Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017 11.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1688
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 11.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1688
Kuchga kirish sanasi
21.06.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 11 июнда 1688-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 110, 140, 2017-37 ва 01-02/8-29-сонли «Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2918, 25.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғриси»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007-29-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-02/8-11-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 27 апрелдаги 47, 21,2007-29,01-02/8-11-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди»;
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги технологик жиҳоз – чиқарилган санадан бошлаб уч йилдан ошмаган технологик жиҳоз;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарори(рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модернизациялаш — асосий воситалар объектини технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ёки бошқа сифат кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ва технологик қайта жиҳозлаш — илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан янгилаш асосида асосий воситалар ёки уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи. Техник ва технологик қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш — ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган товарларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мавжуд бинолар ва иншоотларни қайта қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш — маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланиш мақсадида янги бино ва иншоотларнинг қурилиши.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Янги технологик жиҳозни сотиб олувчи, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар ушбу Низомда белгиланган тартибда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган технологик жиҳозларга божхона тўловлари бўйича (қўшилган қиймат солиғи, импорт бож тўловлари) имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддаси ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ тақдим этилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Лизинг объектини қўшимча лизингга беришда, ушбу Низомда белгиланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар қўшимча лизингни олувчига тааллуқли бўлади. Бу ҳолда лизинг объектини қўшимча лизингга берувчи лизинг олувчига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Солиқ имтиёзлари (мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) янги жиҳоз ишлаб чиқаришга жорий этилган ёки ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш амалга оширилган навбатдаги солиқ давридан бошлаб қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар фойда (тушум) қайси фаолият туридан олинган бўлишидан қатъи назар, солиқ солинадиган фойданинг (солиқ солинадиган базанинг) барча суммасига нисбатан татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги киритилаётган технологик жиҳоз бўйича имтиёзларни қўллаш учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобларга қайта киритилаётган янги технологик жиҳозни фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган, корхона раҳбари ёки у томонидан вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланган ихтиёрий шаклдаги Маълумотнома илова қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва уларни қўллаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар
(параграф номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кредитни (лизингни) тўлашда солиқ солиш фойдасидан асосий қарз суммасини (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган сумма чиқариб ташланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори(рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Солиқ солиш базасини ҳисоблашда жиҳозларни сотиб олиш учун фойдаланилган маблағлар фақат бир марта чегириб ташланади. Масалан, агарда солиқ солиш базаси кредит (лизинг) ҳисобига олинган жиҳоз қийматига камайтирилган бўлса, у ҳолда ушбу кредитни (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Солиқ солинадиган фойдани ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, янги технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Агар жорий солиқ даврида юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан ошса, қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддатда чегирилиб бориши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, солиқ солиш фойдасининг камайтирилиши ҳар ҳисобот (солиқ) даврида ўсиб борувчи якун билан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агар ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган амортизация суммаси ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга ва лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтирилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу ҳисобот (солиқ) даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солиш фойдасининг камайтирилиши амалга оширилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига камайтирилади. Солиқ солинадиган базани камайтириш технологик асбоб-ускуналарни фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз технологик жиҳозга унинг харид қилиш манбаидан (ўз маблағлари, ёки қарзга олинган маблағлар, шу жумладан лизинг) қатъи назар, берилади.
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Солиқ солиш базасининг камайтирилиши технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган ҳисобот солиқ давридан бошлаб амалга оширилади. Бунда, ҳар бир ҳисобот солиқ даврида солиқ солиш базасидан чегирилиши лозим бўлган маблағ суммаси солиқ солиш базасининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қайта киритилаётган жиҳознинг қиймати жорий солиқ даврда солиқ солиш базасининг 25 фоизидан ошиб кетса, у ҳолда ортган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддат доирасида, белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қайта киритилаётган янги технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган пайтдан бошлаб беш йил муддатга озод этиш кўринишида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига илова қилинадиган солиқ солинмайдиган мол-мулк рўйхатида алоҳида сатрда ишлаб чиқаришга қайта киритилаётган янги технологик жиҳознинг қолдиқ қиймати белгиланган имтиёз даври давомида кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. Божхона тўловлари бўйича имтиёз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Божхона тўловлари бўйича имтиёз технологик жиҳоз ва унга тегишли бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод қилиш кўринишида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Технологик жиҳозни қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Олиб кирилаётган технологик жиҳозга тегишли бўлган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан технологик жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома шартларида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар технологик жиҳоз билан бир тўпламда етказиб бериш кўзда тутилган ҳолларда озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган технологик жиҳоз олиб кирилаётганда, божхона юк декларациясининг (БЮД) «Преференцийлар» номли 36-устунида божхона тўловларидан озод қилинишининг тегишли кодлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 январдаги 8, 93, 2010-2, 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-2-сон, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар фақатгина импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда бекор қилинади. Бунда тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият технологик жиҳозни экспорт қилувчига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт қилинган технологик жиҳоз экспорт қилинганда экспортёр божхона органларига технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда импорт қилинган технологик жиҳозни бераётган томон (импортёр, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(III-боб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 254-модда; 2009 й., 17-сон, 218-модда, 2010 й., 6-7-сон, 56-модда)