссаси учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчиларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг профессионал майллари, малака ва кўникмаларини ривожлантирганлик учун, тегишли гуруҳлар учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари билан белгиланган профессионал билим ва кўникмаларнинг тўлиқ ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасига қараб, улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқийлик руҳида тарбиялашга шахсан қўшган аниқ ҳиссаси учун касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Директор жамғармаси маблағларидан ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига устамалар миқдори ўқувчиларнинг ўзлаштиришига, уларнинг профессионал малака ва кўникмаларни эгаллаш даражасига, уларнинг таълим стандартларига мувофиқлигига, шунингдек ўқув-тарбия жараёни ташкил этилиши сифатига боғлиқ бўлган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ходимларига, шунингдек ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга ошираётган ўқитувчиларга ва ишлаб чиқариш усталарига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталарининг базавий тариф ставкаларига Директор жамғармаси ҳисобига ҳар ойлик устамалар ҳар бир ўқув йилида олдинги ўқув йили иш якунлари бўйича белгиланади ва ҳар бир ўқув семестри якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг айрим ўрнак кўрсатган ходимларини мукофотлаш уларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир лавозим маошигача миқдорда бир йўла мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади. Мукофотлаш ўқув юрти иш якунларини чиқариш натижалари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «Ёшлар етакчиси» вазифаси юкланган ўқитувчига (ходимга) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 632-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 861-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Махсус комиссиянинг ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ҳамда «Ёшлар етакчиси» вазифаси юкланган ўқитувчининг (ходимнинг) базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи чиқарилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 632-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 861-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Директор жамғармаси маблағларининг сарфланишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари Директор жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда текширади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Устамаларни белгилаш учун тақдим этилган маълумотларнинг холислиги, ошкоралиги ва тўғрилиги ҳамда уларни белгилаш тартибига риоя қилиниши учун махсус комиссиялар раҳбарлари жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш киритилаётган ёки 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотаётган қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари рўйхати, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорларининг 23-бандидаги «ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 августдаги 327-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 375-сон қарорининг охирги хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда; 2012 й., 29-сон, 338-модда, 36-сон, 412-модда; 2014 й., 16-сон, 179-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 33-сон, 861-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон; 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)