1-ИЛОВА
Лицензия номи: | Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; лицензия олмоқчи бўлган даъвогарлар аризада лицензияланадиган фаолият билан бирга автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бу ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтади; б) ёнғин ва санитария-эпидемиология хизмати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари; в) педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) ҳақида маълумот; г) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари. Лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали автоматик равишда мустақил тарзда текширади: олий педагогик маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома (ҳайдовчи-йўриқчилар учун талаб қилинадиган маълумотни тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси; педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) иш стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма; д) ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат; е) бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат; ж) ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун); з) назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун); и) автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) экспертиза хулосаси нусхаси (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш кунида | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Лицензия талаблари ва шартлари: | I. Умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш; б) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар)*; в) таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режаси ва дастурларига, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларига, ўқув режаларига ва фанларнинг ўқув дастурларига, шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш; г) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ишончсиз маълумотлар тарқатилишига ва халқнинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик; д) илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқитишнинг инновацион шакллари, усуллари ва замонавий технологиялардан фойдаланиш асосида таълим соҳасида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш; е) таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни «Узлуксиз таълим» ахборот тизимига киритиш ва ҳар чоракда янгилаб бориш*; ж) ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши; з) ўқув гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холислигини назорат қилиш бўйича маълумотларни ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига реал вақт режимида киритиб бориш имкониятининг яратилганлиги; и) лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги; к) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжуд бўлиши; л) таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим муассасалари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиш; м) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш. II. Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматларини кўрсатиш юзасидан алоҳида лицензия талаблари ва шартлари:
III. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари:
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); б) санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Изоҳ. | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Субъектлар | Чора-тадбирлар | Бажариш муддатлари | ||||
1-босқич | Лицензия даъвогари (юридик шахс) | Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида лицензия олиш учун ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизими орқали юбориш. | Лицензия даъвогарининг хоҳишига кўра | |||
2-босқич | Давлат хизматлари марказлари ходимлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига киритиш учун масъул ходим | 1. Лицензия бериш учун ариза ва рўйхатда кўрсатилган маълумотларни қабул қилиш. 2. Лицензия даъвогарига ариза қабул қилинган сана қайд этилган рўйхатга олиш нусхасини бериш ёки даъвогарнинг электрон почта манзилига юбориш. 3. Лицензия даъвогаридан қабул қилинган барча ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигининг электрон почта манзилига юбориш. | Ариза қабул қилинган кун | |||
3-босқич | Ички ишлар вазирлиги | 1. Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари малакали мутахассисларидан иборат экспертлар гуруҳининг хулосасини тайёрлаш. | Ариза қабул қилинган вақтдан бошлаб 15 иш куни ичида | |||
2. Лицензия даъвогари лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш. 3. Электрон лицензияни рақамли имзо билан тасдиқлаб, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига юбориш. 4. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганида, лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани юбориш. | Ҳужжатлар ўрганилгандан сўнг 1 иш куни ичида | |||||
4-босқич | Давлат хизматлари марказлари ходимлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига киритиш учун масъул ходим | 1. Лицензиатнинг банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати ҳақида хабардор қилиш. | Электрон лицензия келиб тушган кун | |||
2. Давлат божи тўлангандан сўнг лицензияни тақдим этиш. | Давлат божи тўлангандан сўнг бир иш куни ичида | |||||
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Ариза берувчи | 1. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат қилади. 2. Тегишли ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади. | Зарурат бўлганда | |||
2-босқич | Тадбиркорлик субъекти | 1. Ариза тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади. 2. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборади. | Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида | |||
3-босқич | Ариза берувчи | Имтиҳонларни топшириш учун белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилади. | 1 кун ичида | |||
4-босқич | Тадбиркорлик субъекти | Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади ва бу ҳақда тизим орқали хабарнома юборади. | 24 соат ичида | |||
5-босқич | Ариза берувчи | Хабарномада кўрсатилган жойга белгиланган сана ва вақтда бориб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширади. | Хабарномада белгиланган сана ва вақтда | |||
6-босқич | Тадбиркорлик субъекти | 1. Имтиҳонлардан ижобий ўтган тақдирда, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун махсус сертификат беради. 2. Берилган сертификат тўғрисида ДЙҲХХ ва Давлат хизматлари марказига электрон тарзда маълумот жўнатади. | Шу куннинг ўзида | |||
7-босқич | Ариза берувчи | 1. Махсус сертификат ва тегишли ҳужжатлар билан ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. 2. Белгиланган тўловни амалга оширади. | Шу куннинг ўзида | |||
8-босқич | ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари маркази | 1. Махсус сертификатни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар тақдим этиши белгиланган ҳужжатларни қабул қилади. 2. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини маълумотлар базасидан текширади. 3. Ариза берувчини фотосуратга туширади. 4. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, ариза берувчига тақдим этади. | Шу куннинг ўзида | |||
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Имтиҳон натижалари баённомаси | № _______________ | |||||||||
(сана, вақт) | ||||||||||
Имтиҳон ўтказилган АИТ _____________________________________________________________________________ | ||||||||||
ДЙҲХХ масъул ходими _______________________________________________________________________________ | ||||||||||
АИТ видеокузатувчиси _______________________________________________________________________________ | ||||||||||
АИТ оператори ______________________________________________________________________________________ | ||||||||||
Автоматлаштирилган автодром диспетчери_____________________________________________________________ | ||||||||||
Т/р | Ҳайдовчиликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми | Қайси тоифага имтиҳон топширган | Ҳайдовчиликка номзод ўқиган ўқув ташкилоти | Назарий имтиҳон | Амалий имтиҳон | Махсус сертификат реквизитлари | ||||
Нечанчи марта | баҳоси | Нечанчи марта | баҳоси | |||||||
1. | ||||||||||
2. | ||||||||||
3. | ||||||||||
... | ||||||||||
25. | ||||||||||
| ||||||||||
4-ИЛОВА