Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 03.11.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2836
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.02.00 (Кучини йукотган) Ягона ижтимоий тўлов / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2836]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 109-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 февралдаги 2024-03-сон ва Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 8 февралдаги 4/2-сонли ««Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2836-5, 12.03.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 5 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 5 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016-34-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 5 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
341-В-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ва 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) харажатларини қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва ташкилотларнинг пенсия, нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) қўшимча дам олиш куни учун тўлов ва уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини (бундан буён матнда пенсия ва нафақалар деб юритилади) амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ягона ижтимоий тўлов, шунингдек фуқаролар суғурта бадалларининг солиқ тўловчилари, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган базаси, имтиёзлар, уларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари, шунингдек ягона ижтимоий тўловнинг Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш тўловчи томонидан ҳисобот ойи учун ҳисобланган иш ҳақи фонди ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўлов ташкилотлар томонидан пенсия ва нафақалар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторий-профилакторийларнинг таъминоти учун бирор-бир чегирмаларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ягона ижтимоий тўловни тўлаш учун маблағлар тўловчилар томонидан фермер хўжаликлари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек тўловчиларнинг бошқа тоифалари бўйича алоҳида Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) белгиланган тартибда Ягона ғазна ҳисобварағига (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иш куни давомида ЯҒҲга келиб тушган ва даромадлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилган ягона ижтимоий тўлов суммалари шу иш куни давомида қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда автоматик тарзда қуйидаги тартибда ажратма қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар қуйидаги тартибда фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушган маблағлар умумий миқдорининг 70 фоизи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари тасарруфида қолади ва касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари томонидан тасдиқланган бюджетларга мувофиқ сарфланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушган маблағлар умумий миқдорининг 30 фоизи Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, маблағларни кейинчалик белгиланган тартибда сарфланиши учун ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ташкилотларнинг ходимларидан даволаниш ва дам олишга йўлланмалар учун қисман ундириладиган маблағлар хизмат кўрсатувчи банклар томонидан касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг иккиламчи депозит ҳисобварақларига кирим қилинади, келиб тушган маблағлар кейинчалик мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар куни ягона ижтимоий тўлов бўйича келиб тушган маблағларга оид маълумотлар электрон шаклда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қонунга мувофиқ Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш бўйича суммаларни тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатларни қоплаш Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органлари Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатлар тўғрисидаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ташкилотларнинг шахсий карточкаларига ҳисоблаш киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилотлар ҳар йили 1 февралга қадар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ аниқланадиган қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдоридан кам бўлса, қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар ҳисобот ойининг 1 февралидан кечикмаган ҳолда, улар солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ойда пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, тақдим этилган пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумот ташкилотларнинг шахсий ҳисоб рақамлар карточкасида мазкур Низомнинг 11-бандида кўзда тутилган муддатда тўланиши лозим бўлган сумма сифатида акс эттирилади. Бунда ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган сумма тўланган пенсия суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тақдим этилган меҳнат шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳат етказиш хавфи бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларининг давлат экспертизасидан ўтган ташкилотлар ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларини мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни топшириши лозим бўлган ташкилотлар ҳақида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир вақтнинг ўзида маълумот ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмасдан ушбу харажатларни қоплайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни етказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари ташкилотлар томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун даври учун қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш бўйича қарздорликлар белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Пенсияларни тўлашга Пенсия жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан қопланиши 200110 маблағлар манбаси ва даромадлар кодлари билан даромадларнинг қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3999059 — ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3214102 — Қонуннинг 14-моддасига асосан тайинланган пенсиялар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3214101 — Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига асосан тайинланган пенсиялар бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Иш куни давомида ЯҒҲга келиб тушган ҳамда 200110 маблағлар манбаси ва 3999059 даромад коди билан даромадларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилган қопланадиган суммалар шу иш куни давомида қуйидаги улушларда ажратма қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларнинг 15 фоизи Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари учун очилган 200110 маблағлар манбаси ва 3214104 даромад коди билан даромадларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига Пенсия жамғармаси ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида ажратма қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар куни Пенсия жамғармаси маблағларини қопланиши бўйича келиб тушган маблағларга оид маълумотлар электрон шаклда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга кетган харажатларни қоплаш учун ҳисоб-китоб тақдим этувчи ташкилот тугатилаётганда тугатувчи Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларга мувофиқ тугатилаётган ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга кетадиган кейинги харажатларни ажратмалар амалга оширилаётган санадаги пенсия миқдорини ҳисобга олган ҳолда капитализация қилиш учун тегишли ҳисоб-китобларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ташкилотлар томонидан пенсия ва нафақалар тўлови бўйича харажатларни амалга оширилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ташкилотнинг талабномасига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўловлари учун маблағларни молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар томонидан Харажатларни тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олишга талабномалар (бундан буён матнда талабнома деб юритилади) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қоғозда ёки электрон шаклда электрон ҳужжатга доир талабларга риоя этилган ҳолда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик ташкилот зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ташкилотлар кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига талабномаларни тақдим этадилар. Тугалланмаган бухгалтерия балансига эга ташкилотлар бўйича талабномалар бош ташкилотлар томонидан улар солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бола туғилганда бериладиган ва дафн этишга бир марталик нафақалар олишга талабномалар бола туғилган кундан ёки шахс вафот этган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома ўрнатилган тартибда раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахс, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс, шунингдек ташкилотнинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссия раиси томонидан имзоланган бўлиши лозим. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган ташкилотлар талабномалари ташкилот раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган ҳолларда, кейинги иш куни талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган талабномалар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими маълумотлари билан таққосланади, зарур бўлганда ташкилотлардан пенсия ва нафақалар тўловларини амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланган бирламчи ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Биринчи маротаба талабнома билан мурожаат қиладиган ташкилотлар Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида қайд этилади ва ҳар бир ташкилот бўйича талабномалар ва бошқа тегишли маълумотлар учун алоҳида электрон карточка очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Талабнома мазкур Низомнинг 28-бандида белгиланган ҳолатлардан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан қабул қилинади. Қабул қилинган талабнома Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Талабномаларнинг тўғрилигини ўрганиш мақсадида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида Талабномалар асослилигини текшириш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қуйидаги таркибда ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи — комиссия раиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби сектори бош инспектори (бош бухгалтер) ва инспектори — комиссия аъзолари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи топшириғига асосан қоғозда тақдим этилган талабнома Комиссия томонидан қуйидаги талабларга асосий эътибор қаратилган ҳолда кўриб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома тузилиши ва расмийлаштирилиши белгиланган шаклга мувофиқлиги, шунингдек масъул шахсларнинг имзолари ва ташкилотнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома ва мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Пенсия жамғармасидан пенсия ва нафақалар тўлови учун маблағ олишга ташкилотнинг ходимлари реестрининг (бундан буён матнда реестр деб юритилади) мувофиқлиги, тўловлар амалга ошириш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларнинг (зарур ҳолларда) мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов амалга оширилиши талаб қилинган сумма ва саналарнинг мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабномадаги маълумотларнинг Пенсия жамғармаси ахборот тизимига тўғри киритилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилинган талабномалар Комиссия томонидан ҳар ойнинг ўн иккинчи санасидан кечиктирмай кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда тақдим этилган талабномалар зарур ҳолларда комиссия томонидан фақат Пенсия жамғармасининг ахборот тизими билан таққослаш имконияти мавжуд бўлмаган тўловлар қисми бўйича кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташкилот томонидан тақдим этилган талабнома қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоғозда тақдим этилган талабнома белгиланган шаклда расмийлаштирилмаганда, шунингдек унда масъул шахсларнинг имзолари ва ташкилотнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) бўлмаганда ёки расмийлаштирилгандан сўнг унга ўзгартириш ва тузатишлар киритилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Комиссия томонидан Пенсия жамғармаси ахборот тизимида тасдиқланган талабнома Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби секторига ижро ва тўловни молиялаштириш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қабул қилинган талабномалар бўйича ташкилотларнинг жамланма талабномаси тузилиб, у Комиссия аъзолари томонидан Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жамланма талабномалар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимида жамланади ва ҳар ойнинг ўн бешинчи санасига қадар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи томонидан Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Талабномаларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари ташкилотлар томонидан қоғозда ёки электрон ҳужжат шаклида тақдим этилган маълумотлар асосида шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан ташкилотлар томонидан (бюджет ташкилотларидан ташқари) пенсия ва нафақалар бўйича харажатларнинг тўланиши учун келиб тушган маблағларни кирим қилиш учун ташкилотлар, уларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларда 888 ШҲР билан иккиламчи ҳисобварақларни очадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан ташкилотларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағларга, Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) белгиланган тартибда ташкилотларнинг банк ҳисобварақларида пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда, уларни ҳисобдан чиқариш татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларига Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари пенсия ва нафақалар бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни уларнинг бюджет маблағлари бўйича тегишли депозит ҳисобварақларига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари пенсия ва нафақалар бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бюджет ташкилотлари тегишли бюджет таснифи моддалари бўйича алоҳида талабнома тузади ва харажатлар амалга ошириладиган ушбу моддаларнинг (депозит ва шахсий) ҳисобварақларини белгилаб кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган умумлаштирилган талабномаларга асосан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратидан келиб тушган маблағларни икки иш куни давомида Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига молиялаштирилишини амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасидан келиб тушган маблағларни тақдим этилган талабномаларга асосан икки иш куни давомида тегишли ташкилотларга молиялаштирилишини амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ташкилотларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари фақат Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи (вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ташкилотлардан талабномаларни олишлари билан маблағларни белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига ва бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварақларига ўтказадилар. Бунда, бюджет ташкилотлари ғазна ижроси билан қамраб олинган бўлса, бюджет ташкилотига тегишли маблағлар тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ва нафақа тўлови учун олинган маблағлар қатъий назоратда бўлиши ва фақатгина талабномада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилиши шарт. Ҳисоб-китобларда керакли суммаларни қасддан бузиб кўрсатишга ва улардан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташкилотлар (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига пенсиялар ва нафақаларни иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. Ташкилотлар томонидан тўланган суммаларнинг қопланиши Пенсия жамғармасидан олинган маблағлар 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварағидан харажатлар тўлаб берилган асосий ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган ойлик компенсация пул тўловларини ва бир марталик бола туғилиши муносабати билан бериладиган нафақаларни тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мазкур Низомда белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг тўланиши, шунингдек маблағларининг сарфланиши ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ташкилотлар ягона ижтимоий тўлов тўланиши бўйича ҳисоб-китобларни ўзлари солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган давлат солиқ хизмати органлари билан юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ташкилотлар (кредит ташкилотларидан ташқари) иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаб ёзиш, шунингдек пенсия ва нафақа тўлови харажатларини қопланишини белгиланган тартибда амалга оширадилар ва уни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов суммалари харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида (2000, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400) 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фуқароларнинг иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ушланган суғурта бадаллари суммалари 6710 «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағида 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тегишли пенсиялар ва нафақаларнинг талаб қилинган суммалари 6710 «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тегишли маблағ суммаларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан келиб тушиши 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» ҳисобварағида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича акс эттирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ходимларга тегишли пенсиялар ва нафақалар бўйича маблағлар суммаси тўлови пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақларида 6710 «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг дебети бўйича акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Кредит ташкилотлари (банклар ва микрокредит ташкилотлари) томонидан иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаб ёзиш, шунингдек пенсия ва нафақа тўлови харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобида иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши, шунингдек пенсиялар ва нафақалар тўловларининг акс эттирилиши Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Давлат солиқ хизмати органлари белгиланган тартибда ўзларининг юқори турувчи органларига чораклик ҳисоботлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига ойлик йиғма ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушган мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар, шунингдек мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг турлари бўйича қарздорлик тўғрисида тезкор ҳисоботни — ҳар ойда кейинги ҳисобот ойининг ўнинчи санасига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича ҳисоботни — ташкилотларнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари топширилгандан сўнг 15 кун ичида тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Давлат солиқ хизмати органлари, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар бўйича Ғазначилик бўлинмалари ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг саккизинчи санасига қадар Пенсия жамғармасига келиб тушган маблағ турлари бўйича солиштиришни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштириш натижалари ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига бошқа тушумлар бўйича ҳақиқий тушум миқдори тўғрисидаги солиштирма далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштирма далолатноманинг биттадан нусхаси давлат солиқ хизмати органига, туман (шаҳар) бўйича Ғазначилик бўлинмасига ва Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштирма далолатномалар нусхалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармаларига, давлат солиқ хизмати органлари ҳудудий бошқармалари ва Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаларига келгуси кундан кеч қолмаган ҳолда етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Давлат солиқ хизмати ҳудудий бошқармалари, Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармаларига ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар Пенсия жамғармасига келиб тушган маблағ турлари бўйича солиштиришни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштириш натижалари ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига бошқа тушумлар бўйича ҳақиқий тушум миқдори тўғрисидаги солиштирма далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштирма далолатноманинг биттадан нусхаси Давлат солиқ хизмати органи ҳудудий бошқармасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармасида ва Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштирма далолатнома нусхалари келгуси кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига ва Давлат солиқ қўмитасига ҳамда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги Ғазначилиги ва Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига бошқа тушумлар бўйича ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи санасига қадар ўсиб борувчи якун билан солиштирма далолатномалар тузадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштирма далолатномалар бир нусхадан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги Ғазначилиги ва Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тушган маблағлар ва уларнинг сарфланиши тўғрисида йиғма ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ягона ижтимоий тўлов бўйича келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланишига тааллуқли қўшимча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар томонидан Қонунга мувофиқ Пенсия жамғармаси харажатларини тўлиқ ва ўз вақтида қопланиши юзасидан назорат Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ташкилотларга нисбатан ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоблаш тартиби ва тўлов муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Пенсия ва нафақалар тўлови харажатларини ўз вақтида молиялаштирилиши устидан мониторинг Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 5 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 5 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СТИР
0
1
- варақ
Ҳужжат тури
/
Ҳисобот йили:
Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 — қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови харажатларини қоплаш бўйича маблағ тўлаган тўловчи тўғрисида МАЪЛУМОТ
Ташкилотнинг тўлиқ номи ______________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________
(солиқ ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органи)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СТИР
0
2
-варақ
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови харажатларини қоплаш бўйича ҲИСОБ-КИТОБ*
Кўрсаткичлар
Сатр коди
Ўлчов бирлиги
Йиллик сумма
Пенсия жамғармаси бўлими маълумотлари асосида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» банди бўйича тайинланган пенсияларни олдинги йил учун тўлашга ҳисобланган харажатларни қоплаш суммаси
010
сўм
Ўтказилиши лозим бўлган минимал сумма (ҳисоб-китобнинг 023-сатри х 0,03 х 0,6)
020
сўм
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» бандида назарда тутилган ишчи ўринлар сони
021
бирлик
Олдинги йилдаги маълумотлар бўйича кўрсатилган ишларда банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони
022
бирлик
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» бандида назарда тутилган ишчи ўринларида банд бўлган барча ходимларга тўланган йиллик иш ҳақи суммаси
023
сўм
Пенсия жамғармасига тўланиши лозим бўлган сумма (агар 010 > 020 бўлса, 010 қатор бўйича сумма қўйилади, агар 010 < 020 бўлса, 020 қатор бўйича сумма қўйилади)
030
сўм
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ҳисобот йилида бир маротаба 1 февралга қадар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭЛЕКТРОН ТАЛАБНОМА

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотштампи
_____________________________ Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига
____________________________ дан
(ташкилотнинг тўлиқ номи)
СТИР ________________
20__ йил ___________да Пенсия жамғармасидан пенсия ва нафақалар тўлови учун маблағ олишга ташкилотнинг ходимлари
РЕЕСТРИ
Т/р
Ф.И.Ш.
Жисмоний шахс СТИРи*
Пенсия иши рақами
Воқеа санаси (туғилиш/ ўлим)
Ҳужжат серияси
Ҳужжат рақами
Ҳужжатда берилган сана
ФҲДЁ далолатномаси ёзуви рақами
Ким томондан берилган
Тўлов фоизи
Тўлов суммаси
(сўмда)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
Ишловчи пенсионерларга пенсиялар
ЖАМИ:
Бола туғилганда нафақалар
ЖАМИ:
Дафн маросими учун нафақа
ЖАМИ:
16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналаридан бирига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўлови
ЖАМИ:
Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловлари
ЖАМИ:
ҲАММАСИ:
х
х
х
х
х
х
х
х
х
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 47, 2011-25 ва 23/2-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 383-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35 ва 32/1-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2262-1, 2013 йил 3 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 11-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45 ва 320-В-2-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2262-2, 2013 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 681-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16 ва 320-В-3-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2262-3, 2015 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 280-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 516-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 10/18/2836-1/0940-сон; 24.01.2019 й., 10/19/2836-2/2531-сон; 08.04.2019 й., 10/19/2836-3/2897-сон, 18.10.2019 й., 10/19/2836-4/3938-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)