Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 09.09.2015 йилдаги 262-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.2015 йилдаги 262-сон
Kuchga kirish sanasi
14.09.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 — 2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги вазифалар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 сентябрдаги ПҚ-2401-сон қарори билан тасдиқланган 2015 — 2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш, шунингдек йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни комплекс ривожлантириш ва жадал модернизациялаш, уй-жой фондини босқичма-босқич реконструкция қилиш ва янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 сентябрдаги ПҚ-2401-сон қарори билан тасдиқланган 2015 — 2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурининг (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2015 — 2019 йиллар даврида сув таъминоти, санитария, ирригация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, муҳандислик-коммунал тармоқлар ва иншоотларни модернизациялаш билан комплекс ҳолда Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш бўйича комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) тасдиқлансин, улар қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гулистон шаҳрининг 1-иловага* мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ансамбллари яратиш, 2-иловага* мувофиқ мавжуд шаҳар ташкил қилувчи майдонларни ва обод хиёбонларни реконструкция қилиш, янгиларини барпо этиш, шу жумладан замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш йўли билан Гулистон шаҳрини қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3, 3а-иловаларга* мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмаси ва аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4, 4а, 4б, 4в, 4г-иловаларга* мувофиқ сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникациялар тизимларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳисобига Гулистон шаҳрининг муҳандислик-коммунал инфратузилмасини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-иловага* мувофиқ Гулистон шаҳрининг уй-жой фондини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6 — 10-иловаларга* мувофиқ маданият, спорт, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари — Чора-тадбирлар дастурини ва Комплекс тадбирларни амалга ошириш доирасида жалб этилган буюртмачилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда — назарда тутилган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг ҳамда дренаж тизимини такомиллаштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш тадбирларини биргаликда бажаришнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмалар объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича назарда тутилган ишларнинг тасдиқланган параметрларга қатъий мувофиқ равишда жадал бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган тадбирларнинг пайдо бўладиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни кўрган ҳолда бажарилиши мониторингини доимий асосда амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмитаси Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда ирригация-дренаж объектларидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган ҳудудий хизматни белгиланган тартибда ташкил этсинлар, кейинчалик унга юкланган қуйидаги вазифаларни сифатли бажариш учун уни юқори малакали мутахассислар, янги замонавий техника, шунингдек асбоб-ускуналар билан таъминласинлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ости сувлари режимини назорат қилишнинг замонавий методларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан сизот сувлар сатҳи мониторингининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, кейинчалик ер ости сувлари хариталарини ва маълумотлар базаларини мунтазам равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг аввало, таъмирлаш ва тиклаш ишларини комплекс амалга ошириш асосида Гулистон шаҳрининг мелиоратив-ирригация тизими объектлари ва иншоотларидан ишончли равишда фойдаланишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд бўлган, шу жумладан шаҳарга туташ юқори зоналардаги иншоотлардан фойдаланувчи турдош сув хўжалиги корхоналари билан сизот сувлар сатҳини пасайтириш, кейинчалик уларни «Шўрўзак» ва «Марказий Мирзачўл коллектори» магистрал дренаж коллекторларига тўлиқ оқизиб юбориш бўйича аниқ ҳамкорлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда эскирган ва авария ҳолатидаги турар жойларни, шу жумладан Гулистон шаҳрининг қайта барпо этилаётган ва кенгайтирилаётган кўчаларидаги қизил чизиқлар чегарасига тушаётган 11-иловага* мувофиқ объектларни босқичма-босқич бузиш тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Чора-тадбирлар дастури ва Комплекс тадбирларни сўзсиз амалга ошириш мақсадида Сирдарё вилояти ҳокимлигининг маҳаллий бюджети параметрларини шакллантириш ва бажариш бўйича 12-иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 12-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ (Юсупов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган манба ҳисобига инвестиция лойиҳаларини узлуксиз ва бир маромда молиялаштиришни назарда тутган ҳолда Сирдарё вилоятининг ҳар йилги маҳаллий бюджети прогнозини мувозанатли шакллантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сирдарё вилояти туманлари ва шаҳарлари бўйича жойига борган ҳолда маҳаллий бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловларга доир муддати ўтказиб юборилган қарзлар юзага келишига йўл қўйган айбдор мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрган ҳолда ҳар ҳафталик қатъий мониторинг олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ ҳар 15 кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги Ф-4421-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясига маҳаллий бюджетнинг прогноз параметрларини таъминлаш ҳамда солиқлар ва мажбурий тўловлар, жумладан муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлиқ йиғишга доир кўрилаётган мукаммал чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳри ҳокимликлари бузилиши керак бўлган ҳудудларда фуқароларни ҳисобга олиш ва уларни прописка қилиш қоидаларига риоя этилиши чораларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили 2016 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга ушбу қарорда назарда тутилган, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилган, буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича лойиҳалар киритилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Давархитектқурилиш» қўмитаси мақбул техник хулосалар қўлланишини ҳамда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифатини ҳисобга олган ҳолда Гулистон шаҳрининг тасдиқланган бош режасига мувофиқ барпо этилаётган объектларнинг жойлаштирилиши, техник шартлари ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифати юзасидан доимий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.И. Закиров, Ғ.И. Ибрагимов, А.И. Икрамов ва Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 9 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
262-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 480-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда; 2017 й., 38-сон, 1049-модда)