31.10.2005 йилдаги ПҚ-213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 31.10.2005 йилдаги ПҚ-213-сон
Kuchga kirish sanasi
31.10.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматнинг ёшлар учун мустаҳкам ҳаётий принциплар, юксак ватанпарварлик фазилатлари шаклланадиган жисмоний ва маънавий чиниқиш мактаби эканлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи самарадорлигини оширишнинг моддий, ахлоқий ва маънавий рағбатлантиришни янада кучайтириш зарурлигини ҳисобга олиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматни тугатаётган ёшларни рағбатлантиришнинг аҳамиятини, уларнинг ўқишни давом эттириши ва мамлакат олий ўқув юртларига ўқишга кириши учун имтиёз ва шароитлар яратишни эътиборга олиб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 242-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларга, улар ўқиш даврида «Камолот» ҳаракатининг талаба ташкилотлари фаолиятида фаол иштирок этган тақдирда контракт суммасининг 35 фоизини тўлов тариқасида моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Марказий кенгашига (Б. Убайдуллаев) Молия вазирлиги (С. Раҳимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жанговор ва ижтимоий-сиёсий тайёргарликда юксак натижалар кўрсатган, намунали ҳарбий интизомга эга муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга мамлакат олий ўқув муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган тавсияномалар сонини кўпайтириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) билан ҳамкорликда бир ой муддатда жанговор гуруҳлар, взводлар, батальон ва бригадалар командирларининг қабул қилаётган қарорлари холислиги учун шахсий жавобгарлигини эътиборга олган ҳолда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий қисм қўмондонлигининг муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ҳарбий хизматчиларга олий ўқув муассасаларига имтиёзли шартлар асосида ўқишга кириши учун тавсиянома бланкасининг ягона шаклини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази (Б. Исмоилов) билан биргаликда уч ой муддатда Қуролли Кучлар қўшинлари турларининг жанговор-хизмат вазифалари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг жанговор ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик дастурини ўзлаштиришини якуний баҳолаш учун тестлар ишлаб чиқсин; тест натижалари муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар беришда ҳисобга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, 2005 йилнинг декабригача Қуролли Кучлар захирасига бўшатилган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг эски намунадаги тавсияномасига эга фуқаролар мамлакат олий ўқув юртларига киришда ушбу қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуролли Кучлар Бирлашган штабига (В. Маҳмудов), Ички ишлар вазирлигига (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизматига (Р. Иноятов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги (Т. Жўраев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф. Назиров), Давлат тест маркази (Б. Исмоилов), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чақирув комиссиялари раҳбарлари билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларни тест синови ва танлов асосида саралаш бўйича мавжуд тизимни чуқур таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриш, шунинг билан биргаликда чақирилувчиларнинг соғлиги ва интеллектуал савиясини холис ўрганишга қаратилган замонавий компьютер технологияларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта ичида муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг бошланғич ҳарбий тайёргарлиги дастурини ўрганиб чиқиш; ҳарбий қисмлар кун тартибига, жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик машғулотлари режаси ва дастурларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бунда ҳарбий хизматчиларни танлаган ихтисосликлари бўйича мамлакат олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун ҳафтасига камида 4 соатлик қўшимча машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий округлар қўмондонлари билан биргаликда ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни самарали тарзда касбга йўналтириш, хизматни ўташ даврида ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини эгаллашларига, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашга қаратилган зарур ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (Р. Қосимов), Давлат тест марказига (Б. Исмоилов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларнинг олий ўқув юртларига ўқишга киришга самарали тайёргарлик кўришларини ташкил этиш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларида армияда хизмат қилган абитуриентлар учун бепул асосда фаолият юритадиган тайёрлов курслари тармоғини кенгайтиришни кўзда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Орипов), Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (В. Маҳмудов) билан биргаликда «ZiyoNET» ёшлар маърифий тармоғида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни мамлакатимизнинг олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун масофали касбга йўналтириш, ўқитиш ва услубий тайёрлашга йўналтирилган мақсадли ахборот ресурсини яратиш; белгиланган тартибда унга ҳарбий қисмлар ва бирлашмалар компьютер синфларининг уланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йилнинг 1 апрелигача олий ўқув юртлари тайёрлов курслари ва ҳарбий қисмлар кутубхоналарини ўқишга кириш учун зарур бўлган услубий қўлланмалар ва дарсликлар билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 октябрдаги «Муддатли ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида»ги 496-сонли қарорининг 3-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида»ги 227-сонли қарорининг 3-банди 1-хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов), Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) билан биргаликда бир ой ичида мазкур қарордаги талабларни эътиборга олган ҳолда белгиланган тартибда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С. Раҳимов) Давлат тест маркази ва олий ўқув юртлари сметасида тест синовларини ўтказиш ва олий таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмлардаги тайёрлов курсларида машғулотлар ўтказишга жалб этиладиган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини кўзда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши котиби Р. Мирзаев зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 43-44-сон, 328-модда; 2012 й., 22-сон, 242-модда)