Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 22.02.2016 йилдаги ПФ-4782-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 22.02.2016 йилдаги ПФ-4782-сон
Kuchga kirish sanasi
29.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, таклифда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари зиммасига — ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган болаларга, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш вазифасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига — муҳтож оилаларга ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш вазифасини юклаш назарда тутилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 379-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 379-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ вазирликнинг функциялари ва вазифалари бошқа вазирликларга берилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари ходимларининг бўшайдиган сони 5 фоизга қисқартирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда, ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги тузилмаларини тегишли равишда тасдиқлаган ҳолда уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 22 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-4782-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 73-модда; 2017 й., 21-сон, 379-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)