1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5580-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва олиб чиқиб кетишга, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга доир талабларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш ва жисмоний шахслар — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчиларни, шунингдек, мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни ҳисобга олиш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш ва юритиш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган нодавлат ташкилотларига ушбу қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини татбиқ қилиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарининг абонентлар, уларни хатловдан ўтказиш маълумотлари, тўловлар ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича бошқа айланмалар ҳисобини юритиш тизими (Clean City биллинг тизими)дан фойдаланиш юзасидан шартномалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ишларининг тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ ташкил этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 6 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Қоидалар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни (кейинги ўринларда маиший чиқиндилар деб аталади) тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Қоидалар радиоактив ва биологик чиқиндилар, даволаш-профилактика муассасалари чиқиндилари, зарарли моддаларни атмосферага чиқариб ташлаш ва зарарли моддаларни сув объектларига оқизиб юбориш билан боғлиқ ишлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга келтириладиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими деб аталади) — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчи — жисмоний шахслар , уларнинг қарздорликлари, шунингдек, тўланган ва ундирилган мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган маълумотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг ягона электрон тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суюқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлашмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш зонаси — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган туман (шаҳар) ҳудуди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик габаритли маиший чиқиндилар — жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган мебеллар, маиший техникалар (совуткичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва шу кабилар), ташкилий техникалар (компьютерлар, принтерлар ва шу кабилар), техник ускуналар, автотранспорт воситаларини алмаштириш натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва ўлчамлари бўйича 0,75 куб. метр ҳажмли контейнерларга жойлаштиришнинг имкони бўлмаган қурилиш чиқиндилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилот — ўзига бириктирилган ҳудудда истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи — хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва унга оммавий шартнома асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жисмоний шахс, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилот билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартнома тузган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндиларни қайта ишлаш — чиқиндиларни экологик жиҳатдан бехатар сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик, кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик операцияларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш чиқиндилари — турар жой уйлари, маъмурий бино, кўп квартирали уй квартираларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузиш ишларини амалга оширишда ҳосил бўладиган чиқиндилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сигнал» усули — чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги турар жой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат — санитария ва экологик талабларга мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва ташишни ўз ичига оладиган ишлар мажмуи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ушбу Қоидалар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик ва қонунчиликда белгиланган бошқа мажбурий талабларга жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш учун туман (шаҳар) ҳудудлари бириктирилган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда туман (шаҳар)лар ҳудудларини хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бириктириб қўйиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон танлов асосида — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда электрон танлов ғолиби ўртасида Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш шартномасига;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ҳудудий органлари билан хусусий шерик ўртасида тузиладиган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун туман (шаҳар) ҳудудларини электрон танлов йўли билан бириктириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш ушбу Қоидалар ва шартнома (битим)ларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартнома (битим), шунингдек, жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкдан фойдаланилганда маиший чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлардан фойдаланиш учун мазкур кўчмас мулк хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулк эгаси ёки мулкдори (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор)нинг маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситаси мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулк эгаси ёки мулкдори қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва кўмиш учун ихтисослаштирилган қаттиқ маиший чиқинди полигонига эга бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник жиҳатидан соз чиқинди ташиш машиналарининг етишмовчилиги билан боғлиқ зарур ҳолатларда, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишда ҳосил бўлган чиқинди ва смётни олиб чиқиб кетиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан алоҳида шартномалар тузишлари мумкин. Агар шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларининг чиқинди ва смётни олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситаси мавжуд бўлса, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари чиқиндиларни ихтисослаштирилган полигонларга жойлаштириш ва кўмиш учун шартнома тузадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида ушбу Қоидаларнинг 5-бобига мувофиқ кейинчалик хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматлари ҳақини марказлашган тартибда тўлаш учун жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўлов, шунингдек, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифлари, дастлаб нархларни тартибга солувчи органлар (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари) хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан маъқулланганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади, ушбу Қоидаларнинг 8-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суюқ маиший чиқиндилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик габаритли маиший чиқиндилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвачилик чиқиндилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш чиқиндилари ва тупроқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва смёт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур бандда кўрсатилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ўзининг хизмат кўрсатиш зонасидан ташқарида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва олиб чиқиб кетишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлаш ушбу Қоидалар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик талабларга мувофиқ ҳамда чиқиндилардан оқилона фойдаланишни таъминловчи усулларда ёки уларни бошқа шахсларга топшириш (сотиш) орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Таркибида симоб бўлган лампалардан ёритиш учун фойдаланувчи истеъмолчилар таркибида симоб бўлган лампаларнинг ишлатиб бўлинган ресурсларини махсус ажратилган жойда тўплашни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибида симоб бўлган лампаларни тўплаш, лампаларга шикаст етказилишига имкон бермайдиган ва ундаги симобли моддаларнинг ҳаво муҳитига, сув таъминоти манбаларига, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб кетишидан сақловчи махсус тараларда амалга оширилади, сўнгра хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг чиқинди тўплаш шохобчасида бунинг учун махсус ўрнатилган контейнерларга жойлаштирилади. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маиший чиқиндиларни «сигнал» усулида олиб чиқиб кетиш, таркибида симоб бўлган лампаларни тўплаш уларни автотранспортга алоҳида ва хавфсиз жойлаштиришни таъминлаган ҳолда бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқинди тўплаш шохобчаларида тўпланган, таркибида симоб бўлган лампаларнинг ишлатиб бўлинган ресурсларини утилизация қилишгача ташиш хизмат кўрсатувчи ва утилизация қилувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу Қоидаларнинг 8-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган чиқиндилар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилотлар томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга йиғиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўкилган баргларни ёқиш қатъиян тақиқланади, улар махсус ажратилган жойлардан кўчадаги, уйлар олдидаги смёт билан бирга олиб чиқиб кетилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш, жойлаштириш ва улардан фойдаланиш, уларни контейнерлар билан жиҳозлаш, махсус майдончалар (ажратилган жойлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш учун мўлжалланган контейнерлар сони ва турига доир талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил этишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Олиб чиқиб кетиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажми қаттиқ маиший чиқиндилар вужудга келишининг тасдиқланган меъёрлари (кейинги ўринларда тўпланиш меъёрлари деб аталади) бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тўпланиш меъёри ўзгарувчан катталик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятларга, хизмат кўрсатилаётган объектлар демографик хусусиятларининг ҳамда ободлик даражаси ўзгариши билан боғлиқ бўлган ҳолатларда вақти-вақти билан, камида беш йилда бир маротаба қайта кўриб чиқилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиш меъёри кўп квартирали ва якка тартибдаги турар жой уйлари бўйича — уйнинг ободлик даражасига (иссиқлик, газ таъминоти, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, канализация мавжудлигига) қараб бир кеча-кундузда бир киши ҳисобига белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиш меъёри Давлат экология қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг даврийлиги аҳоли яшаш пунктлари, шаҳарнинг санитария ҳолати таъминланишини ва касаллик пайдо қилувчи бактериялар ривожланишининг олдини олиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги иқлим шароитлардан келиб чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади, бунда санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқа шахслар оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига буюртманома беришга, шунингдек, Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш ва кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш учун Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказларига (кейинги ўринларда Санитар тозалаш марказлари деб аталади) мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатаётган хизматлари учун тўлов (ушбу Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бундан мустасно) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида жисмоний шахсларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлари ҳисобига жамланган маблағлардан марказлашган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар жисмоний шахслар томонидан тўлов амалга оширилаётган, ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўловни ҳисоблаш тегишли даврларда амалда бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар томонидан ушбу Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик олдиндан тўлов асосида амалга оширишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш шартномасида назарда тутилган миқдорларда, Санитар тозалаш марказининг ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шаклдаги буюртманомаси бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш учун маблағларни ўтказишга буюртманома жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг келиб тушишига кўра, кейинчалик ой якунида бажарилган ишлар далолатномаси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиб тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Санитар тозалаш марказидан буюртманомани олган кундан кейинги иш кунидан кечикмай жамланган маблағларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда — ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида, Санитар тозалаш марказлари фаолиятини молиялаштириш учун Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварақларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 фоиз миқдорида — Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган смета бўйича Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасининг банк ҳисоб рақамига унинг фаолиятини, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш тадбирларини амалга оширишни молиялаштириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жисмоний шахслар — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчиларни, шунингдек, мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни ҳисобга олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жисмоний шахслар — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчиларни (кейинги ўринларда абонентлар деб аталади), шунингдек, уларнинг қарздорликларини ҳисобга олиш Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида, ушбу бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонентлар тўғрисида (фамилияси, исми ва отасининг исми) уникал шахсий ҳисобварақларни берган ҳолда, шунингдек, уларнинг манзилларини ва паспорт маълумотларини (серияси, номери, берилган санаси ва паспортни берган органни) кўрсатган ҳолда. Бунда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига фақат хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат кўрсатиш зонасида доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган абонентлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент билан бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони тўғрисида;
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ой учун ва ортиб борувчи якун билан ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси тўғрисида. Бунда, мажбурий тўловлар суммасининг миқдори абонент билан бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатиш давридаги бир ойда бир киши учун белгиланган тарифдан келиб чиқиб, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида автоматик равишда ҳисобланади.
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг амалда тўланганлиги, қарздорлик суммаси ва ортиқча тўланганлиги тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими ишлаши учун техник талабларга мувофиқ бошқа кўрсаткичлар тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими бир вақтнинг ўзида тўлов тўғрисидаги маълумотни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс эттирган ҳолда тўловни амалга ошириш имконини берувчи банклар ва банклараро тўлов тизимлари билан интеграция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов, жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари ва тўловларни қабул қилиш кассалари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали, нақд ва нақдсиз шаклда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) инспекторлари томонидан жорий мажбурий тўловлар ва улар бўйича қарздорликларни йиғиш Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс эттирилган, ҳисобланган суммалар тўғрисидаги маълумотлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш Бюро инспекторлари томонидан нақд ва нақдсиз шаклда, шу жумладан банк тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда, пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов иш берувчи томонидан ходимларининг аризалари асосида иш ҳақидан чегириб қолиш йўли билан амалга оширилганда, ҳар бир истеъмолчи учун пул маблағлари ўтказилгандан кейин пул тўлаган ходимларнинг номи қайд этилган реестр Санитар тозалаш марказига тақдим этилган сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пеняни ҳисоблаш учун қарздорлик ҳосил бўлган ой аниқланади ва қарз тўланган ҳар бир ой бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня шу ойдан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларнинг қайта ҳисоб-китоби қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоблашда ушбу Қоидаларнинг 32-бандида назарда тутилган хатоларга йўл қўйилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчига хизмат кўрсатилмаган ёки тегишли сифатда бўлмаган хизматлар кўрсатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига ушбу Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида белгиланган тартибда тузатишлар киритилганда;
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш Санитар тозалаш марказлари томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳисоблашда қуйидаги хатоларга йўл қўйилганда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалда тўланган сумма ва Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимидаги тўлов тўғрисидаги маълумот ўртасида тафовутлар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов суммаси нотўғри ҳисобланганда ёки тариф нотўғри қўлланилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пеня нотўғри ҳисоблаб чиқарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида ёки тўлов ҳужжатларида арифметик хатога йўл қўйилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими, тўлов ва бухгалтерия ҳужжатларидаги бошқа хатоликларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоблашда хатоликлар аниқланганда Санитар тозалаш маркази томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига тегишли маълумотни киритиш учун асос ҳисобланувчи далолатнома тузилади. Далолатномага ҳисоблашдаги хатоликларга йўл қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади ва Санитар тозалаш маркази бошлиғи томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёки хизмат кўрсатилмаган тақдирда истеъмолчи тегишли давр учун тўловлардан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатилмаган ёки тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги факти аниқланган ҳолатларда, истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вакили, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида тузилган далолатнома маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади, шунингдек, Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ баҳолашда инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилларининг имзолари бўлгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вакили келмаган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг имзоси етарли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вакили далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда у ушбу далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлик сабабларини далолатнома тузилган куннинг ўзида ёзма равишда асослаши шарт. Акс ҳолда истеъмолчи маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни суд қарори қабул қилингунига қадар тўхтатишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида Санитар тозалаш марказига тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар аниқланганда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга истиқомат қилувчи шахслар сонига тузатишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки Санитар тозалаш маркази ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган (кўчиб кириш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Санитар тозалаш маркази абонентлар ва улар томонидан амалга оширилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда абонентларнинг ҳаққоний ҳисоби юритилишини, шунингдек, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига улар тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини ташкил этади;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонентларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгусида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органларини абонентлар ҳисоби, абонентлардан пул маблағлари тушуми ва абонентларнинг қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тарифларни шакллантириш (шу жумладан ўзгартириш киритиш) бўйича белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатаётган хизматлари ҳақини марказлашган тартибда тўлашни амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртманомалар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича, ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар муддатда, йил якуни бўйича эса — келгуси молия йилининг 25 февралига қадар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек, Давлат экология қўмитасига Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартномаларнинг амалга оширилиши, шунингдек, бажарилган ишлар ҳажми тўғрисида маълумот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловлар олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда, талабнома-даъво ишларини, шу жумладан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича абонентлардан муддати ўтган қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризаларни судларга тайёрлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан назорат олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш ишларини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслардан мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорликларини камайтириш соҳасида Бюро органлари қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни йиғишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни бартараф этиш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаётган истеъмолчиларга нисбатан жамоат таъсир чораларини кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни ходимлар — истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида иш берувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш;
(40-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш.
(40-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюро қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномага мувофиқ зарур кўламда, белгиланган сифатда, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлган, мулкига зарар етказмайдиган хизматлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлигига риоя этилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун олдиндан ҳақ тўлаш, кейинчалик тегишли тарифлар ошганда қайтадан ҳисоб-китоб қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилотдан хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва ўзгаришлар тўғрисидаги, шунингдек, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар тарифлари тўғрисида маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриши лозим бўлган диспетчерлик хизматига буюртманома бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилган ҳолатларда хизмат кўрсатувчи ташкилотга ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда шикоят қилиш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотдан хизматлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатномани тузишни, шунингдек, аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаганлиги, юридик шахс фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатганлигининг ҳужжатлар билан тасдиқланган давр ёки шартномада белгиланган тартибда хизматлар кўрсатилмаган давр учун маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш мажбуриятларидан тўлиқ озод бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома тузилаётганда (юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор), маиший чиқиндиларни ўз вақтида чиқариб юбориш заруриятидан келиб чиққан ҳолда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган чекланган муддатлардан ошмайдиган хизмат кўрсатиш муддатларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли, агар хизмат кўрсатувчи ташкилот ўз вақтида шартномани бажаришга киришмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатса, зарарлар ундирилишини талаб этиб судга мурожаат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўплашнинг «сигнал» усулида қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз уйларида сақлаш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвали бўйича етиб келган махсус автотранспорт воситасига жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташламаслик ҳамда жойлаштирмаслик (кўчаларга, сув йўлларига, ариқ ва қаттиқ ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва кўмиш учун белгиланмаган бошқа жойларга, шу жумладан, автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (ер ўралари, идишлар ва ҳоказолар), ташкилот ҳудудида, далаларда ва аҳоли яшаш пунктларида махсус техник қурилмаларсиз ёқмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойлари ташкил этилишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасига ортиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотга ортиш жойига бемалол ўтишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш контейнерлари, чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш камералари ва бошқа ускуналарнинг носозликлари аниқланганда хизмат кўрсатувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилиш;
(42-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндиларини хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқарувчи ташкилотлар томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга жойлаштириш ва уларнинг чиқинди тўплаш шохобчаларидаги контейнерларга ташланишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Хизмат кўрсатувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун қонун ҳужжатларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчига (юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорга) қарздорлик тўғрисида огоҳлантириш хати юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириш бўйича судга даъволар тақдим қилиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ундириш (қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик габаритли маиший чиқиндилар, қурилиш чиқиндилари, чорвачилик чиқиндилари, суюқ маиший чиқиндилар ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўлов эвазига олиб чиқиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўлиқ утилизация қилиш, сотиш ёки шартнома асосида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва сотиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга топшириш учун комплекс чораларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Хизмат кўрсатувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда унга туман (шаҳар) ҳудудлари бириктирилганидан кейин, беш иш куни мобайнида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш учун оммавий шартномани оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий шартнома нусхасини хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига юбориш (шахсан имзо қўйдирилган ҳолда ёки тақдим этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта орқали);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган ҳудудда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан белгиланган тартибда келишилган жадвалга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлигига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича қонун ҳужжатлари, ушбу Қоидалар ва шартнома талабларига мувофиқ зарур сифатдаги хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда истеъмолчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига тушган буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилаётган қўшимча хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, кўрсатилган қўшимча хизматлар)нинг маълумотлар базасини юритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг бирламчи ҳисобини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режими ва сифати бўйича истеъмолчиларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган ҳудудда аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини таъминловчи ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ҳамда Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ, зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларининг ҳолатини назорат қилиб бориш ҳамда уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ, чиқинди тўплаш шохобчаларини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун зарур миқдордаги контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ҳолатини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчаларини сақлаш ва коммунал тўловларнинг тўланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва мукаммал таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит учун хавфли бўлган бактерияларнинг ва бошқа зарарли моддаларнинг ривожланишига, чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш (контейнер ва чиқинди тўплаш шохобчаларини дезинфекциялаш ёки ювиб туриш йўли билан ва шу кабилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларига тегишли бўлган маиший чиқиндиларни утилизация қилиш технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш ишларининг ушбу фаолият учун мўлжалланган, махсус ажратилган жойларда ва объектларда амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ўн беш кун аввал хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг стендида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали истеъмолчини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга уларнинг сўровига асосан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва хизматлар кўрсатиш тартибининг, шунингдек, тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида бепул маълум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг стендида, эълонлар тахтасида кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш учун оммавий шартномани жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар ва бухгалтерия ҳужжатларининг беш йил мобайнида бут ҳолатда сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар юзасидан назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Давлат экология қўмитаси маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича фаолиятнинг олиб борилиши юзасидан доимий тарзда давлат экологик назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга ДХШ тўғрисида битим ёки шартнома тузиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишга шартнома тузиш
2-босқич
Жисмоний шахслар — мажбурий тўловларни тўловчи (абонент)ларни ҳисобга олиш
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш ва юритиш
1. Санитар тозалаш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари абонентлар ҳисобини юритадилар.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар ойнинг 5-санасига қадар Санитар тозалаш марказларига абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисида маълумот тақдим этадилар.
3. Санитар тозалаш маркази уч иш кунидан кечикмай Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига тегишли ўзгартиришлар киритади.
3-босқич
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
Жисмоний шахсларга — оммавий шартнома асосида
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга — шартнома асосида
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар:
уларга ҳудуд бириктирилганидан кейин, беш иш куни мобайнида оммавий ахборот воситалари орқали оммавий шартномани эълон қиладилар;
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга шартнома тузадилар.
4-босқич
Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш
Жисмоний шахслар — ягона транзит банк ҳисобварақларига
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар — хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига
1. Жисмоний шахслар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни ҳар ойнинг 10-санасидан кечикмай тўлаб борадилар.
2. Санитар тозалаш марказлари хизмат кўрсатувчи ташкилотларга марказлашган тартибда тўлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртманома тақдим этадилар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кейинги иш кунидан кечикмай жамланган маблағларни Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварақларига (5 % гача), Республика бирлашмасининг банк ҳисоб рақамига (5 %) ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказиб берадилар.
4. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига ҳар ойда 100 % олдиндан тўлов асосида амалга оширадилар.
Пул маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида жамлаш
5-босқич
Назоратни амалга ошириш
Мониторинг юритиш
Чоралар кўриш
1. Давлат экология қўмитаси давлат экологик назоратини амалга оширади.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни марказлашган тартибда тўлаш юзасидан буюртманома
20____ йил «_____» _______________ 20____ йил _______________ ойи учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари, «Махсустранс» давлат унитар корхонаси ва уларнинг туман (шаҳар) филиаллари, шунингдек, «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонасининг (кейинги ўринларда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари деб аталади) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юридик ва жисмоний шахсларга чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик фаолиятидан олинадиган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларининг юридик ва тиббиёт хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, мазкур Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари, шунингдек, бошқа локал ҳужжатлар ва иш берувчи ҳамда ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тариф ставкалари (лавозим маошлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Штатлар жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касб бўйича ўртача разряддан) келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланган тариф коэффициентлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларнинг технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва халқ хўжалиги тармоқлари бўйича ишчилар тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 август ПФ-108-сон «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини (лавозим маошини) 6 кунлик иш ҳафтаси асосида иш вақти нормал давом этганда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш вақтидан ташқари ва дам олиш, байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баробар миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тунги вақтда ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда бир ярим баробар миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик ва хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирганлик учун — ходим учун асосий касби (лавозими) бўйича белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ амалда бажарилган ишлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги иш стажининг узлуксизлигини ҳисобга олган ҳолда, тариф ставкасига (лавозим маошига) фоизларда, ҳар ойда белгиланган хизмат муддати учун қуйидаги миқдорларда (тўлаш шартлари ва тартиби маҳаллий ҳужжатлар билан белгиланади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш стажи
Устамалар миқдорлари (фоиз ҳисобида)
3 йилдан 5 йилгача
50
5 йилдан 10 йилгача
75
10 йилдан ортиқ
100
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотидан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотидан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Махсус чиқинди ташиш автомашиналари, юк автомобиллари (самосваллар, бензовозлар ва ассенизация машиналари) ҳайдовчиларига уларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги жадал шаҳар ҳаракати шароитларида ишлаганлик учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 10 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ баллонли ёқилғи тизимлари билан жиҳозланган автомобилларда, зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 12 фоизи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзига хос меҳнат шароитларида ишлаганлик учун махсус чиқинди ташиш автомашиналари ҳайдовчилари ва юкчиларига, махсус техника механизаторлари, таъмирлаш ишчилари, пресс-компактерлар ва юклашнинг пастки ҳудудлари операторлари ва чиқиндиларни қайта юклаш станциялари юкчилари, полигонлардаги юкчилар, чиқинди тўплаш шохобчаси операторларига тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 12 фоизи миқдорида, ассенизация автомашиналари ҳайдовчиларига — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Барча ҳолатларда белгиланган қўшимча ҳақ ва устамалар тариф ставкасига (лавозим маошига) нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ходимларни мукофотлаш санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти бўйича белгиланган асосий кўрсаткичлар бажарилганда, шунингдек, фаолият самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ички резервлардан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда ташкилот фаолияти натижаларидаги қўшилган шахсий ҳисса ходимларга мукофот ҳисоблаш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти ва унинг ходимларининг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишув бўйича раҳбар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мукофотларнинг аниқ миқдорлари мукофотлашга маблағларнинг мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотида тузилган махсус комиссия томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия таркибига: раҳбар, бош бухгалтер, асосий ишлаб чиқариш хизматлари раҳбарлари, меҳнат жамоаси ва санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари киради. Махсус комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилганлардан ташқари санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларининг бошқа ходимларини мукофотлаш ойлик ҳисобот маълумотлари асосида юк ташиш прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 100 фоизигача амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасини зарур ҳолатда сақлаганлиги учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 20 фоизигача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк ташиш бўйича прогноз кўрсаткичлар бажарилмаганда, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар истеъмолчилари (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан тегишли ходимга нисбатан берилган икки ва ундан ортиқ асосланган шикоят мавжуд бўлганда мукофот тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хизмат кўрсатиладиган участканинг тозалиги таъминланган ва молиявий имкониятлар мавжуд бўлганда махсус чиқинди ташиш автомашиналарининг юкчиларига тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофот тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тўловларнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида назарда тутилган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси ёки ходимнинг аризаси бўйича махсус комиссия қарори билан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Маблағлар мавжуд бўлганда ходимларга қуйидагилар тўланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байрам кунлари ва юбилейларга тўланадиган мукофот, шунингдек, алоҳида ажралиб турувчи ходимларга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришилган рационализаторлик таклифлар учун бир йўла бериладиган мукофот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлкира ва овқатланиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация;
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тариф ставкасининг (лавозим маошининг) бир баравари миқдоригача бир йўла бериладиган моддий ёрдам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим ҳолатлар билан боғлиқ равишда (узоқ давом этган касаллик, оила аъзосининг вафот этиши, никоҳга кириш) тариф ставкасининг (лавозим маошининг) бир баравари миқдоригача бир йўла бериладиган моддий ёрдам.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган тартибини таъминлаш учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатининг нормаланишини ва ҳисобга олинишининг ташкиллаштирилиши, ушбу Низомда назарда тутилган тариф ставкаларининг (лавозим маошларининг) тўғри белгиланиши, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар тўғри ҳисобланганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига 3-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларининг 40-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«40. Шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда экологик талабларга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва ташишни ўз ичига олган тадбирлар мажмуини назарда тутувчи ҳудудларни тозалаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 33-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
33.
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси
Республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар
10
Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағлар
8
Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағлар
8
Давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари
80
Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида низомнинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«17. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш симобли лампалардан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида йиғилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг чекланган сони:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув ходимлари (БХ — 9 киши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандис-техник ходимлар (МТХ) — 2 киши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамчи ходимлар — 6 киши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банднинг иккинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «сув чиқариш хизматлари» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «сув чиқариш хизматлари» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2-иловадаги «сув чиқариш хизматлари,» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банддаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) буюртмачининг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагиларни ўз ичига олувчи танлов ҳужжатларини тайёрлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар рўйхати (икки ва ундан ортиқ ҳудуд мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон танловга қўйилаётган ҳар бир ҳудуднинг паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон танловлар ғолибларининг чиқинди тўплаш шохобчаларида ва туташ ҳудудда лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш ёки яхшилашни (чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, контейнерлар билан жиҳозлаш) назарда тутувчи мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бириктирилаётган ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматини ҳисоблаб чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли сони, белгиланган тариф, мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси, шунингдек, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига ажратмалар ва Санитар тозалаш марказини сақлаш харажатларидан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V = Н x S x K x 0,95-R
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V — жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Н — бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилган жисмоний шахслар (аҳоли)нинг умумий сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
S — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
K — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси (Тошкент шаҳрида — 100 % (К=1), вилоятлар марказларида — 90 % дан ортиқ бўлмаган (К≤0,9), бошқа ҳудудларда — 80 % дан ортиқ бўлмаган (К≤0,8));
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,95 — бараварлик коэффициенти (Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасининг банк ҳисоб рақамига 5 % миқдоридаги ажратмалар ҳисоби билан);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
R — Санитар тозалаш марказини сақлаш учун ажратмалар суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун буюртмачи номидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртманома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Закалат пули ариза берувчи томонидан муайян бир (танланган) лот бўйича буюртманома бераётганда унинг шахсий ҳисобварағидан чиқариб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза берувчининг шахсий ҳисобварағидаги мавжуд пул маблағлари закалат пулини тўлашга етарли бўлмаса, электрон танловда иштирок этиш учун буюртманома қабул қилинмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«буюртмачи ва электрон танлов ғолиби ўртасида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш муддати тўғрисида»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«37. Электрон танлов ғолиби баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, баённомани тақдим этган ҳолда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш учун буюртмачига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи электрон танлов ғолиби билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхасини у имзоланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай операторга юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар электрон танлов ғолиби баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида буюртмачини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузишни рад этиш тўғрисида хабардор қилса (ёзма) ёки мурожаат қилмаса, у рад этган деб ҳисобланади ва буюртмачи кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда операторга электрон тизим ёрдамида маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Оператор, ўз навбатида, электрон танлов ғолибининг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузишни рад этганлиги тўғрисидаги маълумотни олганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай буюртмачи билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф билан танлов иштирокчилари орасида танлов ғолибидан кейин юқори балл тўплаган навбатдаги иштирокчига (агар баллар тенг бўлса — аризани олдинроқ берганга) (кейинги ўринларда танловнинг иккинчи иштирокчиси деб аталади) электрон хат юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар танловнинг иккинчи иштирокчиси беш иш куни мобайнида ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган билдиришномани операторга юбориш орқали таклифни қабул қилганлигини тасдиқласа, у электрон танлов ғолиби деб эътироф этилади ва унга ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандларида назарда тутилган тартибда электрон танлов натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловнинг иккинчи иштирокчиси баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида баённоманинг асл нусхасини тақдим этган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш учун буюртмачига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Буюртмачи электрон танлов ғолиби билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхасини у имзоланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай операторга юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар танловнинг иккинчи иштирокчиси таклиф юборилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида буюртмачини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузишни рад этиш тўғрисида хабардор қилса (ёзма) ёки мурожаат қилмаса, у рад этган деб ҳисобланади ва буюртмачи кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда операторга электрон тизим орқали маълум қилади. Бунда электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «буюртмачининг ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш тўғрисидаги қарорининг» сўзлари «маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«43. Буюртмачи электрон танлов ғолиби мурожаат қилганидан сўнг уч иш куни мобайнида ва баённомага асосан у билан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Агар электрон танлов ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳолатларга асосан ўтказилмаган деб эътироф этилса, буюртмачи электрон танлов ўтказмасдан, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Тоза ҳудуд» ёки Тошкент шаҳар «Махсустранс» давлат унитар корхоналари билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Электрон танлов ғолиблари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришадилар.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузиш ҳамда унга ҳудудни бириктириш тўғрисидаги тегишли қарорни расмийлаштириш» сўзлари «маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-босқич қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
6-босқич
Буюртмачи
Танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш.
Электрон танлов ғолиби мурожаат қилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймати бўйича таклиф
6.
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«***) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари учун маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга тасдиқланган тариф миқдори.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса).»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга 5-илованинг VI бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«VI. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича таклиф этилаётган хизматлар қиймати тўғрисида маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Тариф
Тариф миқдори
1.
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати
______________ сўм.
2.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда 1 м3 ҚМЧларни олиб чиқиш учун
______________ сўм.
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймат таклифи
15
5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)
7
5% дан 10 % гача
10
10% дан 15 % гача
12
15% дан ортиқ
15
6.
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф:
10
5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)
2
5% дан 10 % гача
4
10% дан 15 % гача
8
15% дан ортиқ
10
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаган тақдирда ишлаб чиқариш базасининг ижара шартномаси нусхаси тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда ҳар бир чиқинди ташиш машинаси бўйича аниқланган баллар жамланади, сўнгра электрон танлов иштирокчиси томонидан таклиф этилган чиқинди ташиш машиналари сонига бўлинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини тасдиқлаш тўғрисида БИЛДИРИШНОМА
________________________________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи)
Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса): ___________________________________________________________,
(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)
ушбу билдиришнома билан ____________ (электрон танлов ўтказиш санаси) куни ўтказилиши белгиланган электрон танловга қўйилган, _____-сон лот бўйича маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
русча матннинг иккинчи хатбошидаги «Исполнителю» сўзи чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўнинчи хатбошидаги «Ижрочини» сўзлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакиллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5- ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича Истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик габаритли, қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўлов эвазига олиб чиқиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ижрочи қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган ҳудудда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган жадвалга мувофиқ белгиланган тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротаба;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қонун ҳужжатлари ва ушбу шартнома талабларига мувофиқ зарур сифатдаги хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолларда Ижрочининг диспетчерлик хизматига тушган Истеъмолчиларнинг буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилаётган қўшимча хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини юритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш (кўрсатилган қўшимча хизматлар бўйича);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режими ва сифати бўйича Истеъмолчиларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини таъминловчи ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларнинг ҳолатини назорат қилиб бориш ҳамда уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун зарур миқдордаги контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ҳолатини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит учун хавфли бўлган бактерияларнинг ва бошқа зарарли моддаларнинг ривожланишига, чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш (контейнер ва чиқинди тўплаш шохобчаларини дезинфекциялаш ёки ювиб туриш йўли билан ва шу кабилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ўн беш кун аввал Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчиларга уларнинг сўровига асосан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва хизматлар кўрсатиш тартибининг, шунингдек, тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида бепул маълум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвалини ва мазкур шартномани жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар ва бухгалтерия ҳужжатлари беш йил мобайнида бут ҳолатда сақланишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар Истеъмолчилар томонидан тўлов амалга оширилаётган, ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший чиқиндилар, чорвачилик, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича алоҳида хизматлар учун тўловлар бевосита Ижрочининг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кўра чекланмаган ҳолда тижорат банклари ва тўловларни қабул қилиш кассалари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов шаклларида амалга оширилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. Тўловни ҳисоблаш тегишли даврларда амалда бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тарифлар бўйича амалга оширилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларнинг қайта ҳисоб-китоби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-бандда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «шунингдек ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Ижрочининг пеня тўлаши» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи хатбошидаги «Ижрочига» сўзи «Санитар тозалаш марказига ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакилларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида Санитар тозалаш марказига тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга истиқомат қилувчи шахслар аниқланганда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга истиқомат қилувчи шахслар сонига тузатишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки Санитар тозалаш маркази ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан прописка қилинганлиги (шу жумладан, вақтинча прописка қилинганлиги)нинг тасдиғи, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони ортган (кўчиб кириш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«18. Хизмат кўрсатилмаган ёки тегишли сифатда бўлмаган хизматлар кўрсатилган тақдирда Ижрочи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима тўлайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 6-банди иккинчи хатбошидаги ««сигнал» усулида» сўзлари «чиқинди тўплаш шохобчаларидан ёки «сигнал» усулида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 632-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда), шунингдек, қарорга 3-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш, уларда талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 26 мартдаги 68-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 18-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.