Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 21.01.1992 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.01.1992 йилдаги 23-сон
Kuchga kirish sanasi
21.01.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантириш, республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг унга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида, шунингдек, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида қишлоқ хўжалиги ходимларининг моддий манфаатдорлигини оширишни кўзлаб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар бошқарув органлари, Иқтисодиёт қўмитаси, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, Давлат ўрмончилик қўмитаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг, «Узплодоовошчвинпром» концернининг, «Узкоопзагот-торг»нинг Ўзбекистон Республикаси бўйича 1992 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашё тайёрлаш ҳажмлари ва уларни етказиб бериш учун давлат буюртмаси тўғрисидаги таклифи 1-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, 1992 йилда жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта толаси, пилла, дон, шоли, қуруқ мевалар, чорва, парранда, сут, тухум бўйича белгиланган топшириқнинг 85 фоизини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка бўйича белгиланган топшириқнинг 50 фоизини чекланган харид нархларида республика фондига етказиб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотнинг белгиланган топшириқдан қолган қисми ва топшириқдан ортиқча олинган маҳсулот етиштирувчиларнинг ўз хоҳишларига кўра шартномавий (эркин) харид нархларида сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат буюртмасига биноан етказиб бериладиган озиқ-овқат ва техника аҳамиятидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг чекланган харид нархлари 2- ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси мана шу иловаларга мувофиқ янги чекланган харид нархларининг прейскурантларини 10 кун муддат ичида аниқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур иловаларда ҳисобга олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларига (пахтадан ташқари) шартномавий (эркин) харид нархлари белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республиканинг тайёрлов ташкилотлари ушбу қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашё харид қилиш тўғрисидаги олдиндан тузилган шартномаларга зарур аниқликлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, Давлат ўрмончилик қўмитаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Узплодоовошчвинпром» концерни, «Узкоопзаготторг», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий бошқарув органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг тахминий йиғма кўрсаткичлари бўйича зарур материалларни 1992 йилнинг 15 февралигача республика комиссиясининг кўриб чиқиши учун тақдим этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, маҳаллий қишлоқ хўжалиги органлари раҳбарлари ва мутахассисларининг диққат-эътиборини ғўза ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ жойлаштириш, сабзавот ва озуқа экинлари далаларининг қисқаришига йўл қўймаслик, боғ, токзорлар майдонларининг қатъий ҳисобини тартибга солиш зарурлигига қаратсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш, хўжалик юритишнинг янги шакл ва усулларини — деҳқон (фермер) хўжаликларини, хўжаликлар ичидаги ва бошқа кооперативларни жорий этиш борасидаги ишларни ҳамма жойда авж олдирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш асосан республика корхоналари, хўжаликлари ва аҳолиси катта тақчилликни сезаётган озиқ-овқат, халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулотларни бартер йўли билан айирбошлаш асосида шартномаларга биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 220-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8 ва 9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 апрелдаги 188-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10, 11 ва 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 220-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг органлари республика ичкарисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёнинг ҳеч қандай тўсиқсиз ташилишини ҳамда уларнинг Тошкент шаҳрига етказиб берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 апрелдаги 89-сон, 1991 йил 29 июндаги 180-сон, 1991 йил 20 июлдаги 196-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарор қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ Жўрабековга юклатилсин. Унинг амалга оширилиши 1992 йилнинг апрелида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 21 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чекланган харид нархлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Маҳсулотлар номи‎

Тонна учун сўм (ўрта ҳисобда)‎
Бошоқли экинлар дони‎ 1200*
Шоли‎ 2000*
Маккажўхори‎ 1000*‎
Асосий ёғлилик даражаси 3,6% бўлган сут‎ 1850*‎
Тухум (1 минг донаси учун)‎ 580*‎
Қорамол (тирик вазнда)‎ 15300*‎
Чўчқалар — » —‎ 15600*‎
Қўй ва эчкилар — » —‎ 11700*
Парранда — » —‎ 20100*
Картошка: 1 майдан 20 июнгача‎ 2500‎

21 июндан мавсум охиригача‎

2000‎
Нўшпиёз: 21 июлдан мавсум охиригача‎ 2000‎
Карам: 21 июлдан мавсум охиригача‎ 800‎
Барги қирқилган янги овқатбоп сабзи:‎
21 июлдан 30 сентябргача‎ 1500‎
1 октябрдан мавсум охиригача 1000‎
Янги қизил помидорлар:‎
16 июндан 20 июлгача‎ 1500‎‎
21 июлдан 30 сентябргача‎ 1000‎
1 октябрдан мавсум охиригача‎ 1500‎
Саноатда қайта ишлаш учун янги қизил помидорлар‎
16 июндан 31 июлгача‎ 800‎
1 августдан 16 ноябргача‎ 700‎
Янги бодринг: 1 июндан 31 июлгача‎ 1000‎
1 августдан 15 октябргача‎ 1200‎
Эртапишар янги олмалар‎ 2500*‎
Кечпишар янги олмалар‎ 2000*
Эртапишар ноклар‎ 3000*‎
Кечпишар ноклар‎ 3500*
Хўраки узум навлари‎ 3000*‎
Қуруқ мевалар‎ 15000*‎
Кишмиш‎ 17000*‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг мазкур тури бўйича — ўрта ҳисобда. Қишлоқ хўжалиги экинларининг ва чорвачилик маҳсулотининг конкрет турлари бўйича чекланган харид нархлари прейскурантлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 апрелдаги 188-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 апрелдаги 188-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)