1-ИЛОВА
|
Т/р |
Товарлар номи |
ТИФ ТН коди |
|
1. |
Томчилатиб суғориш тизими учун қувур ва шланглар ишлаб чиқариш учун пигмент ва препаратлар |
3206 19 000 0 |
|
2. |
Томчилатиб суғориш тизими учун ПВХ қувурлар |
3917 23 900 0 |
|
3. |
Суғориш учун томчилатиш трубкаси, томчилатиб суғориш тизими учун эгилувчан қувурлар |
3917 32 000 9 |
|
4. |
Томчилатиб суғориш тизимини улаш учун фурнитура ва фитинглар |
3917 40 000 0 |
2-ИЛОВА
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари |
|
2. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
4. |
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи |
|
5. |
Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи |
|
6. |
Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоят молия бошқармаси бошлиғи |
|
7. |
Ер ресурслари ва давлат кадастри ҳудудий бошқарма бошлиғи |
|
8. |
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори |
|
9. |
«Ўзкимёсаноат» АЖ вакили |
|
10. |
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакили |
|
11. |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши вакили |
|
12. |
Вилоят «Агробанк» АТБ бошқарувчиси |
|
13. |
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари |
3-ИЛОВА
|
Лойиҳа номи |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар | ||
|
Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси |
Вазирлик ва идоралар | |||
|
1. |
Халқаро молиявий институтларнинг кредит ва грант маблағларини қуйидагилар учун жалб қилиш: суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий қилишда, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта етиштириш учун технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, машина ва механизмларини харид қилиш; маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчи ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш ишларини ташкиллаштириш. |
|
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
|
Давлат инвестиция қўмитаси (С. Холмурадов), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов), Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
2019-2020 йй. | ||||
|
2019-2020 йй. | ||||
|
2. |
2020 йил ривожланиш Давлат дастури доирасида тасдиқлаш учун пластик қувурлар, томчилатгичлар, фитинглар, сув тозалагичлар ва насос агрегатлари ҳамда бошқа бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
01.06.2019 й. |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
|
Давлат инвестиция қўмитаси (С. Холмурадов), Иқтисодиёт вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов) |
|
3. |
Суғоришнинг сувни тежайдиган технологиялари асосида пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган такомиллаштирилган қишлоқ хўжалиги техникалари, машина ва механизмлар, шунингдек, пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. |
2019-2020 йй. |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
М. Расулов, — Вазирлар Маҳкамасидан |
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (М. Каримов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фанлар академияси |
|
4. |
Суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини қўллаган ҳолда пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган сувда эрувчан минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. |
2019-2020 йй. |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан |
«Ўзкимёсаноат» АЖ Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
5. |
Томчилатиб суғориш тизимларини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш. Намунавий лойиҳалар асосида томчилатиб суғориш тизимини қуриш учун шахсий лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. |
01.03.2019 й.
|
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан Ш. Абидов,
|
Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси |
|
6. |
Фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда мамлакат ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича инновацион ғоялар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқилишини назарда тутувчи илмий лойиҳаларни киритиш. |
ҳар йили белгиланган муддатларда |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги |
|
7. |
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, томчилатиб суғориш тизимини қўллаб етиштириладиган пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш ва машина ёрдамида териб олишнинг технологик харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
01.03.2019 й. |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Р. Гулямов — Вазирлар Маҳкамасидан |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (М. Каримов) |
|
8. |
Қуйидаги ихтисослашган: сув хўжалиги ва бошқа қурилиш ташкилотлари, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимларининг бутловчи буюмларини ишлаб чиқарувчилар таркибида томчилатиб суғориш тизимини қуриш бўйича пудрат гуруҳларини; томчилатиб суғориш тизимларига сервис хизматларини кўрсатувчи гуруҳларни ташкил этиш. |
01.04.2019 й.
|
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан |
Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
9. |
Томчилатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан сифат менежменти тизимини жорий этишда белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш. |
доимий |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Р. Гулямов, М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан |
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
10. |
Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш бўйича ишчи лойиҳаларни давлат экспертизасидан ўтказишни таъминлаш. |
экспертизага берилгандан сўнг икки ҳафта муддатда |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
|
Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
11. |
Томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчиларни пахтани етиштириш даврида белгиланган тартибда кафолатли ва узлуксиз сув билан билан таъминлаш чораларини кўриш. |
суғориш даврида |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
|
Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
12. |
Томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчиларни пахтани етиштириш даврида белгиланган тартибда кафолатли ва узлуксиз электр энергияси билан билан таъминлаш чораларини кўриш. |
суғориш даврида |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
|
«Ўзбекэнерго» АЖ (Р. Раимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
13. |
Томчилатиб суғориш технологиясига мослаштирилган илдиз тизимли ғўза навларини етиштириш агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш. |
2019-2020 йй. |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан |
Фанлар академияси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
14. |
Батафсил таҳлил ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
15.11.2019 й. |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Ш. Абидов — Вазирлар Маҳкамасидан |
Фанлар академияси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), Хоразм вилоят ҳокимлиги |
|
15. |
Ихтисослаштирилган олий ўқув юртларининг тегишли бакалавриат ва магистратура йўналишларида: суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларидан фойдаланишни чуқурлаштирилган тарзда ўқитишни; суғоришнинг сувни тежайдиган тизимларини қуриш ва улардан фойдаланиш жараёни билан талабаларни бевосита таништиришни назарда тутувчи малакавий амалиётларни ташкиллаштириш. Етакчи маҳаллий ва хорижий таълим ҳамда илмий-тадқиқот институтларида ихтисослаштирилган олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби учун суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича стажировка ўтказиш. |
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Ш. Абидов, М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Фанлар академияси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
16. |
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини суғоришнинг сувни тежайдиган тизимларидан фойдаланиш бўйича жойларга чиққан ҳолда қисқа муддатли курслар шаклида ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
01.03.2019 й. |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Ш. Абидов, М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Фанлар академияси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
17. |
Қуйидагиларни таъминлаш: 2019 йилда пахта хом ашёсини етиштиришда суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш натижаларини батафсил таҳлил қилиш; келгуси йилларда ушбу технологияларни жорий этишни кенгайтириш бўйича асосланган таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
01.11.2019 й. |
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Р. Гулямов, Ш. Абидов — Вазирлар Маҳкамасидан |
Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги (Д. Кучкаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |