28.02.2018 йилдаги ПҚ-3574-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 28.02.2018 йилдаги ПҚ-3574-сон
Kuchga kirish sanasi
01.03.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор муносабатларини кенг жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигида молиялаштириш ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини тубдан такомиллаштириш, шу асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, рентабеллигини ошириш, етиштирилаётган маҳсулот ҳажмлари барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2018 йил 1 мартдан бошлаб ишлаб чиқарувчиларнинг рентабеллиги ошишини ва юқори сифатли маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантиришни таъминлайдиган навлар ва класслар бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли дон хариди юзасидан кафолатланган давлат нархларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тупроқ унумдорлиги паст ва ҳосилдорлик гектарига 15 центнер бўлган ерларда охирги 3 йил мобайнида пахта хом ашёсига давлат буюртмасини жойлаштирмаслик тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг таклифлари асосида ушбу бандга мувофиқ бўшайдиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини, энг аввало, озуқа ва мойли экинларни жойлаштириш, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида икки ҳафта муддатда Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси ва бошоқли дон учун узил-кесил ҳисоб-китоблар ҳосил йиғиштириладиган йилнинг охиригача тўлиқ ҳажмда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш учун дизель ёқилғиси ва ЭКО дизель ёқилғисининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ягона чакана нархлари 2018 йил охиригача бўлган даврда амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал ўғитларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида шартлар ҳисобга олинган ҳолда биржа савдоларида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос агрегатлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги 2018 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳосил бўлган қарзларини, шу жумладан, ички тармоқ қарздорлиги ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини тўлаш муддати ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилган ҳолда 3 йил муддатга узайтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирадиган фермер хўжаликларининг бюджет, давлат мақсадли жамғармалари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги 2018 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳосил бўлган қарзлари, шу жумладан, ички тармоқ қарзлари бир ой муддатда ялпи хатловдан ўтказилишини, шунингдек, уни тартибга солиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) айлантириш ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасарруфига бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта толасига жаҳон нархларининг кескин пасайиши эҳтимоли учун пахта толасига прейскурант ва жаҳон нархлари ўртасидаги ижобий тафовут суммаси ҳисобига Жамғарманинг суғурта ҳисоб рақамини шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навлар ва класслар бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли дон харидининг давлат томонидан кафолатланган нархларини тасдиқлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал ўғитларни биржа савдоларида сотишнинг махсус шартларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос агрегатлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил ҳосили пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича агротехника тадбирлари ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш учун Жамғармадан ажратиладиган кредит ресурслари ҳажмларини туманлар бўйича белгилашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ресурслар ажратилиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун зарур бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, кимёвий ҳимоя воситалари ҳамда бошқа ресурслар ва хизматлар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда етказиб берилиши, тузилган шартномалар шартларига риоя этилиши, шунингдек, ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши ва ажратиладиган кредит ресурслари қайтарилиши юзасидан жавобгарликнинг аниқ соҳалари ҳамда назорат механизмлари белгиланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг эҳтиёжларини қондиришни ҳисобга олган ҳолда 2018 йилда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва сотиш балансини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агробанк» АТБга давлат харидларининг назарда тутилган ҳажмларидан ортиқча бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларига кредитлар ажратиш учун йиллик 5 фоиз ставка бўйича депозитга 150 миллиард сўм миқдорида йиллик 10 фоизгача ставка бўйича маблағлар жойлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетида паст ҳосилли ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилнинг сақланиши бўйича харажатларни қоплашга республика бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳисобига 50 миллиард сўм миқдорида маблағлар шакллантирилишини таъминласин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (М.М. Икрамов) ҳар бир ҳудуд бўйича масъул ходимлар белгиланган ҳолда Жамғарма маблағлари ўз вақтида ажратилиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Агробанк» АТБ бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ пахта хом ашёси ва бошоқли дон харид қилиш учун маблағлар ўз вақтида ажратилиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан реал вақт режимида назорат қилиш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Агробанк» АТБнинг маълумотлар базасидан фойдаланишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Чора-тадбирлар сўзсиз амалга оширилишини ва Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни ўз вақтида молиялаштириш бўйича талабларга сўзсиз риоя қилинишини, уларга минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларининг зарур ҳажмлари етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, уларга нархлар спекулятив тарзда ўсиб кетишига йўл қўймаслик учун Бош прокурор О.Б. Муродов, Бош вазирнинг ўринбосарлари З.Т. Мирзаев, Ж.А. Қўчқоров, А.С. Султанов, Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамовга шахсий масъулият белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 28 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3574-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 07/18/3574/0831-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)