Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 02.08.2006 йилдаги 156-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2006 йилдаги 156-сон
Kuchga kirish sanasi
02.08.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 28 февралдаги ПҚ-294-сон қарори талабларини бажариш ва Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш тартибини, шу жумладан йўловчи ташишда қатнашувчи ҳайдовчилар таркибини тайёрлаш ва ўқитиш қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Республика мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг марказий кенгаши, Ўзбекистон автомотоҳаваскорлар жамияти, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибидаги ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларидаги ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртлари ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув юртлари фаолиятини ўрнатилган ягона талаб ва тартиблар асосида мувофиқлаштириб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда ҳайдовчиликка номзодлар ўқув юртини тугатганлигини тасдиқловчи гувоҳноманинг ягона намунасини ишлаб чиқиб тасдиқласин ва барча ўқув юртларини буюртмалар асосида таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда ўқув юртлари ўқув ва моддий негизининг намунавий нормативларини ҳамда уларга доир услубий тавсияларни ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ва муддатини мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштириш чораларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасининг халқаро талабларга мос бўлган такомиллаштирилган янги намунасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчилик гувоҳномалари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар банкини юритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш (малакасини ошириш), имтиҳондан ўтказиш ва уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш тартиби тўғрисида» 1998 йил 19 октябрдаги 445-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 1- ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов ва Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 2 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 2 августдаги 156-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш, шунингдек Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) бўлинмаларида имтиҳонларни ўтказиш ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Барча транспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқарилиш хусусиятларига кўра «А», «В», «С», «D» ва «Е» тоифаларига ҳамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи ёки транспорт воситасининг тоифаси ёзилган белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «В», «С», «D» ва «Е» катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«А» — мотоцикл, мотороллер, моточана ва бошқа мототранспорт воситаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«В» — рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автомобилларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«С» — рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ортиқ бўлган юк автомобилларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автомобилларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Е» — «В», «С», «D» тоифали тиркамали автомобилларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус бошқаришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган автомобилларга автобуслар, тегишли ўриндиқларга эга бўлган микроавтобуслар, ишлаб чиқарувчи заводда серияли тайёрланган йўловчилар ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг шассисидаги автофургонлар, шунингдек, йўловчилар ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳайдовчилар «В», «С» ва «D» тоифасидаги транспорт воситаларини рухсат этилган тўла вазни 750 килограммдан кўп бўлмаган тиркама билан ҳам бошқаришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳайдовчилар «В», «С» ва «D» тоифасидаги транспорт воситаларини тўла вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган тиркама билан, шунингдек бўғимли автобусларни бошқаришлари учун ҳайдовчилик гувоҳномасида «Е» тоифасини бошқаришга рухсати бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тиркаманинг рухсат берилган энг кўп массаси «В» тоифага тегишли бўлган жиҳозланган автомобилнинг массасидан ортиқ бўлмаса, транспорт воситалари бундай таркибининг рухсат берилган энг кўп массаси эса 3500 килограммдан ортиқ бўлмаса, у ҳолда бундай воситани бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасида «В» устунида рухсат берувчи белги қайд этилиши етарлидир.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларига қўйиладиган талаблар ва ушбу муассасаларни ҳисобга олиш
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат таълим муассасаси ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўз фаолияти бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади)нинг хулосасини олади. Давлат таълим муассасаси ЙҲХББга ўзи қарашли бўлган давлат органи орқали белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса чиқарилгунга қадар ЙҲХББ қарори асосида текширув комиссияси томонидан ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасасининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси ҳар томонлама кўрикдан ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Текширув комиссияси таркиби ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХБ), ҳокимликлар, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари қошидаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ишига ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги бошқа мутахассислар, шу жумладан бошқа таълим муассасаларининг ўқитувчилари, шунингдек тасарруфида таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия томонидан текширилаётган таълим муассасасининг қуйидаги талабларга жавоб бериши ўрганиб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида 48 кв.м. майдонга эга бўлган ўқув хоналари мавжудлиги, қишда иситилиши ва ёритилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув транспорт воситаларини сақлаш учун майдонча ва уларни тузатиш учун алоҳида усти ёпиқ жой мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув хоналари моддий-техника базасининг Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасасининг иш режасига киритилган автомобилни бошқариш бўйича амалий машғулотларни тўлиқ ўтказиш учун етарли даражада ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандис-педагоглар, инструкторлар ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумоти ва билим даражаси, шунингдек ўқув хоналарининг ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дарсларини ўтказишга тайёрлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиликка номзодларга амалий бошқаришни ўргатиш учун белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган ёпиқ майдонча, автодром мавжудлиги ёки ундан фойдаланиш тўғрисида шартнома борлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув транспорт воситаларининг техник ҳолати, уларнинг қўшимча тепки (педал)лари ҳамда таниқлик белгилари билан жиҳозланганлиги ва бошқа масалалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасасининг унга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва машқ автомобилларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Таълим муассасасининг ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилиши якунлари бўйича далолатнома тузилади ва ҳудудий ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланиб, ЙҲХББга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома тўрт нусхада тузилади ва ҳудудий ЙҲХБда, рўйхатдан ўтказиш-имтиҳон бўлимида (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) ёки ЙҲХББнинг туманлараро РИБларида (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ҳамда таълим муассасасининг ўзида сақланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия қарори натижалари бўйича ЙҲХББ хулоса чиқаради. Ушбу хулоса икки нусхада тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙҲХББ томонидан давлат таълим муассасасига берилган ҳужжатнинг биринчи нусхаси ҳисобга қўйиш учун ҳудудий ЙҲХБга юборилади. Иккинчи нусхаси тасарруфида таълим муассасаси бўлган давлат органига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларини ҳудудий ЙҲХБларда ҳисобга қўйиш таълим муассасасининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори рақами, тайёрланадиган ҳайдовчиларнинг тоифалари кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларини ҳисобга олиш журнали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши ва белгиланган муддатлар мобайнида ҳудудий ЙҲХБда сақланиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Таълим муассасалари раҳбарлари ҳудудий ЙҲХБ билан ўқув гуруҳларининг сонини, назарий ва амалий машғулотларнинг бошланишини ва ўқиш муддатини келишиб олади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларида номзодлар сони 25 кишидан зиёд бўлмаслиги керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўқув гуруҳларининг рўйхати машғулотлар бошланишидан аввал ҳудудий ЙҲХБга тақдим этилади. Рўйхат РИБ (ТРИБ) томонидан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳудудий ЙҲХБга белгиланган тартибда ҳисобга олинган таълим муассасаларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир марта атрофлича, ҳар бир ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни эса ҳар ойда камида бир марта текширилади. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмасдан келаётган таълим муассасаларига тақдимнома юборилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агар таълим муассасаси кўрсатмада кўрсатилган муддат мобайнида камчиликларни бартараф этмаса, ушбу таълим муассасаларининг янги ўқув гуруҳларини ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)да рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш кўрсатмада кўрсатилган камчиликлар таълим муассасаси томонидан бартараф этилгандан кейин тикланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларида ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари бўйича назорат-кузатув жилди юритилади. Унга таълим муассасаларининг моддий-техника базаси, ўқув автомобилларининг рўйхати, амалий машғулот ўтказиладиган йўналишли харитасининг нусхаси, ўқув гуруҳларини текшириш ҳақидаги маълумотлар, текшириш далолатномалари, йил давомида амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва бошқалар тикиб борилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Давлат ҳаракати хавфсизлиги хизматида имтиҳонларга ва
транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «А», «В» ва «С» тоифалардаги автомототранспорт воситаларини, шунингдек трамвайлар ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олишни истаган шахслар тайёргарликдан ўтишлари керак, «D» ва «Е» тоифали автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олишни истаган шахслар эса ЙҲХББ билан келишилган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи таълим муассасаларида қайта тайёргарликдан ўтишлари шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларида топширадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Алоҳида ҳолатларда (фавқулодда ҳолатлар юз берган вақтда, таълим муассасалари олиш жойларидан узоқ масофада жойлашган ҳудудларда ва ҳоказо), истисно тариқасида, қабул қилиш жойи ёки муддати ЙҲХБ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «А», «В», «С» ва «D» тоифаларидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалари ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларида назарий ва амалий имтиҳонларни, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалари эса назарий имтиҳонларни топширган шахсларга берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. «В» ёки «ВD» тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «С» тоифали ҳайдовчиларни қайта тайёрлашда, «В», «С», «ВС» тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «D» тоифасига ҳайдовчиларни қайта тайёрлашда назарий ва амалий имтиҳонлар топширилади. Ҳайдовчиларни «Е» тоифасига қайта тайёрлашда фақат амалий имтиҳон топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахс, агар транспорт воситасини охирги уч йил мобайнида бошқарган бўлса, «D» тоифасига қайта тайёрлашга ва имтиҳонлар топширишга қўйилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Назарий имтиҳонда имтиҳон топширувчининг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган фанлар бўйича билими текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Амалий имтиҳонда қайси тоифали транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун олинаётган бўлса, топширувчининг фақат шу тоифадаги транспорт воситасини бошқариш бўйича малакаси текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Амалий имтиҳонлар таълим муассасаси томонидан тақдим этилган тегишли тоифадаги транспорт воситасида олинади. Бунда «D» тоифали транспорт воситасида имтиҳон олиш ўрта (узунлиги 8,0-9,5 м.) ёки катта сиғимли (узунлиги 10,5-12,0 м.) автобусларда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалий олинадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ҳудудий ЙҲХБ нинг олувчи ходими томонидан кўздан кечирилиб, белгиланган талабга жавоб бериши текширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Трамвай ва троллейбус ҳайдовчилигига ўқиётган шахслардан амалий имтиҳонлар олишда ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)лари ходими қатнашиши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини касбий йўналиши автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш учун тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларни тўлиқ ўқитилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган шахсларга «В» ёки «ВС» тоифали гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўқув муддати якунида мототранспортни бошқаришни ўрганувчи 16 ёшга; енгил ва юк автомобилларини бошқаришни ўрганувчи 18 ёшга; трамвай, троллейбус, автобуслар ва микроавтобусларни бошқаришни ўрганувчи 21 ёшга тўлган шахсларга ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)да топширишга рухсат этилади. Ушбу Низомнинг 56-бандида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Махсус товушли ва ёруғлик сигналлари билан жиҳозланган ёки хавфли юкларни ташийдиган транспорт воситаларини бошқариш учун охирги уч йил, шунингдек, шаҳарлараро ва халқаро йўналишда қатнайдиган автобусларни ва микроавтобусларни бошқариш учун охирги беш йил мобайнида тегишли тоифадаги транспорт воситаларида ҳайдовчи бўлиб ишлаган шахсларга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат асосида йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш учун енгил автомобилларни бошқаришга рухсат транспорт воситаларини охирги уч йил мобайнида узлуксиз бошқарган шахсларга берилади. Уларнинг фаолияти муддатини белгилашда меҳнат дафтарчасидан кўчирма, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ижара шартномаси ёки ишончнома асос бўлади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «С» ёки «D» тоифаларга оид транспорт воситаларини бошқариш учун бўлган аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган маълум чеклашлар (автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 тоннадан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак) асосида рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. «СЕ» ва «DЕ» тоифалардаги транспорт воситалари таркибларини бошқариш ҳуқуқи охирги икки йил мобайнида тегишли тоифалардаги транспорт воситаларини бошқаришнинг узлуксиз ҳайдовчилик стажига эга бўлган ва таълим муассасасида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда ҳудудий ЙҲХБнинг РИБ (ТРИБ)да амалий имтиҳонни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«DЕ» тоифасидаги транспорт воситалари таркибини бошқариш ҳуқуқини олиш учун «D» тоифасига эга бўлган ҳайдовчилардан амалий имтиҳонлар бўғимли автобусларда олинади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. «D» тоифасидаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи охирги уч йил мобайнида «В» ёки «С» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқаришнинг узлуксиз ҳайдовчилик стажига эга бўлган, таълим муассасаларида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда ҳудудий ЙҲХБнинг РИБ (ТРИБ)да назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311. Тижорат асосида йўловчилар ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатадиган, ҳайдовчининг ўрнидан ташқари тўрттадан ортиқ ўтириш ўринларига эга бўлган, бироқ «D» тоифасига тегишли бўлмаган енгил автомобилларни бошқаришга охирги беш йил мобайнида тегишли тоифали автотранспорт воситаларини узлуксиз бошқарган ҳайдовчилар қўйиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишда йўловчилар ташийдиган автобуслар ва микроавтобусларни бошқаришга охирги беш йил мобайнида «D» тоифали автотранспорт воситаларини узлуксиз бошқарган ҳайдовчилар қўйилади.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳар қандай транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахслар, 12 ойдан кўп вақт транспорт воситасини бошқармаган бўлсалар, иш берувчи томонидан улар ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларига назарий ва амалий топшириш учун юборилади. Имтиҳонларни ижобий топширган шахслар ташкилотларда камида 30 соатлик амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганидан кейин, уларга транспорт воситаларини мустақил бошқаришига рухсат этилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Агар трамвай ёки троллейбус ҳайдовчилари 12 ойдан кўп вақт шу тоифали транспорт воситаларида ҳайдовчи сифатида ишламаган бўлсалар, ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларда назарий, ташкилот аттестация комиссияси томонидан уларнинг касбий билими ва бошқариш тажрибаси текширилиб, амалий имтиҳон олингандан сўнг, белгиланган йўналишларда (70—140 соатлик) амалий бошқарувдан ўтганларидан кейингина трамвай ёки троллейбусни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ҳайдовчилар юридик шахсларда белгиланган муддат ва йўналишларда («D» тоифали транспорт воситаларида ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган ҳайдовчилар учун — 60 соат, ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлмаган ҳайдовчилар учун — 224 соат) амалий бошқарувдан ўтганларидан кейингина тегишли тоифадаги автомобилларни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Барча транспорт воситалари ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган муддатда, тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар эса бир йилда бир марта мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Агар ҳудудий ЙҲХБ органлари ёки транспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан транспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ЙҲХБ ходими томонидан, белгиланган тартибда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақида қарор ҳудудий ЙҲХБ бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ҳайдовчиларни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари ҳамда назарий ва амалий топширишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ҳолда имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ ҳайдовчиликдан маҳрум қилинган бошқариш ҳуқуқига оид бирор тоифа бўйича, «D» тоифаси мавжуд бўлган ҳолатларда айнан «D» тоифа бўйича амалий имтиҳон олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун мурожаат қилган барча хорижий фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ушбу Низомда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Имтиҳонларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «В», «С», «D», «Е» тоифаларидаги транспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни бериш ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)лари томонидан амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Барча тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий имтиҳонларни (трамвай, троллейбусдан ташқари) ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларининг комиссиялари қабул қилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ҳудудий ЙҲХБнинг РИБ (ТРИБ) комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркибига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ЙҲХБнинг РИБ (ТРИБ) бошлиғи (комиссия раиси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларининг ҳайдовчилар тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқитувчилари (имтиҳон топшираётган ўқув гуруҳи ўқитувчиси, шунингдек таълим муассасасидан бир нафардан ортиқ ўқитувчи жалб этилмаслиги керак), автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Имтиҳон комиссияси аъзолари Йўл ҳаракати қоидаларини ва имтиҳон олиш услубини билиши, амалий ва назарий олаётганлар эса, бундан ташқари, бошқариш бўйича малакаси текширилаётган тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўқув гуруҳлари машғулотлари тугагандан сўнг ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув жараёнида дастурда кўрсатилган барча фанларни ўзлаштирганликлари тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) ходими томонидан текширилади ва уларнинг рўйхати олдин тақдим этилган рўйхат билан солиштирилади, шундан кейин ўша ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда) II.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномани (ушбу Низом 26-бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўтганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирманинг нусхалари (ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган шахслар учун);
(45-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3 х 4 см (ҳайдовчиликка номзод фуқаро кийимида суратга туширилган бўлиши керак) бўлган 2 дона фотосурат;
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) соғлиги тўғрисида маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) банк муассасаларига топшириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) таълим муассасаси томонидан тўлдириб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.
(45-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Имтиҳонлар қуйидаги тартибда ўтказилади: аввал — назарий, кейин — амалий.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назарий имтиҳон топшира олмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тамом бўлгандан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳондан сўнг камида ўн кун ўтгандан кейин ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи марта имтиҳон синовларидан ўтмаган шахслар камида беш соатдан иборат қўшимча машғулотлардан ўтганларидан сўнг (бу ҳақда таълим муассасаси томонидан тегишли маълумотнома берилади) имтиҳон топширишга қўйиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олти ой мобайнида имтиҳон синовларидан ўтмаган шахслар белгиланган тартибда яна таълим муассасаларида тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишлари керак, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тамом бўлгандан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар бундан мустасно.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо 2 ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Йўл ҳаракати қоидалари ва амалий бошқариш бўйича натижалари ҳайдовчининг имтиҳон варақасига ёзилади ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)лари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома асосида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони ёзиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони қайд этиш китобига серияси ва тартиб рақамини ўсиши бўйича ёзилади ҳамда имтиҳон варақасига қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонидаги ёзувлар махсус сиёҳ билан ёки бошқа техник воситалар билан ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилишининг асослилиги ва тўғри тўлдирилганлиги имтиҳон комиссияси раиси (РИБ (ТРИБ)лар бошлиғи) томонидан текширилиб, имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилганида шахснинг таълим муассасасини тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳномасига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги ёзиб қўйилади.
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ҳайдовчилик гувоҳномасидаги бошқарилиши рухсат этилган транспорт воситалари тоифаси катакларига лотин графикасида «RUXSAT» ва инглиз тилида «ENABLE» белгилари қўйилади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонидаги бошқарилишига рухсат берилмаган транспорт воситалари тоифасининг катакларига диагонали бўйича чизиқ тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига рухсат берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда «Алоҳида белгилар учун» катагига транспорт воситаларининг тегишли тоифаси кўрсатилган ёзувли тамға қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» катагига «Тиббий маълумотнома мажбурий» деган муҳр қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Мудофаа вазирлиги томонидан транспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчилар ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсаларда, ҳудудий ЙҲХБ имтиҳонларига киритиладилар.
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларга, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («В», «С» ёки «ВС») транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Алоҳида белгилар учун» катагида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони бериладиган китобга шахсан имзо қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Озодликдан маҳрум қилиниб жазо муддатини ўтаётган, лекин транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг илтимосномасига асосан (ҳайдовчилик гувоҳномаси сақланаётган) ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан ушбу муассасага юборилиши мумкин.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини алмаштириш
ҳамда йўқолганлари ўрнига бошқасини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони белгиланган тартибда ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, тиббий маълумотнома ҳамда фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганида унинг талони алмаштирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Транспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Қуйидагилар транспорт воситаларини 12 ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автотранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) шахсий транспорт ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомобиль бошқарган шахслар учун автомобиль рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Транспорт воситасини охирги 12 ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бир неча тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришга рухсати бўлган шахслардан имтиҳон комиссиясининг қарорига кўра «В» ёки «C» тоифали транспорт воситасида, «D» тоифали автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса фақат «D» тоифасидаги транспорт воситасида амалий имтиҳон олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. «C», «ВС», «D», «CD», «CDE», «CE», «DE» тоифаларига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги 12 ой мобайнида транспорт воситасини бошқармаган, қўшимча «А» ёки «В» тоифаларини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда гувоҳномада мавжуд тоифалардан биттаси бўйича («D» тоифали автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса айнан «D» тоифасидаги транспорт воситаси бўйича), шунингдек сўралаётган «А» ёки «В» тоифадаги транспорт воситаси бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон комиссияси баённомасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Эски намунадаги «В» «Ёлланиб ишлаш ҳуқуқига эга эмас» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси «В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига назарий ва амалий имтиҳон топширилганидан сўнг алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Бир неча тоифали транспорт воситаларини бошқаришга рухсати бўлган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифалардан бирортасини ёки тиббий кўрик хулосасига кўра белгиланган тоифалардан рухсат этилганини олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда амалий имтиҳон ўз хоҳиши билан қолдирган (ёки тиббий кўрик хулосасига кўра рухсат этилган) транспорт воситаси тоифаси бўйича олинади ва берилаётган ҳайдовчилик гувоҳномасида фақат ушбу тоифага рухсат белгиси қўйилади. Ҳайдовчининг аввал эга бўлган тоифаларини қайта тиклаш ушбу Низомнинг 59-62-бандларидаги талабларга мувофиқ, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ушбу Низомнинг 59-64-бандларига мувофиқ алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган гувоҳноманинг «Алоҳида белгилар учун» ажратилган катагига биринчи маротаба олган эски гувоҳноманинг серияси, тартиб рақами ва берилган куни ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Тиббий кўрик маълумотномаси ва ҳайдовчининг имтиҳон варақаси барча реквизитлар тўлдирилганидан сўнг янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга эгасига қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) ҳайдовчилик гувоҳномаси (ёки унинг талони) дубликати ҳайдовчининг аризаси, имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, зарур ҳолларда, ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги таълим муассасасининг гувоҳномаси ёки ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларининг тасдиқномаси асосида берилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини расмийлаштириш давомида бир ой муддат билан вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар олингунга қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна бир ойгача узайтириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Истисно тариқасида, ҳудудий ЙҲХБ бошлиғининг рухсати билан, яшаш жойи ўзгариши, хизмат сафари, даволаниш ва бошқа сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларининг дубликатлари, ҳудудий ЙҲХБнинг РИБ (ТРИБ)лари картотекалари бўйича қайта текширувдан сўнг, мазкур Низомнинг 70-бандида кўрсатилган муддатдан олдин ёзиб берилиши ҳам мумкин.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари картотекаси бўйича текширилганидан сўнг берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Гувоҳноманинг дубликати расмийлаштирилаётган вақтда берилган вақтинчалик рухсатнома алоҳида дафтарга қайд этилади ва гувоҳнома нусхаси берилгандан кейин ушбу рухсатнома асос бўлган ҳужжатларга тикилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликат гувоҳнома берилганидан кейин, йўқолган гувоҳнома топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларга йўқ қилиб юбориш учун топширилиши керак.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Эски нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига умумий асосларда алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Узлуксиз ҳайдовчилик меҳнат фаолияти 10 йилдан ортиқ бўлган «ВС» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини «ВСЕ» тоифага алмаштириш «Е» тоифага 10 соат тиркамали автомобилда қўшимча амалий бошқаришни ўтганликлари ҳақида таълим муассасаларидан берилган маълумотнома ва ҳайдовчининг меҳнат дафтарчасидан кўчирма асосида назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг амалга оширилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/35/0606-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва бошқа ходимларининг (дипломатик ва маъмурий-техник ходимларнинг), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш шарти билан алмаштирилади. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонлар топширилмасдан алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий ходимларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имтиҳонлар топширилгандан кейин амалга оширилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида тасдиқ олинган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва уларнинг талонларини ҳамда бошқа
бланкаларни тайёрлаш, таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонлари бланкалари ЙҲХББ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 1,5 йиллик доимий захирани бўлишини инобатга олиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва унинг талонлари бланкалари жойлардан тушган буюртмаларга асосан ЙҲХББ томонидан тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва унинг талонлари ҳамда қатъий ҳисобот бланкалари ва рақам белгиларининг кирим ва чиқимлари ҳисобот дафтарида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда талонларнинг бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тариқасида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Тўлдириш жараёнида бузилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонларни қайта ишлатмаслик учун уларнинг серияси ва рақами қирқиб олиниб, навбатдаги тафтишда ёқиш йўли билан йўқ қилинади ва ушбу ҳақда тузилган далолатномага ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонининг қирқиб олинган серия ва рақами ёпиштириб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Тиббий кўрик хулосаси асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, йўқолгани ўрнига дубликати берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин икки йил давомида талаб қилиб олинмаган, вафот этган фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари ва (ёки) талонлари навбатдаги тафтишда белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Мазкур Низомда назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш тартиби учун кўзда тутилган бланкалар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларининг ЙҲХБлари томонидан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ҳайдовчилик гувоҳномасини (талонини) бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси (талони), тўлов қоғозлари ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида тикилади ва белгиланган тартибда икки йил сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси (талони)нинг ўрнига янгиси берилганида эски ҳайдовчилик гувоҳномасига «Бекор қилинади» штампи қўйилиб, бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар билан бирга тикилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳон комиссияси баённомалари — 10 йил, ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш китоби — 60 йил ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларида белгиланган тартибда сақланади.
(87-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича барча (янги очилаётган) таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) учун ягона ва риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш
(II бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «А», «В», «С» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш учун шахсларни тайёрлаш, «С», «D» ва «Е» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун шахсларни қайта тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиғининг ҳолати бўйича махсус тиббий талабларга жавоб берадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумоти умумий ўрта маълумотдан кам бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув муддати якунида «А» тоифасидаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 16 ёшга, «В» ва «С» тоифалари учун — 18 ёшга, «D» тоифаси ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш учун — 21 ёшга тўлган шахслар билан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «В», «С», «ВС», «ВD» ва «ВСД» тоифасидаги, бошқа тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш тегишли ўқув режаси ва дастурига мувофиқ ташкил қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногирон шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХББ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган махсус ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар, кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастури асосида сурдотаржимон билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Трамвайларни, троллейбус ва бўғимли троллейбусларни бошқариш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ва ЙҲХББ билан биргаликда ишлаб чиқилиб тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастури асосида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 545-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аёлларни «ВС» ва «D» тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Таълим муассасаларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастурларига асосан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муддатлари тасдиқланган режалар ва ўқув дастурларига мувофиқ белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар уларнинг раҳбарлари томонидан назорат қилиб борилади, улар томонидан назарий ва амалий машғулот дарслари ташкил этилади, қайта тузилади ва тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланмоқчи бўлган таълим муассасалари ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ) РИБ (ТРИБ)ларида ҳисобга олинган бўлишлари шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «А», «В», «С» тоифаларидаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда «С», «D» ва «Е» тоифаларидаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш учун номзодларни таълим муассасаларига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ташкилотлар йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) соғлиғи ва тегишли тоифалардаги транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3 х 4 сантиметрли 3 дона фотосурат (ҳайдовчиликка номзод фуқаро кийимида суратга тушган бўлиши керак);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳайдовчиларни «С» ёки «Е» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, тегишли равишда «В», «ВC», «ВD» ёки «ВDЕ» тоифаларидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчиларни «D» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига қайта тайёрлашда 9-бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, «В», «ВС» ёки «ВСЕ» тоифаларидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда узлуксиз уч йиллик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчиликка номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлик таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасалари гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодлар сони 25 кишидан ошмаслиги керак. Таълим муассасаларининг раҳбарлари гуруҳларда машғулотлар бошлангунгача ўқувчилар рўйхатини тузишлари ва ҳудудий ЙҲХБга тақдим этишлари лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўқув-тарбия жараёни назарий ҳамда лаборатория-тажриба машғулотларидан, автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машқлардан ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганишдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-тарбия жараёнининг тузилиши ва мазмуни ўқув режаси ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастури билан белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча дарслар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш машғулотлари эса белгиланган жадвал бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Назарий тайёргарлик бўйича машғулотлар ўқув журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар эса — йўл варақаларида қайд этилади. Автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар, автотренажёрларда ўтказилган машқлар ҳайдовчиликка номзоднинг машғулотларни ҳисобга олиш шахсий китобчасида ҳам қайд этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Таълим муассасаларининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ишларини ташкил этиш ва фаолиятини назорат қилиш
(III бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча таълим муассасаларининг фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча таълим муассасалари ва уларнинг тегишли мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчи кадрларни ўқитиш сифатини яхшилаш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини тузатиш ва техник қаровини таъминлаш ишларини назорат қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни мукаммаллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида ходимларни, муҳандис-ўқитувчилар, амалий бошқарув усталари ва бошқа мутахассис ходимларнинг малакаларини ошириш, аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларининг ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда эришилган ютуқларини ўрганадилар ва тарғиб қиладилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи-муҳандислар ва ишлаб чиқариш усталарининг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда ифода этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Лаборатория-тажриба машғулотларини ўтказиш учун ишлаб чиқариш усталари лавозимига олий ва ўрта махсус автомототранспорт мутахассислигига ва амалий ишлаб чиқариш тажрибасига эга шахслар тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори лавозимига билими ўрта маълумотдан кам бўлмаган, тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш бўйича узлуксиз беш йил («D» тоифасидаги транспорт воситаси бўйича — узлуксиз етти йил) стажга, шунингдек автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр транспорти воситаларининг тузилиши ва уларни тузатиш, техник қаровини ўтказиш фанларидан дарс берувчилар автотранспорт мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати қоидалари, автотранспортни бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Таълим муассасаларининг ходимлари, муҳандис-ўқитувчилари, амалий бошқарув усталари ҳамда бошқа мутахассис ходимлари таълим муассасаларининг мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари томонидан касбий яроқлилиги бўйича камида 3 йилда бир марта аттестация синовларидан ўтказилади ва натижалари ҳудудий ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)ларга тақдим этилади. Хусусий мулк асосида ташкил этилган ва мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган таълим муассасаларининг тегишли мутахассис ходимлари касбий яроқлилиги ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)лари томонидан белгиланган тартибда ҳар йили ўтказиладиган текширишлар давомида аниқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишдан олдин малака оширишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса — ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Таълим муассасаларининг ўқув-методик базаси
(IV бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи ва қайта тайёрловчи таълим муассасалари назарий ва амалий машғулотлар учун мулкий ҳуқуқ билан жиҳозланган ўқув кабинетларига, ўқув-техник ускуналарга, кўргазмали ўқув қўлланмаларига, транспорт воситаларини бошқариш машқларини ўтказиш учун ўқув автодромига ёки ёпиқ майдонга, ўқув транспорт воситаларига эга бўлишлари керак. Таълим муассасасининг унга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва машқ автомобилларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Таълим муассасалари замонавий автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, ускуналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва асбоблари билан таъминлаш ишларини амалга оширадилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Таълим муассасалари моддий-техника базасининг намунавий нормативлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Таълим муассасаларига қарашли барча автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари белгиланган тартибда ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)да рўйхатдан ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Таълим муассасаларини битириш имтиҳонлари
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Таълим муассасаларининг ички синовларидан ўтган ҳайдовчиликка номзодлар ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларда имтиҳон топширадилар. Имтиҳон олиш вақти ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан ўқув ташкилотининг мурожаатига асосан олдиндан белгиланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Таълим муассасасида имтиҳон қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, агар ҳайдовчилар ташкилот учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Имтиҳонга қўйиладиган ҳайдовчиликка номзодлар тасдиқланган ўқув режаси ва дастурини тўлиқ ўқиб тугатган ва барча фанлардан ижобий якунловчи баҳо олган бўлишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчиликка номзодларнинг назарий фанлардан олган билими беш баллик баҳо мезони билан, амалий эгаллаган маҳорати ва тажрибаси «топширди» ёки «топширмади» мезони билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари ЙҲХББ рухсат берган ва тасдиқлаган имтиҳон билетларига асосан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Имтиҳонлардан ўта олмаган ўқувчилар, таълим муассасасида қўшимча тайёргарлик кўргач, қайтадан имтиҳон топширадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Таълим муассасасининг имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси протоколига асосан ўқишни битирганлик ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳнома босмахона усулида тайёрланган бўлиши, ҳудудий кодга, серия ва тартиб рақамига эга бўлиши керак. Ўқишни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бланкалари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан таълим муассасалари буюртманомаларига биноан тарқатилади ҳамда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Автомототранспорт воситалари ҳамда шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастури бўйича ўқишни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бермайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача таълим муассасасида сақланади. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда таълим муассасаси ариза ва имтиҳон комиссияси баённомасига асосан гувоҳноманинг дубликатини беради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 525-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда; 2010 й., 52-сон, 525-модда; 2013 й., 41-сон, 545-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447, 23.01.2018 й., 09/18/35/0606-сон, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон)