Ҳужжат кучини йўқотган 21.01.1992 29.06.1991 йилдаги 180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.1991 йилдаги 180-сон
Kuchga kirish sanasi
29.06.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 21.01.1992
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сонли «1992 йилда республика қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавжуд мева-сабзавот маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, колхозлар, совхозлар, бошқа қишлоқ хўжалиги ва тайёрлов ташкилотларининг зарур воситалар ҳамда ресурсларга бўлган биринчи навбатдаги эҳтиёжларини қондириш, етиштирилган ҳосилни сотишда шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига ёрдам бериш ва жумҳуриятнинг истеъмол бозорини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, узум, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот махсулотларини жумҳуриятлараро битимлар ва бевосита алоқалар бўйича жумҳуриятдан умумиттифоқ фондига етказиб бериш асосан жумҳурият корхоналари, хўжаликлари ва аҳолиси учун ғоят танқис бўлган озиқ-овқат, халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш-техника маҳсулотларига алмаштириш шартларидаги шартномалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумиттифоқ фонди ҳисобига махсус истеъмолчиларга етказиб бериладиган мева-сабзавот маҳсулотлари, шунингдек, ялпи етилиш мавсумида тез сотишни талаб қиладиган эртаги карам ва полиз маҳсулотлари (тарвузлар)нинг бир қисми бундан мустаснодир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзплодоовошчвинпром» концерни, «Ўзкоопзаготторг» бирлашмаси, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси бир ой муддат ичида маҳсулотларни олувчилар билан илгари тузилган, моллар ва моддий ресурсларни муқобил етказиб бериш кўзда тутилмаган шартномаларни қайта кўриб чиқсинлар, бунда четга чиқариладиган маҳсулотларга алмаштирилган зарур товарлар, биринчи навбатда, озиқ-овқат маҳсулотлари жумҳуриятга келтирилишини таъминлашни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1-банднинг биринчи хат бошида кўзда тутилган узум ва янги маҳсулотларни четга чиқариш учун колхозларга, совхозларга, корхоналарга, тайёрлов ва бошқа ташкилотларга рухсатнома Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг («Ташгорагропром» хўжаликлари учун) махсус комиссиялари томонидан берилади. Рухсатнома «Ўзплодоовошчвинпром» ва «Ўзкоопзаготторг»нинг вилоят бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда маҳсулотларни четга чиқариш учун рухсатнома уларни жумҳурият фондига етказиб беришнинг тасдиқланган ҳажмлари, яъни етиштириш ҳажмларининг камида 60 фоизи албатта бажарилган тақдирда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига умумиттифоқ фондига ва жумҳуриятлараро битимлар бўйича маҳсулот етказиб бериш қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш юклатилсин, бунда ушбу ҳолатда маҳсулотларни сотиш шартномавий (эркин) нархлар бўйича амалга оширилиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуритилган сабзавотлар, кишмиш ва майиз, меза-сабзавот консервалари, жумладан, помидор шарбати ва винобоп маҳсулотларни (умумиттифоқ фондига ва жумҳуриятлараро битимлар бўйича етказиб беришдан ташқари) четга чиқариш учун рухсатнома фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жумҳурият комиссияси томонидан ва айирбошлаш бўйича иқтисодий жиҳатдан фойдали шартномалар мавжуд бўлгандагина берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 1991 йил 1 июлдан бошлаб кооперативлар, ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар жумҳуриятдан четга чиқарадиган узум, янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларига бож жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, бож Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 апрелдаги 89-сон ва 1991 йил 20 июлдаги 196-сон қарорига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотларига белгиланган ўртача энг юқори шартномавий нархларга нисбатан фоиз ҳисобида олинади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 1 августдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бож ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқлаб қўйилсинки, мазкур банднинг биринчи хат бошида кўрсатилган узум, янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини четга чиқариш учун ноҳия ижроия қўмитасининг (Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятларнинг марказларида шаҳар ижроия қўмитасининг) комиссиялари томонидан берилган рухсатномалар ва бож тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат: кооперативлар учун банк хизмат кўрсатувчи бўлимининг тўлов ҳужжати; ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва бошка фуқаролар учун жамғарма банкининг квитанцияси асос бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ЎзССЖ Давлат статистика кўмитаси бир ҳафта муддат ичида жумҳуриятдан четга чиқариладиган мева-сабзазот маҳсулотлари ҳажми тўғрисида натура ва қиймат тарзидаги статистик ҳисоботни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш тўғрисидаги йиғма ҳисоботлар белгиланган шаклларда ва муддатларда статистика идораларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кооперативлар бўйича — Ўзбекисток деҳқончилик-саноат банки ва Ўзбекистон саноат қурилиши банкининг уларга хизмат кўрсатувчи бўлимлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар бўйича — Ўзбекистон жамғармалар банкининг бўлимлари томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. ЎзССЖ Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш бўйича божларни ҳисоблаб чиқсин ва тўлаш тартибини солиқ идораларига маълум қилсин ҳамда даромадлар бўйича ҳисоботларга тегишли ўзгартишлар киритсин, бунда божнинг Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига ўтказилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш учун колхозларга, совхозларга, тайёрлов ташкилотларига, кооперативларга, ижарачиларга, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига ва бошқа фуқароларга транспорт воситалари беришда мазкур қарорнинг 3 ва 4-бандларига қатъий амал қилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги мева-сабзазот маҳсулотларини транспортнинг барча турларида жумҳуриятдан четга чиқаришнинг ушбу қарор билан белгиланган тартибини таъминлаш устидан узлуксиз назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома ва солиқни тўлаганлик ҳақидаги квитанция бўлмаган тақдирда мева-сабзавот маҳсулотларини четга чиқариш такиқланади, улар эгасига қайтарилади ёки унинг розилиги билан, шартномавий нархларда «Ўзкоопзаготторг»нинг тайёрлов ташкилотлари томонидан қабул қилиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақаллоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, ноҳия ижроия қўмиталари ва Ўзбекистон ССЖ Ички ишлар вазирлиги идоралари мева-сабзавот маҳсулотларининг жумҳурият ичида қаршиликсиз ташилишини ва Тошкент шаҳрига етказиб берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раис И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 29 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 29 июндаги 180-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кооперативлар, ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар томонидан жумҳуриятдан четга чиқариладиган узум, янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавотга солинадиган бож
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СТАВКАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(1991 йил 1 июлдан жорий қилинади)

Даврлар‎

Божнинг ўртача энг юқори шартномавий нархга нисбатан фоиз ҳисобидаги ставкалари‎
I давр — январь—апрель‎ 60 ‎
II давр — май-июнь‎ 30‎
III давр — июль—‎сентябрь 20‎
IV давр — октябрь—декабрь‎ 30‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эслатма: Божнинг кўрсатилган ставкалари 5 тоннагача бўлган махсулотни бир галги четга чиқаришда белгиланади; махсулот миқдори 5,1 дан 10 тоннагача бўлганда бож ставкалари 1,5 баравар, 10 тоннадан кўп бўлганда 2 баравар ошади.