Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон электр энергетика, нефть-газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 13 июндаги 116-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 август,
647-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 августдаги 647-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги ««Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти» сўзлари «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги «УорлиПарсонс Ўзбекистон Инжиниринг» корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 31 мартдаги 95-сон қарорида:
а) 2-банддаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти» ва «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг» сўзлари тегишли равишда «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти» ва «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банддаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг» сўзлари «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 5 январдаги 3-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 1-модда):
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти» сўзлари «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
9-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти» сўзлари «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг еттинчи жумласидаги ««Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти» сўзлари «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 6-модда):
а) 1-илованинг 4-бандидаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» ДУК» сўзлари «ЎзИнжиниринг» РЛИ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-илованинг 1-бандидаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» ДУК» ва «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «ЎзИнжиниринг» РЛИ» ва «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 890-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)