Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022 18.05.2018 йилдаги 369-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2018 йилдаги 369-сон
Kuchga kirish sanasi
22.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 465-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 18 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликнинг расмий номланиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, қисқартирилгани — Sport vazirligi;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан, қисқартирилгани — Минспорта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Ministry of physical culture and sport of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани — Ministry of sports.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Вазирликнинг тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази» давлат корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув спорти турларини ривожлантириш республика маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия шон-шуҳрати музейи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт якка курашлари, спорт ўйинлари, спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари, гимнастика, сув спорти турлари, енгил атлетика, от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ўсмирлар спорт маҳорати олий мактаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика олимпия захиралари теннис мактаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув спорти турлари бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Спорт медиа маркази» давлат корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий спорт маҳорати мактаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика олимпия захиралари коллежи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, халқаро спорт майдонида юқори натижаларга эришиб мамлакатни муносиб ифодалашни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча минтақаларда, айниқса, қишлоқ ва чекка туманларда болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда профессионал, оммавий спортни, шу жумладан, спорт ўйинлари ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, халқаро спорт майдонида юқори натижаларга эришиб мамлакатни муносиб ифодалашни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, спорт нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилади, уларни мамлакатда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, дастурий-методик ҳужжатларни ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тегишли бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, аҳолини жисмоний тарбиялаш соҳасида илмий тадқиқотларнинг ривожланишига кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини, шу жумладан спортчилар, тренерлар, спорт фахрийларини ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда спорт турларини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритади, уни юритиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт турлари бўйича Ягона спорт таснифини, шунингдек, у тўғрисидаги низомни, спорт турлари ва спорт фанларини эътироф этиш, улар реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиради ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг молиялаштирилишини ва ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг паспортлари берилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлик фаолияти билан шуғулланишга белгиланган тартибда рухсатнома берилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг спорт паспорти белгиланган тартибда берилишини ташкил этади ҳамда уларни ҳисобга олишнинг ягона тизими ишлашини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда мамлакатда спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари учун ўқув-машқ машғулотларини ташкил этиш бўйича методик кўрсатмалар, ўқув, методик қўлланмалар ва бошқа илмий-методик материалларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия-спорт жамиятлари ва клублари, республиканинг мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлари, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлари, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари учун спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотларини ўтказиш методикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб боради;
(11-банд 2-кичик бандининг биринчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик ҳудудий спорт мусобақаларида қатнашиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда дарсдан ташқари тўгараклар ва секция машғулотларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик ҳудудий ва республика спорт мусобақаларида иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари орасида жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт турлари бўйича тренерларни жалб қилган ҳолда дарсдан ташқари олимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт тўгараклари ва секция машғулотларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва миллий терма жамоалар спорт захирасини ҳамда спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида олий таълим муассасаларида олимпия ва миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ҳамда жамоаларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг кенг қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманларда ва шаҳарларда спорт-оммавий ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, спортнинг миллий турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақалар аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ва қишлоқ аҳолиси орасида ўтказилишини мунтазамлилик асосида ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашади, миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, халқ ўйинлари бўйича жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар мамлакатда ва чет элда ташкил этилиши ва ўтказилиши молиялаштирилишини, шунингдек, миллий спорт турлари халқаро спорт майдонида кенг тарғиб қилиниши ва ривожлантирилишини белгиланган тартибда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча минтақаларда, айниқса, қишлоқ ва чекка туманларда болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва маънавий соғлом ўсиб келаётган авлодни камол топтиришнинг муҳим шарти сифатида болалар орасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг оммавийлигини, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни сингдиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар спортининг моддий-техника ва ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ёшлар ва спорт намояндаларининг халқаро ва республика даражасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларга, бошқа анжуманларга бориши ва иштирок этишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» мусобақаларининг уч босқичли тизими ўйинлари ташкил этилиши ва ўтказилишини ташкил этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари таркибларини ва уларнинг энг яқин захираларини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини шакллантиради, уларни халқаро спорт мусобақаларига ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида спорт марказлари ва допингга қарши марказлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва улар фаолиятини ташкил этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва уюшмалари билан биргаликда кейинчалик спорт захирасини шакллантириш учун истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамда республика спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказилишини, спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотини, Ўзбекистон Республикаси спортчиларини, спорт терма жамоаларини Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларига, жаҳон, Осиё чемпионатларига, кубокларига ва биринчилигига ва бошқа халқаро спорт мусобақаларига тайёрлашни ва иштирок этишини, халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўланишини белгиланган тартибда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) мамлакатимизда профессионал, оммавий спортни, шу жумладан, спорт ўйинлари ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни рағбатлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар билан биргаликда мамлакатда профессионал спортни ташкил этиш ва янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб боради, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, спорт мактаблари, клублар ва спорт тайёргарлиги марказлари ривожланиши ва ихтисослаштирилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, илғор тажрибасини ўрганади, ушбу ютуқлар республикада жорий этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг алоҳида турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари спортчиларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва спорт федерациялари (уюшмалари) ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган халқаро спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирок этишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида энг ўрнак кўрсатган ходимларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак нишонлари билан мукофотлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт унвонлари, спорт разрядлари ва малака тоифалари бериш тартибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт соҳасидаги улкан ютуқлари учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ва мутахассисларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ютуқлари ва хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим қилади ва тавсиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси спортчиларини ва спорт терма жамоалари аъзоларини спорт инвентарлари, ускуналари ҳамда кийим-бош, анжомлар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий, болалар ва профессионал спорт йўналишлари бўйича объектлар ва иншоотлар фаолиятини такомиллаштириш ва янгиларини қуриш бўйича таклифлар киритади, улардан энг кўп даражада ва самарали фойдаланишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт товарларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотларга уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва ахборот таъминотини ташкил этишда, кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бериш ва бошқа масалалар бўйича кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (кафедра мудирлари)ни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этишда олий таълим муассасаси билан биргаликда ташкил этиладиган танловларда Вазирлик вакилининг илмий кенгаш йиғилишида иштирокини таъминлайди;
(11-банд 8-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 февралдаги 181-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2019 й., 09/19/181/2689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришни ва аттестациядан, шу жумладан, чет элда, ўтказишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт жамоалари, мутахассислари, шунингдек, спортчилар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа вакилларни, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, халқаро танловлар, фестиваллар, спорт мусобақаларида ва чет элдаги бошқа тадбирларда иштирок этиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида чет эл мутахассисларини жалб қилишга, шу жумладан, молиявий тарафдан, кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётлар яратилиши ва нашр этилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фото ва видео материаллар яратилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро спорт алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради, халқаро спорт ҳамжамиятлари билан ўзаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда иштирок этади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт соҳасида иқтидорли ёшлар вакилларига кўмаклашади ва ёрдам беради, уларни ўқиш ва тажриба орттириш учун чет элга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конференциялар, кўргазмалар ва спорт мусобақаларини ўтказади, спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда оммабоп спорт дастурлари ташкил этилишида, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида оммавий адабиётлар нашр этилишида ва мавзули видео ва кино материаллар яратилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таниқли спорт намояндаларини, республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг етакчи педагог-мутахассисларини республика спорт таълим муассасаларида ўқитувчилик қилишга ва маҳорат дарслари ўтказишга таклиф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатлари мажлисларида тегишлилиги бўйича масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигининг танқидий таҳлил қилиш, таҳлил якунларига кўра зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) спорт ва спорт-соғломлаштириш ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) берилган спорт унвонлари, разрядлари ҳамда малака тоифаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид дастурий-методик ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига тайёрланиши ва уларда иштирок этиш бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) вакилларнинг халқаро майдонларда халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш бўйича тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Вазирлик ҳайъати қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Вазирликнинг «Халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларининг календарь режаси»ни шакллантириш, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда унинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижда ўтказиладиган турли халқаро муносабатларда ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро мусобақаларда Ўзбекистон спортчиларининг иштирок этиш масалаларига доир қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) истеъдодли ва истиқболли спортчиларнинг саралаш, ўқитиш ҳамда малакасини оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилашни, Олимпиада, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон, Осиё чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли қатнашишини таъминлаш, спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) мамлакатда профессионал спортнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда илғор технологияларни спорт тайёргарлигига жорий қилиш, миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ҳамда вилоят мусобақаларини ташкил этиш, спортдаги носоғлом ҳолатлар, тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши кураш олиб бориш бўйича тизимли чораларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) Ўзбекистон спорт терма жамоалари ва уларнинг энг яқин захираси таркибини шакллантириш, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлаш, уларнинг халқаро спорт мусобақаларига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги оммавий тадбирларга тайёрланиши ҳамда қатнашишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва уюшмалари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илғор жаҳон тажрибаси ҳамда илмий-техник ютуқларни ўрганишни ташкил этиш, бундай тажрибани республикада спортни янада ривожлантириш учун жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) миллий спорт турларини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) спортчилар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқа вакилларини идоравий мансублигидан қатъи назар, хориждаги халқаро спорт мусобақалари, фестиваллар ва бошқа тадбирларда иштирок этишга тайёрлаш, уларнинг жўнатилиши ҳамда кутиб олинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларнинг ўтказилишини ташкил қилиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан уюштирилган шундай тадбирларда қатнашишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
(13-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишнинг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ўзаро алоқаларнинг йўлга қўйилишини таъминлайди;
(13-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) билан биргаликда Ўзбекистон спортчиларнинг Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларига тайёрланиши ҳамда уларда иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда республикада профессионал спортни ривожлантиришга, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва қитъа миқёсидаги мусобақаларни ташкил этиш бўйича тизимли чораларнинг қабул қилинишини, носоғлом спорт рақобати ҳамда тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши кураш бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентарини ишлаб чиқариш кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) спорт федерациялари ва уюшмаларининг мурожаатлари асосида Ягона спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва спорт федерациялари (уюшмалари) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирок этишни аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) республика спортчилари томонидан спорт турлари бўйича ўрнатилган жаҳон рекордларини тасдиқлаш учун халқаро спорт ташкилотларига юбориладиган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) фаолияти мониторингини олиб боради ва уни ривожлантиришга ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мониторингини амалга оширади, республикада жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) истеъдодли ва истиқболли спортчиларнинг танлаш, ўқитиш ҳамда малака оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилашни, Олимпиада, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон, Осиё чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли қатнашишни таъминлайди, спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва уюшмалари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) халқаро спорт алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) халқаро спорт ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга аъзолик бадаллари белгиланган тартибда тўланишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) юқори малакали спортчилар ва спорт захираси тайёрланишини амалга ошириш, спорт-таълим муассасалари фаолиятини бошқариш ҳамда республика спорт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) Ўзбекистон Республикасининг спорт турлари бўйича терма жамоалари ва уларнинг энг яқин захираси таркибини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлайди, уларнинг халқаро спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёрланишини ҳамда иштирок этишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) спорт федерациялари (уюшмалари)нинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари тренерларини тасдиқлайди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва федерациялар (уюшмалар)нинг маблағлари ҳисобига халқаро мусобақалар ва жисмоний тарбия- оммавий тадбирларда Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг иштирокини таъминлаш бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)нинг илтимосларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ҳамда турнирларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ва кенг ёритилиши бўйича ишларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳудудда аҳолининг кенг қатламларини спорт машғулотларига жалб қилишга ва соғлом турмуш тарзига риоя этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, мамлакат ва минтақанинг халқаро спорт майдонларида эришган спорт ютуқларини оммалаштириш ва кенг эътироф этишга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирлари, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақаларни мунтазам ўтказиш орқали спорт ҳамда жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш бўйича кенг қамровли ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳудудда болалар, айниқса, қизларни спортга кенг жалб қилиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, бутун ҳудудда, шу жумладан, қишлоқ туманларида ҳамда чекка туманларда болалар спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли мусобақалар тизими — «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» ўйинларининг ўтказилишини ташкил этиш орқали болалар спортини янада ривожлантириш, шу асосида болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг уйғун жисмоний ривожланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) вакиллари билан биргаликда сифатли спорт захирасини ва Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш мақсадида иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ҳудудда профессионал спортнинг ривожланишини, халқаро илғор тажрибани инобатга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологиялар жорий қилинишини рағбатлантириш, спорт турлари бўйича минтақавий, туман (шаҳар) чемпионатлари, халқаро ва ҳудудий мусобақаларни ташкил этиш даражаси ва сифатини ошириш, спортда носоғлом рақобатга ва тақиқланган препаратлар қўлланишига қарши тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини шакллантириш учун спортчиларни саралаш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ҳудуд календарь режасини шакллантириш ва иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция ишларини амалга ошириш) мақсадида спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларни ҳудудий мусобақалар совриндорлари бўлган спортчилар билан тўлдириш;
(14-банднинг ўнинчи кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш, спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорларини республика босқичларида иштирок этишга йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, оммавий, болалар ҳамда профессионал спорт йўналишлари бўйича ҳудуд объектлари ва иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал ва самарали фойдаланишни таъминлаш, ҳудудда спорт жиҳозлари ва инвентарлари ишлаб чиқарилишини ташкил қилиш ҳамда кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, ҳудуднинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт таълим-муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) ҳудудда оммабоп спорт дастурларини ташкил қилиш, оммавий адабиётларни чоп этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мавжуд видео ва кино материаллар ишлаб чиқилишига ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, уларни ҳудудда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда Вазирликлар, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тааллуқли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 февралдаги 181-сонли қарорига асосан чиқарилсин — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2019 й., 09/19/181/2689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришга, шунингдек, аҳолини жисмоний тарбиялашга кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар ҳудудда ўтказилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарувининг бошқа ҳудудий органлари билан биргаликда ҳудуддаги жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини, жумладан, спортчилар, тренерлар, спорт фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда спорт турларини ривожлантириш истиқболларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят ҳамда туман (шаҳар) миқёсидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиради ва тасдиқлаш учун киритади, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда улар молиялаштирилиши ва ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини оммалаштириш ишларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли кенг қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар ва шаҳарларда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ҳамда қишлоқ аҳолиси ўртасида оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштиришни, шу жумладан, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини мунтазам равишда ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий спорт турлари ва Ўзбекистон халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади, белгиланган тартибда ҳудудда миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, халқ ўйинлари бўйича жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари молиялаштирилишини таъминлайди, шунингдек, халқаро спорт майдонларида миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида ҳудудда болалар оммавий спорти ривожланишини ҳамда болаларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга бўлган муҳаббат сингдирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда болалар спортининг моддий-техника ва ресурслар базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг иқтидорли ёшлари ва спорт фахрийларининг халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар, фестиваллар, бошқа форумлар, спорт тадбирларига боришлари ва иштирок этишларини ташкил этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шу жумладан, уларнинг қишлоқ туманлари ва чекка туманлардаги органлари билан биргаликда уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» мусобақалар тизими ўйинларида иштирок этишга тайёрлаш ҳамда иштирок этишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт турлари бўйича ҳудуд терма жамоалари ва уларнинг яқин захираси таркибларини тасдиқлайди, ҳудуд спорт делегациясини бутлайди, уларнинг республика спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришларини ҳамда уларда иштирок этишларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда конференциялар, кўргазмалар ва спорт тадбирларини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти ривожланишига ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги истеъдодли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини жорий этиш чора-тадбирлари комплексини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмаларнинг минтақавий вакиллари билан биргаликда ҳудудда профессионал спортни ташкил этиш ҳамда тўла шакллантириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда юқори малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб боради, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳудуддаги спорт мактаблари, клублар ва спорт тайёргарлиги марказларининг ривожланиши ҳамда ихтисослашишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини ҳамда бу ютуқларнинг ҳудудда жорий қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўрнак кўрсатган ходимларни ҳамда минтақада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак белгилари билан мукофотлаш ҳақида таклифлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуд вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришган улкан ютуқлари учун спорт унвонлари, спорт разрядлари ва малака тоифалари бериш ҳамда мукофотлаш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги спортчилар ва спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини спорт инвентари, асбоб-ускуналар, шунингдек, кийим-бош ва анжомлар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спортга мўлжалланган товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда янги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг қурилишини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларини реконструкция қилиш бўйича Вазирликка асосланган таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ҳудуддаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилинишини таъминлайди, республика жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг зарур ҳужжатларини тайёрлайди ва уларга паспортларни расмийлаштириш ва бериш учун белгиланган тартибда юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик, юксак маънавият ва профессионализм руҳида тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этади, ҳудудда одамларнинг ўз жисмоний, умумтаълим ва маданий даражасини оширишга бўлган интилишларини рағбатлантириш ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлаш, тажриба орттиришга юбориш ва аттестациядан ўтказишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётлар ишлаб чиқилиши ва нашр этилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фото ва видео материаллар ишлаб чиқарилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро спорт алоқаларини амалга ошириш ва ривожлантиришда, ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хорижий инвестициялар ҳамда грантларни жалб қилишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг иқтидорли ёшларига спорт соҳасида ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор тузилмалар билан биргаликда оммабоп спорт дастурларини ташкил этишда, оммавий адабиётларни нашр қилиш ҳамда ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мавжуд видео ҳамда кино материаллар ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли спорт намояндалари, етакчи педагог мутахассисларини ҳудуднинг спорт таълим муассасаларида таълим бериш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун таклиф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг функциялари ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг туман (шаҳар) тузилмаларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этиш, жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, туман (шаҳар)нинг нуфузли спорт-оммавий тадбирлардаги спорт ютуқларини оммалаштириш ва кенг миқёсда эътироф этиш бўйича вазифаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирларини, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ўтказган ҳолда аҳоли, айниқса ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш бўйича кенг қамровли ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда (шаҳарда) болаларни, айниқса қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш, болалар спорти таълими сифатини ошириш, туманда (шаҳарда) болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» спорт мусобақалари тизимининг бошланғич босқичларини ўтказишни ташкил этиш орқали болалар спортини ҳар томонлама ривожлантириш, шу асосида болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг уйғун жисмоний ривожланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)нинг ҳудудий вакиллари билан биргаликда туман (шаҳар)нинг истеъдодли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, турли мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун улардан сифатли спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда (шаҳарда) иқтидорли ёшларни саралаш (селекция)ни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мусобақаларнинг туман босқичи ғолиб ва совриндорларини спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларида иштирок этиш учун юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда (шаҳарда) жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини олиб бориш, уларнинг туманда (шаҳарда) ривожланиши бўйича йиллик прогнозларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарувининг бошқа органлари, туман (шаҳар)даги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт намояндалари, шу жумладан, спортчилар, тренерлар, спорт фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) даражасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантириш ва тасдиқлаш учун киритиш, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларни молиялаштириш ва ўтказишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда туман (шаҳар)даги спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)да аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ҳамда қишлоқ аҳолиси ўртасида, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар мунтазам равишда ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида оммавий болалар спортини туман (шаҳар)да ривожлантиришни таъминлаш ҳамда болаларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга бўлган муҳаббатни сингдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)да болалар спортининг моддий-техника ва ресурслар базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)нинг иқтидорли ёшлари ва спорт намояндаларининг ҳудудий миқёсида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестиваллар, бошқа форумларга боришлари ва иштирок этишларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича янги объектлар ва иншоотларни қуриш ва фаолиятини такомиллаштириш, туман (шаҳар)да улардан тўлақонли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)да жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт товарларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида жисмоний тарбия ўқитувчиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этишда иштирок этиш;
(16-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)нинг жисмоний тарбия ва спорти соҳасида иқтидорли ёшларига уларнинг малакасини ошириш, моддий рағбатлантиришда кўмаклашиш ҳамда ҳудудий бошқармаларга таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)нинг жисмоний тарбия ва спорти соҳасидаги ташкилотлари ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва Вазирликнинг буйруқлари идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, уларни туман (шаҳар)да янада ривожлантириш бўйича йиллик прогнозларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва спортга тегишли дастурий-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг спорт тадбирларида иштирок этишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)да янги спорт тайёргарлиги маркази ва базаларини, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини қуриш ҳамда фаолият юритаётганларини реконструкция қилиш мониторингини олиб боришни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)даги спорт клублари ва мактаблари, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятининг ривожланиши учун тегишли шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)да аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар, шунингдек, ногиронлиги бор шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт воситаларини қўллаш учун шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг махсус олимпиадалар ва ногирон шахслар ўртасида ўтказиладиган бошқа спорт тадбирларида иштирок этишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг туманлараро ҳамкорлигига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонунчилик ижроси мониторингини олиб боради, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт турлари бўйича Ягона спорт таснифи, шунингдек, у ҳақидаги низомнинг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) даражасида Спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиради ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларни молиялаштиришни ва ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт мактабларида спорт разрядларини бериш тартиби устидан назорат олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) спорт терма жамоалари таркибларини ва уларнинг энг яқин захираси таркибини тасдиқлайди, туман (шаҳар) спорт делегацияларини бутлайди, уларнинг вилоят, республика спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришини ва иштирокини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини қуриш ҳамда фаолият юритаётганларини реконструкция қилиш ишларини ташкил этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фото ва видео материалларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштиришни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
(18-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирлик ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мол-мулкини ташкилий тузилма доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бир бўлинмадан иккинчисига бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) жисмоний тарбия ва спортни, жумладан, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш доирасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) жисмоний тарбия ва спортни мамлакатда, шу жумладан, ҳудудларда ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) маслаҳатлар бериш, илмий ва экспертлик ишларини ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида олимларни, Вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт намояндаларини шартнома асосида таклиф қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) Вазирлик тизимига кирувчи спорт ташкилотлари ва таълим муассасалари, шунингдек, спорт федерациялари (уюшмалари) учун зарур техник ускуна, спорт ускуналари, инвентарь, спорт кийим-боши ва бошқа зарур жиҳозларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) халқаро ва республика чемпионатлари, кубоклар, турнирларни, шунингдек, оммавий-спорт тадбирларини ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларга, шунингдек, спорт муассасаларининг спорт жамоаларига спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш, кубоклар, медаллар, значоклар, кўкрак нишонлари, дипломлар, ёрлиқлар ва совринлар билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ўтказиш, турли танловлар, спорт мусобақалари ва шу кабиларда жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини тайёрлаш ва иштирок этиши учун Вазирлик маблағларини ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқаларни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тарғиб қилувчи реклама ва бошқа тусдаги маҳсулотларни реклама тусидаги аудио-, видео материаллар, рисола, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини) чоп этиш, нусхасини кўпайтириш, яратиш учун буюртмаларни мустақил равишда ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Вазирликнинг марказий аппарати ва идоравий мансуб бўлинмаларида ишлаш учун жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни шартномалар асосда жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномаларни ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг паспортларини белгиланган тартибда бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, зарур ҳолатларда рухсатномаларни бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган жисмоний тарбия ва спорт намояндалари ва ходимларининг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг сифати;
(19-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни, шунингдек, Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларини ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқлари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Вазирликнинг «Халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режаси»ни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирликнинг таркибий ташкилотлари ва муассасаларидаги бошқармаларнинг фаолиятига доир масалалар ўрганилишини ташкил қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисоби юритилиши ташкил этилишини таъминлаш, шунингдек, замонавий техника воситалари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлар сметасига киритилган аниқ вазифаларга мақсадли сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланиши устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) асосий воситалар ва бошқа моддий бойликларни улар сақланадиган жойларда мавжудлигини ва улардан фойдаланишни мунтазам назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ўрганилаётган тузилмаларга юкланган вазифалар амалга оширилишини сифатли ўрганиш ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш мақсадида комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) илмий ва экспертлик ишлари олиб бориш, маслаҳат бериш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, Вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт мутахассисларини таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) идоравий мансуб спорт ташкилотлари учун зарур спорт ускуналари, инвентарь, спорт формаси ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) чемпионатлар, кубоклар, турнирлар, шунингдек, оммавий мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) спортчилар, тренерлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни мукофотлаш, уларга спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) спорт, спорт-соғломлаштириш ва оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт вакилларининг, жумладан, идоравий мансуб ташкилотларда ўтказиладиган турли танловлар, спорт беллашувлари ва бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриши ва иштирокини молиялаштириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вазирликнинг марказий аппарати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари. шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши сифати учун;
(21-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) жисмоний тарбия ва спортни ҳамда спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларида, шу жумладан, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) илмий ва экспертлик ишларини олиб бориш, маслаҳат бериш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, Вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик билан келишган ҳолда идоравий мансуб таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт мутахассисларини таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) идоравий мансуб спорт ташкилотлари учун спорт ускуналари, инвентарь, спорт формаси ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) вилоят ва туманлар (шаҳарлар) миқёсидаги чемпионатлар, кубоклар, турнирлар, шунингдек, оммавий мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ҳудуддаги спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни мукофотлаш, шунингдек, уларга спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) спорт, спорт-соғломлаштириш ва оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, ҳудуднинг жисмоний тарбия ва спорт вакилларининг, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўтказиладиган турли танловлар, спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) фестиваллар, танловлар, оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари, спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, бошқа мутахассисларни эсдалик медаллари, дипломлар, кубоклар ва қимматли совринлар билан мукофотлаш бўйича Вазирликка таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқа қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тарғиб қилувчи реклама ва тарғибот маҳсулотларини (ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштиришга қаратилган реклама тусидаги аудио ва видео материаллар, рисолалар, хариталар ва бошқа реклама материалларини) тайёрлашга буюртма бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартнома асосда жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳудуднинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари ва вакилларини давлат мукофотларига тақдим этиш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилиши таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туман (шаҳар) бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича Вазирликнинг юқори турувчи бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман (шаҳар)нинг спорт мактаблари ва мактаб-интернатларидан ҳужжатлар, статистика ахбороти, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан, туман (шаҳар) спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш доирасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) туманда (шаҳарда) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) туманда (шаҳарда) оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) туман (шаҳар) чемпионатлари, кубоклари, турнирларини, шунингдек, туманда (шаҳарда) спорт-оммавий тадбирларни ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан туманда (шаҳарда) ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт намояндалари ва ходимларининг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифларни киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг, шунингдек, ўзлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) туманларда (шаҳарларда) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл карталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) туман (шаҳар)даги давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) туманда (шаҳарда) спорт тадбирлари, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг асосий функционал вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) якка бошчилик тамойилига асосланган ҳолда Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
(26-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республиканинг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларини тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
(26-банднинг 12-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
(26-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа Вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
(26-банднинг 16-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва давлат ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) Вазирлик марказий аппарати штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган штат бирликларининг белгиланган сони асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомларини, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29) марказий аппарат ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларини, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30) Вазирлик ҳайъатига ва марказий аппарат йиғилишларига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31) Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) билан биргаликда Ўзбекистон спортчиларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32) илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда республикада профессионал спортни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича мунтазам чоралар қабул қилинишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва қитъа мусобақаларини ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усулларга қарши кураш бўйича тадбирларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33) спорт базалари ва спорт-соғломлаштириш ташкилотларини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, спорт асбоб-ускуналари ва инвентарлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича манфаатдор Вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34) истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш чора-тадбирлари қабул қилинишини таъминлаш, уларнинг маҳоратини ошириш ва селекциянинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, уларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, жаҳон, Осиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли мусобақаларда, шунингдек, турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, тегишли Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ижро этувчи органлари, федерациялар (ассоциациялар) ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш, таълим ва спорт муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37) жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ва мутахассисларини, уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ўрнак кўрсатганлиги, хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тақдимномалар белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш ва тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38) Ўзбекистон спорт делегацияларининг халқаро спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39) берилган спорт унвонларини, разрядлар ва малака тоифаларини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг 40-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 февралдаги 181-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2019 й., 09/19/181/2689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда вакилларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан иштирокини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қуйидагилар Вазир биринчи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) давлат бошқаруви органи фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазирлик раҳбари томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик раҳбари топшириғига биноан иштирок этиш;
(27-банднинг 10-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 март 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларига асосан тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) фаолияти мониторингини олиб бориш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) Вазирликнинг Халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш, уни манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг куч-қуввати сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул маблағлари билан таъминлаш Республика комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) республикада жисмоний тарбия ва спорт ривожланиши мониторингини олиб бориш, республикада жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишга тайёрлаш бўйича қабул қилинган дастурлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва федерациялар (ассоциациялар) билан биргаликда спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида самарали иштирок этиши чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишда, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида, Осиё чемпионатларида ва бошқа халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш, спорт захиралари ва терма жамоалар таркибини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) мамлакатда профессионал спортни ривожлантиришни рағбатлантириш, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий технологияларни спорт тайёргарлиги жараёнига жорий этиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спортда носоғлом ҳодисаларга ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши кураш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) Ўзбекистон спорт терма жамоалари ва уларнинг яқин спорт захираси таркибини шакллантириш, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлаш, уларни халқаро спорт мусобақаларига ва жисмоний тарбия соҳасидаги оммавий тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) халқаро спорт алоқаларини амалга ошириш ва ривожлантириш, халқаро спорт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29) юқори малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш, олий спорт маҳорати мактабларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30) спорт ҳакамларига малака тоифалари бериш бўйича Малака комиссияга раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31) спортчиларга республика спорт унвонлари ва тоифалар бериш бўйича Малака комиссиясига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32) тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларга малака тоифалари бериш бўйича Малака комиссиясига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33) жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро, республика ва миллий спорт ташкилотлари билан биргаликда ишлашни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қуйидагилар Вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларни кейинчалик кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
(28-банднинг 10-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбарининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқлар, Вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
(29-банднинг 11-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва давлат ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) Халқаро ҳамда республика миқёсидаги Спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларининг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) бошқармалар ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Вазирлик раҳбариятига таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва Вазирликнинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмалар бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ҳудудий бўлинмалар ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бўлинмалар тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирликка киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирликка киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қуйидагилар туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) спорт ташкилотлари ва муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ва шаҳар бўлинмалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимида кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Вазир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33.Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг тегишли равишда 27 ва 28-бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Туманлар (шаҳарлар)даги жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) туман (шаҳар) бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари жавобгарлиги соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирлик раҳбарияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қуйидагиларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш — Вазир билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш — вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Вазир Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу жумладан, аҳолининг мавжуд долзарб муаммоларини бартараф этиш юзасидан Вазирликнинг марказий аппаратига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ва (ёки) унинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан мутасаддилик қилинади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Вазирлик ҳайъати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда Вазирлик фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларига кўра белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериши
(10-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 09/18/369/1252-сон; 28.02.2019 й., 09/19/181/2689-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)