22.01.2016 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.01.2016 йилдаги 15-сон
Kuchga kirish sanasi
01.02.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалаш ишларини ташкил этишнинг илғор халқаро тажрибага асосланган прогрессив методларини, қурилишнинг замонавий стандартларини жорий этишни янада чуқурлаштириш ҳамда қурилиш қийматини аниқлашнинг бозор усулларига ўтишни жадаллаштиришни таъминлаш, шунингдек марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 мартдаги 186-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширишда харажатларни қисқартириш ва таркибини оптималлаштиришга доир комплекс тадбирлар 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблик тоифалари классификатори 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2020 йилларда янги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, уларни қайта ишлаш ва янгилаш тадбирлари режаси 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати тўғрисида низом 5-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 5 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси 5а-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5а-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2016 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг бошланғич қийматини шакллантириш пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари даражасини аниқлашнинг такомиллаштирилган механизмини жорий этиш йўли билан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ишларининг қийматини аниқлаш, қурилиш-монтаж ишларининг объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблигини, лойиҳалаш муддатлари ҳисобга олинган қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2016 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қўлланиладиган моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари каталоги» (кейинги ўринларда Каталог деб аталади) ахборот тизими жорий этилишини таъминласинлар, Каталог Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади, уни тарқатиш шартнома асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачилар томонидан марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига барпо этиладиган намунавий объектларнинг бошланғич қийматини ҳисоблаб чиқиш учун, республика ҳудудлари бўйича қувватлар бир бирлигини (1 кв м., ўқувчи ўрни, койка ва фаолият соҳасидан келиб чиққан ҳолда бошқалар) қуришнинг прейскурант қийматлари тўпламларини ҳар йили 1 апрелгача белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашнинг бошланғич қийматини ҳисоблаб чиқишда қўлланиладиган материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг нархини аниқлаш Каталог ва бошқа ахборот манбалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг, шунингдек лойиҳа-қидирув ташкилотлари (кейинги ўринларда лойиҳалаш ташкилотлари деб аталади) акциядорлари (қатнашчилари) умумий йиғилишларининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпўлатқурилмалойиҳа» МЧЖни белгиланган тартибда «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АКга бирлаштириш тўғрисида.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаш ташкилотларида давлат номидан акциядор (қатнашчи) функцияларини амалга оширувчи ҳамда «ТошуйжойЛИТИ» АЖ, «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ ва «Энерготармоқлойиҳа» АЖдаги муассислар улушларини уларга сотадиган вазирликлар ва идоралар рўйхатини 6-иловага* мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, шунингдек лойиҳалаш ташкилотларининг устав фондларидаги акцияларнинг давлат пакетлари бўйича муассис бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳалаш ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳолатига, уларнинг юқори малакали раҳбар ва муҳандис-техник кадрлар билан бутланганлиги даражасига алоҳида эътибор берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирликлар ва идоралар ўз соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказсинлар ва тизимли асосда уларнинг режалаштириш талаблари, муҳандислик таъминоти ва фаолият йўналишлари бўйича технологик асбоб-ускуналари билан жиҳозланишига оид қисми ишлаб чиқилишини, янгиланишини ва қайта ишланишини изчил амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблиги тоифалари классификатори асосида лойиҳалаш ташкилотларининг лицензия битимларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 22 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 35-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 28-сон, 649-модда, 34-сон, 890-модда, 38-сон, 1053-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2017 й., 09/17/851/0146; 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон; 29.04.2019 й., 09/19/362/3031-сон; 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 20.08.2020 й., 09/20/496/1193-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон, 18.09.2021 й., 09/21/579/0886-сон)