1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стоматология соҳасидаги юқори малакали тиббиёт кадрларини халқаро талаблар ва стандартлар даражасида тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, илғор ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини жорий этиш, бўлғуси стоматолог мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини улар ўрганаётган амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент тиббиёт академиясининг стоматология факультети негизида Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 47-сон, 539-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат стоматология институти ҳузурида Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Тошкент давлат стоматология институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий талабларга мос келадиган ва ҳозирги замон стоматологиясининг илғор технологияларини эгаллаган стоматология соҳасининг юқори малакали тиббиёт кадрлари ва илмий мутахассисларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стоматология, юз-жағ жарроҳлиги соҳаси ва бошқа йўналишларда, жумладан, биотехнологиялар, ҳужайра ва регенератив тиббиёт соҳаларидаги илғор ютуқлардан фойдаланган ҳолда илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
институт клиникалари аҳолига стоматология соҳасида юқори малакали даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатган ҳолда стоматологик касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволашнинг илғор усулларини татбиқ этиш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 47-сон, 539-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг олий тиббиёт таълими тизимида стоматология соҳаси бўйича ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий таълим технологиялари асосида ахборот ва мультимедия ускуналаридан фойдаланган ҳолда илғор хорижий тажрибани жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стоматология соҳасидаги тиббиёт мутахассислари ва ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиш ва оғиз бўшлиғи касалликларини даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, илғор стоматология технологияларини, шу жумладан юз-жағ соҳасидаги тўқималар ва органларни тиклаш чоғида остеопластика, биологик ва сунъий материалларни қўлланиш каби технологияларни жорий этиш юзасидан чуқур илмий изланишларни олиб бориш бўйича институтнинг асосий тадқиқот бўлинмаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга мувофиқ стоматологик касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволашнинг илмий-методологик базаси такомиллаштирилишини таъминлайди ва шунга асосланиб, стоматология соҳасида давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқади, шунингдек стоматолог-врачларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, 2014 йилда Тошкент тиббиёт академиясига ҳамда стоматология йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича республиканинг бошқа олий тиббиёт таълим муассасаларига ҳужжатларини топширган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2014 йил 26 июндаги ПҚ-2193-сонли қарори билан тасдиқланган қабул квоталарига мувофиқ Тошкент давлат стоматология институти ҳамда унинг филиалларининг тегишли йўналишлари ва мутахассисликларига қабул қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун 2-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин, устав ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек институтнинг ўқув йили бошидан тўлақонли фаолият юритишни таъминлаш борасидаги бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат тиббиёт академияси ва бошқа олий тиббиёт таълими муассасаларининг тугатилаётган стоматология факультетларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ҳамда Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларини стоматология соҳасида амалий иш тажрибасига эга, ўқитиш ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказишнинг замонавий усулларини фаол қўллайдиган юқори малакали ташаббускор кадрлар билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий таълим технологиялари, энг янги ахборот ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини жорий этиш ва улардан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва дастурларини янгилаган ҳолда стоматология бўйича ўқув жараёнини ташкил этишни танқидий таҳлил қилсин ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиб қайта кўриб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент давлат стоматология институти учун 2014/2015 ўқув йилларини бошланишига такомиллаштирилган давлат таълим стандартларига қатъиян мос келадиган, стоматологияни ривожлантиришнинг замонавий талабларига жавоб берадиган янги ўқув режалар ва дастурлар ишлаб чиқилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Стоматология ва юз-жағ хирургияси илмий-амалий марказини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда машҳур мутахассис ва олимларни институтда ишлашга ва дарс беришга жалб қилиш, стажировкаларни ташкил этиш ва мутахассисларни тайёрлаш, биргаликда ўқув ва тадқиқот дастурларини амалга ошириш мақсадида Тошкент давлат стоматология институти учун хорижий мамлакатларнинг илғор ихтисослаштирилган университет ва институтларидан техник ҳамкор белгилаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йилдан институтнинг янги бинолари мажмуи, жумладан ётоқхона, унинг филиаллари қурилишини бошлаш учун молиялаш манбалари, жумладан грантлар, имтиёзли хорижий кредитлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни белгилаган ҳолда жорий йилнинг охиригача зарур лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошкент давлат стоматология институти моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича олиб кириладиган стоматологик асбоб-ускуналар, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, бошқа махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар учун 2020 йилнинг 1 январигача бож тўловлари (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун йиғиладиган йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилинсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 47-сон, 539-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига 2014 йилда ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети параметрларида Тошкент давлат стоматология институти қурилиш ишларини олиб бориш, моддий-техник таъминлаш, шунингдек хорижий тилларда адабиётлар сотиб олиш, журнал ва бошқа вақтли нашрлар, жумладан ахборот-библиотека ресурсларига обуна бўлишга мақсадли маблағлар, жумладан зарур капитал қўйилмалар лимитлари ажратилиши кўзда тутилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 47-сон, 539-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 22 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 июлдаги ПҚ-2215-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш бўйича махсус комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Р.С. Азимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Махсус комиссия раҳбари
А.И. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Махсус комиссия раҳбарининг ўринбосари
А.В. Алимов
—
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири
А.В. Вахабов
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
Г.К. Саидова
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири
Д.А. Хидоятов
—
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
М.М. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари
Ш.А. Туляганов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари
Ш.И. Каримов
—
Тошкент тиббиёт академияси ректори
Р.Ж. Усмонов
—
Тошкент шаҳар ҳокими
М.Р. Болтабаев
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири, Махсус комиссия котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 367-модда; 2016 й., 47-сон, 539-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)