LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Патта тўловлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Моллар, буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларда, ярмаркаларда ва сотиш учун махсус ажратилган бошқа жойларда сотаётган жисмоний шахслардан савдо қилинадиган ҳар бир кун учун ундириладиган патта ҳақининг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
Патта тўлови ундириладиган объектлар номи | Товар ёки жой бирлиги | Патта тўлови миқдори (сўмларда) |
Автомашина сотганлик учун | Бир донаси учун | 400 |
Бошқа транспорт воситаларини сотганлик учун | —»— | 100 |
Эҳтиёт қисмларни сотганлик учун | битта жой учун | 50 |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва товарларни сотганлик учун: | ||
юк машинасида сотганлик учун | битта жой учун | 90 |
енгил машинада сотганлик учун | —»— | 60 |
араваларда сотганлик учун | —»— | 30 |
столда, растада, қўл аравачада, қўлда, ерда, саватда, челакда ва бошқаларда сотганлик учун | —»— | 25 |
қовун-тарвуз сотганлик учун | 1м2 | 4 |
Кооперативлар ва ҳунармандчилик буюмларини сотганлик учун | битта жой учун | 50 |
Уй ҳайвонлари ва жониворларни сотганлик учун: | ||
корамол, от ва туя сотганлик учун | ҳар бир бош ҳисобига | 80 |
бузоқ, той сотганлик учун | —»— | 40 |
қўй-эчки сотганлик учун | —»— | 40 |
қўзичоқ, улоқ сотганлик учун | —»— | 20 |
ғоз, ўрдак, товуқ, курка, қуён сотганлик учун | —»— | 10 |
ғоз, ўрдак, товуқ, курка жўжалари, қуён болалари сотганлик учун | —»— | 1 |
зийнатли қушлар ва қафасда сақланадиган бошқа ҳайвонлар ва жониворлар сотганлик учун | битта жой учун | 20 |
Аквариум балиқлари сотганлик учун | —»— | 20 |
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари бозорларда, ярмаркаларда ва бошқа махсус белгиланган жойларда товарлар, маҳсулотларни сотишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини таъминласинлар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бозорлар, ярмаркалар ва бошқа махсус белгиланган жойларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ равишда маҳаллий бюджетга ўтказиладиган маблағлар миқдорини белгиласинлар. Бунда патта тўлови сифатида келиб тушадиган маблағларнинг камида ярми бозорлар, ярмаркалар ва бошқа махсус белгиланган жойлар тасарруфида қолдирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси белгиланган миқдорларда патта тўловларининг тўғри ундирилиши ва бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат ўрнатсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда патта тўловини ундириш тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликларига, идораларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлap ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олиб, бозорларда, ярмаркаларда ва савдо учун махсус белгиланган жойларда патта тўловлари миқдорларини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилсин.
(қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 20 июлдаги 366-сон қарорига мувофиқ 6-банд билан тўлдирилган)