Ҳужжат кучини йўқотган 20.08.2020 12.10.2017 йилдаги 820-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.10.2017 йилдаги 820-сон
Kuchga kirish sanasi
13.10.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 20.08.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сонли «Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 12 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
820-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 820-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом объектларни қуриш ва реконструкция қилиш хусусиятларини таснифлашни белгилайди, шунингдек объектларни қуриш ҳамда реконструкция қилишни давлат томонидан архитектура-қурилиш назорат қилиш тартиби ва тартиб-таомилларини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом якка тартибдаги уй-жой қуриш объектлари (Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурига киритилган объектлардан ташқари), турар-жой тоифасидан нотурар-жой тоифасига ўтказиладиган бинолар, мавсумий ишлар ва яйловдаги чорвачилик учун вақтинчалик уйлар ҳамда маиший бинолар, мобиль алоқа станцияларни монтаж қилиш, кичик ҳажмдаги (300 куб метрдан катта бўлмаган) алоҳида қуриладиган ва фойдаланилаётган муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган объектлар, тоғ кавлаш ишлари, технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектни реконструкция қилиш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштиришга жорий этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш талаб этадиган қурилиш ва реконструкция объектлари давлат томонидан мажбурий тартибда архитектура-қурилиш назоратига олинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат архитектура-қурилиш назорати қурилиш объектларининг хавфсизлиги, сифати, зилзилабардошлиги ва фойдаланишда ишончлилигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат архитектура-қурилиш назорати ўрта ва юқори хавфлилик омилларига эга объектларни назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти — давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчмас объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти субъекти — давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, улар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар, объектларни қуриш бўйича пудратчилар ва шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланувчилар бўлиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти субъектининг ваколатли шахслари — шаҳарсозлик фаолияти субъекти томонидан техник ва муаллифлик назоратини амалга ошириш ваколати берилган масъул шахслар, шунингдек объект қурилиши ишларини амалга оширувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш босқичи — қурилиш объектининг сифати, мустаҳкамлиги, зилзилабардошлиги ва фойдаланишда ишончлилигини таъминлаш борасида ниҳоясига етказилган қурилиш-монтаж ишларининг хавфга учраши мумкинлиги юқори бўлган босқичи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф — шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда салбий оқибатларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини ҳисобга оладиган хавфлилик чоралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва унинг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (кейинги ўринларда назорат бўйича ваколатли давлат органи деб аталади) мансабдор шахслари — инспекторларининг белгиланган муддатлар бажарилиши шарт бўлган ёзма талаблари. Кўрсатмалар шаҳарсозлик фаолияти субъектларига нисбатан санкциялар қўллашни назарда тутмайди. Кўрсатма текширувни амалга оширган орган мансабдор шахси томонидан берилади ва имзоланади.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат бўйича ваколатли давлат органи инспекторлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат архитектура-қурилиш назоратига олинадиган қурилиш объектларининг (объектлар тоифалари) мураккаблик тоифалари таснифи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳаёт ва фаолият учун мақбул хавфлар аҳамияти инобатга олинган ҳолда, барча қурилиш объектлари уч тоифага — хавфлиликнинг паст, ўрта ва юқори омилларига ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қурилиш объектларининг мураккаблик тоифаларининг таснифи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) I-тоифа — хавфлилик омили паст объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) II-тоифа — хавфлилик омили ўртача объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) III-тоифа — хавфлилик омили юқори объектлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Объектлар тоифалари қурилиш объектларининг мураккаблик тоифаси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори билан тасдиқланган Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблик тоифалари классификаторига мувофиқ таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қурилиш объектлари бир қанча тоифалар хусусиятларига эга бўлса, улар III — хавфлилик омиллари юқори объектлар тоифаси бўйича таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Объектларнинг мураккаблик тоифалари таснифланишига қараб, давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш даврийлигининг қуйидаги муддатлари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I-тоифа — назорат бўйича ваколатли давлат органининг назорат функциялари кўзда тутилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II-тоифа — бир ойда тўрт мартадан кўп эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III-тоифа — бир ойда беш мартадан кўп эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Текширишлар турлари ва принциплари, уларни ўтказишни асослаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат архитектура-қурилиш назорати қуйидаги турдаги текширувлар шаклида амалга оширилади: режали, қисқа муддатли (субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) инспекторлик ва назорат тартибидаги текширувлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Режали, қисқа муддатли инспекторлик ва назорат тартибидаги текширувлар назорат бўйича ваколатли давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Режали текширувларни ўтказишнинг умумий муддати бир йилда ўн календарь кунидан ошмаслиги даркор.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Режали, қисқа муддатли инспекторлик ва назорат тартибидаги текширувларни ўтказишда қуйидагилар давлат архитектура-қурилиш назоратининг предметлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ривожлантириш ва қуришни лойиҳалаштириш тўғрисида шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилишига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ва пудрат ташкилоти — ишлар ва хизматлар ижрочиларида қонун ҳужжатларида назарда тутилган лойиҳалаштириш ва қурилиш фаолиятининг лицензиялаштириладиган турларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ҳамда шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатларига мослиги, шунингдек пудрат ташкилотининг қурилиш соҳасига оид ижро ҳужжатини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектида техник тартибга солиш соҳасига оид норматив ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган синовлар, суратга олиш ва ўлчаш ишлари ўтказилиши юзасидан танлаш асосида назоратни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Назорат тартибидаги текширув аввалги режали текширувлар ёки қисқа муддатли инспекторлик текшируви давомида аниқланган ҳамда қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларда қайд этилган қоидабузарликларга барҳам бериш мақсадида назорат бўйича ваколатли давлат органи томонидан ўтказилади ва ушбу вазифа доирасидан четга чиқиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат тартибидаги текширувлар фақат шаҳарсозлик фаолияти субъектига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш кўрсатмасида берилган муддат тугагандан сўнг ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қисқа муддатли инспекторлик текширувлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда (субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган лойиҳа ҳужжати, ижобий экспертиза хулосаси ва назорат бўйича ваколатли давлат органи томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома мавжуд бўлмаган ҳолда объектни қуриш ёки реконструкция қилишда;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти субъекти технологик жараённи бузганда, иншоотлар, ускуналар ишдан чиққанда, одамлар ҳаёти ва саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган авария ҳолатлари юзага келганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ёки юридик шахснинг шаҳарсозлик фаолияти субъект томонидан мурожаат қилувчининг ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари бузилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотлар илова қилинган ёзма равишдаги аризаси мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қисқа муддатли инспекторлик текширувини ўтказиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Объект қурилиши бўйича давлат архитектура-қурилиш инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта ва инвойс асосида ўтказилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик субъектлари фаолиятини режали, қисқа муддатли инспекторлик ва назорат тартибида текшириш ушбу Низомга иловага мувофиқ Республикада қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш схемаси асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қуйидагилар режали, қисқа муддатли инспекторлик ва назорат тартибида текширувларни ўтказишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат органлари фаолиятининг қонунийлиги, холислиги ва ошкоралиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик субъектлари, жумладан, молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Давлат архитектура-қурилиш назоратига олинадиган қурилиш босқичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат архитектура-қурилиш назорати объект қурилишининг барча босқичларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Объектни молиялаштириш манбаидан қатъи назар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлардан ташқари, объектларни батафсил режалаштиришнинг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаси ва лойиҳалари мавжуд бўлмаганда шаҳар ва туман марказларида жойлаштириш ҳамда қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, лойиҳа ҳужжатлари, ижобий экспертиза хулосаси ва назорат бўйича ваколатли давлат органининг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома бўлмаганда, объектларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш қатъиян ман этилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қуйидагилар давлат архитектура-қурилиш назоратига олинадиган объектларни янгидан қуришнинг асосий босқичлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоот пойдеворини қуриш (хандак ва чуқурликлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пойдевор қуриш (ерости, ерусти қисми);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий кўтариб турувчи конструкцияларни қуриш (бино ва иншоотлар синчи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деворлар ва тўсиб турувчи конструкцияларни қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ишларни бажариш (сантехника, иситиш, шамоллатиш, электрлаштириш ва газлаштириш тизимлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва фасадни пардозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
том ёпиш ишларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қуйидагилар давлат архитектура-қурилиш назоратига олинадиган объектларни реконструкция қилишнинг асосий босқичлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотлар замин-пойдеворини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пойдевор, кўтариб турувчи ва ўраб турувчи конструкцияларни (деворларни) мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги конструкциялар қуриш (шу жумладан, тақаб ва устига қуриладиган бинолар ва бошқа);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар фасадини ўзгартириш ёки хоналарнинг пардозини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ишларни бажариш (сантехника, иситиш, шамоллатиш, электрлаштириш ва газлаштириш тизимлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
том ёпиш ишларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биноларнинг кўтариб турувчи ва ўраб турувчи конструкцияларни (деворларни) мустаҳкамлаш объектларнинг ҳажми ва режалаштириш ҳамда конструктив ечимларини ўзгартирган ҳолда реконструкция қилиш деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бинолар, иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда назорат бўйича ваколатли давлат органи барча босқичларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек, объектнинг мустаҳкамлиги, хавфсизлиги, сифати, зилзилабардошлиги ва фойдаланишда ишончлилигини таъминлаш бўйича мажбурий талаблар белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан танлаш асосида давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари қурилиш-монтаж ишларининг босқичлари якунланишидан икки кун аввал назорат бўйича ваколатли давлат органига ёзма хабарнома юбориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта қабул қилинган ва қурилиш буюртмачилари ёки пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган бўлса, қурилиш объектида шаҳарсозлик субъекти томонидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари сифатининг қурилиш нормалари ва қоидалари, республика стандартлари, ДАСТ ҳамда техник шартларга мувофиқлиги юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори томонидан ўтказиладиган текширувлар, шу жумладан ниҳоясига етказилган қурилиш босқичини қабул қилиш ишлари шаҳарсозлик фаолияти субъекти ваколат берган, техник ҳамда муаллифлик назоратини ўтказадиган, шунингдек объект қурилиши бўйича ишларни бажарувчининг жавобгар шахслари иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бажарилган ишлар лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келган ҳолларда, шунингдек қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини лабораторияда синовдан ўтказишнинг ижобий натижалари асосида шаҳарсозлик фаолияти субъекти ваколат берган жавобгар шахслар иштирокида мувофиқлик ҳужжати тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Бажарилган ишлар лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, шунингдек қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини лабораторияда синовдан ўтказишнинг салбий натижаларига ҳамда талаблари бузилган ҳужжатга асосланган ҳолда қурилиши ниҳоясига етказилган босқичда бажарилган ишларнинг номувофиқлиги тўғрисида ёзма кўрсатма берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма кўрсатма назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори томонидан шаҳарсозлик фаолияти субъектининг ваколатли шахсига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Шаҳарсозлик фаолияти субъектининг ваколатли шахси ёзма кўрсатмада қайд этилган қоидабузарликларни рад этса, назорат бўйича ваколатли давлат органи инспекторининг хатти-ҳаракатлари юзасидан юқори орган — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма қоидабузарликни тузатиш мумкин бўлган ҳолатларда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш объектининг конструктив ва бошқа хусусиятлари инобатга олиниб, камчиликларни бартараф этишнинг қуйидаги муддатлари ва назорат тартибида текшириш санаси белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қоидабузарликни бартараф этиш учун — беш иш куни давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни тўхтатиш (тақиқлаш) — икки иш куни давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рухсат бериш хусусиятига бошқа ҳужжатларни бериш учун — уч иш куни давомида.
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Назорат натижаларига кўра, аввал аниқланган қоидабузарликларни бартараф этилганида назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори қурилиши якунланган босқичнинг мувофиқлиги тўғрисидаги далолатномада «Қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар» устунида тегишли ёзуви қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Назорат бўйича ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳолларда қурилиш объектларидаги ишларни тўхтатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар, иншоотлар, уларнинг айрим қисмлари ва муҳандислик коммуникацияларининг ўзгариши ёки қулаб тушиши хавфини юзага келтирадиган камчиликлар (ёхуд) қоидабузарликлар аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш лойиҳаси ўзгартирилганда ёки қурилиш ишлари тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига риоя этмасдан амалга оширилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш имконияти бўлмаган ҳолатларда назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда бажарилган конструктив элементларни бузиш (ёки демонтаж қилиш) тўғрисида буйруқ чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Шаҳарсозлик фаолияти субъекти давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш чоғида аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг бузилиш ҳолатларини бартараф этишга доир кўрсатмаларни бажармаса, унга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Назорат бўйича ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган ташкилотнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Текширишларни ўтказишда синовлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширишда қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг бажарилиши мажбурий бўлган талабларига мувофиқлиги юзасидан синовдан ўтказишни тайинлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Синовлар шаҳарсозлик фаолияти субъекти томонидан объект жойлашган жойда ёки танланган намуналарни лабораторияларда (синов қурилиш лабораториялари) лаборатория таҳлили ҳамда синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолати уларни қайта тиклаш ёки реконструкция қилиш мақсадга мувофиқлиги бўйича шартномага мувофиқ текширувдан ўтказилади ва бу ҳақида тегишли хулоса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори зарур ҳолларда, шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя этганини аниқлаш мақсадида лаборатория тадқиқотларини ўтказиш учун фойдаланилган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан намуналар олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Фойдаланиладиган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари намуналарини танлаш услуби ва миқдори лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қурилишда фойдаланиладиган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича танлаш, етказиб бериш ҳамда синовдан ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар шаҳарсозлик фаолияти субъекти ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Синовлар назорат бўйича ваколатли давлат органи лабораторияларида назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори ҳамда шаҳарсозлик фаолияти субъекти иштирокида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, маҳсулотни назорат ва синовдан ўтказиш услуби ёрдамида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Синовларни ўтказиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Қурилиш маҳсулотининг лаборатория синовлари натижалари хулоса билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Объект қурилишида фойдаланиладиган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг сифати лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмаслиги аниқланган ҳолатларда демонтаж қилиниши лозим. Синовларни ўтказиш ва сифатсиз қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ сарф-харажатлар шаҳарсозлик фаолияти субъекти ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Шаҳарсозлик фаолияти субъекти синов натижаларидан рози бўлмаган ҳолатларда ўз ихтиёри билан ва ўз ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган мустақил лабораторияга ёки экспертга қўйилган масалалар юзасидан лаборатория хулосасини олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда олинган лаборатория хулосаси шаҳарсозлик фаолияти субъектининг шикоят материаллари ва текшириш ҳужжатларига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Қоидабузарлик учун жавобгарлик ва назорат бўйича ваколатли давлат органининг ҳаракатлари ҳамда қарорлари юзасидан шикоят қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Назорат бўйича ваколати давлат органи ва унинг мансабдор шахслари давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширишда ўз функциялари ҳамда хизмат мажбуриятларини тегишли равишда бажармаган ҳолатларда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек ушбу Низом талабларини бузса, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Субъектлар

Амалга ошириладиган ишлар турлари

Муддатлар

Назорат бўйича давлат органи

1. Режали текширувлар

Режали текширувларни ўтказишнинг умумий муддати йил давомида ўн календарь кундан ошмаслиги зарур.

2. Қисқа муддатли инспекторлик текширувлари (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан)

Қисқа муддатли инспекторлик текширувини ўтказиш муддати бир иш кунини ташкил этади.

3. Назорат тартибидаги текширувлар

Назорат тартибидаги текширувлар фақат шаҳарсозлик фаолияти субъектига кўрсатмада аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш учун берилган муддат ниҳоясига етгандан сўнг ўтказилиши мумкин.

Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари

4. Қурилиш объектлари уч тоифага — хавфлилиги паст, ўрта ва юқори омилларга ажратилади:

I-тоифа — хавфлилик омили паст объектлар;

II-тоифа — хавфлилик омили ўртача объектлар;

III-тоифа — хавфлилик омили юқори объектлар

5. I-тоифа — хавфлилик омили паст объектлар.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш назарда тутилмаган.

Назорат ишлари олиб борилмайди.

Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари

6. II-тоифа — хавфлилик омили ўртача объектлар.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш талаб этилади.

Қурилиш объектида танлаш асосида назоратни амалга ошириш даврийлиги муддатлари бир ойда тўрт мартадан ошмаслиги даркор.

7. III-тоифа — хавфлилик омили юқори объектлар.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш талаб этилади.

Қурилиш объектида танлаш асосида назоратни амалга ошириш даврийлиги муддатлари бир ойда беш мартадан ошмаслиги даркор.

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/820/0105-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)