01.02.2019 йилдаги ПҚ-4145-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 01.02.2019 йилдаги ПҚ-4145-сон
Kuchga kirish sanasi
01.02.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига қилган расмий ташрифи Ўзбекистон-Германия тарихида дўстлик ва шериклик муносабатларининг янги саҳифасини очди, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ўзаро англашувни чуқурлаштиришга кучли туртки берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда ўтган олий даражадаги самарали музокаралар, Бундестагдаги, Бавария ҳукуматидаги ва ишбилармон доиралар билан бўлиб ўтган учрашувлар томонларнинг Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган икки томонлама интилишларининг кучайганлигини яна бир бор тасдиқлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва қўшма қарорлар қабул қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни тўлиқ ҳажмда амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германия Федератив Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, шунингдек хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германия Федератив Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германия Федератив Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминлаш механизми 4-иловага мувофиқ* тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 3-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармони билан ташкил этилган Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имзоланган ҳужжатларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шу жумладан Германия Федератив Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувлар ҳамда алоҳида ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича мамлакат ички тартиб-таомилларини ўз вақтида амалга ошириш устидан доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг сўзсиз ижро этилиши бўйича масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган амалий чоралар тўғрисида ҳисоботларни ҳар ойда эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек ушбу масалалар бўйича немис томони, аввало Инвестиция ва технологиялар бўйича Ўзбекистон-Германия қўмитаси доирасида мунтазам ва самарали ҳамкорликни ташкил қилишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланган ҳолда тармоқ жадвалларини ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига қадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижроси бўйича маълумотларни тегишлича Ташқи ишлар вазирлигига — 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига — 3-иловага* мувофиқ тақдим этишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларининг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4145-сон