21.11.2016 йилдаги ПҚ-2659-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.11.2016 йилдаги ПҚ-2659-сон
Kuchga kirish sanasi
28.11.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Стоматология соҳасида тиббиёт кадрлари тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бўлажак стоматолог-мутахассисларни назарий тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда улар томонидан амалий кўникмаларни эгаллаши мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукус филиалларини тугатиш ҳамда уларнинг негизида Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида тегишли равишда стоматология факультетларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2016 йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат стоматология институтининг филиалларини тугатиш ва уларнинг негизида Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида стоматология факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари комплекси амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институтининг филиалларида ўқиётган талабалар контингентини тегишли равишда Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали стоматология факультетларига ўтказилишини ҳамда улар таълим олаётган, давлат грантлари ёки тўлов-шартнома асосида ўқиш шакллари сақлаб қолинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали стоматология факультетларини тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг ходимлари ҳисобидан малакали педагог ва бошқа кадрлар билан бутланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг бинолари, иншоотлари, ускуналари, анжомлари, ўқув ва методик адабиётлари, ҳужжатлари, бошқа мулк ва активлари тегишли равишда Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалига ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг 2016 йилги штат жадвали ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукус филиалларининг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича тегишли равишда ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стоматология факультетларининг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини мунтазам ошириб боришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий педагогик технологиялар асосида, ахборот ва мультимедия ускуналаридан фойдаланган ҳолда стоматология бўйича ўқув жараёнини самарали ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стоматология, жағ-юз жарроҳлиги соҳаси ва бошқа тегишли йўналишларда илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга оширишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари билан биргаликда тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг ишдан озод этилган ходимларини ишга жойлаштириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг тасдиқланган ажратилган харажатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 22 июлдаги ПҚ-2215-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 21 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2659-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 22 июлдаги ПҚ-2215-сонли қарорига киритиладиган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 9 ва 10-бандлардан «ва унинг филиаллари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1-иловада «Андижон филиали», «Бухоро филиали», «Самарқанд филиали» ва «Нукус филиали» блоклари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 47-сон, 539-модда)