Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 648-сонли «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар ихтисослаштирилган ташкилотларнинг махсус автотранспорт воситаларининг юк ташиш қуввати бириктирилган ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ўз вақтида олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг зарур сифатини таъминлашга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилишини ва ўрганиб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатлов натижалари бўйича санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар ихтисослаштирилган ташкилотларнинг махсус автотранспорт воситаларининг ҳақиқий қувватини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилишини ва қайта кўриб чиқиш натижаси бўйича бўшаган участкалар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон аукцион воситасида танлов савдоларига қўйилишини таъминласинлар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 25 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
765-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига ноль ставкадан бошланувчи «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон танлов (кейинги ўринларда — электрон танлов) йўли билан бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ бириктириш ҳолатларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-auksion» электрон савдо платформаси — электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, хоҳловчи шахсларнинг электрон танловлар жараёнларига бевосита кириш ва иштирок этиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни бириктириш — танлов асосида тадбиркорлик субъектларига маълум бир ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳуқуқини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабарнома — Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, буюртмачининг веб-сайтларига жойлаштириладиган «E-auksion» электрон савдо платформасида келгусида ўтказиладиган электрон танлов ҳақидаги маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов таклифи — танлов ҳужжатида белгиланган шартларга мувофиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оператор — «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва таклиф этилган шартларга мувофиқ электрон танловда иштирок этиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти (юридик шахс);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуд — маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш бўйича электрон танловга қўйиладиган зона (шаҳар, туман, туман маркази, қишлоқ ва бошқа аҳоли пунктлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ҳудудларни бириктириш учун материаллар тайёрлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ариза берувчиларга қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ариза берувчи қуйидаги мажбурий талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ҳужжатларига мувофиқ ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник соз чиқинди ташиш машиналарининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкасининг мавжудлиги (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртма тақдим этилиши санасида ариза берувчига нисбатан тугатиш жараёни ўтказилишининг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртма тақдим этилиши санасида суд органларининг ариза берувчининг тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган ва/ёки фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарорининг мавжуд эмаслиги.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза берувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон танловда иштирок этиш учун бошқа ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун фойдаланишда бўлган чиқинди ташиш машиналарини кўрсатган ҳолда ариза беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов таклифига аввалги электрон танловлар натижаси бўйича ушбу Низомга мувофиқ унга бириктирилган ҳудуд учун аризада кўрсатилган айнан ўша чиқинди ташиш машиналарини киритишга ҳақли эмас (ҳудудни бириктириш муддатининг якунланиши ёки ариза берувчининг ушбу ҳудуддаги фаолияти тўхтатилиши ҳоллари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Электрон танловни ўтказиш учун зарур материалларни тайёрлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари электрон танлов буюртмачиси ҳисобланадилар (кейинги ўринларда — буюртмачи).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Буюртмачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ҳужжатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оператор билан электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг ҳудудий филиаллари буюртмачининг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагиларни ўз ичига олувчи танлов ҳужжатларини тайёрлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар рўйхати (икки ва ундан ортиқ ҳудуд мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон танловга қўйилаётган ҳар бир ҳудуднинг паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон танловлар ғолибларининг чиқинди тўплаш шохобчаларида ва туташ ҳудудда лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш ёки яхшилашни (чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, контейнерлар билан жиҳозлаш) назарда тутувчи мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бириктирилаётган ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматини ҳисоблаб чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли сони, белгиланган тариф, мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V = Н х S х K
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V — жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Н — бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилган жисмоний шахслар (аҳоли)нинг умумий сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
S — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
K — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси (Тошкент шаҳрида — 100 % (К=1), вилоятлар марказларида — 90 % дан ортиқ бўлмаган (К≤0,9), бошқа ҳудудларда — 80 % дан ортиқ бўлмаган (К≤0,8)).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасига бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон танловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда ҳамда оператор ва буюртмачи ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Электрон танлов ўтказиш ҳақидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида ариза берувчилар учун кўрсатилган мажбурий талаблар ва чекловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон танловга қўйилаётган ҳудуднинг паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ҳужжатларига мувофиқ электрон танлов ғолибларининг мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон танловда иштирок этиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ариза шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ танлов таклифи шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчилар томонидан ушбу Низомнинг 13-банди талабларига мувофиқ илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Электрон танловда иштирок этиш учун ариза электрон кўринишда, танлов таклифини тўлдирган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг электрон (сканер қилинган) нусхалари илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Танлов таклифи электрон танлов иштирокчилари томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Танлов таклифларини баҳолаш ва электрон танлов ғолибини аниқлаш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ танлов таклифларини баҳолаш шакли бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида автоматик тарзда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳудудларни бириктириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Буюртмачи баённома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кун мобайнида электрон танлов ғолиби билан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Оператор томонидан электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганлиги бўйича хабарнома келиб тушганда, буюртмачи, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Тоза ҳудуд» ёки Тошкент шаҳар «Махсустранс» давлат унитар корхоналари билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Электрон танлов ғолиблари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга киришадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилиши юзасидан давлат ва жамоатчилик назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича фаолиятнинг амалга оширилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвалининг бажарилиши, махсус автотранспорт воситасининг белгиланган ҳудудга ўз вақтида етиб келиши ва маиший чиқиндиларнинг олиб кетилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ҳудудларни бириктириш учун материаллар тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади)
1. Танлов ҳужжатларини тайёрлаш.
1. Заруратга кўра ёки ҳудудни бириктириш муддатининг якунланишидан 2 ой олдин.
2. Танлов ҳужжатларини тасдиқлаш.
2-3. Электрон танловни эълон қилиш санасига қадар.
3. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (кейинги ўринларда оператор деб аталади) билан электрон танловларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузиш.
4. Ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун операторга электрон буюртма бериш.
4. Электрон танловни эълон қилиш санасига қадар.
5. Электрон танлов ўтказилиши ҳақида веб-сайтга маълумот жойлаштириш.
1. Электрон танлов ўтказилиши ҳақида веб-порталга хабарнома жойлаштириш.
1. Буюртмачининг электрон буюртмаси қабул қилиб олинган кундан сўнг 1 иш куни мобайнида ва электрон танлов ўтказиш кунидан камида 30 календарь кун олдин.
2. Талабгорлардан электрон аризаларни қабул қилиш.
2. Хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га қадар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.
3-босқич
Ариза берувчи
1. Веб-порталда рўйхатдан ўтиш.
1-2. Электрон танловда иштирок этиш учун ариза бериш санасига қадар.
2. Шахсий ҳисобварақни закалат пулини ўтказишга талаб этиладиган миқдордаги пул маблағлари билан тўлдириш.
3. Ариза бериш.
3. Хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га қадар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.
4-босқич
Электрон танлов ғолиби
6. Баённомани тақдим этган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш учун буюртмачига мурожаат қилиш.
Баённома расмийлаштирилган ?ундан бошлаб 10 иш кун мобайнида.
5-босқич
Буюртмачи
Танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш.
Баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб 10 иш кун мобайнида.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Электрон танловга қўйилаётган ҳудуд паспорти
1. ______________________________________________________________ вилояти 2. ____________________________________________тумани (қишлоқ ва бошқалар) 3. Аҳоли сони — ____ минг киши, шу жумладан: кўп квартирали уйларда — _________________ минг киши якка тартибдаги турар жой секторида — _________________ минг киши 4. Юридик шахслар сони: — _________________ та, шундан: бюджет ташкилотлари — _________________ та, шу жумладан: мактабгача таълим муассасалари (тарбияланувчилар сони) — _______та (______ киши) мактаблар, коллежлар, олий таълим муассасалари ва бошқа ўқув муассасалари — _______та (______ киши) шифохоналар, санаторийлар, пансионатлар, бошқа даволаш-профилактика муассасалари ва бошқалар — ___та ____ётоқ ўрни) 5. Қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ)нинг суткалик тўпланиш ҳажми*_________________ кг, _______________ м3
6. Бир кунда ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатишни таъминлаб бериш учун талаб этиладиган чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати **______________ м3 7. Ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш муддати _________________ йил 8. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қиймати: жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг базавий қиймати бир ойга __ сўм; юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда базавий тариф ____________ сўм (1 м3 ҚМЧларни олиб чиқиш учун)***. 9. Электрон танловга қўйилаётган ҳудудга кирувчи фуқаролар йиғини, кўчалар, мавзелар ва уйлар рўйхати:
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймати бўйича таклиф
6.
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон танловни ўтказиш ҳақидаги хабарномани ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) билан танишиб 20____ йил «___» _______да соат ______да __________ сайтида бўлиб ўтадиган электрон танловда қатнашиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайди. Лот рақами: № ________________________ Лотнинг номланиши: ______________________________________________________
юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга эканлигини; танлов ҳужжатларига мувофиқ ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник соз чиқинди ташиш машиналарига эга эканлигини; юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси учун лицензия карточкасига эга эканлигини (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно); тугатиш, тўловга қобилиятсизлик ёки фаолиятини тўхтатиш жараёнида эмаслигини тасдиқлайман; б) қуйидагилар тўғрисида огоҳлантирилди: ушбу аризада кўрсатилган маълумотлар ишончсизлиги ҳолларида электрон танлов натижалари ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши ва жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга шартномани бекор қилиш ҳамда буюртмачи томонидан электрон танлов натижалари бўйича ҳудудни бириктириш тўғрисида қабул қилинган қарорни бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилишга асос бўлиши мумкинлиги; Шунингдек, электрон танлов ғолиби деб эътироф этилган, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга шартнома тузишни рад этиш ёки бош тортиш ҳолатида ўтказилган закалат пули суммаси қайтарилмайди. 3. Электрон танловда қатнашишга ушбу аризани тақдим қилиб, Низомдаги электрон танловни ўтказиш шартларига розилигимни тасдиқлайман. 4. Электрон танлов ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, буюртмачининг ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилишини ўз зиммамга оламан. 5. «E-auksion» электрон савдо платформаси оператори томонидан юборилган барча хатларни қуйидаги электрон почта манзили орқали олишни расман маълум қиламан
«E-auksion» электрон савдо платформаси оператори томонидан мазкур электрон почта манзилига юборилган хатлар улар юборилган вақтда расман қабул қилиб олинган деб ҳисобланишини ва «E-auksion» электрон савдо платформаси мазкур хатларнинг ўз вақтида ўқилмаганлигининг оқибатлари учун жавоб бермаслигини тасдиқлайман. 6. Закалат пули суммасини қайтариш учун _________________________________________________________________________нинг банк реквизитлари
7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия нусхаси ва танлов таклифларида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига ва махсус техникага лицензия карточкалари (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно); танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) нусхаси; чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси; ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса). _____________________________________________________________________________ Тўлдирилган сана _______________________________________ Ариза берувчининг ЭРИси __________________________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов таклифи I. Ишлаб чиқариш базасининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар
Ишлаб чиқариш объектининг номи
Ишлаб чиқариш объектининг жойлашган жойи
Эгаллаган ҳудуд майдони
Ишлаб чиқариш объектининг мол-мулки
Автопарк (гараж)
II. Чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати тўғрисидаги маълумотлар
Т/р
Русуми
Юк кўтариш қуввати (кг)
Паркдан фойдаланиш коэффициенти ҳисоби билан юк кўтариш қуввати (кг) (3-устун х 0,75*)
Бир кунлик қатновлар сони
Юк ташиш қуввати (м3) (4-устун х 5-устун) / 445**
Аҳолига хизмат кўрсатиш қуввати (киши) (4-устун /1,17*** х5-устун)
1
2
3
4
5
6
7
1.
ISUZU
3 000
2 250
2
10
3 846
2.
MAN
6 000
4 500
2
20
7 692
…
Жами
30
11 538
III. Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига қараб улардан неча йил фойдаланилганлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов таклифларини баҳолаш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Мезонлар номи
Баллар
Жами
100
шу жумладан:
1.
Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги*
20
2.
Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати:
20
5000 кишига қадар
5
5 001 кишидан 10 000 кишига қадар
10
10 001 кишидан 20 000 кишига қадар
15
20 000 кишидан ортиқ
20
3.
Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда улардан неча йил фойдаланилганлиги**
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймат таклифи
15
5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)
7
5% дан 10 % гача
10
10% дан 15 % гача
12
15% дан ортиқ
15
6.
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф:
10
5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)
2
5% дан 10 % гача
4
10% дан 15 % гача
8
15% дан ортиқ
10
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)