Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017 20.04.2016 йилдаги 117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.04.2016 йилдаги 117-сон
Kuchga kirish sanasi
25.04.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 482-сонли «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан оширишга йўналтирилган 2017 — 2020 йиллардаги қўшимча чора-тадбирлар дастурини икки ой муддатда тасдиқласин, унда қуйидаги тадбирлар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш ҳажмларини кўпайтириш, уларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, шунингдек аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда банд бўлишининг самарали шаклларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг бино ва хоналарини замонавий талабларга мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий меҳнат бош бошқармалари ходимларига меҳнат органлари тизимида узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофот белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофотни бериш йил мобайнидаги иш якунларига кўра, Ходимларни моддий рағбатлантириш ва меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан биргаликда 2017 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқишда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларини сақлаш харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш масаласини кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 20 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш давлат инспекцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат унитар корхонаси шаклидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий маркази, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш бўйича Республика реабилитация маркази, банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказлари, давлат муассасаси шаклидаги Тошкент шаҳрида ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари Вазирликка ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликнинг моддий-техника таъминоти ва унинг тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Меҳнат органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Вазирликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлиги даражасини минтақалар бўйича ёш-жинс гуруҳлари бўйича тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш йиллик дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, аҳоли бандлигини ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, улар бажарилиши доимий мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашни, касбга ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил қилиш, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва бандлик соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек меҳнат муносабатларини, меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда, жамиятни ислоҳ қилишнинг мақсад ва устуворликларидан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор муносабатлари механизмлари ва воситалари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорини изчил ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда республика ва ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозлари асосида меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг меҳнат ресурслари сони ҳамда таркибини ўрганади, уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг бандлиги даражаси ва таркибини тўлиқроқ ва холисона баҳолашни таъминлаш, ишга жойлашишга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг ҳолати мониторингини ташкил этади, ва шу асосда тармоқлар ва ҳудудлар бўйича янги иш ўринлари ташкил этишнинг йиллик буюртмаларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринлари ташкил этишнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради ва манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграцияси жараёнларини таҳлил қилади, ташқи меҳнат миграциясини ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди, шунингдек меҳнат миграцияси масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлар ва ишга жойлашишга муҳтож банд бўлмаган аҳоли ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни ташкил этади, белгиланган тартибда тақдим этиладиган бўш иш жойлари ҳисобини юритади ва улар ҳақидаги маълумотларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти билан банд бўлган фуқароларни ҳисобга олишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, шу жумладан ёшлар, аёллар, имкониятлари чекланган шахслар, ишдан озод қилинган ходимлар ва аҳолининг бошқа тоифалари бандлигини ва улар ишга жойлаштирилиши бўйича маълумотлар шакллантирилиши ва таҳлил этилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилади ҳамда унинг натижалари асосида ишчи кадрларнинг ва таълим муассасаларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан банд бўлган фуқароларнинг бандлигини тартибга солиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда ёшлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик ва иш ўринларини ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ўзгартириш давомида, шунингдек ташкилотлар қайта ташкил этилганда, банкрот бўлиши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшатиладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаначилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти ва аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашининг бошқа шакллари ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга йирик корхоналар билан фуқаролар ўртасида кооперация асосида касаначиликни ташкил этишни кенгайтириш, шунингдек оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларида ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга ногиронлар учун иш ўринларини ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ташкил этишга ва ривожлантиришга, ногиронлар бандлигини таъминлашда касаначилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозори инфратузилмаси фаолияти такомиллаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларининг фаолиятини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари билан биргаликда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларни, шу жумладан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади ва жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига моддий қўллаб-қувватлаш таъминланишини белгиланган тартибда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларда иш ўринларининг энг кам миқдори ажратилиши ва уларга иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган аҳолининг айрим тоифаларига мансуб шахсларнинг ишга қабул қилиниши масалаларини ўрганади ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлаётган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлар учун белгиланган меҳнат кафолатлари амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меҳнат муносабатларини тартибга солиш, моддий рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни нормалаш ва ишчи касбларининг ҳамда мутахассислар ва хизматчилар лавозимларининг тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишчиларнинг асосий касблари бўйича ишчиларга малака разрядлари бериш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда энг муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативларининг рўйхатини аниқлайди ва улар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида меҳнат ва бандлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва бандлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан белгиланган тартибда давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техник сиёсатни амалга ошириш, тармоқнинг ахборот тизимларини яратишда ягона усул ва воситаларни қўллаш орқали меҳнат ва бандлик соҳасида ахборот тизими шакллантирилиши ва ривожлантирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва бандлик масалалари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Асосий хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг Классификаторида кўрсатилган ишчи касблари ва хизматчилар лавозимлари номларининг, илгари норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларда ишлатилган касблар ва лавозимларга айнанлигини ва мутаносиблигини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли касаба уюшмалари органларининг (ходимлар бошқа вакиллик органларининг) ҳамда иш берувчиларнинг (улар бирлашмаларининг) таклифларига кўра тармоқ битимлари тузишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни нормалаш, замонавий меҳнат стандартларини жорий этиш, меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тариф-малака маълумотномаларида акс эттирилмаган лавозимлар ва ишларни тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ва бошқа ташкилотларга амалий ва методик ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг энг кам миқдорини, иқтисодиётнинг айрим тармоқ ва секторлари учун ходимлар сонининг ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам нормативларини белгилашга доир таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда давлат муассасалари ва давлат унитар корхоналари учун лавозимлар киритиш ва ходимлар сонининг нормативларини белгилаш шартларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш усулларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини туманлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва шароитларни баҳолаш бўйича қонунчилик базасини яратиш мақсадида манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ва қайта кўриб чиқилишини, уларни келишиш ва тасдиқлашни ташкил қилади, меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш юзасидан методик ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, шунингдек меҳнат шароитлари ноқулай ишларда ишлаётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар берилиши устидан давлат назорати ва текширувини, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишни белгиланган тартибда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш материаллари давлат экспертизасидан ўтказилишини ва тегишли хулоса берилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларини меҳнат шароитларининг ва асбоб-ускуналарининг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича малака сертификатига эга бўлган мутахассислар реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таклифларига кўра имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартишлар киритиш, қўшимча таътил, қисқартирилган иш кунини белгилаш бўйича хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзларнинг амалдаги рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси бўйича баҳолаш натижаларига кўра белгиланган мезонларга мувофиқ ташкилотларни касбий хавфлилик тоифасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) халқаро ҳамкорлик соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва бандлик масалаларида халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлик соҳасида ўзаро самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларда белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади ва Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари бўйича иш кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг, меҳнат ва бандлик масалалари бўйича тузилган бошқа халқаро шартномалар бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этади, белгиланган тартибда тегишли ҳисобот ва маърузалар тайёрлайди ва тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича халқаро ташкилотлар вакилларининг ишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эллик донорлар ва кредит ташкилотларининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат муҳофазаси мақсадларига йўналтирилган маблағларини белгиланган тартибда жалб этиш ва фойдаланишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) молия-хўжалик фаолияти соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимида молия ишларини, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик идоравий мансуб ташкилотларининг штатлар жадвалларини келишади, молия-хўжалик фаолияти бўйича баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотларнинг марказлаштирилган капитал қўйилмалардан самарали фойдаланишини таъминлайди, Вазирлик тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фаолиятининг бошқа соҳаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларда қонунчилик бузилишини бартараф этиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда, ўзининг ваколати доирасида, одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация қилиш ва уларга ёрдам кўрсатишга кўмаклашади, жабрланган фуқаролар ҳуқуқларини тушунтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимларини қайта тайёрлашни ва малакасини оширишни ташкил этади, раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациясини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда ваколати доирасида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда аҳоли турмуши даражаси ва фаровонлиги юзасидан тадқиқотлар ўтказишда ва уни янада ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бевосита ўзи томонидан ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва бошқа идоравий мансуб ташкилотлар орқали бажарилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларидаги фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан зарур статистик маълумотларни давлат статистика органларидан бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларда меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат шароитлари ва стандартлари масалалари бўйича қонунчиликка, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро конвенциялар қоидалари ва талабларига риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрганиш ва текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар томонидан ногиронлар учун ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириш шароитларини таъминланиши устидан белгиланган тартибда давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус текширишлар ўтказиш ёки текширишларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансабдор шахсларга маъмурий жазолар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар фаолиятини ҳамда меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимлар соғлиғи ёки ҳаётига хавф туғдирадиган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар ўз ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида, Вазирликка ва унга идоравий мансуб тузилмаларга тегишли давлат мулкини бир тузилмадан иккинчисига, белгиланган тартибда, бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий меҳнат органлари, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимларини, улар томонидан фаолиятнинг асосий параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, моддий рағбатлантиришнинг миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги буюртмаларни тендер ўтказмасдан жойлаштириш: Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан илмий ишлар бажариш ва тадқиқотлар ўтказишни — идоравий мансуб Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказида; соҳага оид ахборот-компьютер технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сақлашни — идоравий мансуб «Ахборот-компьютер маркази «Mehnat.uz» МЧЖ»да, меҳнат органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни — Республика меҳнат тизими ходимларининг малакасини ошириш курсларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлиги, ишга жойлаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ижтимоий реклама маҳсулотларига буюртма бериш ҳамда уларни давлат оммавий ахборот воситаларида, стендларда, баннерларда ва ушбу маҳсулотлардан аҳолининг кенг фойдаланиши имконини таъминловчи бошқа усулларда бепул жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарлар ва хўжалик воситалари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникаларни сақлаб туриш ва фойдаланиш ишларини бажариш, дастурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилишга илмий ташкилотларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини бекор қилиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда белгиланган тартибда расмий веб-сайтлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг тегишли тузилмалари билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматнинг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини халқаро ташкилотларда ифодалаш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа мамлакатларнинг ваколатли ташкилотлари билан бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик, зарур ҳолларда, давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири (кейинги ўринларда — Меҳнат вазири деб аталади) бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат вазирининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Меҳнат вазири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка бошчилик асосида Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазир ўринбосарининг ва Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради ва Вазирлик тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппаратининг харажатлари сметасини ва штатлар жадвалини ходимларнинг белгиланган сони доирасида тасдиқлайди, Вазирликнинг республика бюджетидан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотларининг харажатлари ва даромадлари сметасини, штатлар жадвалларини ҳисобга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппаратнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармалари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамда Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий аппарат бўлинмалари, Вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб ташкилотлар тўғрисидаги низомларни, шунингдек туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари тўғрисидаги намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат ходимларини ҳамда вазирликка қарашли ташкилотлар ва ҳудудий меҳнат органлари раҳбарларини қонунчиликда белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагиларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш — Вазир билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш — тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш — тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва Меҳнат вазири билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари бошлиқлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий меҳнат органларига бўйсунувчи ташкилотлар раҳбарларини ҳамда давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларини, меҳнат муҳофазаси бўйича давлат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш — Вазир билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий меҳнат бош бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва озод қилишнинг қонунчиликда белгиланган тартибдаги жараёни якунига етгунга қадар кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинмалар фаолиятини таъминлаш мақсадида Меҳнат вазири раҳбарнинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари тўғрисидаги низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазирликнинг буйруқлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари тўғрисидаги намунавий низомлар тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармаларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги вазирликнинг ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини бошқариш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича Вазирликнинг ваколатли органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг муассиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Меҳнат органлари тизими ходимларининг малакасини ошириш Республика курслари меҳнат органлари тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича базавий ўқув-методик марказ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органлари тизими ходимларининг малакасини ошириш Республика курслари ташкилотларнинг кадрлар хизмати ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни шартнома асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг юридик хизматларига кадрлар хизматини ташкил этиш функцияси юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари, меҳнат муҳофазаси бўйича давлат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг разрядлари ва тариф ставкалари бўйича, тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий меҳнат бош бошқармалари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг бош мутахассисларига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), меҳнат вазирининг ўринбосари, шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби меҳнат вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва бандлик соҳасидаги сиёсатни рўёбга чиқаришни янада такомиллаштириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган Вазирлик фаолиятининг асосий концептуал йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари Меҳнат вазирининг буйруқлари билан амалга оширилади. Меҳнат вазири ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Меҳнат вазири пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий меҳнат органларининг ходимларини меҳнат органлари тизимидаги белгили хизмат муддатини узлуксиз ўтаганлиги учун йиллик бир йўла бир марталик тақдирлаш қуйидаги миқдорда амалга оширилади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 3 йилдан 5 йилгача — 0,5; 5 йилдан 10 йилгача — 0,8; 10 йилдан 15 йилгача — 1,0; 15 йилдан ортиқ — 1,5. Белгили хизмат муддатини узлуксиз ўтаганлиги учун йиллик бир йўла бир марталик тақдирлаш имтиёзини берадиган меҳнат стажи касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибда ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Бандлик жамғармаси деб аталади) бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг самарали фаолият кўрсатиши тадбирларини молиялаштириш учун ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бандлик жамғармаси мақсадли давлат жамғармаси ҳисобланади, юридик шахс ташкил этмасдан республика ва маҳаллий даражаларда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг маблағлари унинг мустақил балансида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика ва маҳаллий даражада ташкил этилган Бандлик жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги, Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан очиладиган уларнинг шахсий ҳисоб рақамларида (кейинги ўринларда Бандлик жамғармасининг ғазначилик ҳисоб рақамлари деб аталади) жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Бандлик жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган ягона ижтимоий тўлов ажратмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар бузилганлиги учун давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторлари ва давлат меҳнат муҳофазаси техник инспекторлари, шунингдек меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертизасининг мансабдор шахслари томонидан белгиланган тартибда солинадиган маъмурий жазолар суммалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тасарруфидаги давлат унитар корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қоладиган соф фойданинг муассис томонидан белгиланадиган миқдордаги қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат дафтарчаларини сотишдан тушадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг бўш турган маблағларини тижорат банкларида ва бошқа молиявий ташкилотларда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик эҳсонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бандлик жамғармаси маблағларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари тасарруф этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бандлик жамғармасининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Бандлик жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш, аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга мақсадли йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни молиявий таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларни, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий таълим муассасаларининг битирувчиларини, шунингдек иш қидиришда қийинчиликларга дуч келаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларга ва банд бўлмаган аҳолига, биринчи навбатда, ёшлар, аёллар ва ногиронларга касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича сифатли хизматлар кўрсатилишини ташкиллаштиришга доир харажатларни молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бандлик жамғармаси маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларида (кейинги ўринларда бандликка кўмаклашиш марказлари деб аталади) иш қидирувчи ва ишсиз мақомига эга сифатида рўйхатга олинган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини маблағ билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлик бўйича нафақалар, бандликка кўмаклашиш марказларининг таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан компенсациялар тўлаш, ишсизларга моддий ёрдам бериш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан бериладиган стипендияларни тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларга муддатидан олдин пенсия тайинланганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандликка кўмаклашиш марказларининг айрим бўлинмалари, вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари, банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказлари, ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув марказларини қонунчиликка мувофиқ сақлаш ва моддий-техник таъминлаш, шунингдек меҳнат органларини жойлаштириш учун бинолар, хоналар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини маблағ билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланадиган жамоат ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағ билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринлари ташкил этиш тадбирларини маблағ билан қисман таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-маълумотномалар чиқариш ва реклама-ноширлик ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни нормалаш ва унга ҳақ тўлаш масалалари бўйича норматив-услубий ва йўриқнома материаллар ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда республика даражасида ва ҳудудий даражада ижтимоий кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, иш билан таъминлаш масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида анкета сўровлари ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан маслаҳатлар бериш ва касбга йўналтиришни ташкиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш мақсадли ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарларда иш ўринлари ташкил этишни, шу жумладан алоҳида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияларини тайёрлашни, хизматлар кўрсатиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида объектлар ташкил этиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларини лойиҳалаштиришни ва архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик ва меҳнат муҳофазасига тааллуқли масалалар бўйича жалб этиладиган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шартномаларни амалга оширишни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишга жойлаштириш, бўш иш ўринлари ва банд бўлмаган аҳолининг ҳисобини юритиш соҳаларида ахборот-компьютер тизимлари ва технологияларини яратиш, ривожлантириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларга оид дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва техника воситалари сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат органларининг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг чет элларга ишга юборилган фуқароларини ишга жойлаштиришни ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари бўйича халқаро лойиҳа ва шартномаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг ғазначиликдаги шахсий ҳисоб рақамига тушадиган маблағларнинг 5 фоизини йўналтириш орқали меҳнат органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш жамғармасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидагиларни амалга оширадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг ғазначиликдаги шахсий рақамида ягона ижтимоий тўловдан ажратмаларни жамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларга ишсизлик нафақаларини, компенсацияларни, стипендияларни, моддий ёрдамни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни ўз вақтида тайинлаш, молиялаштириш ва тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг молиявий аҳволини таҳлил қилиш ва прогнозлаш ҳамда унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар миқдорларини белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси давр учун бюджет буюртмасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Бандлик жамғармасининг самарали фаолияти учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг даромадлари манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларининг келгуси йил учун прогнози лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармаси бюджетининг ижроси бўйича ҳисоботларни, шунингдек йилига бир марта — Бандлик жамғармаси даромадлари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисидаги мустақил аудиторлик текшируви натижаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг тўловлар субъектлари ва молиялаштириш объектлари бўйича тўлиқ ҳисоби ва электрон маълумотлар базаси юритилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Бандлик жамғармаси ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бандлик жамғармасининг ягона ижтимоий тўлов ва бошқа манбалар ҳисобига шакллантириладиган маблағларининг етмиш фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари тасарруфида қолади ҳамда улар келгусида бандликка кўмаклашиш марказлари ўртасида қайта тақсимланади, ўттиз фоизи эса — Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, тегишли ҳудудий меҳнат бош бошқармалари томонидан тўлов ҳужжати орқали ўтказилиб, марказлашган ҳолда республика даражасида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жойларда ташкил этилган Бандлик жамғармасининг етишмаган маблағлари Бандлик жамғармаси маблағларининг республика қисми ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда, ҳисобот даврининг якунига кўра, жойларда ташкил этилган Бандлик жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидаги қолган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг қарорига биноан унинг республика қисмига, кейинчалик қайта тақсимлаш учун, йўналтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йил бошида Бандлик жамғармасининг бўш турган маблағлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг дефицитини қоплашга йўналтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бандлик жамғармаси маблағларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бандлик жамғармаси даромадлари прогнозини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҳар йили, лекин жорий йилнинг биринчи июлидан кечикмай келгуси йил учун Бандлик жамғармаси даромадларининг тушиш манбалари ва унинг маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогнозни (кейинги ўринларда Бандлик жамғармаси бюджети лойиҳаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади, ушбу прогноз:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар бўйича Жамғармага тушум манбалари бўйича ўтган йилда ҳақиқатда тушган маблағлар ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида кутилаётган даромадлар ижросини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасига қонун ҳужжатларида белгиланган тўловлар бўйича молиявий ҳисобот йили охиридаги ташкилотларнинг (иш берувчиларнинг) ҳудудлар бўйича кредиторлик қарзларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўриб чиқилаётган давр учун тасдиқланган прогнозларнинг бажарилишидан келиб чиқиб, фойдаланиш йўналишлари ва ҳудудлар бўйича, ўтган йилда Бандлик жамғармаси маблағларидан амалга оширилган харажатларнинг якуний кўрсаткичлари ва харажатлар қисмининг жорий йилнинг биринчи қисмида кутилаётган ижросини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган йилги ходимлар сони ва иш ҳақининг ўсиш суръатларини эътиборга олиб, ҳисобланган иш ҳақи фонди прогнозини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган Бандлик жамғармаси бюджети лойиҳасини кўриб чиқишда Бандлик жамғармасига келгуси йил учун ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар ставкаларининг прогноз қилинадиган ўзгаришини ва макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирини ҳисобга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бандлик жамғармасининг кўриб чиқилган ва келишилган бюджети лойиҳаси келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳаси билан бирга Бюджетнома таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик жамғармаси бюджетининг асосий параметрларини ўн иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Бандлик жамғармаси бюджетининг асосий параметрлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари, бандликка кўмаклашиш марказлари учун, келгусида уларнинг иш якунларини кўриб чиққан ҳолда, Жамғарма тушумлари манбалари бўйича даромадларининг ва унинг маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатларининг келгуси йилги асосий параметрларини чоракларга бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъат мажлисида тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармалари, бандликка кўмаклашиш марказлари Бандлик жамғармаси бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажариш учун Бандлик жамғармаси даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бандлик жамғармасининг ижро этувчи органи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қуйидагилар Бандлик жамғармасининг ижро этувчи органлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ижро этувчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг даромадлари ва харажатлари прогнозини ва ҳисобот балансларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг даромадлари ва харажатларининг бажарилиши ҳисобини ва ҳисоботини юритади, Бандлик жамғармаси маблағларини тасарруф этувчи томонидан тасдиқлагандан сўнг тегишли молия органларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармаси молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудитни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича тушунтиришлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Бандлик жамғармаси маблағларининг тушиши ва улардан фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари, бандликка кўмаклашиш марказлари Бандлик жамғармаси маблағларидан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ишсизларга ишсизлик нафақаларининг, компенсациялар, стипендиялар, моддий ёрдам ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда ҳудудий меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бандлик жамғармаси маблағларидан фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 28-модда), шунингдек қарорга 1-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг 34-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармони) 2006 йил 27 июлдаги 149-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 56-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда), шунингдек қарорга 2-илованинг 11-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 февралдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 3-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 28 ва 35-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 58-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 160-модда)