20.10.2016 йилдаги 353-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.2016 йилдаги 353-сон
Kuchga kirish sanasi
24.10.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади), бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган давлат электрон хизматини ўрганиш ва таҳлил қилишга ягона ёндашувни таъминлаш, шунингдек хизматлар кўрсатиш ва улардан фойдаланиш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат электрон хизматлари кўрсатишнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни вазирлик томонидан тўплаш, қабул қилиш, айирбошлаш ва сақлашнинг таъминланишини ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикаси талабларига мувофиқ ахборотларни Тизимга киритиш тартибини регламентловчи йўриқномани 2016 йил 20 декабргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш натижаларининг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат интерактив хизматлари ягона порталида ҳар йили эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат электрон хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасида назарда тутилган тартибда давлат электрон хизматлари кўрсатишнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотларнинг Тизимга ҳар йили ўз вақтида киритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатининг ўтказилаётган мониторинги натижаларини ҳисобга олиб, Давлат электрон хизматлари кўрсатиш тартиби ва сифатини доимий равишда такомиллаштиришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 20 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 491-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)