1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
3.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
3.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика шаҳарларида яшаётган аҳолини, шу жумладан ёш оилаларни, эскирган уй-жойларда яшаётганларни ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларини арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шаҳарларда тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмаларига эга бўлган 5, 7 ва 9 қаватли комплекс кўринишига эга, энергия самарадор, арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш 2017 — 2020 йилларда республика шаҳарларида иморатлар барпо этиш ва шаҳар қиёфасини янгилашнинг устувор йўналиши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шаҳарларда энергия самарадор, арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 2017 — 2020 йилларга мўлжалланган дастурнинг (кейинги ўринларда — Дастур) асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Дастурга мувофиқ қурилган, энергия самарадор, арзон кўп квартирали уйлардаги хонадонлар асосан ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшайдиганларга, шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ. «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзбектелеком» АК, бош пудрат ташкилотлари ва тижорат банклари раҳбарлари зиммасига Дастурнинг тасдиқланган параметрлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин, бунда қуйидагиларни таъминлайдиган чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши ҳисобга олинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш массивларининг муҳандислик жиҳатидан ўз вақтида тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатли ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишда нархларнинг асосланган тарзда шакллантирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи муҳандислик коммуникациялар ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадаллик билан қуриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дастурни амалга ошириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишга буюртма берувчиларга кредитлар бериш, шунингдек, кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун қарз олувчиларга ипотека кредитларини расмийлаштириш йўли билан квартираларни сотиш функцияларини юклаган ҳолда «Ипотека банк» АТИБ — молиялаштирувчи тижорат банки этиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкция қилиш ва қуриш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини, намунали лойиҳаларни расмийлаштириш, кўп квартирали уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан техник назорат олиб бориш функцияларини юклаган ҳолда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК — буюртмачи этиб (кейинги ўринларда — буюртмачи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал соҳада, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустриясида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар, хизматларни харид қилиш бўйича Идоралараро тендер комиссияси (Б.И. Закиров) томонидан Пудрат ташкилотлари реестрига киритилган, мазкур объектларни қуришда тажрибага ва тегишли моддий-техник базага эга бўлган пудрат ташкилотлари иштирокида тендер савдоларини ўтказиш якунларига кўра — муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектлари билан бирга кўп квартирали уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош пудрат ташкилотлари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро тендер комиссиясига (Б.И. Закиров) Дастур доирасида 2017 йилда қурилиши назарда тутилган объектлар бўйича пудрат ташкилотларини, истисно тариқасида, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқлаб олишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ипотека банк» АТИБ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилга мўлжалланган Дастурни амалга ошириш доирасида «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКга кўп квартирали уйни қуриш ва реконструкция қилиш учун унинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар объект қийматининг 95 фоизигача миқдорда йилига 7 фоиз ставка билан кредит линияларини очсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
квартиралар аҳолига сотилгунигача бўлган даврда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКнинг кредитлар бўйича мажбуриятлари таъминоти сифатида келгусида кўп квартирали уйлардаги хонадонларни сотишдан тушадиган маблағларни гаровга қабул қилсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
квартираларни ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшайдиганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчиларига 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, дастлабки 5 йил мобайнида йилига 7 фоиз ставка билан (2020 йилга мўлжалланган Дастур амалга оширила бошлангач бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада) ҳамда кейинги даврларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга ипотека кредитлари бериш йўли билан реализация қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКга кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун берилган кредитларни ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш тўлиқ ҳажмда хонадонларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшайдиганлар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларидан аризалар мавжуд бўлмаган тақдирда, квартиралар улар қийматининг камида 50 фоизини аввалдан тўлаш шартлари асосида ва 6 ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида ипотека кредитлари бериш йўли билан аҳолининг бошқа қатламларига қонунчиликда белгиланган тартибда сотилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг бош офисида ва филиалларида кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва мониторинг олиб бориш ҳамда аҳолига кредитлар бериш бўйича таркибий бўлинмалар ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ипотека банк» АТИБга қарз олувчилар томонидан ўзларининг кредит мажбуриятларини кредит шартномасида назарда тутилган шартларга мувофиқ тўлиқ бажармагунича қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларни, шунингдек, квартираларни тасарруф этиш юзасидан устунлик ҳуқуқи берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2017 йилда Дастурни амалга оширишни молиялаштириш параметрлари ва манбалари 2-иловага мувофиқ белгилансин, жумладан:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотларига кредит бериш ва Дастурни амалга оширишда қатнашувчи жисмоний шахсларга ипотека кредити бериш учун «Халқ банки» АТБ томонидан «Ипотека банк» АТИБнинг буюртманомаларига асосан миллий валютада банклараро депозит ҳисоб рақамига йилига 6,5 фоизлик ставкада, 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда 20 йил муддатга бериладиган 751,1 млрд сўм миқдоридаги маблағлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 1 апрелга қадар кўп квартирали уйлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтда ишлаб чиққан ҳолда қурилиш ишларини амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йилда «Ипотека банк» АТИБнинг буюртманомалари асосида 2017 йил Дастури ҳисобига захира яратиш бўйича ишларни бошлаш учун «Халқ банки» АТБ томонидан 100 млрд. сўм миқдорида маблағлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали арзон уй массивларини қуриш учун пудрат ташкилотларига марказлашган ҳолда етказиб бериладиган асосий қурилиш материаллари ва ускуналарни «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК томонидан тендер савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан харид қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банки билан биргаликда ҳар йили 1 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига Дастурни кейинги даврларда амалга оширишни молиялаштиришнинг аниқ манбалари бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, зарурат бўлганда, арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишнинг асосий параметрларига ва манзилли рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурга киритилган арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга оширишда шаҳарсозлик, экология, санитария, ёнғинга қарши ва бошқа мажбурий норма ва қоидаларга сўзсиз риоя этилишига йўналтирилган ягона сиёсат олиб борилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2017 йил 1 февралга қадар 2017 йилги Дастур доирасида потенциал қарз олувчилар аниқланишини, уларнинг дастлабки бадаллари шакллантирилишини таъминласин, шунингдек, белгиланган тартибда кейинги йиллар учун Дастур параметрларини тайёрлаш доирасида ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 апрелга қадар — Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» ва «Давархитектқурилиш» давлат қўмиталари билан келишилган ҳолда, кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларидан ва ижтимоий инфратузилма объектларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган ер участкалари рўйхатини шаҳарларнинг тасдиқланган бош режаларини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш, кейинчалик уларни кўп квартирали уйлар қуриш учун буюртмачига беришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 июнга қадар — лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан бирга кўп квартирали уйлар массивларини қуриш лойиҳаси тайёрланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 июлга қадар — Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, лойиҳалаш ташкилотлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш ҳамда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш, ташқи муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 августга қадар — қурилишларнинг манзилли ва титул рўйхатлари тасдиқланишини таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш қисмида — «Ипотека банк» АТИБ томонидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан бирга кўп квартирали уйлар массивларини қуриш лойиҳасини тайёрлаш қисмида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узлуксиз фаолият кўрсатиш таъминланишини ҳисобга олган ҳолда тортиб келинадиган ва майдон ички электр таъминоти, газ таъминоти ва алоқа тармоқларини қуриш қисмида — тегишли равишда «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориш сув қувури, ирригация новлари ва ташқи ёритиш тизимлари ўрнатилишини ҳисобга олган ҳолда, тортиб келинадиган ва майдон ички сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш, туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қисмида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари маблағлари Дастурни амалга ошириш доирасида молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги асосланган ҳисоб-китобларга кўра, кўрсатиб ўтилган тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида тегишли бюджет маблағларини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси манфаатдор лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда кўп квартирали уйларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин, бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия самарадорликни сифат жиҳатидан оширишни ҳамда қурилиш ва реконструкция қилишнинг қиёсий қийматини туширишни таъминлайдиган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларидан кенг фойдаланишни, шаҳарларнинг бош режаларини, табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурилишнинг архитектура-режалаштириш ечимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш конструкциялари, квартираларни ёритиш, иситиш тизимларини барпо этиш ва қуришда ҳамда замонавий ҳисобга олиш приборларини мажбурий равишда ўрнатишни назарда тутган ҳолда ичимлик сувини барқарор етказиб беришни ташкил этишда энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларда яшовчилар учун дам олиш жойлари ташкил этилиши, болалар майдончалари, чиқинди йиғиш пунктлари оқилона жойлаштирилиши ва қурилиши, жиҳозланган автомобиль тўхташ жойларини ҳамда туташ ҳудудлар ободонлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда қурилаётган уй-жой комплекслари ҳудудларининг кўча ва ҳовлиларини функционал жиҳатдан аниқ ажратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ипотека банк» АТИБ билан биргаликда икки ой муддатда давлатнинг банк устав капиталидаги улушини кўпайтириш ҳисобидан «Ипотека банк» АТИБ устав капиталини 100 млрд сўмга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ипотека банк» АТИБ билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилишини молиялаштириш учун халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молиялаштириш ташкилотлари, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этсин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2020 йил 1 июлгача Дастурни амалга ошириш доирасида «Ипотека банк» АТИБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асака банк» АТБ томонидан берилган ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар сотиб олинган квартиралар бўйича жисмоний шахслар (қарздорлар)нинг мулк солиғидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2020 йил 1 январгача Дастурни амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудрат ва субпудрат ташкилотлари — «тайёр ҳолда топшириш» шартларида кўп квартирали уйлар объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар ҳажми қисмида барча турдаги солиқларни тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортини ишлаб чиқарувчи (республика ҳудудидаги) ташкилотлар — кўп квартирали уйлар объектларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш учун «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК ва пудрат ташкилотларига сотиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортини ҳажми қисмида қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловларидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК ва бош пудрат ташкилотлари — кўп квартирали уйлар объектларини қуриш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган хомашё, буюмлар, узеллар, конструкциялар, қурилиш материаллари, қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмлар, автотранспорт воситалари, шу жумладан йўл-қурилиш техникаси учун божхона (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўловларидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилувчи ташкилотлар — импорт қилинадиган қурилиш материаллари, буюмлари, хомашё, узел ва конструкциялари, шу жумладан ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун металл листлар, йўловчи лифтлари, алоҳида иситиш қозонлари, улар учун ускуналар ва эҳтиёт қисмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқариш (ёки йиғиш) учун эҳтиёт қисмлар ва материаллар учун божхона (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўловларидан, шунингдек, импорт қилинаётган товарларни «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК ва бош пудрат ташкилотлари манзилига етказиб бериш қисмида қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловларидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлар (хизматлар)ни бажарувчи ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари — Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ қисмида қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловларидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК — барча турдаги солиқларни тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2020 йил 1 июлгача «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК томонидан 2017 — 2019 йилларга мўлжалланган Дастур доирасида қурилган уй-жойлар (кўп квартирали уйлардаги хонадонлар) сотилиши бўйича айланма қўшимча қиймат солиғидан озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. «Ипотека банк» АТИБ 2017 йил 1 январдан бошлаб:
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш масалалари бўйича пудрат ташкилотлари билан низоларни ҳал этиш, шунингдек, кўп квартирали уйларда квартира сотиб олиш учун берилган ипотека кредитлари бўйича қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволари бўйича умумий юрисдикция судларида давлат божи тўловларидан озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йилги моддий балансларда Дастур доирасида кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун пудрат ташкилотларига эълон қилинган нархларда ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича зарур ҳажмларда металл прокати ва цемент ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда, белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан архитектура-қурилиш, техник ва муаллифлик назорати олиб борилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогнозлаштирилаётган даврда қуриладиган кўп квартирали 1 квадрат метр уй-жойнинг қиймати, бошқа ва кўзда тутилмаган харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилишини таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Марказий банки, «Ипотека банк» АТИБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, уни амалга ошириш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этсин, мазкур мавзудаги кўрсатув ва мақолаларни ижтимоий реклама ахбороти шаклида жойлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Молия вазирлиги, «Ипотека банк» АТИБ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек, кўп квартирали уйларни ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда кўп квартирали уйнинг таннархини аниқлаш учун буюртмачи, пудратчи ва молиялаштирувчи банк харажатлари таркибининг ҳисоб-китобини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда жисмоний шахсларга ипотека кредити ажратиш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 22 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Кўп қаватли уйларнинг параметрларига тегишли шаҳарларнинг бош режаларини келишишда аниқлик киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йилда шаҳарларда кўп квартирали арзон уйларни қуриш дастурини амалга оширишни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАРАМЕТРЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Параметрлар турар жойлар умумий майдонининг 1 м.кв учун Тошкент шаҳрида — кўпи билан 1,94 млн сўм, республика шаҳарларида эса 7 қаватли уйлар учун — кўпи билан 1,77 млн сўм, 5 қаватли уйлар учун 1,94 млн сўм миқдоридаги ҳисобланган қийматини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш якунларига кўра аниқлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2020 йилларга мўлжалланган Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш бўйича ишчи гуруҳ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б. Зокиров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари
Б. Ходжаев
—
иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
М. Мирзаев
—
молия вазири ўринбосари
С. Арабов
—
«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси
А. Таджиев
—
«Давархитектқурилиш» раиси ўринбосари
А. Юлдашев
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
С. Ходжаев
—
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари
И. Маҳкамов
—
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори
А. Абдуллаев
—
«Халқ банки» АК бошқаруви раиси
О. Мусаев
—
«Ипотека-банк» АТБ бошқаруви раиси
Ф. Саломов
—
«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси
Ш. Махмудов
—
«Ўзтрансгаз» АК бошқаруви раиси
Б. Абдуллаев
—
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК директори
А. Мухамадиев
—
«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКдиректори
лавозим бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари
Б. Қодиров
—
Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси, Комиссия котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ зарурат бўлганда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.