30.10.2018 йилдаги ПФ-5565-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.10.2018 йилдаги ПФ-5565-сон
Kuchga kirish sanasi
31.10.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ва чет давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари (кейинги ўринларда — олий даражадаги ташрифлар) давомида имзолаш учун ҳужжатларни тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар (кейинги ўринларда — стратегик корхоналар) иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги олий даражадаги ташрифлар муддатлари аниқланишига қараб бир кун муддатда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини ёзма равишда хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида ижро қилиниши устидан назорат ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳалари ташриф бошланишидан бир ой аввал Инспекция билан бирга батафсил кўриб чиқилганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ҳар ойда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармонига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, Инспекция олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашиш доирасида:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси тузилмалари билан — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган асосий ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси тузилмалари билан — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, инвестициявий ва ташқи савдо сиёсатини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган тизимли муаммоларни аниқлаш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ташқи сиёсий ҳамкорлик соҳасидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни келгусида ижро этиш масалалари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан — олий даражадаги ташрифларга тайёргарликни ташкил этиш, шу жумладан ташриф давомида имзолаш учун ҳужжатларни тайёрлаш, шунингдек, уларни келгусида ижро этиш масалалари юзасидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан — олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича ишлаб чиқиладиган ва амалга ошириладиган аниқ инвестиция лойиҳалари, халқаро молия институтларининг қарзлари, кредитлари, техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб қилиш ҳамда хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари билан — тегишли ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан юзаки (аниқ амалий натижаларга эришилмасдан) ижро этилишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — «Ijro.gov.uz» тизими) орқали ўз вақтида тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросининг бориши, шунингдек, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳар ойда кўриб чиқилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ижро этишда бюрократизм ва масалаларни ҳал қилиш муддатларининг чўзилиши ҳолатларини бартараф этиш орқали доимий равишда кўмаклашсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа масъул идоралар олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан уларнинг ижро ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш учун «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилиш имконияти мавжуд бўлган электрон материалларни Инспекцияга тақдим этиб борсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини назорат қилиш жараёнига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини, келгусида уларнинг «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда хориждаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг «Ijro.gov.uz» тизимига мониторинг режимида кириш имкониятини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда хорижий ҳамкорлар ўртасида видеоконференц-алоқа ўрнатиш имконини берувчи «телекўприк» ишга туширилишини бепул асосда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагиларга шахсий жавобгарлик юклатилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга — олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросига кўмаклашиш ва уни назорат қилиш учун;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов) ва бошқа манфаатдор вазирликлар раҳбарларига — олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларда аввалдан қўйилган мақсадларга эришиш ва амалга ошириш бўйича кўтарилган масалаларни ва юзага келган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган вазифалар ижроси натижаларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш учун;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларга — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, Инспекцияга ушбу Фармонга мувофиқ материалларни ўз вақтида, асослантирилган ҳолда ва тўлиқ тақдим этиш учун;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига — олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ижро этиш доирасида қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажариш, шу жумладан, инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда кўмаклашиш учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар билан бир хилда шахсий жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги тегишли равишда ҳукумат ва идоралараро даражада халқаро ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг маълумотлар базасини яратсин ҳамда келгусида унинг «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5565-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 4-банддаги «70» рақами «81» рақами билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 1-илова қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони хизмат кўрсатиш ва техник ходимлардан ташқари 81 штат бирлигини ташкил этади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/18/5565/2138-сон; 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон; 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)