25.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2918
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 25.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2918
Kuchga kirish sanasi
28.08.2017
Ҳужжат 28.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 25 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2918]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 17 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 17 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 17 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017-37-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 17 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-02/8-29-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 110, 140, 2017-37 ва 01-02/8-29-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида инвестиция деганда маблағларни қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ҳар йили киритиладиган ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини сотиб олишга йўналтириш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги технологик жиҳоз (асбоб-ускуна) — чиқарилган санадан бошлаб уч йилдан ошмаган маҳсулот, ишлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этадиган машиналар, аппаратлар, қурилмалар, механизмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модернизациялаш — асосий воситалар объектини технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ёки бошқа сифат кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ва технологик қайта жиҳозлаш — илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янги, унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан алмаштириш асосида асосий воситалар ёки уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи. Техник ва технологик қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда ишлаб турганларини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш — ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган товарларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мавжуд бинолар ва иншоотларни қайта қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш — маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш мақсадида янги бино ва иншоотларнинг қурилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар (бундан буён матнда солиқ имтиёзлари деб юритилади) ушбу Низомда белгиланган тартибда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божи бўйича имтиёзлар (бундан буён матнда божхона имтиёзлари деб юритилади) юридик шахслар томонидан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 211-моддасининг 7-бандига ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси 297-моддаси иккинчи қисмининг 13-бандига мувофиқ тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лизинг объектини қўшимча лизингга беришда солиқ имтиёзлар қўшимча лизингни олувчига татбиқ этилади. Бу ҳолда лизинг объектини қўшимча лизингга берувчи лизинг олувчига солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Солиқ имтиёзлари янги технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга жорий этилган ёки ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказиш, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олиш ва ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини сотиб олиш амалга оширилган солиқ давридан бошлаб қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ имтиёзлари фойда (тушум) қайси фаолият туридан олинган бўлишидан қатъи назар, солиқ солинадиган фойданинг (солиқ солинадиган базанинг) барча суммасига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдаланишга янгитдан киритилаётган янги технологик жиҳоз бўйича имтиёзларни қўллаш учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларга Фойдаланишга киритилган янги технологик жиҳоз тўғрисида маълумотномани ушбу Низом иловасига мувофиқ шакл бўйича илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини сотиб олишга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, шу солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кредитни (лизингни) тўлашда солиқ солинадиган фойдадан асосий қарз суммасини (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган сумма чиқариб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Солиқ солинадиган базани ҳисоблашда жиҳозларни сотиб олиш учун фойдаланилган маблағлар фақат бир марта чегириб ташланади. Масалан, агарда солиқ солинадиган база кредит (лизинг) ҳисобига олинган жиҳоз қийматига камайтирилган бўлса, у ҳолда ушбу кредитни (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган маблағлар солиқ солинадиган базасидан чегириб ташланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Солиқ солинадиган фойдани ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, янги технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Агар жорий солиқ даврида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан ошса, қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддатда белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, солиқ солинадиган фойдани камайтириш ҳар ҳисобот (солиқ) даврида ўсиб борувчи якун билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агар маблағлар инвестицияга йўналтирилган ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган амортизация суммаси ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу ҳисобот (солиқ) даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани камайтириш амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзни қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга ва ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини сотиб олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз маблағлар манбаидан (ўз маблағлари ёки қарзга олинган маблағлар, шу жумладан лизинг) қатъи назар, берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ушбу Низом 12-бандининг биринчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига солиқ солинадиган базани камайтириш кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, янги технологик асбоб-ускуна бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Бунда, ҳар бир ҳисобот солиқ даврида солиқ солинадиган базадан чегирилиши лозим бўлган маблағ суммаси солиқ солинадиган базанинг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу Низом 12-бандининг биринчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга жорий солиқ даврида йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ солинадиган базанинг 25 фоизидан ошиб кетса, у ҳолда ортган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддат доирасида, белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Божхона имтиёзларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Божхона имтиёзлари технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларнинг қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод қилиш кўринишида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Технологик жиҳозни қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Божхона имтиёзлари бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга, улар контрактга (шартномага) мувофиқ технологик жиҳозлар билан бирга ажралмас қисми сифатида етказиб берилган тақдирда, татбиқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган технологик жиҳоз олиб кирилаётганда, божхона юк декларациясининг (БЮД) «Преференция» номли 36-графасида божхона тўловларидан озод қилинишининг тегишли кодлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, солиқ имтиёзлари бекор қилинади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Божхона имтиёзлари фақатгина божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда бекор қилинади. Бунда тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият технологик жиҳозни экспорт қилувчига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилинган технологик жиҳоз экспорт қилинганда экспортёр божхона органларига технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг кўчирма нусхасини тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда импорт қилинган технологик жиҳозни бераётган томон (импорт қилувчи, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг кўчирма нусхасини тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎Ҳужжат тури

/‎

Ҳужжат тури: 1 — маълумотнома, 2 — аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирув рақами)
‎__________________________________________________________‎‎‎га тақдим этилади.‎

‎‎(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

‎‎Юридик шахснинг тўлиқ номи ‎‎____________________________________
‎‎СТИР

‎‎

‎Фойдаланишга киритилган янги технологик жиҳоз тўғрисида
‎МАЪЛУМОТНОМА

Т/р‎‎

Янги технологик жиҳоз номи‎‎

Чиқарилган
‎ сана‎‎

Харид қилинган сана‎‎

Фойдаланишга топширилган сана‎‎

Харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммаси‎‎

Харид қилиш маблағлари манбаи‎‎

1‎‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

7‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.

‎Раҳбар ёки у томонидан вакил қилинган шахс: ___________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

СТИР
‎‎Имзо_______________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 110, 140, 2017-37 ва 01-02/8-29-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 27 апрелдаги 47, 21, 2007-29 ва 01-02/8-11-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1688, 2007 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 254-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва техналогик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик субъектлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1688-1, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 218-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2 ва 01-02/8-1-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1688-2, 2010 йил 15 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 911-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 10/18/2918-1/1239-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)