Ҳужжат кучини йўқотган 02.11.2018 28.12.2017 йилдаги 1025-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.12.2017 йилдаги 1025-сон
Kuchga kirish sanasi
29.12.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 02.11.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Истеъмолчиларнинг ушбу қарорга иловага мувофиқ айрим тоифаларига 2018 йил 1 январдан бошлаб табиий газ ва электр энергияси учун оширилган тарифлар белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини жалб этган ҳолда ушбу қарорнинг мақсадлари ва мазмуни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар, бунда истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга, сертификатланган ва энергия жиҳатидан самарали ускуналар ва приборлар қўлланилишига алоҳида эътибор берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўздавэнергоназорат» ва «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекциялари «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖ билан биргаликда ушбу қарорга иловада кўрсатилган ташкилотларга улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан) фойдаланиш тўғрисида хулосалар берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафаев ва «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Мустафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 28 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1025-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий газ * ва электр энергиясини ** реализация қилишда уларга нисбатан нарх белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчи ташкилотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Истеъмолчи ташкилотлар

Тўлов қуйидагилар учун амалга оширилади:

табиий газ

электр энергияси

1. Пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг «қуруқ усули»дан фойдаланувчи корхоналар.

ушбу рўйхатга киритилмаган истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда

амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда

2. Пиширилган ғишт, цемент, асфальт ишлаб чиқарувчи корхоналар (ушбу илованинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно).

1 куб. м учун 1000 сўм

3. Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.

4. Бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

5. Иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари.

6. Чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

7. Ресторанлар, кафе, тантаналарни ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).

8. Гипс-картон, йўлакбоп ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун табиий газ қазиб олиш ва уни ташишни амалга оширувчи қўшма корхоналар ва хорижий корхоналарга табиий газ етказиб бериш тузилган контрактлар шартларига мувофиқ нархлар бўйича, бироқ экспортга етказиб бериш нархидан паст бўлмаган нархларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Электр энергиясига ҳақ тўлаш учун амалдаги тарифга нисбатан оширилган коэффициент уланган қуввати 750 кВАгача бўлган истеъмолчилар учун қўлланилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1025/0496-сон)