02.10.2018 йилдаги 787-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.10.2018 йилдаги 787-сон
Kuchga kirish sanasi
04.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини яхшилаш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва белгиланган тартибда зарур даражада сақлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ишларининг тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ташкил этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 2 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
787-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу қоидалар санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини яратиш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш тартибини белгилайди ҳамда барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан унга риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш объектлари — кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, фавворалар, ариқлар, каналлар, дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, хиёбонлар), ташқи ёритиш, реклама паннолари, йўл кўрсаткичлари, порталлар, пешлавҳалар, дренаж (дренажнинг вертикал, ёпиқ ва очиқ горизонтал, ёпиқ коллектори), ирригация новлари тармоқлари, ташқи ёритиш тармоқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектлари — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинчалик сақлаш учун, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ фойдаланиладиган объектлар (чиқинди қутилари, контейнерлар, чиқинди тўплаш шохобчалари, шу жумладан, махсус ажратилган ва жиҳозланган жойлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суюқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлашмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик габаритли маиший чиқиндилар — жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган мебеллар, маиший техникалар (совуткичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва шу кабилар), ташкилий техникалар (компьютерлар, принтерлар ва шу кабилар), техник ускуналар, автотранспорт воситаларини алмаштириш натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва ўлчамлари бўйича 0,75 м3 ҳажмли контейнерларга жойлаштиришнинг имкони бўлмаган қурилиш чиқиндилари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш чиқиндилари — бино ва иншоотлар, шу жумладан, йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш ва бузиш ишларини амалга оширишда ҳосил бўладиган чиқиндилар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2021 й., 09/21/40/0070-сон — 2021 йил 29 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли маиший чиқиндилар — фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан сўнг инсонлар ҳаёти, соғлиғи ва атроф табиий муҳитга хавф солувчи, шунингдек, утилизация қилиниши лозим бўлган ва йиғиш, ташиш ҳамда зарарсизлантиришнинг махсус технологияларидан фойдаланишни талаб қилувчи товарлардан ҳосил бўладиган чиқиндилар (симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари, симобли термометрлар чиқиндилари, барча турдаги аккумуляция қилувчи элементлар ва шу кабилар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи моддий ресурслар — маиший хўжаликда ва иқтисодиёт тармоқларида ҳосил бўладиган, бевосита ёки қўшимча ишлов беришдан сўнг такрор фойдаланиш имкони мавжуд бўлган, истеъмол ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (металл, пластмасса, шиша, қоғоз чиқиндилари ва шу кабилар);
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи хом ашё — иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш учун техник имконият ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги мавжуд бўлган иккиламчи моддий ресурслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи хом ашёни тайёрлаш — иккиламчи моддий ресурсларни сотиб олиш ёки бепул қабул қилиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сигнал» усули — чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги тураржой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш мазкур қоидаларнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Санитария жиҳатидан тозалаш ишларига ҳудудларни (ободонлаштириш объектлари, турар жой ва ташкилотлар ҳудудини) тозалаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ишлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳудудларни тозалаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш объектларида — шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда — хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ер участкаларида ажратилган ер участкаси доирасида — жисмоний ва юридик шахслар (ер участкалари эгалари, мулкдорлари ёки доимий фойдаланувчилари, шунингдек, ижарага олувчилар) томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ер участкаси доирасида — ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (балансда сақловчилар) томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўлларда ажратилган ер участкаси доирасида (чуқур қиялик ва кўтармалар, темир йўлни кесиб ўтиш ва айланиб ўтиш жойлари ва ҳ.к.) — ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи темир йўл ташкилотлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда — бозорлар маъмурияти томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат йўловчи транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида — ушбу объект эгалари томонидан, агар ижара шартномаларида бошқалар назарда тутилмаган бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, шу жумладан, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда — кичик чакана савдо ва умумий овқатланиш (озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш палаткалари, дўкончалари), шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш (пойабзал таъмирлаш ва шу кабилар) соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар (кейинги ўринларда ихтисослашган ташкилот деб аталади) томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда, шартнома асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш кўп квартирали турар жой секторида — чиқинди тўплаш шохобчаларидан, якка тартибдаги турар жой секторида эса чиқинди тўплаш шохобчаларидан ёки «сигнал» усулида амалга оширилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан бир кунда бир марта, «сигнал» усулида — уч кунда бир мартани ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳудудлар, бинолар ва иншоотларнинг қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус чиқинди қутилари ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Чиқинди қутилари мазкур қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда қуйидагиларда ўрнатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида — 1 та;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида — 2 та;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) — объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) — объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда — бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат йўловчи транспорт бекатларида — 1-2 та;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида — объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса — бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекиш учун махсус ажратилган жойларда — 1-2 та;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида — сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3 — 5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда — ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда — ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда — ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Турғун кўча чиқинди қутилари ҳаракатланадиган конструкцияга (ағдариладиган механизмга) эга бўлиши ва уларни ўрнатиш учун ажратилган жойга мустаҳкамлаб қўйиш учун асос қисмига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик савдо дўконлари, шу жумладан, кўчма шохобчаларга (озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш палаткалари, дўкончаларига) туташ ҳудудларда — 5 метр радиусгача кўтариш механизмли ёки уларни бўшатиш учун алмаштириладиган челакларга эга бўлган кўчма чиқинди қутилари ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Чиқинди қутилари, улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши (тозалаш, бўшатиш в.ҳ.) учун қулай бўлган жойга ўрнатилиши, пиёдалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар аравачалари ҳамда велосипедлар ҳаракатига халақит бермаслиги, тоза ва соз ҳолатда сақланиши, шунингдек, барча санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқинди қутиларини бўшатиш ва тозалаш уларнинг тўлишига кўра мунтазам равишда, лекин суткада бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда олиб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқинди қутиларини ювиш ва дезинфекция қилиш бир ойда камида бир маротаба амалга оширилиши лозим ёки уларнинг тозалигини ва қулай бўшатилишини таъминлаш учун махсус чиқинди қоплари (пакетлар) қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Чиқинди қутиларини ўрнатиш, ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш (тозалаш, бўшатиш, ювиш, дезинфекция қилиш ва таъмирлаш) мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, профессионал бошқарув ташкилоти ёки тегишли ҳудудда яшовчиларнинг бевосита мурожаати бўйича чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини жойлаштириш жойларини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ турдаги чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва келишилган намунавий ёки индивидуал лойиҳа (эскиз) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гавжумроқ жойларда ҳудудлардан фойдаланиш интенсивлигига боғлиқ равишда чиқинди тўплаш шохобчаларининг қўриқланмайдиган (модулли) иншоотлари ташкиллаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаолият юритаётган чиқинди тўплаш шохобчаларини бузиш ишлари уларнинг ўрнига янги чиқинди тўплаш шохобчалари қурилганидан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Чиқинди тўплаш шохобчалари турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада шунингдек, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлаштирилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/370/0597-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқинди тўплаш шохобчасининг ҳудуди ўтиш йўлига туташ бўлиши, лекин махсус автотранспорт воситасининг киришига халақит бермаслиги лозим. Алоҳида жойлашган майдончада (ўтиш йўлидан узоқда) махсус автотранспорт воситасининг контейнерларни бўшатиш учун қулай кириш имконияти ва бурилиш майдончаси (12 м х 12 м) кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Чиқинди тўплаш шохобчаларини жойлаштириш (имкон даражасида) бинолар фасадининг кўча томонидаги транспорт ва пиёда транзит коммуникациясининг кўриниш зонаси ташқарисига лойиҳалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Чиқинди тўплаш шохобчасининг майдони ва унда жойлаштириладиган контейнерлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларидан турар жой хоналарининг деразалари ва кириш йўлларигача бўлган масофа қатъий равишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Чиқинди тўплаш шохобчалари ободонлашган кириш йўли, тунги ташқи ёритқичлари, салқин ичимлик сув таъминоти ва канализацияга оқим тизими, шунингдек, ёмғир сувларини оқизиш канализацияга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Контейнерларни ўрнатиш майдончаларининг юзаси асфальтланган ёки бетон қопламали бўлиши лозим. Сув туриб қолишига ва контейнерларнинг сирпаниб кетишига йўл қўймаслик мақсадида майдонча қопламасининг қиялиги ўтиш йўли қисми тарафга 5 — 10 фоизни ташкил этган ҳолда ва махсус автотранспорт воситасининг киришига қулай тарзда ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Чиқинди тўплаш шохобчалари ҳудудида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчасининг номи ёки рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчасидан фойдаланувчи ташкилотнинг номи ва алоқа боғлаш маълумотлари, шу жумладан диспетчерлик хизматининг телефон рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг ишонч телефон рақами, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Чиқинди тўплаш шохобчаларини контейнерлар билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Чиқинди тўплаш шохобчалари қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида тўплаш учун мазкур қоидаларнинг 42-бандига мувофиқ, ажратиб турувчи ранглар ва махсус белгилар ҳамда ёзувлар билан маркаланган контейнерлар билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контейнерларни чиқинди ташиш машиналарига бўшатиш учун улар (хавфли маиший чиқиндилар учун махсус контейнерлар бундан мустасно) тўртта ғилдиракчалар билан жиҳозланган ва мустаҳкам олд деворига, шунингдек, махсус автотранспорт воситасининг манипулятори билан ишлаши учун мосламага эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Контейнерларга механик мустаҳкамлигини таъминловчи усул билан (контейнернинг инвентарь рақами ва балансда сақловчининг номи тўғрисида) маълумотлар қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Контейнерлар хизмат кўрсатиш (фойдаланиш) муддатининг тугаши, шунингдек, ҳақиқий техник ҳолатига (механик ва бошқа шикастларга) кўра янгисига ёки санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб берувчи, шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контейнерлар кириш йўлаги билан тенг даражада жойлашиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлаш мазкур қоидалар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик талабларга мувофиқ ҳамда чиқиндилардан оқилона фойдаланишни таъминловчи усулларда ёки уларни бошқа шахсларга топшириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жисмоний шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларда — қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқинди тўплаш шохобчаларига жойлаштиришда контейнерларга ташлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги турар жой секторида — қаттиқ маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситаси «сигнал» усулида, жадвал бўйича келгунига қадар ўз ҳудудларида сақлайдилар ва махсус автотранспорт воситасига жойлаштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, махсус чиқинди қоплари (пакетлар) ёки ғилдиракли ва зич ёпиладиган қопқоқли контейнерлардан (40 — 120 л) фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ихтисослашган ташкилотнинг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган юридик шахслар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузадилар ва эгаллаб турган ер участкасида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун ғилдиракли ва зич ёпиладиган қопқоқли ҳамда махсус автотранспорт воситасининг манипулятори билан ишлаши учун мосламага эга бўлган контейнерларни ўрнатган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштирадилар (агар ижара шартномаларида бошқалар назарда тутилмаган бўлса).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ва пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида (имкон қадар) ташкил этилади ва бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдгаи 370-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/370/0597-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер участкасида (кўчмас мулкда) ўз маиший ва хўжалик фаолиятини ер участкасининг (кўчмас мулкнинг) мулкдори билан ижара шартномаси ёки бошқа келишув асосида амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ўз кучи билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетилишини ташкиллаштирмаган тақдирда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетилишини ташкиллаштириш бўйича мажбуриятлар ер участкасининг (кўчмас мулкнинг) мулкдори зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳовлиларнинг ички ҳудудидаги контейнерларни ўрнатиш майдончаси махсус автотранспорт воситасининг кириш йўлларига яқин жойлашиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жисмоний ва юридик шахслар учун қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга (кўчаларга, ҳовлиларга, сув йўлларига, ариқ ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, жойлаштириш ва кўмиш учун мўлжалланмаган бошқа жойларга) ташлаш ҳамда жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга (уйлар ҳудудидан ташқарига, суғориш тизими коллекторларига, сув йўлларига, ариқларга, ёмғир сувларининг канализация тизимига, очиқ, горизонтал ва вертикал ёпиқ дренажларга ҳамда ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган бошқа жойларга) оқизиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (ер ўралар, идишлар ва ҳ.к.), ташкилот ҳудуди, далалар ва аҳоли яшаш пунктларида махсус техник қурилмаларсиз ёқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баргларни ёқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндиларини чиқинди тўплаш шохобчаларига ташлаш ва жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланмаган (ҳужжатда назарда тутилмаган) транспорт воситаларида (йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари ва бошқалар) бундан мустасно), шунингдек, маиший чиқиндиларни ташиш билан боғлиқ бўлмаган шахслар ҳамроҳлигида ташиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Йирик габаритли маиший чиқиндилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Йирик габаритли маиший чиқиндилар 8 — 10 м2дан кам бўлмаган майдонли, сунъий сув ўтказмайдиган қоплама ва ёмғир сувларини оқизиш тизимлари билан жиҳозланган, махсус ажратилган майдончаларда тўпланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Йирик габаритли маиший чиқиндиларни тўплаш учун майдончалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали турар жой секторида — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчаларига бевосита яқинликда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги турар жой секторида — майдончанинг 100 — 200 метр радиусдаги самарали қамрови ҳисоби билан энг яқин турар жой ва (ёки) одамларнинг доимий бўлиш жойи объектларигача 20 метрдан яқин бўлмаган масофада ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик габаритли маиший чиқиндиларни тўплаш учун майдончаларнинг муқобил варианти бўлиб, мультилифт тизими билан жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари ёрдамида ташиладиган, 3 — 6 м3 ҳажмли контейнерларни (алмашадиган кузовларни) ўрнатиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Йирик габаритли маиший чиқиндиларни уларнинг ҳосил бўлиш жойидан олиб чиқиб кетиш ихтисослашган ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомаси асосида, алоҳида тўлов эвазига амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Қурилиш чиқиндилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қурилиш, монтаж, таъмирлаш, шунингдек, бино ва иншоотларни бузиш ишларини амалга оширувчи шахслар мазкур объектларда ҳосил бўлувчи қурилиш чиқиндиларининг зич тўпланишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолидан ҳосил бўлувчи қурилиш чиқиндилари йирик габаритли маиший чиқиндиларни тўплаш майдончаларига йиғилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ёки бузиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар улар томонидан ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёнлари тартибини белгилайдиган техник ва технологик ҳужжатларга шунингдек, атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳа ҳужжатлари бўйича ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлиши лозим.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2021 й., 09/21/40/0070-сон — 2021 йил 29 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқиндиларни қурилиш майдончаларидан олиб чиқиб кетиш ва бунда табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш масъулияти, агар буюртмачи билан шартномада бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса, ишларни бажаришда пудратчи бўлган жисмоний ёки юридик шахс зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Фаолияти натижасида қурилиш чиқиндилари ҳосил бўладиган ташкилотлар қурилиш чиқиндиларини максимал утилизация қилиш, сотиш ёки чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга топшириш учун комплекс чораларни амалга ошириши, шунингдек, утилизация қилинмайдиган қурилиш чиқиндиларини экологик хавфсиз кўмилишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қурилиш чиқиндиларини уларнинг ҳосил бўлиш жойидан олиб чиқиб кетиш, ихтисослашган ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомаси асосида, алоҳида тўлов эвазига амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Автотранспорт чиқиндилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Жисмоний ва юридик шахслар (автотураргоҳлар эгалари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, автотранспорт, механизмлар ва бошқа техникаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш устахоналари) барча ҳосил бўлувчи автотранспорт чиқиндиларини тўплаш, олиб чиқиб кетиш, қайта ишлаш ва зарарсизлантирилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Барча турдаги транспорт, машина ва механизмларнинг чиқиндилари қисмларга бўлиниши ва тури бўйича алоҳида тўпланиши лозим, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлатилиб бўлинган мойлар мазкур чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга топширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккумуляторларнинг электролитлари махсус идишларга тўкилади ва мазкур чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга зарарсизлантириш учун топширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электролити тўкилган кислотали аккумулятор батареялари иккиламчи хом ашё ва рангли металларни қабул қилувчи пунктларда тўпланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль покришкалари мазкур чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга қайта ишлаш учун топширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи моддий ресурс ҳисобланган бошқа чиқиндилар (пластмасса, металл ва ҳ.к.) қабул қилиш пунктларига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Ўсимликлардан ҳосил бўладиган чиқиндиларни тозалашда, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Хазонлар тўкилиши даврида тўкилган баргларни ҳар куни йиғиштириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўпланган барглар махсус ажратилган жойлар ёки компостёрлаш майдонларига олиб чиқилади. Тўпланган баргларни олиб чиқиб кетиш мазкур қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёки шартнома асосида (алоҳида буюртма бўйича) ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компостёрлаш жараёни филтрацияга қарши асосга, дренаж сувларини тўплаш ва оқизиш тизимига эга бўлган, махсус тайёрланган майдончада амалга оширилади. Чиқиндилар уюм қилиб жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ҳудудларнинг дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) билан бир суткадан ортиқ ифлослантирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Суюқ маиший чиқиндилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Марказлашган канализация тармоқлари мавжуд бўлмаган уйларда суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун белгиланган тартибда оқова йиғилувчи, герметик резервуарли чиқинди тўкиладиган ўралар ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқинди тўкиладиган ўра махсус автотранспорт воситасининг (ассенизация автомобилининг) эркин ҳаракатланиши ҳисобга олинган ҳолда жойлашиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш махсус автотранспорт воситасига (ассенизация автомобилига) эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан шартнома асосида ёки алоҳида буюртма бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Чиқинди тўкиладиган ўраларни тозалаш даврийлиги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суюқ маиший чиқиндилар қуйиладиган станциялар, ассенизация далалари ёки суюқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш бўйича махсус объектларга олиб чиқиб кетилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Хавфли маиший чиқиндилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Чиқинди тўплаш шохобчаларида хавфли маиший чиқиндиларни тўплаш учун махсус контейнерлар (хавфли маиший чиқиндиларни сақлаш, юклаш-тушириш ишлари ва ташишда уларнинг бутлигини таъминлайдиган тўпловчи идишлар) ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Йиғилган хавфли чиқиндилар мазкур чиқиндиларни йиғиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Чиқинди тўплаш шохобчаларида алоҳида тўплашни ташкиллаштириш мақсадида мажбурий тарзда қуйидагилар учун тўрт турдаги контейнерлар ўрнатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар (иккиламчи моддий ресурслар аралашмасидан иборат чиқиндилар) учун — кўк ранг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик қаттиқ маиший чиқиндилар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган чиқиндилар) учун — жигарранг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ишланмайдиган қаттиқ маиший чиқиндилар (бошқа маиший чиқиндилар) учун — кулранг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли маиший чиқиндилар учун — тўқ сариқ ранг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўлиқ саралаб йиғиш учун ажратиб турувчи рангли ва (ёки) махсус белгилар ҳамда ёзувлар билан маркаланган қўшимча контейнерлар (пластмасса чиқиндилари — сариқ, шиша ва шиша синиқлари — оқ, қоғоз чиқиндилари — ҳаво ранг) ўрнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қайта ишланадиган ва хавфли маиший чиқиндилар кейинчалик чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахсларга шартнома асосида сотиш ва (ёки) бериш учун саралашга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Алоҳида тўпланган ва сараланган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун чиқинди ташиш машиналаридан фойдаланган ҳолда, олиб чиқиб кетишнинг бир нечта жадвалларини ташкиллаштириш орқали ёки қаттиқ маиший чиқиндиларнинг турли фракциялари учун алоҳида камералар ўрнатилган бункерли махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-боб. Маиший чиқиндиларни ташишга қўйиладиган асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Маиший чиқиндиларни ташиш уларни ташилишида тушириб қолдириш, авария ҳолатини пайдо қилиш, инсонлар саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш махсус автотранспорт воситаларида (чиқинди ташиш машиналари ва бошқа махсус машиналарда) амалга оширилади (йирик габаритли маиший ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларига шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга беш тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситалари киритилишига йўл қўйилмайди.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдгаи 370-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/370/0597-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасининг кузовидан ташқарида ташилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший ва бошқа чиқиндилар ташиб кетиладиган махсус транспорт воситаларини бошқаришга махсус тайёргарлик, инструктаж ва тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Маиший чиқиндиларни ташиш уларни ташиш учун ҳаракат йўналиши кўрсатилган ҳолда, белгиланган тартибда тўлдирилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмишга қўйиладиган асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлар, чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш заводлари, компостёрлаш майдонларига олиб чиқиб кетилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонларга кўмиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151-боб. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, иккиламчи хом ашёни тайёрлашга доир асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
471. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини (кейинги ўринларда — қабул қилиш шохобчалари) ташкил этиш алоҳида қурилган биноларда ёки нотурар жой биноларининг алоҳида хоналарида, шунингдек, кўчма (мобиль) воситаларда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида қуриладиган бинолардаги қабул қилиш шохобчаларини жойлаштириш аҳоли пунктларининг бош режаларига ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг розилиги олиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли гавжумроқ жойларда ҳудудлардан фойдаланиш интенсивлигига боғлиқ равишда, шунингдек, чиқинди тўплаш шохобчаларида иккиламчи хом ашёни тўплаш ва тайёрлаш учун вақтинчалик иншоотлар ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотурар жой биноларида жойлаштириладиган қабул қилиш шохобчалари иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва олиб чиқиб кетиш учун алоҳида кириш/чиқиш йўли мавжуд бўлган зарур хоналарга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилиш шохобчаларининг бевосита турар жой биноларида ташкил этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
472. Қабул қилиш шохобчаси фаолиятини ташкил этиш учун иккиламчи хом ашёни тайёрловчилар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга (экологик нормативларга) ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
473. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчаларининг оралиқ масофаси турар жой ва маъмурий бинолардан 20 метрдан кам бўлмаган ва даволаш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув муассасалари, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳамда умумий овқатланиш объектлари, шунингдек, дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган масофани ташкил этиши ҳамда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлашиши лозим.
(473-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/370/0597-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккиламчи хом ашёни сақлаш омборхоналари ва майдончалари даволаш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув муассасаларидан, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳамда умумий овқатланиш объектлари, шунингдек, дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган узоқликда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
474. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчалари қуйидагиларга эга бўлиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштирилган кириш йўллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи хом ашёни қабул қилиш учун алоҳида хона ва (ёки) майдонча;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар хил турдаги иккиламчи хом ашёни вақтинчалик сақлаш учун алоҳида-алоҳида бўлинган омборхоналар ва (ёки) майдончалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоза ва ишлатилган (ишчи) кийимларни сақлаш учун шкаф ва дезинфекция воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий ва сунъий (шу жумладан, тунги ташқи) ёритқичлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва канализацияга оқим тизими, санузел, шунингдек, ёмғир сувларини оқизиш канализацияси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти тармоғи мавжуд бўлмаганда, ходимлар қўл ювиши учун қўлювгичлардан фойдаланилади. Марказлашган канализация тармоғи мавжуд бўлмаганда ўралар ўрнатилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
475. Барча турдаги қабул қилиш шохобчаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
полнинг юзаси осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинадиган қопламага эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деворлар осон ювиладиган материаллар билан қопланган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хона шамоллатиладиган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контейнерларни ўрнатиш майдончаларининг юзаси асфальтланган ёки бетон қопламали бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув туриб қолишига ва контейнерларнинг сирпаниб кетишига йўл қўймаслик мақсадида майдонча қопламасининг қиялиги ўтиш йўли қисми тарафга 5 — 10 фоизни ташкил этган ҳолда ва транспорт воситасининг киришига қулай тарзда ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
476. Барча турдаги қабул қилиш шохобчалари (шу жумладан, омборхоналар ва майдончалар) ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва тоза тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоналар ҳар куни намлантириб тозаланиши ва камида бир ҳафтада бир марта — дезинфекция, зарур ҳолларда — дезинсекция ва дератизация қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва сақлаш контейнерлари ва бошқа идишлар вақти-вақти билан дезинфекция қилиниши ва ювилиб турилиши керак (камида ҳар уч ойда бир марта).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда дезинфекция воситаларини уларни қўллаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ ишлатиш, ишлаб чиқарувчининг асл қадоқлаш идишида, алоҳида ажратилган жойларда сақлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилиш шохобчасига туташ ҳудуд (5 м радиусда) ҳар куни тозаланиши ва озода сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
477. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган контейнерлар ва бошқа идишлар хизмат кўрсатиш (фойдаланиш) муддатининг тугаши, шунингдек, ҳақиқий техник ҳолатига (механик ва бошқа шикастланишларга) кўра янгисига ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари) талабларига жавоб берувчи, шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
478. Турғун қабул қилиш шохобчаларида кўринадиган жойга қуйидаги маълумотлар осиб қўйилиши (жойлаштирилиши) керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг номи ва алоқа боғлаш маълумотлари (шу жумладан, телефон рақами);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш вақти (иккиламчи хом ашёни қабул қилиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинадиган иккиламчи хом ашё турлари ва нархлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Иккиламчи хом ашёни тайёрлаш ва ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
479. Иккиламчи хом ашёни тайёрлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилиш шохобчалари орқали иккиламчи хом ашёни сотиб олиш ёки бепул қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи хом ашё доимий равишда ҳосил бўладиган объектларни контейнер, чиқинди қутиси, яшик ва бошқа махсус воситалар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва полигонларида иккиламчи хом ашёни саралаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун белгиланган тартибда бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хом ашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади (мазкур ҳудудда қайта ишловчи ташкилотларнинг иккиламчи хом ашёни ўзларига тегишли шохобчалар орқали сотиб олиши ёки қабул қилиши бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4710. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва полигонларида иккиламчи хом ашёни тайёрлаш фақат саралаш ускуналаридан фойдаланиш орқали ва барча техника хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4711. Иккиламчи хом ашёни тайёрлаш жараёнида фуқаролар саломатлигига ва атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатмайдиган замонавий технология ва усуллар қўлланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4712. Иккиламчи хом ашёни тайёрлашда оғир меҳнат талаб қилинадиган технологик жараёнлар механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4713. Иккиламчи хом ашёни вақтинча сақлаш омборхоналарда ва (ёки) махсус ажратилган майдончаларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4714. Тайёрланган макулатура, газлама ва полимер материаллар хом ашёси уларни вақтинча сақлаш жойларида турлари бўйича алоҳида прессланган ҳолда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иситиладиган омборларда (хоналарда) сақланганда иккиламчи хом ашё иситиш мосламасидан 1 метрдан яқин бўлмаган масофада жойлаштирилади. Бунда иситиш мосламаларининг олди тўсилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4715. Қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) даволаш-профилактика (инфекция, тери-таносил, онкологик, сил) муассасаларида ва бўлинмаларида (паталого-анатомик, йирингли жарроҳлик ва бошқалар), ветеринария муассасаларида, шунингдек, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи ва (ёки) улардан фойдаланувчи ташкилотларда иккиламчи хом ашёни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қабул қилиш шохобчасида тиббиёт чиқиндилари хом ашёсини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини кўрсатиш жараёнида, шунингдек, маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари ва саралаш пунктларидан маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хом ашёни ихтисослашган ташкилотнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) иккиламчи хом ашё вақтинча йиғиладиган ва сақланадиган жойлар яқинида (5 метрдан кам бўлмаган радиусда) очиқ оловдан фойдаланиш ва пайвандлаш ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) иккиламчи хом ашёни утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлашни ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ускуна ва жиҳозларда ўзбошимчалик билан амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) иккиламчи хом ашёни йўловчи ва озиқ-овқат ташишга мўлжалланган транспорт воситалари, шунингдек, ҳайвонларга қўшиб тортиладиган, двигатель билан жиҳозланмаган қурилмаларда ташиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) иккиламчи хом ашёни ташишда уни транспорт воситасининг кузовидан ташқарисига жойлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4716. Иккиламчи хом ашёни ташиш фаолияти авария ҳолатини юзага келтириш, фуқаролар саломатлиги ва атроф муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккиламчи хом ашёни очиқ кузовли транспорт воситаларида ташишда уларнинг усти брезент ёки бошқа материаллар билан ёпиб қўйилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4717. Иккиламчи хом ашёни ташишга мўлжалланган транспорт воситаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчи кабинаси юк платформасидан муқим ўрнатилган тўсиқ билан ажратилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кузов тубининг юзаси ва деворлари герметик, бортлардан бири эса очиладиган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг барча қисмлари тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кузовнинг ички қисми ювиш ва дезинфекция воситалари таъсирига чидамли материаллар билан қопланган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кузов ташқи қисмининг уч томонида «Иккиламчи хом ашё» ёзуви бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Топшириладиган иккиламчи хом ашё учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва нақд пул маблағларини сарфлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4718. Иккиламчи хом ашёни топширувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар ҳақиқатда топширилган иккиламчи хом ашё миқдори учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар билан — нақдсиз шаклда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар билан — нақд шаклда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.
(4718-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4719. Қабул қилинаётган иккиламчи хом ашё учун ўзаро ҳисоб-китоб қилинишида иккиламчи хом ашёни топширишни рағбатлантирувчи, тайёрловчилар томонидан белгиланадиган эркин (келишилган) нархлар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4720. Қабул қилиш шохобчаларида иккиламчи хом ашёни қабул қилиш учун тарози ва бошқа зарур ўлчов асбоблар бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4721. Тайёрланадиган иккиламчи хом ашё учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда зарур бўладиган нақд пул маблағларини олиш мақсадида иккиламчи хом ашёни тайёрловчилар хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ҳисобланган ҳажмларда иккиламчи хом ашё қабул қилишни (сотиб олишни) таъминлайдиган суммага пул чекини топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4722. Иккиламчи хом ашёни тайёрловчилар қарамоғидаги қабул қилиш шохобчаларига нақд пул маблағларини ажратишни харажат касса ордери ёки ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган тўлов қайдномаси бўйича амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4723. Иккиламчи хом ашёни тайёрловчиларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган қабул қилиш шохобчалари ҳар ойда уларга нақд пул маблағларига талаб ва харажатлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4724. Нақд пул маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Тайёрланган иккиламчи хом ашёни сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда, савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4725. Пул маблағларининг тушиши, уларни қабул қилиш шохобчаларига тарқатиш, нақд пул маблағларининг сақланиши, нақд пул маблағлари ва иккиламчи хом ашё ҳаракати билан боғлиқ бўлган барча операциялар бўйича бирламчи ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш учун жавобгарлик ташкилот раҳбари ва бош бухгалтерига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Тайёрланаётган иккиламчи хом ашёни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4726. Иккиламчи хом ашёни тайёрловчи ташкилот раҳбарининг буйруғи билан иккиламчи хом ашё ҳаракатининг ҳисоби ва назоратини юритиш бўйича масъул шахс тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4727. Юридик шахслардан иккиламчи хом ашёни қабул қилишда уч нусхада қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади, унинг бир нусхаси кейинчалик ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун иккиламчи хом ашёни топширувчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккиламчи хом ашёнинг миқдори (оғирлиги) ва тавсифи иккиламчи хом ашёни тайёрловчи томонидан ҳақиқатда қабул қилиш ҳолати бўйича тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаларида қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4728. Қабул қилиш-топшириш далолатномасининг қатъий ҳисоботи юритилади ва у ҳар бир варағи белгиланган тартибда рақамланган ва тикилган қабул қилиш-топшириш далолатномаларини ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш (тўплаш) ва тайёрлашда ходимларнинг шахсий гигиенаси ва хавфсизлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4729. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш (тўплаш), саралаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланадиган, шунингдек, транспорт воситалари ва контейнерларга санитар ишлов бериш ишларини амалга оширувчи ходим дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши (бир йилда камида бир марта) ва қонунчиликда белгиланган тартибда кўп учрайдиган ҳамда ўта хавфли инфекцияли касалликларга (сил, гепатит, ўлат, вабо ва бошқалар) қарши профилактик иммунизация (вакцинация) қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4730. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш (тўплаш), саралаш, сақлаш ва ташишга қўйилган ходим тегишли махсус кийим ва шахсий гигиена ҳамда ҳимоя воситалари (ниқоб ёки респиратор, қўлқоп, ҳимоя комбинезони, ювиш воситалари ва бошқалар), шунингдек, биринчи тиббий ёрдам воситалари билан бирга дори қутиси билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус кийим қулай ва ишловчиларни чанг ҳамда бошқа ифлосланишлардан ҳимоя қилиши, осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинадиган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4731. Санитария-эпидемиологик жиҳатидан хавф туғдирувчи иккиламчи хом ашё тезкор изоляция қилиниши ва зарарсизлантирилиши керак.
(151-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-боб. Ҳудудларни йил мавсумлари бўйича тозалаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ҳудудларни баҳор-ёзги тозалаш ишлари ҳар йили март-август даврида амалга оширилади ва қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўча — йўллар тармоғининг қатнов қисмини, йўлкалар ва майдонларни супуриш ва ювиш (сув сепиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйлар атрофидаги барча ҳудудларни кунлик (якшанбадан ташқари) санитария жиҳатидан тозалаш, йўлкаларни, кириш йўллари зиналарини супуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишдан тозалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчаларини тозалаш, чиқинди қутиларини тозалаш ва ювиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ҳудудларни куз-қишки тозалаш ишлари сентябрдан февраль ойигача амалга оширилади ва қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баргларни супуриш ва тўплаш, ариқларни тозалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўча — йўллар тармоғининг қатнов қисмини, йўлкалар ва майдонларни супуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ қопламаларга музга қарши материаллар билан ишлов бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қорларни супуриш ва суриш, сирпанчиқларни бартараф этиш, кўча — йўллар тармоғининг қатнов қисми, йўлкалар, майдонларда ҳосил бўлган қор ва қор-музликларни йўқ қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйлар атрофидаги барча ҳудудларни кунлик (якшанбадан ташқари) санитария жиҳатидан тозалаш, йўлкаларни, кириш йўллари зиналарини супуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишдан тозалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди тўплаш шохобчаларини тозалаш, чиқинди қутиларини тозалаш ва ювиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Уй атрофидаги ҳудудларни механизация воситасида тозалаш ишлари кундузи амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тозалаш машиналари ёрдамида тозалашнинг имкони бўлмаган жойлар, ушбу машиналар иш бошлашидан аввал қўл ёрдамида тозаланиши лозим. Йўлкалар ва уй атрофидаги ҳудудларнинг ўтиш йўлларидаги қор қўл ёрдамида тозаланганда курак билан тўлиқ олиб ташланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-боб. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) мазкур Қоидаларга риоя қилиниши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 648-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2025 й., 09/25/648/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Мазкур қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари шунингдек, 151-бобнинг 2-параграфи талабларини бузиш ҳоллари аниқланганда, мансабдор шахслар қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини кўрадилар:
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишининг мониторинги ёки давлат экологик назорати натижалари бўйича, далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларга мазкур қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари шунингдек, 151-бобнинг 2-параграфи талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар беради;
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун бузилишларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан бартараф этилиши юзасидан аввалги мониторинг ёки давлат экологик назорати натижаларига кўра фақатгина далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган фактлар бўйича ва муддатларда ёки жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатига кўра — белгиланган муддатдан олдин, назорат қилувчи орган буйруғига асосан бир иш куни давомида назоратни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар томонидан мансабдор шахсларнинг мажбурий кўрсатмалари бажарилмаган ҳолларда, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган функциялар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи органлар билан қўшимча келишувсиз амалга оширилиб, улар бир иш куни давомида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга жойлаштирган шахсларни аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мансабдор шахслар, мазкур қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобига рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш (икки иш кунидан тўрт иш кунигача бўлган муддат белгилаган ҳолда) ҳуқуқига эгалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий кўрсатмалар масъул шахслар томонидан белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, мансабдор шахслар «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» давлат унитар корхоналарини шунингдек, хусусий ихтисослашган ташкилотларни келишув асосида жалб этган ҳолда, рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш чораларини кўриб, мажбурий кўрсатмаларни бажармаган шахсларга санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун ҳисоб-китобларни (тўлов муддатини белгилаган ҳолда) тақдим этадилар.
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мансабдор шахс, мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили), ихтисослашган ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш чоралари кўрилганлигини тасдиқловчи далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили) далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, ушбу далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлик сабабларини далолатнома тузилган куннинг ўзида ёзма равишда асослаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили) келмаган тақдирда, мансабдор шахс, ихтисослашган ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг имзоси етарли ҳисобланади;
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз муддатида тўламаслик ёки рад этиш (бош тортиш) ҳолларида мансабдор шахслар судларга тўловларни ундириш билан боғлиқ даъволар киритадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қонунчиликда белгиланган тартибда, аҳоли яшаш жойларини тозалаш объектлари бўйича жорий санитария назорати ўрнатади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Мазкур қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Жараёнлар

Ташкилий тадбирлар

1-босқич

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш

Жисмоний ва юридик шахслар

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослашган ташкилотлар

1. Ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар, мажбурий тартибда ҚМЧларни тўплаш учун чиқинди қутиларини ўрнатадилар.

2. Юридик шахслар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан ихтисослашган ташкилотлар билан шартнома тузадилар ва эгаллаб турган ер участкасида контейнерларни ўрнатган холда ҚМЧларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштирадилар.

3. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослашган ташкилотлар:

чиқинди тўплаш шохобчалари қуришни;

чиқинди тўплаш шохобчаларини контейнерлар билан таъминлашни амалга оширадилар.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни (КМЧ) тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш

Чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини ташкил этиш

2-босқич

Санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш

Ҳудудларни тозалаш

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш

1. Ҳудудлар, бино ва иншоотларнинг тозалигини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳудудларида тозалаш ишларини амалга оширадилар.

2. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш кўп квартирали турар жой секторида — чиқинди тўплаш шохобчаларидан. якка тартибдаги турар жой секторида эса «сигнал» усулида амалга оширилади.

3. ҚМЧларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан бир кунда бир марта, «сигнал» усулида — уч кунда бир мартани ташкил этади.

4. ҚМЧларни ташиш махсус автотранспорт воситаларида хамда уларни ташилишида тушириб қолдириш, авария ҳолатини пайдо қилиш, инсонлар саломатлиги ва атроф муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан амалга оширилади.

Баҳор-ёзги тозалаш ишлари

ҚМЧларни қайта ишлаш корхоналари

Куз-қишки тозалаш ишлари

ҚМЧ полигонлари

3-босқич

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш

Чиқинди қутиларига хизмат кўрсатиш (тозалаш. бўшатиш)

Чиқинди тўплаш шохобчаларини сақлаш

1. Чиқинди қутиларини бўшатиш ва тозалаш уларнинг тўлишига кўра мунтазам равишда, лекин суткада бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

2. Чиқинди қутиларини ювиш ва дезинфекция қилиш бир ойда камида бир маротаба амалга оширилади.

3. Чиқинди тўплаш шохобчалари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши лозим.

4. Контейнерлар фойдаланиш муддатининг тугашига кўра янгисига ёки шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим.

4-босқич

Назоратни амалга ошириш

Мониторинг юритиш

Таъсир чораларини кўриш

1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат экологик назоратни амалга оширади.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳоли яшаш жойларини тозалаш объектлари бўйича жорий санитария назорати ўрнатади.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва фуқаролар чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 648-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2025 й., 09/25/648/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республика Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаганлиги».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилиши мониторинги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи тузилмалар билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг чиқиндиларнинг амалда ҳосил бўлган ҳажмлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари хатлови материалларида назарда тутилган уларни вақтинча сақлаш жойлари, қайта ишлаш ва утиллаштириш усулларининг мослигини аниқлаш мақсадида, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини кўздан кечириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқиндиларнинг амалда ҳосил бўлган ҳажмлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари хатлови материалларида назарда тутилган уларни вақтинча сақлаш жойлари, қайта ишлаш ва утиллаштириш усулларининг номувофиқлиги аниқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари қуйидаги чораларни кўрадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга мониторинг ўтказиш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирган ҳолда, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун бузилишларининг юридик шахслар томонидан бартараф этилиши юзасидан мониторинг натижаларига кўра фақат далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган фактлар бўйича ва муддатларда ёки юридик шахснинг мурожаатига кўра — белгиланган муддатдан олдин, назорат қилувчи орган буйруғига асосан бир иш куни давомида назоратни амалга оширадилар (бир вақтнинг ўзида бир нечта қонун бузилишлари бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган ҳолларда мажбурий кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш мажбурий кўрсатмаларнинг сўнгги муддати тугаганидан сўнг бир марта амалга оширилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар томонидан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар бажарилмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жазо қўллайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектга хўжалик ва ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган топшириқ бериш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, холислиги, унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри ташкил қилиниши ва амалга оширилиши учун жавоб берадилар».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/787/1989-сон; 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон; 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон; 28.01.2021 й., 09/21/40/0070-сон, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.08.2023 й., 09/23/370/0597-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 17.10.2025 й., 09/25/648/0943-сон)