1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда, айниқса пахта етиштиришда сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг ҳосилдорлигини янада оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар келгуси йилда пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича аниқ рўйхатни шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим қилиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш параметрларига асосан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилда — ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари ҳисобидан ажратиб берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йилларда — субсидия ажратиш учун бюджет параметрларини шакллантиришда кўзда тутиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тажрибаси якунларини ўрганиб чиқиб зарур ҳолларда 2020 йил 1 апрелга қадар пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаш тартибини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 6 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 103-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг умумий суммасидан қатъи назар, пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш тизими жорий этилган майдоннинг ҳар бир гектари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бир марталик 8 млн. сўм субсидия ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга, шу жумладан ушбу мақсадга жалб этилган кредит бўйича қарздорликларини қоплашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг мурожаатларини ўрганиб ҳар йили 1 апрелга қадар келгуси йилда пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича аниқ рўйхатни шакллантириб келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси календарь йилнинг 1 майига қадар келгуси йилда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш параметрларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш параметрларига асосан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратишни кўзда тутиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия олувчи пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхатини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳар бир туманда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш учун туман ҳокимининг тегишли қарори билан қуйидаги таркибда қабул комиссияси тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — комиссия раиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — комиссия раисининг ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман Молия бўлим бошлиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман Сув хўжалиги бўлими бошлиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман Электр тармоқлари бўлими бошлиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича пудрат ташкилоти раҳбари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёсини етиштирувчи ташкилот раҳбари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда қабул комиссия талабига кўра бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга субсидия олувчи пахта хом ашёси етиштирувчилари рўйхатига кириш учун пахта хом ашёси етиштирувчилар Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) ишчи органига — Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасига (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тақдим қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича лойиҳа ва «Бизнес-режа»нинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш технологиясининг бутловчи қисмларини харид қилиш ва қуриш бўйича пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларнинг нусхаси (агар томчилатиб суғориш технологиясини пахта хом ашёси етиштирувчи ўз имкониятлари билан қурган бўлса бошқа тегишли ҳужжатлар тақдим этилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишчи орган 1 кун муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси етиштирувчиларни мазкур Низом 4-бандига мувофиқ шакллантириладиган рўйхатда бор ёки йўқлигини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси етиштирувчилар мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда бор бўлган тақдирда, улар томонидан тақдим қилинган барча ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб қабул қилиб олади ва алоҳида дафтарда қайд қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида тегишли маълумотлар етишмаган тақдирда уларни тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун пахта хом ашёси етиштирувчиларга қайтариб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар тўпламини тўлиқ тақдим этган пахта хом ашёси етиштирувчилар бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишчи гуруҳ раҳбари томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг мурожаати асосида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг ер майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш технологиясини уч кун муддатда жойида ўрганиб чиқилишини ва мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли хулоса тайёрланишини ташкил этади ва хулосани тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш якуни бўйича ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасини олган ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхати хар ўн кунда ишчи орган томонидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ишчи орган томонидан шакллантирилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхати ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланган субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхати ишчи орган томонидан икки иш куни давомида субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ҳамда унинг нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят Молия Бош бошқармаларига расмий равишда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишчи гуруҳ пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ишчи гуруҳлар томонидан расмий равишда тақдим этилган рўйхат асосида пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича уч кун муддатда тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларига ўзгартиришлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар Молия Бош бошқармалари бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағларига тегишли бюджет маблағларини ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, молиявий йил якуни бўйича мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар икки иш куни ичида тегишлилиги бўйича томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига келиб тушган субсидия маблағларига пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг мавжуд кредитор қарзларини қоплаш учун инкассо топшириқномалари қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда кўрсатилган ер майдонидан ортиқ бўлган қисмига қилинган харажатлар пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун кетган харажатларни келгуси йилда қоплаш учун Давлат бюджетидан қоплаш учун пахта хом ашёси етиштирувчи белгиланган тартибда ишчи гуруҳга мурожаат қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Пахта хом ашёси етиштирувчиларига томчилатиб суғориш тизимларини кўриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қисман қоплаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун бир гектарга 20 млн. сўмдан ошмайдиган қисмига ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан икки кун муддатда пахта хом ашёси етиштирувчининг кредит мажбуриятлари бўйича фоиз харажатларининг 10 фоизли пункт миқдорини қоплаш бўйича бюджет маблағлари ажратиш тўғрисидаги талабномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг талабномаларини кўриб чиқади ва икки кун муддатда тегишли бюджет маблағларини илгари ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш ҳолатини инобатга олган ҳолда ажратади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қўшимча асослантирувчи ҳисоб-китоб маълумотлари (тижорат банклари томонидан кредит ресурсларининг неча йилга ажратилганлиги, ўтган молия йилида ажратилган маблағлар билан қанча қисми қоплаб берилганлиги ва режалаштирилаётган молия йилида қолган қисми учун қанча маблағ талаб қилиниши ҳамда олинадиган кредит ресурслари бўйича прогноз) талаб қилиб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича бир гектарга 20 млн. сўмдан ошган қисми (компенсация қилинмайдиган қисми) алоҳида тижорат кредити билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳалари амалга оширилган ер майдонлари бўйича кейинги йилларда амалга ошириладиган лойиҳалари кредит мажбуриятларининг бир қисмини қоплашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган шартномавий мажбуриятлар бўйича низолар ва келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлари ҳамда тегишли кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан доимий назорат амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
схемаси

Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
______________ вилояти (Қорақалпоғистон Рсспубликаси)да сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ __________ тумандаги томчилатиб суғориш технолгиясини жорий қилган пахта хом ашёсини егиштирувчи _____________ (фермер хўжалиги, кластер номи)нинг 20__ йил ________даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:
____томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёсини етиштирувчи ____________ (фермер хўжалиги, кластер номи) 20__ йилда _______ га майдонда (жумладан, _____ контур бўйича ______ га, ....) пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича жами қиймати _________ сўм бўлган лойиҳа ва бизнес-режа ишлаб чиққан ҳамда _________ пудрат ташкилоти билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами қиймати __________ сўм бўлган шартнома тузган;
_____________ тижорат банки билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш (бутловчи қисмлар харид килиш) учун _________ сўмга _____ фоизли кредит шарномасини тузган ҳамда амалда __________ кредит олган;
____20__ йилда _______ га майдонда (жумладан, _______ контур бўйича ______ га, ....) пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва ишга туширган.
ХУЛОСА:
_______________ пахта хом ашёсини етипггирувчи _____________ (фермер хўжалиги, кластер номи)га жами _________ сўм миқцорида давлат бюджетидан субсидия ҳамда тижорат банкининг кредитлари бўйича 10 фоизли пункт миқдорида ____________ сўм маблағ тўлаш мақсадга мувофиқ.
Ишчи гуруҳ аъзолари:
Т/р
ф.и.о.
имзо
Лавозими
1.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
2.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи