08.11.2017 йилдаги ПҚ-3379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 08.11.2017 йилдаги ПҚ-3379-сон
Kuchga kirish sanasi
09.11.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда электр ва газ таъминоти тизимини изчил модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, энергия тежамкорлик асослари ва етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган тадбирлар барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсиш, ишчанлик фаоллиги ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлган энергетика тармоғини ривожлантиришга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, истеъмолчилар тоифасини инобатга олган ҳолда етказиб берилаётган энергия ресурслари қийматини аниқлашда табақалаштирилган ёндашишнинг мавжуд эмаслиги улардан нооқилона фойдаланишга олиб келмоқда, энергия тежамкор технологиялар ва муқобил энергия манбаларини жорий этишни рағбатлантирмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарсозлик соҳасидаги амалдаги норма ва қоидалар объектларнинг энергия самарадорлигини таъминловчи замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунингдек, бинолар ва иншоотларнинг қурилиши ва реконструкция қилинишида энергия тежамкор материаллар ва технологияларни кўллашга етарли эътиборнинг мавжуд эмаслиги ҳам энергия ресурсларининг ортиқча сарф қилинишига олиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр ва газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш, бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўздавэнергоназорат» ДИ, «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг фаолияти қониқарсиз деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўздавэнергоназорат» ДИ, «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ ва «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖнинг куйидаги тартибни белгилаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2018 йил 1 январдан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иловага мувофиқ рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар электр энергияси (750 кВАгача бўлган қувватга уланган) ва табиий газ учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўрнатиладиган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
750 кВА ва ундан юқори бўлган қувватга уланган (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмолчилар электр энергияси учун ҳисоб-китобларни иккинчи гуруҳ тарифлар бўйича тўловларни амалга оширадиган юридик шахслар учун тариф миқдорида белгиланадиган сутка вақтларининг табақалаштирилган тарифи бўйича амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида (тиғиз пайт — белгиланган тартибда ўрнатилган эрталабки ва кечки «энг катта миқдор») фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни кўллаш орқали, энг кам юкламали соатларда эса (тунги пайт — сутканинг қоронғи вақти) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентни кўллаш орқали ва ярим тиғиз пайтда (сутканинг ёруғ вақти) ўрнатилган тариф бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва муассасаларининг бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилганлиги юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги текширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда, иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини, шунингдек, энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш кўзда тутилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ ва бошқа идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат органлари ва ташкилотлари бино ва иншоотларида қуёш сув иситгич қурилмалари ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш босқичларини, шунингдек, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар асосида иссиқлик ва электр энергия истеъмоли ҳажмини инобатга олган ҳолда мазкур маҳсулотни аниқ етказиб берувчиларини белгилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари икки ҳафта муддатда қуёш сув иситгич қурилмалари ва энергия тежамкор лампаларни жорий қилиш ҳолатлари, иссиқлик ва электр энергияси истеъмоли ҳажми, кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда улар томонидан эгаллаб турилган майдонлар ўлчами ҳақидаги техник маълумотларни ва ҳудуднинг муҳандислик коммуникациялари акс этган режасини «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖга тақдим этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иссиқлик ва электр энергияси, шунингдек, биогаз ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар билан биргаликда уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқлик ва электр энергияси, шунингдек, биогаз ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказиб бериш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан «Ўзбекэнерго» АЖнинг электр тармоқлари ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланмаган ҳолда иссиқлик ва электр энергияси ҳамда биогазни реализация қилиш тартибини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқлик ва электр энергияси, шунингдек, биогаз ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар томонидан реализация қилинадиган иссиқлик ва электр энергияси ҳамда биогазга тижорат нархларини белгилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда бино ва иншоотларни энергетик аудитдан ўтказиш, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлик паспортини ёки тегишли нормалардан ортиб кетганлик ҳолатини бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хулоса бериш, шунингдек, уларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 1 мартга кадар муддатда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини уларнинг қайта кўриб чиқилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаган ҳолда танқидий ўрганиб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» АЖ, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда энергия тежамкор лампалар ишлаб чиқарилишининг маҳаллийлаштирилишини кенгайтириш ҳамда уларни турар ва нотурар жойларда босқичма-босқич жорий этиш бўйича комплекс дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 январга кадар муддатда давлат органлари ва муассасаларининг бино ҳамда иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини энергетик аудитдан ўтказиш дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекэнерго» АЖ ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 февралга кадар муддатда фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг мавжуд насос станцияларини уларнинг техник ҳолати, қуввати, балансда сақловчисини аниқлаш, фермер хўжаликлари ер участкаларида электр энергияси ва сув сарфи самарадорлиги нуқтаи назаридан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари ва республика туманлари кесимида насос станциялари билан суғориладиган ер майдонлари, паст самарали ва энергия кўп сарфлайдиган насосларнинг мавжудлиги, электр энергиясини ҳисоблаш ускуналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан шартномаларнинг мавжудлигини инвентаризациядан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвентаризация якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзбекэнерго» АЖ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси билан биргаликда 2018 йил 1 мартга кадар муддатда насос станцияларидан фойдаланиш билан боғлиқ эксплуатация қилувчи ташкилотларни, молиялаштиришнинг аниқ манбаларини аниқлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 июлга қадар муддатда бухгалтерлик, молиявий, ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳисобини автоматлаштириш бўйича дастурий комплексларни ўз ичига олган бошқарувнинг ягона ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва идоравий бўйсунувидаги корхоналарда жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 8 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3379-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси ва табиий газни реализация қилишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган ташкилотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Асфальт, бетон, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иссиқхоналар ва иссиқхона-парник хўжаликлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фарфор ва фаянс маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ресторанлар, кафелар, тантаналар ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Гипсокартон, тротуар ва керамик плита, брусчатка, керамик ва цемент-қумли черепица, қуруқ қурилиш қоришмалари, шунингдек, труба маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу истеъмолчилар учун электр энергияси (750 кВАгача бўлган қувватга уланган) ва табиий газга тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 07/17/3379/0235-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)