22.12.2017 йилдаги 1011-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.12.2017 йилдаги 1011-сон
Kuchga kirish sanasi
23.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатли ва холисона баҳолаш, айниқса меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшлар, аҳоли бандлигини таъминлаш дастури самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётга жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг шакли 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш методикаси 4-иловага мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 июлгача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот баланси ишлаб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 сентябргача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг кейинги календарь йил учун прогноз балансини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни прогноз балансини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларига қуйидаги аниқ топшириқларни назарда тутсинлар:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг прогноз параметрларига мувофиқ таълим муассасаларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини такомиллаштириш ва уларга тузатишлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳисобот ва прогноз балансларининг ижроси мониторинги, таҳлили, баҳоланиши тизимини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда — 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тақдим этиладиган маълумот шаклларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаб, мутасадди вазирликлар ва идораларга юборсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2018 йилдан бошлаб меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ягона идоралараро компьютерлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлигининг анкета материалларини қайта ишлаш бўйича махсус компьютер дастурини янгилаш бўйича таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Миллий статистика қўмитасига 2 ва 3-иловалардаги схемалар ва тасдиқланган шакллар асосида маълумотлар ўз вақтида тақдим этишни;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшларни ишга жойлаштириш ҳудудий ва тармоқ дастурлари кўрсаткичларини шакллантиришда меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг прогноз балансида назарда тутилган параметрлар ҳисобга олинишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг прогноз балансига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 22 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1011-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш баланси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шакли

Кўрсаткичлар номи

Қатор рақами

Ҳисоблаш алгоритми

Ҳисобот баланси

Баҳоси

(жорий йил)

Прогноз (келаси йил)

Доимий аҳоли сони

01

шу жумладан:

меҳнатга лаёқатли аҳоли

02

Меҳнат ресурслари сони

03

04-қатор +
05-қатор

шу жумладан:

меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли

04

ишловчи пенсионерлар ва ўсмирлар

05

Иқтисодий фаол аҳоли, жами

06

07-қатор +

29-қатор +

33-қатор

а) Иқтисодиёт тармоқларида бандлар сони, жами

07

08 — 28-қаторлар йиғиндиси

улардан:

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

08

Кон қазиш ва карьерларни тайёрлаш

09

Қайта ишлаш саноати

10

Электр, газ таъминоти, буғ ва ҳавони тозалаш

11

Сув таъминоти ва канализация

12

Қурилиш

13

Улгуржи ва чакана савдо, автомобилларни таъмирлаш

14

Ташиш ва сақлаш

15

Уй-жой ва озиқ-овқат хизматлари

16

Ахборот ва алоқа

17

Молия ва суғурта

18

Кўчмас мулк билан ишлар

19

Касбий, илмий ва техник фаолият

20

Ёрдамчи хизматларни бошқариш ва таъминлаш

21

Давлат бошқаруви ва мудофаа

22

Таълим

23

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

24

Санъат, маданият ва дам олиш

25

Хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари

26

Ўз эҳтиёжларини таъминлаш учун ишчиларни ёлловчи уй хўжаликлари фаолияти

27

Экстремал ташкилотларнинг фаолияти

28

б) Секторлар бўйича бандлар, жами

29

30-қатор +

31-қатор +

32-қатор

улардан:

расмий секторда

30

норасмий секторда

31

чел элда ишлаш учун кетганлар

32

Ишга жойлаштирилган муҳтож шахслар (ишсизлар) сони

33

Меҳнат ресурслари билан боғлиқ иқтисодий нофаол аҳоли сони

34

35-қатор +

36-қатор +

37-қатор

улардан:

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқувчилар

35

туғруқ таътилидаги ёки 3 ёшгача болаларини парваришловчи аёллар

36

ихтиёрий ишсизлар (ишлашни хоҳламайдиган, ишга жойлашишга имконияти йўқлар)

37

Ишчи кучига қўшимча таклиф (ишга жойлаштиришга эҳтиёж), жами

38

39-қатор +

40-қатор +

44-қатор +

45-қатор +

46-қатор +

47-қатор

шу жумладан:

ҳисобот даври бошидаги ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар

39

меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи таълим муассасалари битирувчилари

40

41-қатор +

42-қатор +

43-қатор

улардан:

академик лицей ва умумтаълим мактаблари битирувчилари

41

касб-ҳунар коллежлари битирувчилари

42

олий таълим муассасалари битирувчилари

43

таркибий ўзгаришлар натижасида ишдан озод этилган шахслар

44

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

45

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган меҳнатга лаёқатли шахслар

46

чет элдан қайтган меҳнат мигрантлари

47

Ишчи кучига қўшимча талаб (иш ўринлари таклифи), жами

48

49 — 52-қаторлар йиғиндиси

шу жумладан:

ҳисобот даври бошидаги бўш (вакант) иш ўринлари

49

янги иш ўринлари ташкил этиш

50

табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринлари (пенсия, ўлим, миграция)

51

иш билан таъминлаш (уй-жой қурилиши, ободонлаштириш, инфратузилма объектлари, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ва вақтинчалик ишлар ва бошқалар)

52

ташкилий равишда чет элга ишга юбориш

53

БАЛАНС (ишчи кучига қўшимча талаб ва таклиф фарқи (+/-))

54

38-қатор — 48-қатор

Маълумот учун:

Алоҳида тоифалар бўйича иш билан бандлик даражаси, %

55

шу жумладан:

меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи таълим муассасалари битирувчилари

56

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

57

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган меҳнатга лаёқатли шахслар

58

бошқалар

59

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Маълумотлар мазмуни

Маълумотларни тақдим этувчи вазирликлар ва идоралар

Маълумотни тақдим этиш муддати

Қаерга тақдим этилади

I. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳисобот балансини ишлаб чиқиш

1.

Асосий ёш тоифалари бўйича доимий аҳоли сони.

Йиллик юридик шахслардаги ёлланма ишчиларнинг ўртача сони.

Миллий статистика қўмитаси

1 июлга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2.

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқувчилар ва талабалар.

Бола тарбияси билан банд ишламайдиган аёллар.

Миллий статистика қўмитаси

1 июлга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

3.

Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ишловчи шахслар сони.

Ёшга доир имтиёзли пенсия олувчи пенсионерлар сони.

Ҳисобот даврида пенсия тайинланган шахслар сони.

1 ва 2-гуруҳ ногиронлар сони.

Миллий статистика қўмитаси

1 июлга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар сони (давлат рўйхатидан ўтганлар). Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ўртача йиллик сони

Давлат солиқ қўмитаси

1 апрелга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Миллий статистика қўмитаси

5.

Деҳқон хўжаликларидаги бандларнинг йиллик ўртача сони.

Иқтисодиётнинг норасмий секторидаги йиллик ўртача бандларнинг сони.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг йиллик ўртача сони.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1 майга қадар

Миллий статистика қўмитаси

6.

Уй бекалари ва ихтиёрий равишда ишлашни хоҳламайдиганлар, шунингдек, кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олувчиларнинг йиллик ўртача сони.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1 майга қадар

Миллий статистика қўмитаси

7.

Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган аҳоли.

Ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1 майга қадар

Миллий статистика қўмитаси

8.

Ишга жойлаштирилган муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар ҳақида маълумот.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1 июнга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги

9.

Таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳақида маълумот.

Таълим муассасалари битирувчиларидан ўқишни давом эттираётганлари ҳақида маълумот.

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

1 июнга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

10.

Ташкил этилган иш ўринлари ҳақида туман(шаҳар)лар ва йўналишлар (тармоқ) бўйича маълумот.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1 июнга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

11.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот баланси.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

1 июлга қадар

Вазирлар Маҳкамаси

II. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини ишлаб чиқиш

12.

Охирги 5 йиллик динамикаси:

асосий ёш тоифалари бўйича доимий аҳоли сони;

юридик ва жисмоний шахслардаги ёлланма ишчиларнинг йиллик ўртача сони;

янги ташкил этилган ва фаолияти тугатилган корхоналардаги ишловчилар сони;

янги ташкил этилган ва фаолияти тугатилган корхоналардаги иш ўринлари сони (фермер хўжаликларисиз).

Миллий статистика қўмитаси

1 июлга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

13.

Давлат, тармоқ, ҳудудий, инвестиция ва бошқа дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган янги иш ўринлари ҳақидаги прогноз кўрсаткичлар.

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1 апрелга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

14.

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги таълим олувчилар сони ҳақида таълим муассасалари бўйича маълумот.

Касб-ҳунар таълими йўналишлари битирувчилари сони ҳақида таълим муассасалари бўйича маълумот.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

1 апрелга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

15.

Ёшга доир ва ногиронлик пенсиясига чиқувчи шахслар сони ҳақида маълумот.

Ишловчи пенсионерлар сони ҳақида маълумот.

Ишловчи имтиёзли пенсионерлар сони ҳақида маълумот.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

1 апрелга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

16.

Фермер хўжаликлари ва ажратилган ер участкалари сони ҳақида маълумот.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

1 апрелга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

17.

Давлат ижтимоий суғурта бадалини тўловчи шахслар сони ҳақида маълумот.

Давлат солиқ қўмитаси

1 апрелга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

18.

Кўрсатилган даврда банкротлик ва хўжалик юритувчи субъектларни қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган ишчилар сони ҳақида маълумот.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

1 апрелга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

19.

Мамлакатдан кетган ва мамлакатга қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони ҳақида маълумот.

Давлат божхона қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги

1 апрелга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

20.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари динамикаси, ушбу субъектларда иқтисодиёт соҳалари бўйича бандларнинг ўртача сони (5 йиллик динамикаси).

Миллий статистика қўмитаси

1 июнга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

21.

Тармоқлар, иқтисодиёт соҳалари ва ҳудудлар бўйича маҳсулот ва хизматларнинг ҳақиқий ҳажми индекслари

Иқтисодиёт вазирлиги

1 июнга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

22.

Туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий прогноз кўрсаткичлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1 майга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

23.

Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган аҳолининг ҳисобланган сони.

Иш қидирувчи сифатида меҳнат органларида рўйхатда турган фуқаролар сони.

Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд аҳолининг ҳисобланган сони.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1 майга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

24.

Меҳнат органлари йўлланмаси бўйича ишга жойлаштирилган аҳоли сони.

Меҳнат органларига тақдим этилган бўш иш ўринлари сони.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1 майга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги

25.

Кейинги йил учун меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

1 сентябрга қадар

Вазирлар Маҳкамаси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил қилиш схемаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлар

Ижроси учун масъуллар

I. Маълумотлар базасини шакллантириш тадбирлари

I босқич

Тақдим этиладиган идоравий маълумотлар шаклларини ишлаб чиқиш, таҳрир қилиш ва тасдиқлаш ҳамда вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига йўллаш.

ҳар йили
1 мартга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси

II босқич

Мазкур қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган методикага мувофиқ бандлик ва меҳнат бозорини чуқур ўрганиш натижалари асосида кўрсаткчиларни шакллантириш.

ҳар йили
1 мартга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

III босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тасдиқланган шаклларга мувофиқ маълумотларни киритиш.

ҳар йили
1 июнга қадар

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Ҳисобот балансини ишлаб чиқиш тадбирлари

IV босқич

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳисобот балансини мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган шаклга асосан ишлаб чиқиш.

ҳар йили
1 июлга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси

III. Прогноз балансини ишлаб чиқиш тадбирлари

V босқич

Тақдим этилган маълумотларнинг таҳлили асосида Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини мазкур қарорнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ кейинги йил учун ишлаб чиқиш.

ҳар йили
20 августга қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси

VI босқич

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ҳар йили
1 сентябрга қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

VII босқич

Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ мазкур қарорнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ туман (шаҳар)лар бўйича кейинги йил учун прогноз балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йили
1 октябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини амалда қўллаш

VIII босқич

Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз баланси кўрсаткичларига мувофиқ ҳолда туман(шаҳар)лар ва тармоқлар бўйича прогноз даври учун аҳоли бандлиги дастури параметрларини шакллантириш.

ҳар йили
1 октябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари

IX босқич

Прогноз даври учун аҳоли бандлиги дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ҳар йили
1 октябрга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

X босқич

Ҳудудлар ва тармоқларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз баланси кўрсаткичларига мувофиқ аҳолини, биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ва меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи ёшлар бандлигини таъминлаш.

ҳар йили, ҳар ойда –бандлик ҳолати таҳлили

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш, методикаси (кейинги ўринларда Методика деб аталади) ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сонини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш, аҳоли бандлиги бўйича ўрганиш ва меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш тартибини белгилайди, шунингдек, мазкур методика халқаро стандартларга мувофиқ шаклланадиган статистик методология ҳисобланиб, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш ва ҳисоблаб чиқиш, ҳамда ҳар бир навбатдаги календарь йилга банд аҳоли сонини баҳолаш учун қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишга жойлаштиришга муҳтож, банд бўлмаган аҳоли сони ва меҳнат ресурслари балансини ҳисоблаб чиқишда идоравий статистик маълумотлар ва бандлик масалалари бўйича ўрганишлар натижаларидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 . Ушбу Методикада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) — қонунчиликка мувофиқ расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар, шунингдек, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган шахслар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар — 16 ёшдан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, меҳнат органларида иш қидирувчи, ишлашга, касб бўйича тайёргарликдан ва қайта тайёргарликдан ўтишга, малака оширишга тайёр шахс сифатида рўйхатга олинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат билан банд бўлган фуқаролар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёлланиб ишлаётганлар, шу жумладан ишларни тўлиқ бўлмаган иш вақти мобайнида ёки уйда иш ҳақи олиб бажараётган, шунингдек, ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) касаллик, таътил, қайта тайёргарлик, малака ошириш, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб қоладиган бошқа ҳолатларда иш жойида вақтинчалик бўлмаган фуқаролар;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган фуқаролар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолари, фермерлар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчилар;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, жумладан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларида хизматни, шунингдек, муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар.
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) нодавлат нотижорат ташкилотларида, шу жумладан, ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган диний ташкилотларда ишловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий фаол аҳоли — меҳнат билан банд бўлган фуқаролар ва ишсизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли — меҳнат билан банд деб ҳисобланмайдиган шахслар, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ўқувчилар ва талабалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй бекалари ва болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ишламаётган аёллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиёрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги меҳнат билан банд бўлган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли — ишламаётган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан ва ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи шахслардан ташқари, меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар);
(3-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари баланси — меҳнат ресурслари сони ва таркиби мавжудлигини ҳамда уларни меҳнат билан банд бўлган фуқаролар, ишсизлар ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли бўйича тақсимланишини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган шахслар (ишсизлар) сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар сонини ва иқтисодий фаол бўлмаганлар сонини чиқариб ташлаган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
U = LR — E — EIP, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
U — ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган шахслар (ишсизлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LR — меҳнат ресурслари;

E — меҳнат билан банд бўлган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIP — иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат ресурслари сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LR = WAPM — WTP, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LR — меҳнат ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
WAPM — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
WTP — ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. WAPM сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар) сонидан меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
WAPM = Мp(16 — 59) + Wp(16 — 54) — Ip — PP, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мp (16 — 59) — 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Wp (16 — 54) — 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ip — меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
PP — имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги пенсионерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот манбаи:

Мp (16 — 59), Wp (16 — 54) — статистика органларининг маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ip — бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
PP — бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
WTP — статистика органлари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Меҳнат билан бандлар сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
E = EOs + EIs + LM, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Eos — иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан бандлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LM — мигрант меҳнатчилар — чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллардаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналарида ишловчилардан ташқари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот манбаи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Eos — статистика органлари маълумотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIs — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бандлик масалалари бўйича ўрганишлар маълумотлари;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LM — ички ишлар, божхона органларининг ҳамда меҳнат органлари томонидан бандлик масалалари бўйича ўтказиладиган ўрганишларнинг маълумотлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан банд бўлганлар сони давлат статистика ҳисоботи, давлат ижтимоий суғурта бадали тўловчиларнинг давлат солиқ ҳисоби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотлари бўйича аниқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан банд бўлганлар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий суғурта бадали тўлови бўйича корхона, муассаса ва ташкилотларнинг солиқ ҳисоботларида қайд этилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда қонунчиликка мувофиқ давлат ижтимоий суғурта бадали тўловидан озод этилган ташкилотлар ходимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжалиги аъзолари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, қорамол ўстириш билан банд бўлган ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлганлар, ҳамда давлат ижтимоий суғурта бадали тўловини мажбурий ёки ихтиёрий равишда амалга ошираётган шахсий ёрдамчи хўжаликларда бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан банд бўлганлар.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан банд бўлганлар жумласига солиқ органларида ҳисобга турмаган қуйидаги шахслар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий суғурта бадали тўламасдан ҳақиқатда деҳқон хўжаликларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган деҳқон хўжаликлари аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйда пулли хизматлар кўрсатиш бўйича меҳнат муносабатларини расмийлаштирмаган тадбиркорларда (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар ва бошқалар) ёлланиб ишлаш билан мустақил банд бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорларга ёлланиб ишловчи шахслар, шу жумладан уларнинг оила аъзолари ҳамда давлат ижтимоий суғурта бадали тўловисиз ва меҳнат муносабатлари расмийлаштирилмаган жисмоний шахслар (қурувчилар, юк ташувчилар, фаррошлар, ишчилар ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлик мезонларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳафтасига камида икки соат иқтисодиётнинг норасмий секторида ҳақ тўланадиган ҳар қандай фаолият тури билан бандлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик мунтазамлиги — иқтисодиётнинг норасмий секторидаги бандликдан тушган ҳар ҳафталик даромаднинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 сотих ер майдонида шахсий ёрдамчи хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган уй хўжалиги бошқарувидаги ер майдонининг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан банд бўлганлар сони мазкур методиканинг иловасига мувофиқ бир йилда тўрт маротаба меҳнат органлари томонидан ўтказиладиган бандлик масалалари бўйича танлаб ўрганишлар (кейинги ўринларда ўрганиш деб аталади) асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўрганиш маълумотлари асосида иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан банд аҳоли сонини аниқлаш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иқтисодиётнинг норасмий секторида мазкур методиканинг иловасига мувофиқ фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
RDIi = NIi : NI * 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
RDIi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
NIi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
NI — меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIsi = WAP * RDIi : 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIsi — иқтисодиётнинг норасмий секторида иқтисодий фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчилар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
WAP — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун иқтисодий фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIs = Σ1i EIsi,1, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар сони, ҳаммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Меҳнат ресурсларини ҳисоблаб чиқишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахслар сони ҳисобга олинади. Уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Схема бўйича, қуйидагиларни ўз ичига олувчи интеграциялашган ахборотлар модули асосида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чет элга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аҳоли ҳисобини юритиш бўйича ички ишлар органлари маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошириш учун фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилган рухсатномалар маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) чет элдаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иқтисодий фаол аҳоли сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EP = U + E, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EP — иқтисодий фаол аҳоли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIP = PS + IW + VUP, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EIP — иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
PS — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ўқувчилар ва талабалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IW — болаларни парвариш қилаётган ишламайдиган аёллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VUP — уй бекалари ва мустақил равишда иш билан банд бўлмаган шахслар, шунингдек, кўчар ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот манбалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
PS — статистика органларининг маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IW — статистика органларининг ҳисобланган маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VUP — меҳнат органлари томонидан меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезадиган аҳолининг ҳисобланган сонидан ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида расман ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
US = U — UO, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
US — иш билан банд бўлмаганлар, мустақил равишда иш қидираётганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
U — ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
UO — ишга жойлаштиришга муҳтож бўлганларни аниқлаш пайтида расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари маълумотлари расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар бўйича ахборот олиш манбаи ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Аҳолининг меҳнат билан бандлигини ўрганиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аҳолининг иш билан бандлигини ўрганиш танлаб олинган уй хўжаликлари аъзоларидан сўровнома ўтказиш йўли билан мазкур методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Уй хўжаликлари бўйича сўровнома ўтказиш туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари томонидан ҳамда зарурат бўлган ҳолатларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўлов шартнома асосида Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти ва бошқа ташкилотларнинг махсус тайёрланган мутахассисларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Уй хўжаликлари бўйича сўровнома ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган махсус анкета сўровномаси орқали амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Уй хўжаликлари бўйича сўровнома ўтказишнинг сифати учун жавобгарлик уй хўжаликлари бўйича сўровни ўтказган ходимга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Сўровнома ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан қуйидаги муддатларда амалга оширилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй хўжаликлари бўйича анкета сўровномаси ўтказиш — бир йилда тўрт маротаба (ҳар чоракда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар базасини шакллантириш — ҳисобот чорагининг охирги ойидан кейинги анкета сўровномаси ўтказиш ойининг 1-кунигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анкета сўровномаси натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш — ҳисобот чорагининг охирги ойидан кейинги анкета сўровномаси ўтказиш ойининг охиригача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва жадвалларни тайёрлаш — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Меҳнат ресурслари балансларини ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мазкур методикага мувофиқ ишлаб чиқилган маълумотлар ва ҳисоб-китоблар асосида меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштириш баҳолаш (ҳисоб-китоб), ҳисобот ва прогноз баланслари томонидан ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Баҳолаш (ҳисоб-китоб) баланси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар чоракда шакллантирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Баҳолаш (ҳисоб-китоб) баланси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, зарур ҳолатларда иш ўринлари ташкил этиш параметрларига тузатишлар бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда келгуси даврга (мақсадга қараб — 1, 5, 10 ва ҳоказо йилгача) ишлаб чиқилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси ишлаб чиқишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари сонини ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли турли тоифаларини (ўқувчилар, 3 ёшгача бўлган бола парвариши бўйича таътилда бўлган аёллар ва бошқалар) шакллантирадиган келгусидаги демографик жараёнлар динамикаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг (ишсизларнинг) амалдаги ва кутилаётган сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётганлар сонининг белгиланган параметрлари, иш билан бандликнинг ўсиши ва инвестиция дастурлари, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мўлжалланган натижалари муносабати билан иш билан бандликнинг ўсиши ва унинг таркибий ўзгариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштириш балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ таълим муассасаларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини қайта ихтисослаштиришни такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Меҳнат ресурсларининг прогноз балансидан ҳудудларнинг демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжларни ва келгусида ҳудудий аҳолини бандлиги дастурлари параметрларини аниқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш методикасига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик масалалари бўйича уй хўжаликларини бандлик масалалари юзасидан танлаб ўрганишларни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартиби

1. Ушбу Тартиб банд бўлмаган аҳоли сонини ҳисоблаш учун маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқаролар сонини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бандлик масалалари бўйича уй хўжаликларини танлаб ўрганишларни (кейинги ўринларда ўрганиш деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш механизмини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганишни ўтказиш тартиби Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) тавсияларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш асосида меҳнат ресурсларининг баҳолаш (ҳисоб-китоб), ҳисобот ва прогноз баланслари ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқароларнинг сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй хўжалиги — ўз даромадларини бутунлай ёки қисман бирлаштириш умумий хўжалик юритувчи бирга яшайдиган шахслар йиғиндиси. Бунда уй хўжалиги аъзоларининг яқин қариндошлик алоқалари мавжудлиги талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анкета — уй хўжаликларининг бандлик масалалари тўғрисидаги маълумотларни олиш учун аниқ белгиланган саволлар рўйхатини ўз ичига олган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интервьюер — ўрганиш жараёнида танлашга тушган уй хўжаликларининг аъзоларидан сўров (интервью) ўтказадиган ҳудудий меҳнат органлари ходими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй хўжалиги бошлиғи — уй хўжалиги аъзолари хоҳиши бўйича танланади. Бунда, уй хўжалиги бошлиғи энг ёши катта аъзоси ёки хўжалик юритувчи ёхуд уй хўжалигига энг кўп даромад келтирувчи аъзоси бўлиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
респондент — интервью саволларига жавоб берадиган ўрганилаётган уй хўжалиги аъзоси. Респондент уй хўжалигининг бошлиғи ёки бошқа энг кўп маълумотга эга аъзоси бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўрганиш ҳар чоракда (март, июнь, сентябрь, декабрда) ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўрганиш жараёнида уй хўжаликлари кузатув бирликлари ҳисобланади. Уй хўжаликларининг 15 ёшдан ошган аъзолари кузатув объектлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳар бир уй хўжалигида ўрганиш жараёнида мазкур манзилда доимий истиқомат қилувчи, жумладан, сўров ўтказилаётган пайтда доимий яшаш манзилидан ташқарига вақтинчалик чиққан, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган, тиббиёт муассасаларида даволанаётган, туризм сафарларида саёҳат қилаётган, бошқа шаҳарда таълим олаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида даромад олиш мақсадида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Уй хўжаликлари таркибида суд қарорига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар ҳисобга киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўрганишни танлашни шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўрганиш махсус танлаш орқали танланган уй хўжалиги аъзоларидан сўров ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Уй хўжаликлари бўйича сўров ўтказиш ҳар чорак сўнгги ойининг иккинчи ўн кунлигида туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари томонидан ҳар чоракда ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сўров ўтказиладиган уй хўжаликларини саралаш ҳар бир туман (шаҳар) бўйича маълумотларнинг намунавийлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича пропорционал танлашда 0,3% дан кам бўлмаган қамраб олиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўрганиш натижалари намунавий бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида — ҳар бирида аниқлиги 95 фоизгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кузатув объектлари бўйича — танлашнинг жами йиғиндиси бўйича аниқлиги 90 фоизгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пункти турлари (шаҳар, қишлоқ ва бошқалар) бўйича — аниқлиги 90 фоизгача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Уй хўжаликларини танлаш икки босқичда амалга оширилади, биринчи босқичда ҳар чоракда аҳоли пунктлари саралаб олинади, ушбу жараён ҳар уч ойда, бир йилда тўрт маротаба такрорланади. Аҳоли пунктларини саралаб олиш эҳтимоли ундаги мавжуд уй хўжаликлари (ёки аҳоли) сонига боғлиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Саралашнинг биринчи босқичидан олдин олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари рўйхатдан чиқариб ташланади. Рўйхатдан чиқаришга сабаб ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг республика умумий аҳолиси сонидаги салмоғи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Уй хўжаликларини саралаш танлашнинг иккинчи босқичида амалга оширилади. Меҳнат органларининг ҳудудий бошқармалари белгиланган тартибда барча уй хўжаликлари рўйхатини (манзил, уй хўжалиги бошлиғининг исми ва фамилияси) саралаб олинган аҳоли пунктлари бўйича электрон тарзда шакллантиради. Ушбу рўйхат асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги уй хўжаликларини саралашнинг иккинчи босқичини амалга оширади ҳамда келгуси уч ойдаги ўрганишда фойдаланиладиган уй хўжаликлари рўйхатини шакллантиради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳар бир ўрганиш ўтказилганда танланганларнинг учдан бир қисми янгиланади: ҳар бир кетма-кет ўрганишда ўрганилган уй хўжаликларининг учдан икки қисми сақланади, учдан бир қисми эса янгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўрганишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўрганишни методологик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қуйидагиларни ишлаб чиқади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анкета;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уй хўжаликларини танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интервьюерлар учун кўрсатма материаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар базасини шакллантириш ва компьютерда қайта ишлаш технологияси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анкеталарни зарур миқдорда кўпайтиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саралаб олинган уй хўжаликларининг жойлашувидан келиб чиқиб ҳар бир интервьюерлар учун ҳисоб-китоб участкаларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар беш интервьюерлар битта супервайзер асосида ҳар бир туманда (шаҳар) супервайзерларни тайинлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интервьюерлар ишининг танлаш асосида текширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш натижаларининг компьютерга киритилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интервьюерларнинг фамилияси бўйича рўйхатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиладиган уй хўжаликларининг почта манзили кўрсатилган интервьюерлар маршрут варағини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интервьюерларни тайёрлайди ва уларни зарур анкеталар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиладиган ўрганишлар тўғрисида аҳолига маълумот беришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганишларни ўтказишда ўз-ўзини бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлдирилган анкеталарни бирламчи назорат қилади ва кодлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ўрганиш анкетаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўрганиш анкетаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланган давлат ва рус тилларидаги (зарур ҳолатларда қорақалпоқ тилида) савол ва жавоб вариантлари мавжуд анкета;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиладиган уй хўжаликларининг почта манзили кўрсатилган интервьюерлар маршрут варағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй хўжаликларига ташриф карточкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида саволлар анкетасини кодлаштириш бўйича қўлланма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа зарур кўрсатма ва методик материаллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Интервьюерларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Интервьюерлар сифатида уй хўжаликларидан сўровнома ўтказиш учун қуйидагилар жалб этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ҳудудларига бириктирилган туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларининг бошқа ходимлари.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Уй хўжаликларига ташриф буюрганда интервьюер қуйидагиларга амал қилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озода кийинган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
исми, фамилияси ва иш жойи кўрсатилган бейджиги бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома ўтказиш учун барча зарур бўлган анжомларнинг (тўлиқ анкета тўплами, ручка ва ҳ.к.) мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
респондентлар билан хушмуомалали ва сабрли бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Уй хўжаликларида сўровнома ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Сўровнома интервьюернинг маршрут варақасида қайд этилган уй хўжаликаларида бевосита бўлиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ахборотлар тўплами фақат интервьюерлар томонидан маълумотларни анкетага киритиш йўли билан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Барча кузатув бирликлари бўйича анкета саволларига жавоблар уй хўжалиги бошқа аъзоларининг бандлигини аниқлашда ўзини ваколатли ҳисоблайдиган 18 ёшдан кичик бўлмаган уй хўжалиги аъзосидан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Интервьюерлар уй хўжаликларига ташриф буюрганда қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташриф варақасини тўлдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анкетага мувофиқ ёши белгиланган шахслар билан сўровлар ўтказади ҳамда респондентларнинг жавобларини анкета бланкаларида қайд этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавобларнинг бирламчи мантиқий назоратини (турли саволларга жавоблардаги аниқ қарама-қаршиликларни аниқлашни) амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташрифлар давомида тўлдирилган анкета ва карточкаларни ҳар икки кунда бир маротаба Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғига топширади.
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интервьюерлар гуруҳи ишларини бошқаради ва улар учун белгиланган иш ҳажмининг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интервьюерлардан анкеталарни қабул қилади ва тўлдирилган анкеталарнинг тўлиқлиги ва сифатини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташрифларни танлаб назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлдирилган анкеталар учун кўчириш далолатномаси тузади ва имзолаб туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғига ёки унинг ваколатли вакилига топширади.
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Сўровнома ўтказиш жараёнида зарурат бўлган респондентларга анкетанинг алоҳида саволлари бўйича тушунтиришлар беради. Бунда тушунтиришлар асосланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ўрганиш натижаларини қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўрганиш натижаларини қайта ишлаш анкетада акс эттирилган шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишни тақиқловчи шартлар бўйича амалга оширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўрганиш натижаларини қайта ишлаш анкета сўровларига олинган шахсий маълумотларнинг анонимлигини таъминлаш шартларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Анкета сўровнома маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ходимлари томонидан махсус компьютер дастурига қуйидагиларни таъминлаган ҳолда киритилади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатосиз киритиш ва киритилган маълумотларни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларнинг ахборот базасини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига маълумотлар базасини тақдим этиш;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадвал, график ва диаграммаларни шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ахборот тизимидаги маълумотлар уй хўжалигининг ҳар бир аъзоси бўйича зарур демографик ва бандлик мақоми кўрсаткичларини ўзида акс эттирган маълумотлар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўрганиш натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ишлар ҳудудлар бўйича таҳлилий ҳисобот ва тезкор балансларни шакллантириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўрганиш натижаларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташриф давомида тўлдирилган анкета ва карточка бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларида беш йил мобайнида сақланади ва ушбу муддат тугагач белгиланган тартибда йўқ қилинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб.Ўрганишлар ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўрганишлар ўтказиш ишларини умумий мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ўрганишлар ўтказиш мобайнида олинадиган маълумотларнинг тўғрилиги ва сифатлилигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимлари томонидан уй хўжаликларига ташриф буюрган ҳолда текширувлар амалга оширилади, бунда ҳар чоракда ўрганиш ўтказилган уй хўжаликларининг қарийб 5 фоизи текширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Жойларда ўрганишлар ўтказишни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Туман (шаҳар) ҳудудларида ўрганишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун шахсий жавобгарлик туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари бошлиқларига юкланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 24 майдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 32-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори 1-иловасининг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори 1-иловасининг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 28-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори иловасининг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1011/0456-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 09.07.2019 й., 07/19/566/3396-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)