Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2017 24.05.2007 йилдаги 106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.05.2007 йилдаги 106-сон
Kuchga kirish sanasi
24.05.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА МУҲТОЖ МЕҲНАТ БИЛАН БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сонли «Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда меҳнат бозоридаги вазиятни сифатли ва холисона баҳолаш, ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг амалдаги сонини халқаро стандартларга мувофиқ аниқлаш, меҳнат билан бандликни таъминлаш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган Методика 2007 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган Методика асосида ишсизларнинг (ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг) сонини минтақалардаги туманлар ва шаҳарлар бўйича аниқланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2007 йилнинг III чорагида бандлик ва меҳнат бозори масалалари бўйича минтақавий амалий семинарлар ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тасдиқланган Методика асосида олинган ишсизлар ва иш билан таъминланмаганлар сони тўғрисидаги маълумотлардан иш ўринлари яратиш параметрларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритишда ҳамда ҳудудий бандлик дастурларининг бажарилишини баҳолашда фойдалансинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг иш билан таъминланганлигини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги 42-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 61-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 24 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 24 майдаги 106-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕТОДИКАСИ

1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Методика Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сонини минтақалар бўйича ҳисоблаб чиқиш ва шу асосда меҳнат ресурсларининг тегишли балансини ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Методика Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг иш билан таъминлаш ва меҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу методикада «ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли» тушунчаси халқаро стандартларда назарда тутилган «ишсизлар» тушунчасига тенг деб қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқишда ва меҳнат ресурслари балансини тузишда ахборот базаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистика маълумотларидан ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўтказиладиган иш билан таъминлаш масалаларини ўрганиб чиқиш натижаларидан фойдаланилади.
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Методикада фойдаланиладиган асосий атамалар ва тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Методика мақсадлари учун қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) — қонун ҳужжатларига мувофиқ расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар, шунингдек ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар — 16 ёшдан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, иш, иш ҳақи ва даромадга эга бўлмаган, меҳнат органларида иш қидирувчи, ишлашга, касб бўйича тайёргарликдан ва қайта тайёргарликдан ўтишга, малака оширишга тайёр шахс сифатида рўйхатга олинган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан банд бўлганлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёлланиб ишлаётганлар, шу жумладан ишларни тўлиқ бўлмаган иш вақти мобайнида ёки уйда иш ҳақи олиб бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) касаллик, таътил, қайта тайёргарлик, малака ошириш, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда иш жойида вақтинчалик бўлмаган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, кооперативлар аъзолари, фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида меҳнат билан банд бўлганлар, бевосита мол ўстирувчилар, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва сотувчилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг ишлаб чиқаришда қатнашадиган оила аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик ҳамда ички ишлар органлари ва қўшинларида хизматни, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) жамоат бирлашмаларида ва диний ташкилотларда ишлаётган, ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фуқаролар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий фаол аҳоли — меҳнат билан банд бўлган фуқаролар ва ишсизлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли — меҳнат билан банд ва ишсиз деб ҳисобланмайдиган шахслар, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишламаётган учинчи гуруҳ ногиронлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй бекалари ҳамда болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ишламаётган аёллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олаётган ишламаётган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиёрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишлаётган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли — ишламаётган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларидан ҳамда ва ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи шахслардан ташқари, меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари баланси — меҳнат ресурслари мавжудлигини ҳамда уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сонини ҳисоблаб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар (ишсизлар) сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар сонини ва иқтисодий фаол бўлмаганлар сонини чиқариб ташлаган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ММ = МРА – Б – ИФА, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ММ — ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МР — меҳнат ресурслари;

Б — бандлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФА — иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Меҳнат ресурслари сонини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МР = МЛА + ИЎП, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МР — меҳнат ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЛА — меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЎП — ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЛА сони меҳнатга лаёқатли ёшидаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар) сонидан меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЛА = Э(16—60) + Х(16—55) – Ног – Пи, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Э(16—60) — 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Х(16—55) — 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ног — меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пи — имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги пенсионерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбаи:

Э(16—60), Х(16—55) бўйича — аҳолининг жинс ва ёш таркиби тўғрисидаги давлат статистика маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ног бўйича — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги ногиронлар сони тўғрисидаги маълумотлари;
(ўн тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пи бўйича — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги пенсионерлар тўғрисидаги маълумотлари;
(ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЎП бўйича — давлат статистика маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Меҳнат билан бандлар сонини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат билан бандлар сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТ = ИТр + ИТнр + ММ, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТр — иқтисодиётнинг расмий секторида ишловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТнр — иқтисодиётнинг норасмий секторида ишловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ММ — мигрант меҳнатчилар — чет элларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари, уларнинг мазкур мамлакатда рўйхатга олинган ёки олинмаганлигидан қатъи назар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбаи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТр бўйича — давлат статистика маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТнр бўйича — меҳнат билан бандликни ўрганиб чиқиш маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ММ бўйича — статистика, божхона органларининг ҳамда меҳнат органлари томонидан махсус саволнома бўйича бандлик, меҳнат миграцияси масалалари бўйича ўтказиладиган ўрганишларнинг маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2.1. Расмий секторда банд бўлганлар сонини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий секторда банд бўлганлар давлат статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича аниқланади ва ҳисоблаб чиқилади ҳамда қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлланиб (меҳнат шартномаси бўйича), шу жумладан сайланадиган лавозимларда ишлаётган доимий, вақтинчалик ва мавсумий ходимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кооперативлар ва ширкатлар аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий корхоналар эгалари (иш берувчилар), шу жумладан фермерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс сифатида расман рўйхатга олинган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган деҳқон хўжаликлари аъзолари ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ва деҳқон хўжаликларида қорамол ўстириш билан банд бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2.2. Норасмий секторда банд бўлганлар сонини аниқлаш ва ҳисоблаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро меҳнат ташкилоти нормаларидан келиб чиқиб ҳамда Давлат статистика қўмитасининг ҳисобга олиш ва таснифлаш амалиётига мувофиқ иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар жумласига ижтимоий суғурта ва солиқ органларида ҳисобга турмаган қуйидаги шахслар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйда пулли хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслардан ҳақ олиб ишловчи шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила бошлиқларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятида ёрдам берувчи оила аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли рўйхатдан ўтмай ишловчи тадбиркорлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд шахслар сони меҳнат органлари томонидан бандлик масалалари бўйича ҳар чоракда амалга ошириладиган ўрганиб чиқиш асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд аҳоли сонини аниқлаш учун бандлик масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЧСi = ССi : СС х 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЧСi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ССi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СС — меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТНРi = МЛА х СЧСi : 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТНРi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчилар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЛА — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони тўғрисида ахборот олиш манбаи — аҳолининг жинси ва ёши бўйича таркиби тўғрисидаги давлат статистика маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун фаолиятнинг ҳар бир аниқ тури бўйича ИТНР тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТНР = Σ1i ИТНР1i, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТНР — иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони, ҳаммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2.3. Меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган шахслар сонини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган шахслар сони қуйидаги тартибда босқичма-босқич аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Биринчидан, ишга жойлаштиришга муҳтожларни аниқлаш мақсади учун меҳнат органлари томонидан меҳнат эмиграцияси бўйича саволномага мувофиқ, меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш пайтида мигрант меҳнатчилар сифатида чет элда турганлар сони аниқланади. Бунинг учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича (меҳнат эмиграцияси модулига биноан) ҳар чоракдаги ўрганишлар маълумотлари асосида меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган шахсларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ММС = КММС : СС* 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ММС — мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КММС — меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахсларнинг (мигрант меҳнатчиларнинг) меҳнат билан бандлик масаласи бўйича уй хўжаликларини ўрганиш давомида аниқланган сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СС — меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Чет элдаги мигрант меҳнатчиларнинг уй хўжаликларини ўрганишда бевосита қатнашмаслигини (сўров пайтида бўлмаслигини) ҳисобга олиб, ушбу шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар сўралаётган уй хўжаликлари ваколатли аъзоларидан сўралган ҳолда олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи бўйича мигрант меҳнатчиларнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибидаги умумий сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ММ = ММС* МЛА : 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ММ — мигрант меҳнатчилар сони, ҳаммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЛА — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) зарурат бўлганда, меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётганларнинг сони жўнаб кетган йўналиши (мамлакати) бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунинг учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганишлар маълумотлари бўйича ҳар қайси мамлакатдаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчиларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонига нисбатан салмоқни пропорционал равишда ҳисоблаб чиқиш ва жамлаш йўли билан муайян мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчилар сони аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Иккинчидан, умуман республика бўйича меҳнат ресурсларини ҳисоблаб чиқишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахслар сони ҳисобга олинади. Уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Схема бўйича, қуйидагиларни ўз ичига олувчи интеграциялашган ахборотлар модули асосида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чет элга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йилги социологик ўрганишлар маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошириш учун фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган рухсатномалар маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ҳар чораклик ўрганишлар маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сонини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФА = Ў + А + ИН + ИББ, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФА — иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ў — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақи ва меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А — уй бекалари ва болаларни парвариш қилаётган ишламайдиган аёллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИН — ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИББ — ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган шахслар, шунингдек кўчар ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбаи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ў бўйича — давлат статистика маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А бўйича — статистика ҳисоботлари, иш билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИН бўйича — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари;
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИББ бўйича — иш билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Мустақил равишда иш қидираётган шахслар сонини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезадиган аҳолининг ҳисобланган сонидан (мазкур Методиканинг 3-бандида кўрсатилган формула бўйича аниқланган) ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида расман ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМ = ИБ – РР, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМ — иш билан банд бўлмаганлар, мустақил равишда иш қидираётганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИБ — ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РР — ишга жойлаштиришга муҳтож бўлганларни аниқлаш пайтида расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари маълумотлари расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар бўйича ахборот олиш манбаи ҳисобланади.
(олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аҳолининг меҳнат билан бандлигини ўрганиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг иш билан бандлигини ўрганиш махсус танлаб олинган уй хўжаликлари аъзоларидан сўраб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй хўжаликларини сўраб чиқиш ҳар чораклик асосида аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари ходимлари томонидан ҳар чоракнинг охирги ойи иккинчи ўн кунлиги мобайнида ўтказилади.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўраб чиқилиши керак бўлган уй хўжаликларини танлаш ҳар бир туман бўйича маълумотларнинг репрезентативлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича уй хўжаликларининг камида бир фоизини сўров билан қамраб олиш ҳисобга олинган ҳолда пропорционал танлов бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй хўжаликларини сўраб чиқиш аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан туман (шаҳар) статистика бўлимлари билан биргаликда тўрт босқичда ўтказилади:
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биринчи босқичда ҳар бир туман бўйича ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УХС = УХ * 1%, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УХС — ҳар бир туман (шаҳар)да сўраб чиқилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УХ — туман (шаҳар)даги уй хўжаликлари сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иккинчи босқичда уй хўжаликлари ўрганиладиган аҳоли пунктлари аниқланади, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлаб олинган аҳоли пунктлари ёнма-ён чегараларга эга бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман марказлари ва улардан йироқда жойлашган аҳоли пунктлари мажбурий тартибда ўрганилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туманда камида 5 та аҳоли пункти (туман маркази ҳам шу жумлага киради) ўрганилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир шаҳарда ёнма-ён чегараларга эга бўлмаган камида 5 та маҳалла ўрганилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктларини танлаш туман (шаҳар) статистика бўлими билан келишган ҳолда аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан амалга оширилади;
(ўн тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) учинчи босқичда ҳар бир аҳоли пунктида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тўртинчи босқичда аҳоли пунктларида (маҳаллаларда) мавжуд бўлган уй хўжаликлари рўйхатлари асосида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг аниқ рўйхати аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда танлашнинг қуйидаги тартиб-қоидасини назарда тутадиган «пропорционал босқичма-босқич танлаш» усулидан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— мазкур аҳоли пунктида (маҳаллада) жойлашган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонини ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонига бўлиш йўли билан «танлаш босқичи» аниқланади (масалан, танлаб олинган аҳоли пунктида 300 та уй хўжалиги мавжуд бўлиб, ўрганиладиган уй хўжаликлари сони эса 30 тани ташкил этиши керак бўлса, «танлаш босқичи» «10» ни (300:10) ташкил этади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— уй хўжаликларининг умумий сонидан «танлаш босқичи»га бир карра ҳар бир уй хўжалигига тартиб рақами берилади ва танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй хўжаликлари сўрови Давлат статистика қўмитаси билан келишган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус сўровнома бўйича амалга оширилади.
(йигирманчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй хўжаликларининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги барча аъзоларидан сўраб чиқилиши керак, улар ҳозир бўлмаган тақдирда эса ҳозир бўлмаган уй хўжаликлари аъзоларига тегишли жавобларни уй хўжалигининг бошқа ваколатли аъзосидан олишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровни амалга оширган ходимлардан уй хўжаликлари сўровининг тўлдирилган сўровномаларини қабул қилиш аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган аҳолини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади.
(йигирма иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлдирилган сўровномаларни қабул қилишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўраб чиққан ходим томонидан уй хўжаликлари сўровининг аниқ тарзда танланишига риоя қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома саволлари тўлиқ тўлдирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома саволларига жавобларнинг мантиқлилиги ва бир-бирига зид эмаслигини текшириш таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй хўжаликлари сўрови ўтказилишининг сифати учун жавобгарлик уй хўжаликлари сўровини ўтказган ходимга ва сўровномани қабул қилиб олган шахсга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровнома материали қабул қилиб олингандан кейин уни қайта ишлаш махсус компьютер дастури ёрдамида амалга оширилади. Маълумотлар базасини шакллантириш (маълумотларни компьютерга киритиш) Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(йигирма саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар компьютерга тўлиқ киритилгандан кейин маълумотлар базаси ҳар бир туман бўйича алоҳида файллар шаклида кейинчалик узил-кесил пухта ишлаш ва таҳлил қилиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юборилади.
(йигирма тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотларни пухта ишлаш ва таҳлил қилиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар базасини шакллантириш (компьютерга киритиш) — ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 1-кунигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туман бўйича йиғма жадвалларни пухта ишлаш ва олиш — ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва таҳлилий жадваллар тайёрлаш — ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат ресурслари балансларини ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар ва мазкур Методикага мувофиқ амалга оширилган ҳисоб-китоблар асосида мазкур Методикага 1-иловада келтирилган кўрсаткичлар тизими бўйича меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб, ҳисобот прогноз баланслари ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси меҳнат бозорининг ҳолати ва меҳнат билан бандлик тўғрисида тезкор ва холисона ахборот олиш ҳамда туманлар ва шаҳарлар бўйича алоҳида минтақалар бўйича, шунингдек умуман республика бўйича ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахслар сонини аниқлаш мақсадида меҳнат органлари, статистика органлари, иқтисодиёт органлари томонидан биргаликда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб баланси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (ҳокимликлар) томонидан аҳолини иш билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шу жумладан ҳудудлар бўйича иш ўринлари ташкил этиш параметрларини ишлаб чиқиш ва, зарурат бўлганда, унга тузатишлар киритиш, шунингдек ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига йўналтириладиган молиявий ресурслар ҳажмини аниқлаш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда йилнинг ҳар чорагида ишлаб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Методиканинг 3.2.1-бандида кўрсатилган иш билан банд бўлганлар тоифаларининг сони тўғрисида давлат статистика ҳисоботининг дастлабки маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2.2-бандга мувофиқ аниқланган норасмий секторда иш билан банд бўлган шахслар сони ва мазкур Методиканинг 3.2.3-бандига мувофиқ аниқланган чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Методиканинг 3.3-бандига мувофиқ аниқланган иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Методиканинг 3 ва 3.4-бандларига мувофиқ аниқланган иш билан банд бўлмаган аҳоли сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Методика 3.2.3-бандининг «б» қисмига мувофиқ аниқланган эмигрант меҳнатчилар сони. Бунда туманлар, шаҳарлар, вилоятлар бўйича меҳнат ресурслари баланси ҳисоб-китобида иш билан бандлик бўйича уй хўжаликларини ўрганиб чиқишга киритилган меҳнат эмиграцияси юзасидан модул саволларига жавоблар бўйича олинган чет элдаги мигрант меҳнатчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси мазкур Методикага 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари ҳисоб-китоб балансини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқадилар.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар (шаҳарлар) бўйича меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси тегишли Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан ҳисобот чорагининг охирги ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай ишлаб чиқилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига, шунингдек Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
(ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий бошқармаларга тақдим этиладиган ҳисоб-китоб балансига туманлар ва шаҳарлар бўйича уй хўжаликларини ўрганиб чиқиш натижаларининг тартибга солинган маълумотлари (жадвал шаклларида) илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бандлик бош бошқармалари, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда олинган маълумотлар асосида ва мазкур Методикада назарда тутилган тартиб-қоидаларга мувофиқ ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ҳисоб-китоб балансларини ишлаб чиқадилар. Бунда умуман республика бўйича меҳнат ресурслари йиғма балансини ишлаб чиқишда такомиллаштирилган божхона декларацияси бўйича статистика ҳисоботи маълумотлари, меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ўрганишлар материаллари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги консуллик муассасалари маълумотлари асосида олинган эмигрант меҳнатчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинади.
(ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси ҳар бир йил якунлари бўйича тасдиқланган статистика ишлари дастурига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси давлат статистика ҳисоботи маълумотлари аниқлаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоб баланслари маълумотларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси бўлажак давр учун (мақсадларга боғлиқ ҳолда — 1 йилга, 5, 10 йилга ва ҳоказо) Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади.
(биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг прогноз балансини ишлаб чиқишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг (ишсизларнинг) амалдаги ва кутилаётган сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётганлар сонининг белгиланган параметрлари, иш билан бандликнинг ўсиши ва инвестиция дастурларини, тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мўлжалланган натижалари муносабати билан иш билан бандликнинг ўсиши ва унинг таркибий ўзгариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари сонини ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли турли тоифаларини (ўқувчилар, бола парвариши бўйича таътилда бўлган аёллар ва бошқалар) шакллантирадиган келгусидаги демографик жараёнлар динамикаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг прогноз балансидан минтақаларнинг демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжларни ва келгусида аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурлари параметрларини аниқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикасига
1-ИЛОВА

Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) тоифаларини ҳисобга олиш шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/Р‎

Тоифалар ва кўрсаткичлар номи‎

Ҳисобга олиш шакллари‎

I. Иш билан таъминланган аҳоли

1. Иқтисодиётнинг расмий сектори

1.1.‎

Ёлланиб ишлайдиганлар.‎

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари.‎

1.1.1.‎

Доимий ишчилар.‎

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари.‎

1.1.2.‎

Вақтинчалик ишчилар.‎

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер, шу жумладан фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишлайдиган ишчилар, шакллари.‎

1.1.3.‎

Мавсумий ишчилар.‎

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари.‎

1.2.‎

Хусусий корхоналар эгалари (иш берувчилар), шу жумладан фермерлар.‎

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари.‎

1.3.‎

Кооперативлар ва ширкатлар аъзолари.‎

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т (қх) шакли.‎

1.4.‎

Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари аъзолари.‎

Давлат статистика ҳисоботи (№1-деҳқон шакли), аҳоли бандлигига кўмаклашиш туманлар (шаҳарлар) марказлари маълумотлари.‎

1.5.‎

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ишчилари. ‎

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т шакли.‎

1.6.‎

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар сифатида расман рўйхатдан ўтказилган фуқаролар.‎

Солиқ органларида (ДСҚ) рўйхатдан ўтказиш маълумотлари, иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари.‎

1.7.‎

Ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотлар ишчилари.‎

Маъмурий ҳисобот маълумотлари.‎

2. Иқтисодиётнинг норасмий сектори

2.1.‎

Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари.‎

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.‎

2.2.‎

Уйда пулли хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, ҳайдовчилари, қоровуллари ва бошқалар).‎

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.‎

2.3.‎

Жисмоний шахсларда ҳақ тўлаш ҳисобига ишлайдиган шахслар.‎

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.‎

2.4.‎

Оила бошлиқларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятига ёрдам берадиган оила аъзолари.‎

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.‎

2.5.‎

Тегишли рўйхатдан ўтмасдан ишлайдиган тадбиркорлар.‎

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.‎

3. Иш билан таъминланган аҳолининг бошқа тоифалари

3.1.‎

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар.‎

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш ва меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича махсус ўрганиб чиқиш маълумотлари (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги); Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълумотлари; умуман республика бўйича меҳнат ресурслари балансини ҳисоб-китоблашда фойдаланиладиган Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги маълумотлари. ‎

II. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар)‎

II.1.‎

Ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги вақтинча иш билан банд бўлмаган шахслар.‎

Статистика маълумотлари ва иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) асосида ҳисоблаш йўли билан аниқланади. ‎

II.2.‎

Расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.‎

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туманлар (шаҳарлар) марказлари маълумотлари.‎

III. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли

III.1.‎

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар.‎

Давлат статистика ҳисоботи маълумотлари (Давлат статистика қўмитаси). ‎

III.2.‎

Уй бекалари ва болани парвариш қилувчи ишламайдиган аёллар.‎

Давлат статистика ҳисоботи маълумотлари (Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги).‎

III.3.‎

Ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари.‎

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари.‎

III.4.‎

Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган, шунингдек мол-мулк ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар.‎

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.‎

IV. Меҳнат ресурслари

IV.1.‎

Меҳнат ресурслари.‎

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида аниқланади (Давлат статистика қўмитаси).‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикасига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари баланси ва унинг кўрсаткичларини ҳисоблаш схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Кўрсаткичлар номи‎ Ҳисоблаш методи ‎ Ўзбекистон Республикаси бўйича жами, минг киши‎ Қорақалпоғистон Республикаси ‎ Андижон вилояти‎ Бухоро вилояти‎ Жиззах вилояти‎ Қашқадарё вилояти‎ Навоий вилояти‎ Наманган вилояти‎ Самарқанд вилояти‎ Сурхондарё вилояти‎ Сирдарё вилояти‎ Тошкент вилояти‎ Фарғона вилояти‎ Хоразм вилояти‎ Тошкент шаҳри‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎
01‎ Меҳнат ресурслари жами‎ 02 + 11-сатрлар йиғиндиси‎
шу жумладан:‎
02‎ Иқтисодий фаол аҳоли‎ 03 + 08-сатрлар йиғиндиси‎
шундан:‎
03‎ Иш билан банд аҳоли‎ 04 + 05 + 06 + 07 сатрлар йиғиндиси‎
шу жумладан иқтисодиёт секторлари бўйича:‎
04‎ Расмий секторда‎ статистика ҳисоботлари маълумотлари бўйича‎
05‎ Норасмий секторда‎ ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича‎
06‎ Хорижга ишга кетганлар‎ идоравий ҳисоб ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича‎
07‎ Бошқалар ‎ маъмурий ҳисоб маълумотлари бўйича‎
08‎ Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар)‎ 09 + 10-сатрлар йиғиндиси‎
шундан:‎
09‎ Ишсиз сифатида расман рўйхатдан ўтказилганлар‎ Бандликка кўмаклашиш марказлар ҳисоби маълумотлари бўйича‎
10‎ Мустақил иш қидирувчилар‎ статистика ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича ҳисоблаш‎
11‎ Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли‎ 12 + 16 + 14 + 15-сатрлар йиғиндиси‎
шундан:‎
12‎ Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар.‎ статистика маълумотлари бўйича‎
13‎ Уй бекалари ва болани парвариш қилувчи ишламайдиган аёллар.‎ статистика ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича‎
14‎ Ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари.‎ идоравий ҳисоб маълумотлари бўйича‎
15‎ Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган, шунингдек мол-мулк ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар.‎ ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 21-сон, 216-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 990-модда)