Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019 18.09.2017 йилдаги 740-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2017 йилдаги 740-сон
Kuchga kirish sanasi
25.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 18 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
740-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақсади ва асосий вазифаларини, фаолиятини амалга ошириш ва Жамғармани бошқариш тартибини, шунингдек Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбаларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма республика таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий талабларни ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари, ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси негизида ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма юридик шахс тузмасдан ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага келиб тушаётган маблағларни кейинчалик улардан қонунчиликка мувофиқ мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади), шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) мақсадида фойдаланиш учун жамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларини, шу жумладан болалар суҳбатлашиш жойларини, ўйин майдончаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ва ҳудудларни ўраш ишларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни, шу жумладан идоравий бўйсунувдагиларни, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолатларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш ускуналари, мусиқа чолғу асбоблари, компьютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари билан, шунингдек ўқув мебеллари ва асбоб-анжомлари билан жиҳозлашни (тўлиқ жиҳозлашни) молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда, соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, диагностика ва даволаш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлашни ҳамда доимий равишда тизимли қайта жиҳозлашни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиқиб, болалар мусиқа ва санъат мактабларини энг янги мусиқа ва чолғу асбоблари ва махсус ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари, ўқув мебеллари ва анжомлари билан жиҳозлашни молиялаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва корпусларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ажратмалардан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«таълим» ва «соғлиқни сақлаш» соҳаси моддалари бўйича алоҳида сатр билан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия қилувчилар — юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хўжалик юритувчи субъектлар (тўловчилар) Жамғармага мажбурий ажратмаларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган тўлов объекти ва ставкаларидан келиб чиққан ҳолда йўналтирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот тизимида очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамларида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғармани бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғармани бошқариш кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадлари барқарор шакллантирилиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши таъминланишини доимий назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази иштирокида таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасининг ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини, кейинчалик улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини тасдиқлайди;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартириш ва аниқликлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларни ва нотижорат ташкилотларни жалб қилади, шунингдек хайрия қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғармани бошқариш кенгаши мажлислари заруратга кўра ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармани бошқариш кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган Жамғармани бошқариш кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда Жамғармани бошқариш кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғармани бошқариш кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарма маблағларини бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармани бошқариш кенгашига даромадлар манбалари билан боғлаган ҳолда Жамғарма маблағларидан асосий йўналишлар (таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларининг бажарилишини таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли материалларни Жамғармани бошқариш кенгашига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, жойларга чиққан ҳолда, таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадлари ва харажатларини ойма-ой тасдиқлаш, шунингдек даромадлар параметрларини минтақалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг тегишли бўлинмаларига ҳамда харажатлар параметрларини Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича Молия вазирлигининг тегишли бўлинмаларига ва ҳудудий молия органларига етказиш,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини молиялаштириш назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ҳисобга олинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг ижро этувчи директори вазифалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг мутасадди ўринбосарига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига ва ушбу Низомга мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар йили навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғармага мажбурий ажратмалар тушумлари прогнозини тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда жорий йил 15 июнгача кейинги йил учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини, Жамғарма харажатлари бўйича бюджет сўровини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини тақдим этадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Ижро этувчи дирекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси билан биргаликда Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили август ойигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмларини тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига ҳар ойда тегишли ойнинг 1-санасигача бўлган муддатда навбатдаги ой учун Ривожланиш давлат дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилувчи маблағлар доирасида маблағларни ўтказиб беради.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги 585-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/585/1583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг узил-кесил параметрларини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш манзилли дастурлари лойиҳалари асосида шакллантиради;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларига киритиш учун келгуси йил таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури лойиҳасини Жамғармани бошқариш кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 10 кун мобайнида Жамғарма маблағларини олувчиларни (Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идораларга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларига улар учун белгиланган харажатлар ҳажмларини маълум қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ғазначилик бошқармаларидаги (кейинги ўринларда ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) хизмат кўрсатиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) харажатлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига сарфланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг алоҳида қарорларига асосан буюртмачи сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар белгиланган олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига сарфланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида хизмат кўрсатиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига сарфланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) харажатларига сарфланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, белгиланган олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига сарфланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар белгиланган олий таълим муассасаларини жиҳозлаш харажатларига сарфланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақлаб туриладиган илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга сарфланади.
(18-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларини жиҳозлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар томонидан;
(19-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилган смета харажатлари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек миқдор, сифат ва етказиб бериш муддатлари бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги юзасидан жавобгарлик тендер (танлов) савдолари буюртмачилари — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идораларга, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ҳамда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ харажатлар тўловини амалга оширадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича харажатларни тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасалари бўйича — вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасалари бўйича — таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекциясининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари бўйича — таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасалари бўйича — илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачиларнинг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Шартномаларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида тенг улушлар билан, қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда аванс тўловларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштиришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагач қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш мажбурий шартлари назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идораларнинг тўлов тўпшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Шартномаларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома умумий суммасининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда, ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб берилган товарларнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб жорий молиялаштиришни амалга ошириш мажбурий шартлари назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда импорт контрактлари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган шартномалар бўйича харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Маблағларни (шу жумладан, товарларни етказиб берувчилар, ишлар ва хизматларни бажарувчилар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллашдан олинган маблағларни) харажатларнинг тасдиқланмаган сметасисиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга ёки ҳам умуман харажатлар сметалари бўйича ва ҳам харажатларнинг алоҳида турлари бўйича сметаларда белгиланганидан ортиқча сарфлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат ташкилотлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб берувчилар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларни қўллашдан тушган маблағлар Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Жорий молия йили якунлари, шу жумладан, олдинги йилларда Жамғарма маблағлари олувчиларининг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатларида ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари балансланганлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда келгуси молия йилида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ўтказилиши ва тушишини ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг тузилиши ва ҳисобини қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назоратни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловчилар бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар ҳисоби юритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши бўйича текширишларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолати бўйича Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ҳисобланган ва тушган суммалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек вазирликлар ва идоралар бўйича мазкур ажратмалар юзасидан қарзлар тўғрисида тезкор ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан Жамғармага мажбурий ажратмалар тўловларидан маблағлар тушишига тааллуқли қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармаларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га ажратиладиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари томонидан таълим муассасаларини жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармаларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар томонидан олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар томонидан илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.
(361-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари — амалга оширилган харажатлар юзасидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда республика минтақалари бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар тушумларидан Жамғарма даромадлар прогнозининг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади ҳамда даромадларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишига салбий таъсир кўрсатган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекциясининг, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар — илмий-тадқиқот муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида;
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг — таълим ва тиббиёт муассасаларига ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа анжомларнинг амалда етказиб берилганлиги ҳамда тўланган маблағлар, шунингдек уларнинг бошланғич ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ва амалда бажарилган ишларга (хизматларга) мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилганлиги юзасидан мониторингни амалга оширади.
(40-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Жамғарма маблағларини олувчилар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» тегишли инжиниринг компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, шунингдек илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш доирасида ташкилий тартиботларни ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини, шунингдек, функциялари ва вазифаларини регламентлайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туман (шаҳар) мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини тизимли асосда доимий ўрганадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим муассасалари, шунингдек, келгуси йилда қурилиши, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган мактабгача таълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 1 мартгача аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаларига киритадилар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари таълим ва тиббиёт муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда доимий ўрганиб борадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари (туман (шаҳар) мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бўлинмалари ҳар йили 1 апрелгача келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим ва тиббиёт муассасаларининг дастлабки рўйхатини аниқлайдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан ҳар йили 5 апрелгача, таълим ва тиббиёт муассасаларининг тақдим этилган дастлабки рўйхатлари асосида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурларини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг, Қурилиш вазирлиги Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий иқтисодиёт бошқармаларининг, шунингдек, молия органларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари киритилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишчи гуруҳлар таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим ва тиббиёт муассасаси биноларининг амалдаги техник ҳолатини ва уларнинг моддий-техника жиҳатидан таъминланганлигини, шунингдек ўқув корпусларининг ўқув устахоналари ва лабораториялари ташкил этиш билан кенгайтиришга бўлган эҳтиёжини, спорт заллари ва майдончалари, бошқа инфратузилма объектлари ташкил этилишини ҳамда уларнинг тегишли асбоб-ускуналар ва анжомлар, шунингдек лаборатория, ташхис, даволаш ускуналари ва бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозланишини ҳисобга оладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг дастлабки дастурларини тақдим этадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тақдим этилган дастлабки дастурларини ўрганадилар, зарурат бўлганда, жойнинг ўзига борган ҳолда уларни аниқлаштирадилар ҳамда ҳар йили 15 июнгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига вилоятлар ва объектлар бўйича таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастурини тақдим этадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 15 майгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастлабки манзилли дастурини тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 15 майгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг кейинги йил учун дастлабки манзилли дастурини тақдим этадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 15 июнгача, зарурат бўлганда, жойига борган ҳолда, манзилли дастур лойиҳаси параметрларини аниқлаштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурларини шакллантиришда бинолар томини таъмирлаш, иссиқлик тизими, электр ва сув таъминоти, шунингдек ҳудуднинг ташқи чегарасини ўраш ҳамда санитария хоналарининг техник ҳолатини техник талабларга мувофиқлаштириш бўйича иш турлари инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда улардан ҳар бирининг техник ҳолати, моддий-техника жиҳатидан амалда таъминланганлиги, сменалилиги ва ўқувчилари сони ҳисобга олинади ҳамда ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, мебеллар, спорт анжомлари, ўқитишнинг мультимедий воситалари, компьютер техникаси, шунингдек тиббиёт ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналарнинг асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг якуний параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларни лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамғармани бошқариш Кенгашига киритади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низом 55-бандининг олтинчи хатбошидаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошидаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда) 1-иловада «Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шуъбаси» бўлими «Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шуъбаси» бўлими билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 6-илова 1-бандининг 1.3-кичик бандидаги «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратма» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 10-илованинг IV бўлими 4.1-бандининг 4.1.3-кичик бандидаги «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратма» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2013 — 2016 йилларда таълим муассасаларининг чет тиллари кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 майдаги 143-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 22-сон, 283-модда) 2-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иккинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тўртинчи — еттинчи хатбошилари тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 июлдаги 207-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 390-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-банддаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-илованинг 18-банди «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги тармоғи учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган кадр тайёрлаш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 11 августдаги 222-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 33-сон, 416-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-банддаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илованинг 1-банди «Тақдим этиладиган ҳужжатнинг шакли, амалга ошириш механизми» устунидаги Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасалари стоматология факультетларининг клиник базаларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 14 октябрдаги 287-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 522-модда) 9-бандининг учинчи хатбошидаги «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2014 йил 3 декабрдаги 331-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 583-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича дастурларни шакллантиришда уларнинг манзилли қисмига умумтаълим мактаблари учун спорт заллари қуриш лойиҳаларини киритсинлар.»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги вазифалар тўғрисида» 2015 йил 9 сентябрдаги 262-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 480-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 7, 9 ва 10-иловаларнинг «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академлицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 8-илованинг «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Олий таълим муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2016 й., 1-сон., 7-модда) 4-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 21 апрелдаги 118-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2016 й., 4-сон., 27-модда) 8-бандидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасидан» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги 15-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг олтинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илованинг 13 ва 36-бандлари «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги 16-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг бешинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илованинг «Молиялаштириш манбалари» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-бандидаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-банддаги «Касб-ҳунар коллежлар, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги 20-сон қарорига 1-илованинг 40-банди «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 23 январдаги 26-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг бешинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илованинг 23 — 26-бандлари «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 23 январдаги 31-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илованинг 25 — 28-бандлари «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилояти ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 26 январдаги 39-сон қарорига 1-илованинг «Молиялаштириш манбалари» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-банддаги «Молия вазирлиги қошидаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-банддаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик регламентининг 11-банди иккинчи хатбошидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РўЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 66-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 13 июндаги 172-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 50-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари)» 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 18-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида» 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарори)» 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда) илованинг 14-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1049-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон, 27.07.2018 й., 09/18/585/1583-сон)