20.03.2019 йилдаги ПҚ-4245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.03.2019 йилдаги ПҚ-4245-сон
Kuchga kirish sanasi
20.03.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълимни ривожлантириш, таълим фаолиятига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, таълим хизматларининг замонавий ривожланиш тенденцияси тармоққа хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари илғор тажрибасини янада жорий этиш, улар билан яқин шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, таълим соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш зарурати мавжудлигидан далолат бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер университетининг (АҚШ) (кейинги ўринларда — Университет) Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ олий таълим муассасаси — юридик шахс шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади, алоҳида мол-мулк, мустақил балансга эга, тасарруфидаги пул маблағлари ва мол-мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Университет (кейинги ўринларда — таъсисчилар) томонидан таъсис этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ таъсисчилар билан келишилган ҳолда таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Университет томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказда тўлов-контракт асосида таълим бериш нархи миқдори таъсисчилар билан келишилган ҳолда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказда таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологиялари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик, табиий фанлар ва педагогика соҳаларида халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ва сифатини оғишмай ошириб бориш, Марказнинг профессор-ўқитувчи ходимларини хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашуви асосида мутахассис ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва илмий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Университет:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқларини татбиқ этишни таъминлашга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ мутахассислари малакасини ошириш ва профессор-ўқитувчи ходимларини қайта тайёрлашни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар билан бойитишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг бошқа олий таълим муассасалари билан тузилган ўзаро битимлар асосида қўшма таълим дастурлари бўйича мутахассислар тайёрлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг малакали профессор-ўқитувчиларини Марказда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун жалб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Марказга таълим олувчиларни қабул қилиш квоталари манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда таъсисчиларнинг қўшма қарорига биноан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Марказ фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан тушган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг асосланган буюртмаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(5-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Марказни ташкил этиш, унинг моддий-техника ва таълим базасини шакллантириш, шунингдек, таъмирлаш-тиклаш, бино ва иншоотларни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан жиҳозлаш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Марказ профессор-ўқитувчилари, шу жумладан хориждан жалб қилинадиган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари Университет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Университетга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларга бўлган эҳтиёж ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессор-ўқитувчи ходимлар, шунингдек, педагогик ва илмий иш олиб боришга жалб этиладиган бошқа шахслар меҳнати, яшаши ҳамда транспорт харажатлари учун уларга белгиланган тарифлар бўйича тўлов амалга оширишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби (кейинги ўринларда — Ташкилий комиссия) 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказида таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ташкилий комиссия (А. Абдуҳакимов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2019 йил 1 августга қадар Марказнинг бино ва иншоотлари реконструкция қилиниши, шунингдек, Марказ профессор-ўқитувчилари учун яшаш жойлари тайёрланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2019 йил 31 августга қадар Марказни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва ташкилий техника, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2020 йил 31 августга қадар Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказда ўқув аудиториялари, таълим олувчилар учун турар жойлар ва профессор-ўқитувчи ходимларининг вақтинча яшаши учун меҳмонхона типидаги бинолар назарда тутилган 400 ўринли ўқув корпусининг реконструкция қилиниши ва жиҳозланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказни жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар комплекси ҳудудида жойлашган ошхона ўрнида тренажёр зали учун ертўлага эга бўлган спорт зали қурилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 13-уйда жойлашган Тошкент архитектура-қурилиш институтининг бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудуд оператив бошқарув ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилсин ҳамда кейинчалик бепул фойдаланиш учун белгиланган тартибда Марказга берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Grand stroy proekt» МЧЖ — бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачига, истисно тариқасида, танлов савдоларисиз, энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича бош пудратчини белгилашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Марказга иккита, шу жумладан битта шахсий бириктирилган ва битта навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 2022 йил 1 апрелга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ барча турдаги солиқлар тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан ҳам доимий муассаса орқали, ҳам тўлов манбаидан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Марказни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Марказнинг устави ва тузилмаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомаларига кўра мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳамда Марказга қабул қилинган чет эллик талабалар учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомаларига кўра Марказнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳамда Марказга қабул қилинган чет эллик талабаларга давлат божини ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 20 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4245-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташкилий комиссия раиси

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири

Ш.М. Садиков

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

А.Х. Тўхтаев

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

М.Б. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

Б.Б. Ашрафханов

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

Д.Х. Ахатов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари

Дж. Шустер

Вебстер университети (АҚШ) катта проректори (келишув асосида)

К.С. Ризаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти мудири, Ташкилий комиссия котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказида таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг номланиши

I. Таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари

1.

Бошқарувнинг ахборот тизимлари (фан бакалаври)

2.

Интерфаол рақамли медиа (санъат бакалаври)

3.

Медиакоммуникациялар (санъат бакалаври)

4.

График дизайн (санъат бакалаври)

5.

Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат бакалаври)

6.

Информатика (фан бакалаври)

7.

Тадбиркорлик (санъат бакалаври)

8.

Иқтисодиёт (санъат бакалаври)

9.

Халқаро муносабатлар (санъат бакалаври): халқаро иқтисодиётга эътибор қаратилади

10.

Бухгалтерия ҳисоби (фан бакалаври)

11.

Европа тадқиқотлари (санъат бакалаври)

12.

Глобал журналистика (санъат бакалаври)

13.

Жамоатчилик билан алоқалар (санъат бакалаври)

14.

Кино, телевидение ва видео ишлаб чиқарилиши (санъат бакалаври)

II. Магистратура мутахассисликлари

1.

Ахборот технологиялар бошқаруви (санъат магистри)

2.

Коммуникациялар бошқаруви (санъат магистри)

3.

Бизнес бошқаруви (бизнесни бошқариш бўйича магистр)

4.

Бизнес ва ташкилий хавфсизлик бошқаруви (санъат магистри)

5.

Савдо бошқаруви (санъат магистри)

6.

Медиакоммуникациялар (санъат магистри)

7.

Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат магистри)

8.

Таълим ва инновациялар (санъат магистри)

9.

Таълим технологиялари (санъат магистри)

10.

Амалий педагогик психология (санъат магистри)

11.

STEM (санъат магистри)

12.

Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш (санъат магистри)

13.

Менежмент ва лидерлик (санъат магистри)

14.

Экология менежменти (санъат магистри)

15.

Соғлиқни сақлаш бошқаруви (санъат магистри)

16.

Суд ҳисоби (фан магистри)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2019 й., 07/19/4245/2798-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)