Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021 23.09.2017 йилдаги 753-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.09.2017 йилдаги 753-сон
Kuchga kirish sanasi
04.10.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 394-сонли «2021-2023 йилларда ёшлар уйларини қуришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларида (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) назарда тутилган тартибда ва маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2018 — 2020 йилларда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш параметрларини иловага* мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 521-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/521/1232-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қайд этилсинки, дастурлар доирасида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) беришнинг қуйидаги шартлари белгиланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидагича миқдорни ташкил этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун — 10 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун — 25 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида шаҳарларда ва қишлоқ жойларда бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади, бунда квартиранинг дастлабки бадали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда — сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 521-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/521/1232-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадаллар ва фоиз тўловлари «Ёшлар» уйлари бўйича Республика комиссиясининг тавсияномасига асосан ипотека кредитининг бутун даври давомида ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 521-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/521/1232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 521-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/521/1232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 521-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/521/1232-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун уй-жойларни тақсимлашнинг ҳамда уларга ипотека кредитлари бўйича қўшимча имтиёзлар беришнинг шаффофлигини таъминлайдиган электрон тизимни 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 23 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
753-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/753/0048-сон; 12.09.2019 й., 09/19/760/3731-сон, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон; 28.08.2020 й., 09/20/521/1232-сон)