13.04.2017 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.2017 йилдаги 207-сон
Kuchga kirish sanasi
17.04.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ–2666-сон қарори)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/244/2819-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 3-иловаси номига «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илова 12-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банддаги «меҳмонхоналардаги ёки бошқа турар жойларда» сўзлари «меҳмонхона хизматлари — вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туризм базалари ва комплекслари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, ўтов лагерлари, санаторийлар ва бошқа объектларда), бошқа турар жойларда, шунингдек даволаш муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Қабул қилувчи ташкилотлар, шу жумладан туризм операторлари хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўз вақтида тушунтирилишини, хорижий фуқароларга нисбатан белгиланган ҳуқуқий нормаларнинг аниқ бажарилишини таъминлайдилар, хорижий фуқароларнинг тегишли ҳисобини юритадилар, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимларида вақтинчалик прописка қилишнинг таъминланиши, уларнинг республика ҳудудида ҳаракатланиши ва улар бўлишининг муайян муддати тугагандан кейин Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишлари учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий туристларни қабул қилувчи туризм операторлари, шунингдек уларнинг ходимлари хорижий туристлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши юзасидан жавобгарликдан озод қилинадилар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган жавобгарлик бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 61-банди қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«61. Уларга нисбатан виза режими қўлланмайдиган ёхуд визалар беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланадиган, учинчи шахсларнинг таклифларисиз ёки турист сифатида таклифларсиз келишган хорижий фуқаролар паспорт бўйича назоратдан ўтгунгача ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва жавобгарликлар билан танишадилар. Кўрсатиб ўтилган фуқаролар, зарурат бўлганда, визаларни узайтиришга ҳужжатларни мустақил равишда бериш ҳуқуқига эгадирлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ҳар ҳафтада ҳудудлар бўйича манзил-маълумотнома бюросига келиш ва кетиш варақаларини юбориши шарт. Жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари ҳар куни (жойлашгандан кейин ўн икки соат мобайнида) ички ишлар органларини махсус электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида пропискадан ўтиши керак бўлган жойлашган шахслар тўғрисида Интернет тармоғи орқали жойлашиш воситаларида турувчиларнинг ҳисобини юритиш тўғрисида хабардор қилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «Меҳмонхоналарда» сўзи «Жойлашиш воситаларида ва даволаш муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-банддаги «меҳмонхоналар» сўзи «жойлашиш воситалари ва даволаш муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келишган хорижий фуқароларнинг жойлашиш воситаларида ва даволаш муассасаларида ҳужжатларини ва яшашини ички ишлар органларининг тегишли рухсатларисиз ушбу Қоидаларнинг 11-бандида белгиланган муддатдан ортиқча вақтинчалик пропискасиз расмийлаштириш тақиқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Меҳмонхоналар» ва «меҳмонхоналарда» сўзлари тегишли равишда «Жойлашиш воситалари ва даволаш муассасалари» ҳамда «жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. Жойлашиш воситаларида ва даволаш муассасаларида хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва бўлиши муддатини узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосларида ёхуд ушбу Қоидаларнинг 61-бандида кўрсатилган хорижий фуқаролар ўзларининг ёзма аризаларида (туристлар учун — турнинг амалда бўлиши муддатига), лекин виза амал қилиши муддати доирасида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-банддаги «меҳмонхонага» сўзи «жойлашиш воситаси ва даволаш муассасасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-банддаги «меҳмонхоналарга» сўзи «жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «меҳмонхоналарда», «меҳмонхоналарнинг» сўзлари тегишли равишда «жойлашиш воситаларида ва даволаш муассасаларида», «жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-банддаги «Меҳмонхоналар» сўзи «Жойлашиш воситалари ва даволаш муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-банддаги ва 32-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳмонхоналарда» сўзи «жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Ўзининг шахсий транспорт воситасида, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда туризм мақсадида транзит юрмоқчи бўлган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келгунгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи туризм ташкилотларининг автотурларини белгиланган тартибда, тўхташ жойларини кўрсатган ҳолда олиши ҳамда тегишли туризм визасига эга бўлиши шарт, ўзларига нисбатан виза режими қўлланмайдиган хорижий фуқаролар бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банддаги «меҳмонхонада» сўзи «жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б) ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган жойлашиш воситалари ва даволаш муассасалари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 331-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 9/19/331/2970-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 473-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартибига илованинг «Масъул вазирлик, идора» устунидаги «Ўзбектуризм» миллий компанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-иловасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «221-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ахборот тури» устунидаги «Меҳмонхоналар ва отеллар» сўзлари «Жойлашиш воситалари (меҳмонхоналар, туризм базалари ва комплекслари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, ўтов лагерлари, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатиладиган бошқа объектлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъуллар» устунидаги «Ўзбектуризм» миллий компанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 222-банднинг «Масъуллар» устунидаги «Ўзбектуризм» миллий компанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 390-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 542-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) 1-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) II бўлимнинг «Давлат қўмиталари» кичик бўлимига қуйидаги мазмундаги 8-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) IV бўлимнинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори 1-иловасига қуйидаги мазмундаги 361-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«361. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектуризм» Миллий компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 20 октябрдаги 484-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектуризм» миллий компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 28 июлдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 75-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 49-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 257-модда, 25-сон, 542-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/244/2819-сон, 19.04.2019 й., 9/19/331/2970-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)