05.03.1996 йилдаги 82-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.03.1996 йилдаги 82-сон
Kuchga kirish sanasi
05.03.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2000
 LexUZ шарҳи
деҳқон ва буюм бозорлари, ярмаркалар негизида 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ бошқаришнинг намунавий тузилмасига эга бўлган очиқ турдаги акционерлик жамиятларини ташкил қилиш, бозор дирекцияси ходимлари сонини (ҳисоб-китоб ходимларидан ташқари) 5 нафардан 17 нафаргача этиб белгилаш;
Мазкур Низом «Патта тўлови тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 5 мартдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Патта тўлови миқдорларини белгилаш ҳақида» 1993 йил 23 мартдаги 152-сон, «Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 мартдаги 152-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1993 йил 20 июлдаги 366-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда деҳқон, буюм бозорлари ва ярмаркалар (кейинги ўринларда — бозорлар деб аталади)дан фойдаланишдан олинган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
14. Бозор, ярмарка Дирекцияси назоратчилари ҳар куни 1 ва 2-иловаларда келтирилган шакллар бўйича тушган суммаларга доир касса аппаратининг жамғарма хотирасидан кўчирмаларини илова қилган ҳолда патта тўловлари ва ижара ҳақи бўйича тушган суммалар тўғрисида ҳисобот тузадилар.
15. Хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларни ҳисобга олиш бозор, ярмарканинг хизматлар кўрсатувчи бўлинмалари ходимлари ёки бозор, ярмарка Дирекциясининг ўзи томонидан 3-иловада келтирилган шакл бўйича юритилади. Хизматлар кўрсатишда хизматлардан фойдаланувчиларга белгиланган намунадаги чек берилади ва ҳисобот йили учун тушум суммаси касса аппарати хотирасида жамланади.
16. Патта тўловлари, ижара ҳақи, хизматлар кўрсатишдан олинган тушумлар ва бошқа даромадлар бўйича тушумларни умумий ҳисобга олиш 4-иловада келтирилган йиғма реестр шакли бўйича юритилади. Йиғма реестр реквизитлари, шунингдек уларга ўзгартишлар киритиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.
18. Тушган маблағлар суммасидан бюджетга тўланиши керак бўлган суммани ўтказиш 5-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бозор, ярмарка Дирекцияси томонидан амалга оширилади.