10.05.2018 йилдаги 350-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.05.2018 йилдаги 350-сон
Kuchga kirish sanasi
14.05.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 10 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
350-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-илова 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон 16-модда) 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тили матнидаги 4-банди ва 10-банди иккинчи хатбошидаги «Фонда целевого финансирования государственных закупок сельскохозяйственной продукции и оснащения техникой сельского хозяйства при Кабинете Министров» сўзлари «Фонда государственной поддержки сельского хозяйства при Министерства финансов» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига 1-иловага қуйидаги мазмундаги 31 ва 101-позициялар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

31.

Бухоро вилояти,

Ромитан тумани

«Bukhara cotton textile cluster AGROKOMPLEKS» ХК МЧЖ

7450

Асакабанк

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

101.

Сирдарё вилояти, Мирзаобод, Ховос туманлари

«Bek cluster» МЧЖ қўшма корхонаси таркибига кирувчи «Mirzaobod universal trade cluster» хусусий корхонаси

16 500

Асакабанк

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг ««Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига 1-илова 9-бандининг бешинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон; 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)