Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022 02.12.2016 йилдаги ПҚ-2666-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.12.2016 йилдаги ПҚ-2666-сон
Kuchga kirish sanasi
12.12.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли Фармонини бажариш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини беришга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, Ўзбекистон Республикасининг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендлари халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги, туризм турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, шунингдек халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолияти ривожланишини мувофиқлаштириш, минтақаларда янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм йўналишлари, гидлар (экскурсоводлар) ва туризм объектлари бўйича ягона миллий реестрларни шакллантириш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм хизматларини ташкил этишда, энг аввало, туристлар жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда туристларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматлари кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги стандартлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, туризм соҳасида хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаштириш ҳамда лицензияланадиган ва сертификатлаштириладиган туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги бўйича инспекция назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор муносабатлари асосида тартибга солишни мақбуллаштириш ва туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолияти соҳасида биринчи навбатда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар ҳамда туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолияти субъектлари ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори сифат даражасида ташкил этиш, тармоқ туризм фанларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барча мажбуриятлар ва шартномалар, шу жумладан халқаро мажбуриятлар ва шартномалар бўйича «Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади, меҳнат шартномалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида мустақил бўлинмалар сифатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган «Ўзбектуризм» Миллий компанияси ҳузуридаги «Буюк ипак йўли» реклама агентлиги» давлат унитар корхонаси негизида «Миллий туризм маҳсулотларини тарғибот қилиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» унитар корхонаси негизида «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» давлат унитар корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Диспетчерлаштириш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш марказий бошқармаси» давлат корхонаси негизида «Диспетчерлаштириш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Республика илмий-ўқув консалтинг маркази» давлат корхонаси негизида «Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3510-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 07/18/3510/0668-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, тегишли вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектуризм» Миллий компанияси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига айлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қўмитанинг ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меҳнат ва бошқа шартномалар асосида Қўмита раисининг хорижий маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган хорижий мутахассислар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи фондининг ягона ижтимоий тўлови тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар — норезидентлардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47 уйда, «Миллий PR маркази» Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 18-уйда жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратига 5 та шахсан бириктирилган (хорижий маслаҳатчиларга бириктирилганларни ҳисобга олмаган ҳолда), 1 та махсус (йўлсиз жойларда юра оладиган), 2 та навбатчи автомобиль ва 1 та микроавтобус лимити ажратилиши назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитага тегишли хизмат автомобиль транспортига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3510-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 07/18/3510/0668-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминлашга белгиланган тартибда кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ўз идоравий вазифаларини амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратларни сотиб олиш, олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ваколати берилсин.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 07/20/4755/0783-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 2 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2666-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминловчи давлат бошқарув органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қўмита ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимиятива бошқаруви органлари, хўжалик субъектлари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қўмита, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик хизматларнинг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, туризм соҳасида Ўзбекистон Республикасининг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш,мамлакатнинг туристик имижини сақлаш ва ривожлантириш, халқаро туристик бозорларда миллий маҳсулотлар ва брендларни илгари суриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва амалга оширишни мониторинг қилиш, кенг қамровлитуризм турларини жадал ривожлантириш, туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга хорижий инвестициялар, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолиятни ривожлантиришни мувофиқлаштириш, ҳудудларда янги туристик йўналишлар очилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туристик йўналишлар, гидлар (экскурсоводлар) ва туристик объектлар бўйича ягона миллий реестрларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик хизматларни ташкил қилишда, авваламбор улар жойлаштирилган манзилларда, овқатланиш жойларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида, туристик объектларга ташрифларни ташкиллаштиришда туристлар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туристик хизматларни кўрсатиш сифати ва хавфсизлигининг стандартларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, туризм соҳасидаги хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаштиришни, шунингдек, лицензияланаётган ва сертификатлаштирилаётган туристик хизматларнинг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан инспекция назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга халақит бераётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлар фаоллигини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, мазкур соҳага ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолият соҳасида биринчи навбатда, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти, туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, шунингдек, туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, туристик фаолият амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туристик фаолият субъектлари ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни юқори сифатли даражада ташкил этиш, туризм тармоқ илм-фанини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик зоналарнинг самарали бошқарувини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик зоналар ҳудудида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур инвестициявий шарт-шароитларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристларнинг мақсадли тоифалари орасида туристик зоналарнинг салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан ташқари туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш учун ажратилган салоҳиятли ўрмон фонди ҳудудларини режалаштириш ва лойиҳалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика кинолокацияларини, шу жумладан жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2021 й., 06/21/6165/0104-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўмита зиммасига юклатилган вазифаларга кўра қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мамлакатнинг туристик салоҳиятини тубдан ошириш,туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари ва прогнозларини таҳлил қилишни инобатга олган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган устувор йўналишлари ва вазифаларини белгилашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, туристик фаолият субъектлари томонидан туризм соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалий ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва бошқарув механизмлари ҳамда тузилмасини ташкилий-ҳуқуқий такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш масалаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) туристик хизматларнинг ташқи ва ички бозорида маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш, мамлакатнингтуристик имижини сақлаш ва ривожлантириш, халқаро туристик бозорларда миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни илгари суриш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристлар оқимининг салоҳиятли ва истиқболли бозорларини ўрганади, туризм соҳасида реклама-ахборот сиёсатини олиб боришнинг самарали услуб ва механизмларини белгилайди, унинг натижаларига кўра тегишли комплекс чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий туристлар нимани афзал кўришини ўрганиш ва талаб юқори бўлган туристик маҳсулотларни аниқлашга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни халқаро туристик бозорларда тақдим этишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолият субъектлари ва бошқа манфаатдор шахсларни халқаро туристик бозорларда мамлакат туристик салоҳиятини тарғиб қилишда иштирок этишга рағбатлантиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хорижий туроператорлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ахборот турлари (инфотурлар)ни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридаги туризмни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик йўналишлар бўйлаб ҳамда туристик кўргазма ва инфратузилма объектлари яқинида истиқомат қилувчи аҳолининг туристик маданиятини ошириш (меҳмондўстлик маданияти) бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштиради ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхоналар ва туристик фаолиятнинг бошқа субъектлари учун сайёҳларнинг хавфсизилигини таъминлаш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича қисқа муддатли курсларни ташкиллаштиради;в) ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва амалга оширишни мониторинг қилиш, кенг қамровлитуризм турларини жадал ривожлантириш, туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга хорижий инвестициялар, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд туристик салоҳият, туристик хизматлар бозорининг ҳамда туризм ва логистика соҳасидаги инфратузилмалар ҳолатини тизимли асосда таҳлил қилади, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро стандартларни ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига киритишни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик индустрияни ривожлантириш, туристик хизматлар инфратузилмасини, энг аввало, асосий туристик йўналишлар бўйлаб меҳмонхоналар ва кемпинглар, транспорт-логистика ва йўл инфратузилмаси, умумий овқатланиш объектлари ва туризмнинг бошқа инфратузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради, туризмни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик соҳани ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш ишларида, хорижий инвесторлар, энг аввало, етакчи дунё брендларини жалб қилиш учун туризм соҳасида энг қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик инфратузилмани ривожлантириш учун тақдим этилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) туристик фаолиятни ривожлантиришни мувофиқлаштириш, ҳудудларда янги туристик йўналишлар очилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туристик йўналишлар, гидлар (экскурсоводлар) ва туристик объектлар бўйича ягона миллий реестрларини шакллантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик ташкилотлар, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг ички, кириш ва чиқиш туризм соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда янги туристик йўналишларининг ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг ички ва ташқи туристик бозорларда илгари суришни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолиятнинг белгиланган стандартларига мувофиқ туристик йўналишларни паспортлаштиришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг туристик ресурслари ва туристик йўналишлари, шунингдек, экскурсоводлари ва гид-таржимонлари реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг туризмни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини умумлаштиради ва таҳлил қилади, шунингдек, уларнинг туризм соҳасидаги ишларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларга туризм соҳасини иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш билан ҳамоҳанг янада комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) туристик хизматларни ташкил қилишда, авваламбор, улар жойлаштирилган манзилларда, овқатланиш жойларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида, туристик объектларга ташрифларни ташкиллаштиришда туристларнинг ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган туристик хизматларни кўрсатиш сифати ва хавфсизлигининг стандартларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, туризм соҳасидагихизматларни лицензиялаш ва сертификатлаштиришни, шунингдек, лицензияланаётган ва сертификатлаштирилаётган туристик хизматларнинг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан инспекция назорати соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик хизматлар сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган талабларни шакллантириш учун туристик хизматлар кўрсатиш жараёнини ва улардан туристларнинг қониқиш ҳосил қилиши устидан мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ўзига хосликлар, иқлим шароитлари ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда туристик хизматларнинг сифати ва хавфсизлиги бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, шунингдек, уларнинг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик хизматларни белгиланган тартибда лицензиялашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича миллий органи — «Ўзстандарт» агентлиги билан яқин ҳамкорликда туристик хизматларни мажбурий сертификатлаш, шу жумладан меҳмонхоналар (мотеллар) классификациясини белгилашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияланаётган ва сертификатланаётган туристик хизматларнинг ўрнатилган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан инспекция назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали туристик фаолият субъектлари ва иштирокчиларини муайян вақтда ташриф буюриш туристлар хавфсизлиги учун хатарли бўлган мамлакатлар (жойлар) тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида «ишонч телефонлари» ишлашини ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга халақит бераётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлар фаоллигини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, мазкур соҳага ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги механизмлари ва рағбатлантириш чоралари самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолиятни давлат ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, чет эл туристлари учун виза ва рўйхатга олиш тартиб-тамойиллари, паспорт ҳамда божхона назоратини янада соддалаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик соҳада фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан самарали мониторингни таъминлайди, қонун ҳужжатларининг бузилиш сабабларини таҳлил қилади ва уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолият субъектлари томонидан туризм соҳасига оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишитаъминлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, туризм соҳасига оид қонун ҳужжатларига риоя қилиш юзасидан текширув материалларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика туристик бозорининг ривожланиш тенденциялари ва уларда бўлаётган ўзгаришларни мониторинг қилади, рақобат муҳити шакллангантуристик хизматлар бозорини янада ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш орқали туристик хизматлар кўрсатишнинг замонавий метод ва механизмларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) туристик фаолият соҳасида, биринчи навбатда, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти, туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, шунингдек, туризм соҳасида фаолияткўрсатаётган хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро туристик ташкилотлар, чет давлатларнинг ваколатли органлари, шунингдек, туризм соҳасидаги хорижий компаниялари билан халқаро ҳамкорлик, ўзаро самарали ҳаракат қилиш механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) ва бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифода этади ва туризм масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади, туризм соҳасини тартибга солувчи универсал халқаро конвенциялар ва шартномаларда Ўзбекистон иштирокини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) ҳужжатлари қоидаларининг ижроси мониторингини ташкиллаштиради, белгиланган тартибда тегишли ахборотларни тайёрлайди уларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантиришга йўналтирилган чет эл донорлари ва кредит ташкилотлари маблағларининг белгиланган тартибда жалб қилиниши ва ундан фойдаланилишини ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Тошкент шаҳрида Тошкент халқаро туристик ярмаркаси ва Халқаро Ўзбек туристик кўргазмаси ўтказилишини ташкил этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро туристик ярмаркалар, кўргазмалар ва бизнес-учрашувларда мамлакатнинг туристик фаолият субъектлари иштирокини ташкил этиш бўйича тайёргарлик чора-тадбирларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан халқаро туризм ташкилотлари, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, шунингдек, хорижий компаниялар билан ўзаро ҳамкорликдахалқаро туризм тадбирларини ўтказади ва уларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туризм соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, туризмтармоқ илм-фани ривожига кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда туризм соҳасидаги ўрта-махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлиги бўйича тадқиқотлар олиб боради, таълим муассасаларида кадрлар ва мутахассисларнинг касбий тайёргарлик йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм, айниқса менежмент ва маркетинг соҳасида касбий тайёрлаш, гидлар (экскурсоводлар)ни тайёрлашда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларнинг мунтазам малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни таъминлайди, Қўмита, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказади, шу жумладан уларнинг тегишли хорижий ўқув марказлари ва таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик илм-фанни ривожлантириш чораларини кўради, туризм соҳасида илмий-тадқиқот, экспертлик ишларини ташкиллаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қўмита ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар орқали бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қўмитанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қўмита ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ваколатига тааллуқли масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш, талаб қилиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига туристик объектлар ва туристик инфратузилмаларда туристлар учун шарт-шароитлар яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий тақдимномалар юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш, мамлакат, шу жумладан ҳудудларнинг миллий туристик маҳсулотларини илгари суриш бўйича ишлар ҳамда лойиҳаларини молиялаштириш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг харажатлар сметасини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг туризм масалалари бўйича ваколатли органлари билан белгиланган тартибда маълумотлар алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантиришга қаратилган чораларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг идоравий бўлинмаларида шартнома асосида ишлаш учун туризм соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхоналар, мотелларни классификациялаш, шунингдек, туристларни жойлаштиришнинг бошқа воситаларини стандартлаштириш бўйича тартиб-таомилларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасидаги муаммолар бўйича мувофиқлаштирувчи, илмий-техник, идоралараро экспертлик комиссияларини тузиш, махсус йиғилишлар чақириш, шунингдек, мазкур муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш,маслаҳатлашувлар учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар, экспертлар ва олимларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик зоналар ва табиий курорт ҳудудларини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг юксак туристик имижини сақлаш мақсадида реклама ва туризм соҳасини тарғиб қилувчи бошқа маҳсулотларни (мамлакатнинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи реклама аудио-видеоматериаллари, рисолалар, фотоальбомлар, китоблар, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материаллари, мақолалар, компьютер дастурлари, веб-сайтлар, порталлар) яратиш, чоп этиш, кўпайтиришни амалга ошириш, сувенирлар ва бошқа маҳсулотлар сотиб олиш, шунингдек, мамлакат ҳудудида ва хорижда тадбирлар ташкил этиш учун меҳмонхона, транспорт, умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш мақсадида мустақил ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолият субъектларидан туризм соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензиялар бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тугатиш, ушбу лицензияларни бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик хизматларни мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказиш ва кўрсатилаётган туристик хизматларнинг белгиланган стандартлар, нормалар ва талабларга мувофиқлиги устидан инспекция назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик хизматларнинг мувофиқлик сертификатини белгиланган тартибда тўхтатиш ва тугатиш, ушбу сертификатларни бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик фаолият ва туристларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш билан банд бўлган бошқа субъектларни ихтиёрий равишда сертификатлаштириш (классификациядан ўтказиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, белгиланган тартибда халқаро шартномалар имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш масалаларида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари вакиллари билан музокаралар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан журналистлар, блогерлар ва суратга олиш гуруҳларини хорижга ва Ўзбекистон ҳудудларига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида репортажлар, видеороликлар тайёрлаш, Қўмита делегациялари ва туризм компаниялари иштирокидаги кўргазма, музокара ва бошқа шу каби тадбирларни ёритиш учун юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллий ва хорижий иштирокчилар ўртасида туризмнинг истиқболли турлари ва йўналишларини, мамлакатнинг туризм салоҳиятини илгари суриш ва реклама қилишга қаратилган совринли танлов ва викториналар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа, шу жумладан босма ва рақамли оммавий ахборот воситалари билан хорижий бозорларга мўлжалланган реклама, репортаж ва бошқа роликларни трансляция қилиш, мақолалар, рекламалар, босма маҳсулотлар, шу жумладан туризм хариталари, рисолалар ва китоблар, интернет видеороликлари тайёрлаш ва чоп этиш, шунингдек, реклама ва фоторепортажларни ҳамда шу каби бошқа маҳсулотларни суратга олиш ва тайёрлаш учун шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газеталар, журналлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан идоравий мансуб ташкилотлари орқали таъсисчи бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита балансида турган кўчмас мулкдан фойдаланиш учун ўзининг идоравий мансуб ташкилотларига ижара тўловлари учун ноль ставка белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари соҳага оид халқаро (чет эл) ташкилотларига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ўз зиммасига кредит мажбуриятларини олиш, шунингдек, учинчи шахслар томонидан жалб қилинган кредитлар бўйича кафил бўлиш ёки кафолатлар бериш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита, зарур ҳолларда, белгиланган тартибда бошқа давлат бошқаруви органлари билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қўмита ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган тўрт нафар ўринбосар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита раиси мақомига кўра вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Раис:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга оширади ва Қўмита зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган умумий штатлар сони доирасида Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари штатлар жадвалини, шунингдек, Қўмитанинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари, идоравий мансуб ташкилотлари харажатлар сметасини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларнинг бўлинмалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар тўғрисидаги низомларни ва уларнинг тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита марказий аппаратининг ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждаги дипломатик ваколатхоналарда туризм масалаларини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдимнома киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари, Қўмита, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари бошқа мансабдор шахсларининг ваколати, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини моддий рағбатлантиришнинг қўшимча механизмларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қўмитада унинг фаолиятидаги асосий йўналишларни мувофиқлаштирувчи, раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат аъзолари сони ва шахсий таркиби раиснинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низом қоидаларида белгилаб қўйилган Қўмитанинг асосий фаолият йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жойлаштириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва ҳукумат қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан Қўмита раҳбарлари ва мутахассисларининг ижро интизоми ва шахсий жавобгарлигини кучайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Қўмита ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат йиғилишларига Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Қўмита фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳринингмаҳаллий бюджетлари маблағлари ҳудудий бўлинмаларни молиялаштириш манбаи ҳисобланади. Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ходимларни Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кўп йиллик хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устамалар. Туризм тизимида кўп йиллик хизмат қилганлик учун устамалар қуйидаги миқдорларда тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Иш стажи

Устама миқдори лавозим маошига нисбатан коэффициент

2 йилгача

0,3

2 йилдан 3 йилгача

0,4

3 йилдан 5 йилгача

0,5

5 йил ва ундан юқори

0,6

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) чорак якуни бўйича энг ташаббускор ва натижадор ходимларни устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жамоа шартномасига мувофиқ меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бирйўла бериладиган мукофотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган тўловлар суммаси бир чоракда, устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом, шунингдек, кўп йиллик хизмат қилганлик учун устамаларни белгилаш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тушадиган маблағлар ҳисобига ходимларга қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Идоравий мансуб ташкилотларининг моддий-техник таъминоти ҳамда уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Қўмитанинг ўз маблағлари, Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳудудий бўлинмалар ўз фаолиятини Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига кўра раис томонидан лавозимга тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 49-сон, 559-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 07/18/3510/0668-сон, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон; 20.06.2020 й., 07/20/4755/0783-сон; 10.02.2021 й., 06/21/6165/0104-сон)