Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2018 15.11.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2838
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 15.11.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2838
Kuchga kirish sanasi
21.11.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2838]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2018 йил 6 мартдаги 59, 5-2018-сонли «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2999, 16.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-2016-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 26 сентябрдаги 73, 4-2016-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати (бундан буён матнда Ҳаракат деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиётган талабаларга нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабалар жорий ўқиш йилида Ҳаракатнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти фаолиятида фаол қатнашган тақдирда Ҳаракат томонидан моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Моддий ёрдам кўрсатиш Ҳаракат томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-бандида кўрсатилган талабаларга тўлов-контракт шакли асосида ўқиш учун тузилган шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали кўрсатилади. Бунда талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш улар томонидан шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган муддатларда тўлаш шарти билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳар йили 1 февралдан кечикмай олий таълим муассасаси Ҳаракатнинг олий таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти Кенгашига (бундан буён матнда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ва олий таълим муассасасига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) рўйхатини, шунингдек уларнинг ўзлаштириши ва интизоми тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳар йили 20 февралдан кечикмай талабалар Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашига Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳар йили 1 мартдан то 5 мартга қадар бўлган муддатда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши талабаларнинг аризаларини кўриб чиқади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган кўрсаткичлар асосида Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатиш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига талабага моддий ёрдам кўрсатишни тавсия этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабани моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этишни рад этиш. Моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этиш рад этилган тақдирда, Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши мажлисининг баёнида муайян талаба нима учун рад этилганлиги сабаблари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши талабаларни моддий ёрдамга тавсия этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда талабаларнинг ўтган ўқув йилидаги қуйидаги асосий кўрсаткичларини (биринчи босқич талабалари учун ўқув йилининг биринчи семестр натижаларини) инобатга олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабанинг Ҳаракат фаолиятидаги (маънавий-маърифий ва жамоат ишларида, Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти, маҳаллий ва минтақавий Кенгашлари, Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши томонидан ташкил этиладиган лойиҳа ва танловларидаги) фаол иштироки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабанинг олий таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши (ички тартиб қоидаларга риоя этилмаганлиги ҳолати фақатгина олий таълим муассасаси ректори томонидан эълон қилинган ҳайфсан олганлиги билан аниқланади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабанинг ўрганилаётган даврдаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 71 ва ундан юқори фоиз бўлиши лозим. Бунда талабанинг ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ўрганилаётган даврдаги ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари йиғиндисини ўтилган ҳар бир семестрдаги ўқув фанларининг умумий сонига бўлиш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашининг моддий ёрдам кўрсатиш учун талабаларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори жорий ўқув йили мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашининг мажлиси унинг ишида Кенгаш жами аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти раҳбари ва Кенгашнинг мажлисида иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашининг мажлиси баённомасининг нусхалари уч кун ичида олий таълим муассасасига ва Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига юбориладиган мажлис баённомасининг нусхасига моддий ёрдам кўрсатишга тавсия этилган талабаларнинг рўйхати илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашларининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳужжатлар қабул қилингандан кейин ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши қарорининг бир нусхаси олий таълим муассасасига, бир нусхаси — Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин ўн банк куни мобайнида олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига моддий ёрдам кўрсатиш пулини ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Олий таълим муассасаларининг ёзма мурожаатига кўра Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда талабаларни тавсия этиш билан боғлиқ масалани кўриб чиқиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Моддий ёрдам кўрсатиш пулининг қайтарилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Талабалар сафидан чиқарилган ёки академик таътилга чиққан талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 28 ва 29-бандларига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда ҳаракатнинг Марказий Кенгаши томонидан олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилган моддий ёрдам кўрсатиш пули қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига қайтарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Олий таълим муассасаси талабалари сафидан чиқарилган талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 27-бандига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолларда Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши тўланган моддий ёрдам кўрсатиш пулини талабадан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Талаба моддий ёрдам олиш ҳуқуқидан воз кечса, олий таълим муассасаси талаба учун тўланган маблағни Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига ўн кун ичида қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Қоидаларнинг 17 — 19-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юз берган тақдирда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига ўн кун ичида хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши, шунингдек Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатилган талабаларнинг ўқув жараёнидаги иштироки, уларнинг ўзлаштириши, интизоми ва Ҳаракат фаолиятидаги иштироки устидан назорат қилиш тегишинча олий таълим муассасаси ҳамда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси Б. ГАНИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 26 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 46-сон, 533-модда)