Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2021 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сон
Kuchga kirish sanasi
14.03.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПФ-6112-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2021 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хўжалик юритувчи субъектларга беш йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, янги технологик ускуналар харид қилиш, янги қурилиш шаклида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли солиқ даврида амортизация ажратмаларини чиқариб ташлаган ҳолда, аммо солиққа тортиладиган даромаднинг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги ПФ-4589-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 689-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган юридик шахслар учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзлари жорий этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзлари мазкур харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик ускуналар бўйича эса — навбатдаги ҳисобот солиқ даврида ускуналар ишга туширилган пайтдан бошлаб қўлланилади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, қайд этиб ўтилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, бюджетга тегишли солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва бюджетга божхона тўловлари тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, 2007 йил 1 апрелдан бошлаб олиб кириладиган технологик жиҳозларга қонунчиликда кўзда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технологик жиҳозларни олиб киришда қўлланиладиган имтиёзлар, агар технологик жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома шартларида кўзда тутилган бўлса, бутловчи ва эҳтиёт қисмларга нисбатан ҳам татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2007 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда ўрнатилган тартибда мазкур Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиққан ҳолда киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 14 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3860-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 96-модда; 2009 й., 25-сон, 282-модда, 52-сон, 558-модда; 2013 й., 52-сон, 689-модда)