Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2017 08.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2795
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори, 08.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2795
Kuchga kirish sanasi
13.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 8 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2795]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сонли «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2894, 23.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сон «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2441, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 167-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2014 йил 26 декабрдаги 211/2-сон «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 83-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2441-1, 2014 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52 (I)-сон, 650-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 28 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224/6-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/6-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, фан доктори илмий даражасини бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш — муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида илмий даража талабгорлари учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан етакчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
изланувчи — олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида диссертация тадқиқотларини олиб бораётган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор — диссертацияси ҳимоя учун Илмий кенгашда қабул қилинган ва аттестация йиғмажилди кўрилиш жараёнида бўлган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация — олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестацияси жараёнида, шу жумладан малакавий имтиҳонларни қабул қилиш, диссертация апробацияси (муҳокамаси) ва ҳимоясини ўтказиш ҳамда диссертацияни ОАКда экспертизадан ўтказиш асосида талабгорларнинг (изланувчиларнинг) назарий билим ва касбий тайёргарлик даражасини ҳамда диссертация сифати ва олинган натижаларининг янгилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация йиғмажилди — талабгорнинг илмий даражасини тасдиқлаш (нострификация қилиш) юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диссертация — муаллиф томонидан шахсан олиб борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диссертация автореферати — диссертация тадқиқоти юзасидан умумий маълумотлар келтирилиб, ишнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда умумлаштирилган ҳолда қисқача баён қилинган ҳамда нашр этилган ишлар юзасидан маълумотлар берилган ва тегишли тавсиялар асосида расмийлаштирилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диссертация бажарилган муассаса — олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши қарори билан диссертация мавзуси бўйича тадқиқот олиб бориш учун масъул муассаса (муассасалар) сифатида тасдиқланиб, «ОАK Бюллетени» журналида эълон қилинган ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза — ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг тегишли қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини илмий ва меъёрий-техник жиҳатдан баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий маслаҳатчи — тегишли олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгашининг қарори билан муайян изланувчига белгиланган тартибда илмий маслаҳатчи сифатида бириктирилган ва бу ҳақдаги маълумот «ОАK Бюллетени» журналида эълон қилинган мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция — фан доктори илмий даражасини бериш ёки уни беришни рад қилиш ёхуд илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган мурожаат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фан доктори илмий даражаси қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берган, муайян фан тармоғида чуқур касбий билимларга, илмий ютуқларга эга бўлган юксак маънавиятли шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тиббиёт фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — тиббиёт соҳаси бўйича олий маълумотга, ветеринария фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — ветеринария соҳаси бўйича олий маълумотга, юридик фанлар бўйича диссертация ҳимоя қилиш — юриспруденция соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация изланувчи ўтказган тадқиқотлар ва эълон қилган илмий ишлар асосида тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертацияни расмийлаштириш ва уни ҳимоя қилиш изланувчининг танлови бўйича ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёки ОАК билан келишилган ҳолда бошқа тилда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор, илмий маслаҳатчи, диссертация бажарилган муассаса ва Илмий кенгаш тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда диссертация ва диссертация авторефератининг мазмуни учун масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тегишли малакавий имтиҳонларини топширган изланувчилар диссертацияни ҳимоя қилишга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган йирик ихтиро муаллифига Интеллектуал мулк агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар хулосаларига кўра Илмий кенгаш тақдимномаси асосида ОАK Раёсати қарори билан, истисно тариқасида, диссертация ҳимоясисиз фан доктори илмий даражаси берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ мавзулар бўйича диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва фан доктори илмий даражасини бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Талабгор ўз диссертациясини илмий жамоатчилик олдида ҳимоя қилганидан кейин Илмий кенгашнинг фан доктори илмий даражасини бериш тўғрисидаги қарори ОАКнинг тегишли эксперт кенгашининг (бундан буён матнда эксперт кенгаши деб юритилади) тавсияси инобатга олинган ҳолда ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Фан доктори илмий даражасига эга бўлган шахсларга давлат намунасидаги фан доктори дипломи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Диссертацияга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация юқори малакали илмий иш бўлиши, унда муаллиф томонидан ўтказилган тадқиқотлар ва яратилган ишланмалар асосида муҳим ижтимоий-иқтисодий ва долзарб илмий ёки амалий муаммолар ҳал этилиши ёки илм-фан тегишли тармоғининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун муайян ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий қоидалар комплекси ишлаб чиқилган бўлиши ёки жорий этилиши илм-фан, техника, ижтимоий-сиёсий соҳа ёки иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган ечимлар ишлаб чиқилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Диссертация талабгор томонидан шахсан тайёрланган, ошкора ҳимоя учун илмий жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилаётган янги илмий ҳолатлар ва амалий натижаларнинг мажмуини ўз ичига олган, моҳияти жиҳатидан ички бирликка эга, мазмунан яхлит ва тугалланган бўлиши ҳамда талабгорнинг шахсан фанга қўшган ҳиссасини акс эттириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Назарий аҳамиятга молик диссертацияда олинган илмий хулосалардан фанда фойдаланилганлиги, амалий аҳамиятга молик диссертацияда эса, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг долзарб муаммолари ечимлари ҳамда илмий натижаларидан амалиётда фойдаланилганлиги, фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация натижаларининг фанга, амалиётга татбиқ этилганлиги, ташкилотлар томонидан жорий этиш учун қабул қилинганлиги юзасидан асосли ҳужжатлар Илмий кенгашда муҳокама этилиб, аттестация йиғмажилдига илова қилинади. Ушбу ҳужжатлар ташкилотларнинг илмий-техникавий кенгашлари томонидан кўриб чиқилган, маъқулланган ва уларнинг раҳбарияти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Илмий маъруза шаклидаги диссертация талабгор мунтазам бажарган илмий ишлар ва асарларда эълон қилинган, ушбу фан тармоғининг мутахассисларига маълум бўлган фан ва амалиёт учун катта аҳамиятга молик натижаларнинг қисқача умумлаштирилган баёнидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий ишнинг аҳамияти, илмий маъруза шаклида диссертацияни ҳимоя қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса талабгорнинг асосий тадқиқотлари ўтказилган муассаса томонидан берилади. Илмий маъруза шаклидаги диссертацияни ҳимоя қилиш учун ОАK Раёсатининг рухсати бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Диссертация мавзуси республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳамда жаҳон илмий-технологик тараққиёти тенденцияларига мувофиқ долзарб бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация мавзуси олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация мавзуси тасдиқланганидан сўнг, уни рўйхатга олиш ва «OAK Бюллетени» журналида эълон қилиш учун тегишли маълумот ОАКга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация ҳимояга қабул қилингунга қадар унинг мавзусига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Диссертация кириш қисми, камида тўртта боб, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлган шаклда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертациянинг матни 200 саҳифадан ошмаслиги керак. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертациянинг титул варағи ва диссертация автореферати муқовасининг орқа томонида битта илмий маслаҳатчи кўрсатилади. Зарур ҳолларда, ОАK рухсати билан иккинчи илмий маслаҳатчи ҳам кўрсатилиши мумкин, ихтисосликлар туташлигида бажарилган диссертациялар учун ОАК рухсати талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилинганидан сўнг диссертацияга ўзгартиришлар киритилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Диссертация тадқиқотида замонавий талабларга жавоб берган адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертацияда фойдаланилган адабиётлар рўйхати, талабгорнинг хоҳишига кўра, алифбо, систематик ёки матнда ҳавола қилиниши кетма-кетлиги тарзида келтирилади. Фойдаланилмаган ва ҳавола қилинмаган адабиётларни рўйхатга киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Диссертацияда фойдаланилган материалларнинг манбаси, уларнинг муаллифи ва номи тўлиқ кўрсатилиши, шунингдек ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан фойдаланилган тақдирда, диссертация ва диссертация авторефератида бу ҳақда қайд этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор ҳаммуаллифликда яратилган (ёзилган) илмий ишидаги фақат ўзининг ҳиссасини диссертациясига киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзганинг материалидан унинг муаллифи ва манбасини кўрсатмасдан фойдаланилган ҳолларда диссертация у қайси босқичда кўрилаётган бўлишидан қатъи назар, муҳокамадан олиб ташланади ва талабгор ушбу мавзу бўйича диссертацияни қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Эълон қилинган илмий ишлар диссертациянинг илмий янгилигини акс эттириши керак. Диссертация натижалари халқаро ва республика доирасида ўтказилган илмий конференцияларда, семинарларда, давра суҳбатларида апробациядан (муҳокамадан) ўтказилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертациянинг асосий илмий натижалари даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим. Диссертация бўйича эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 15 тадан кам бўлмаслиги ва улардан камида 10 таси ОАKнинг докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган етакчи илмий журналлар ва нашрлар, шу жумладан электрон илмий-техник журналлар рўйхатига (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритилган илмий нашрларда эълон қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодий фанлар бўйича диссертация натижалари бўйича монография эълон қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Диссертация мавзуси бўйича камида 2 та мақола тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг Рўйхатга киритилган нуфузли ихтисослашган илмий журналларида, шунингдек 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро илмий-амалий конференция материалларида, шундан 1 таси хорижий мамлакатларда ўтказилган конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Изланувчи томонидан эълон қилинган мақолалар сони мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган, лекин диссертация юксак илмий ёки амалий аҳамиятга эга бўлган ҳолларда унинг ҳимояси масаласи, истисно тариқасида, ОАK Раёсати томонидан ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патент), препринтлар, илмий хариталар, илмий анжуман, конференция, симпозиум ва семинарларда қилинган маърузаларнинг эълон қилинган тезислари, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган илмий ишлар жумласига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация мавзуси бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патентлар) Рўйхатга киритилган ва шу фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган илмий нашрларида эълон қилинган мақолалар сифатида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши қарори билан чоп этилган ва камида олти босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги монография Рўйхатга киритилган миллий илмий нашрда эълон қилинган 3 та мақола сифатида ҳисобланади, ижтимоий-гуманитар ва иқтисодий фанлар бўйича диссертация натижалари юзасидан талаб бўйича эълон қилинган монография бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув адабиётлари, шу жумладан дарсликлар диссертация натижаларини акс эттирадиган эълон қилинган илмий ишлар жумласига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Талабгор томонидан диссертация бўйича автореферат тайёрланади. Диссертация авторефератида илмий ишлар рўйхати қуйидаги тартибда келтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи бўлимда — Рўйхатга киритилган илмий нашрларда чоп этилган илмий ишлар ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патент);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи бўлимда — диссертация мавзуси бўйича нашр этилган бошқа илмий ишлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Диссертация авторефератида келтирилган барча илмий ишлар диссертация мавзусига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация ва диссертация авторефератида келтирилган илмий ишларнинг нашр қилинганлигига оид маълумотлар акс эттирилиши, шу жумладан барча муаллифлар тўлиқ ёзилиши ва мақолалар эълон қилинган журнал ёки тўпламларнинг саҳифалари аниқ кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нашрга топширилган, лекин эълон қилинмаган ишлар диссертация ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Агар изланувчининг мақолалари ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса, у ҳар бир ҳаммуаллифнинг ҳиссасини холис акс эттириши лозим ва мақолалардаги илмий натижалар ҳаммуаллифга тегишли бўлса, уларни ўз диссертациясида қисман ёки тўла фойдаланиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма равишда билдирган розилигини олиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. ОАКга талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Диссертация бажарилган муассасада диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Изланувчи тайёрлаган диссертациясини дастлабки экспертизадан ўтказиш учун диссертация бажарилган муассаса раҳбари номига ариза билан мурожаат қилади. Муассаса раҳбари диссертацияни ушбу муассасанинг ёки диссертация ихтисослиги бўйича илмий ишлар бажарилаётган бошқа муассаса(лар)нинг тегишли кафедра, бўлим, лаборатория ёки кафедралараро, лабораториялараро бирлашган илмий (илмий-техник) семинарига дастлабки экспертизага юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Диссертация бажарилган муассаса томонидан диссертациянинг дастлабки экспертизаси юзасидан хулоса берилади. Хулоса илмий семинар баённомасидан кенгайтирилган батафсил кўчирма шаклида расмийлаштирилади, илмий семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда муассаса раҳбари томонидан тасдиқланиб, муассасанинг гербли муҳри қўйилади. Хулосада диссертация натижаларини олишда изланувчининг шахсий иштироки, ўтказилган тадқиқот натижаларининг қай даражада тўғрилиги, янгилиги ва амалий аҳамияти, диссертация мавзусининг ихтисосликка мослиги, диссертация материалларининг изланувчи эълон қилган илмий ишларда нечоғлиқ тўлиқ баён этилганлиги ўз ифодасини топиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Хулоса диссертация дастлабки экспертиза учун топширилган кундан эътиборан 2 ой ичида изланувчига берилади. Диссертация бажарилган муассаса раҳбари хулосанинг сифати, холислиги ва ўз вақтида тайёрланиши учун масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Изланувчи диссертациясини ўз хоҳиши билан илмий семинарларга мустақил равишда мурожаат қилган ҳолда дастлабки экспертизадан ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Диссертация бажарилган муассаса раҳбари дастлабки экспертиза натижаларидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юбориши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Изланувчи Ўзбекистон Республикасида бажарилган илмий-тадқиқот ишлари асосида тайёрланган диссертацияни хорижий давлатда ҳимоя қилмоқчи бўлган тақдирда, ОАКдан белгиланган тартибда рухсат олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Диссертацияни ҳимояга тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Диссертация бажарилган муассасада диссертация дастлабки экспертизадан муваффақиятли ўтганидан сўнг уни кўриб чиқиш учун муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация ихтисослиги ёки тегишли фан тармоғи бўйича Илмий кенгаш бўлмаган тақдирда, диссертация бажарилган муассаса диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиб, диссертация ихтисослигига яқин келувчи Илмий кенгашга, бундай Илмий кенгаш бўлмаганда эса, тўғридан-тўғри ОАКга Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига ўзлари ишлаётган жойда тузилган Илмий кенгашларда, вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига ўз ташкилотларига қарашли муассасаларда тузилган Илмий кенгашларда диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилмайди. Бунда уларнинг диссертация ҳимоя қилиши билан боғлиқ масалалар ОАК томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОАK аппарати ходимлари ОАК раҳбарияти рухсати билан диссертацияларини ҳимоя қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Диссертацияни қайта ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Талабгор диссертацияни кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида Илмий кенгашда яширин овоз беришдан олдин, ОАКда эса, Илмий кенгашнинг фан доктори илмий даражасини бериш тўғрисидаги қарори тасдиқланишидан олдин диссертациясини муҳокамадан олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш ёки ОАКнинг диссертацияни муҳокамадан олиш тўғрисидаги қарори талабгорнинг ёзма аризаси асосида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Диссертация талабгорнинг ёзма аризасига асосан муҳокамадан олинганда, у қайта ишланган ҳолда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Талабгор ўз диссертациясини муҳокама қилмасликни сўраб, Илмий кенгашга ёзма ариза берган тақдирда, Илмий кенгаш раиси илмий котибга талабгор томонидан топширилган ҳужжатларни қайтаришга кўрсатма беради. Бунда талабгорнинг аризаси ҳамда диссертация билан диссертация авторефератининг 1 нусхаси Илмий кенгашда қолади. Диссертацияни ҳимоя қилиш пайтида тайёрланган ҳужжатлар ҳам Илмий кенгашда қолади ва улар сўровнома асосида ҳимоя қайта ўтадиган жойга юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Диссертация ҳимояси натижалари бўйича Илмий кенгаш салбий қарор қабул қилган тақдирда, талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи нусхаси, малакавий имтиҳонларни топширганлиги ҳақидаги гувоҳномалар, илмий ишларнинг нусхалари ва диссертация талабгорга қайтариб берилади. Бунда диссертация муассасанинг Ахборот-ресурс маркази фондидан олиб қўйилади ва диссертация бажарилган муассаса архивида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация бўйича берилган тақризлар, диссертация автореферати, мажлис стенограммаси, объектив-маълумотнома, диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси ҳамда овоз бериш натижалари Илмий кенгашда қолади ва сўровнома асосида ҳимоя қайта ўтадиган жойга юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш қабул қилган салбий қарори ҳақида диссертация ҳимоя қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида ОАКни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда ОАКга диссертация автореферати ва Илмий кенгаш мажлисининг стенограммаси юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Диссертация ҳимояси натижалари юзасидан Илмий кенгашнинг қарори салбий бўлганда ёки ОАK Раёсати томонидан салбий қарор қабул қилинганда, қарор қабул қилингандан кейин камида 6 ой ўтгач, диссертация қайта ишланган ҳолда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация қайта ҳимоя қилиш учун тақдим этилганида, аввалги етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар алмаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. ОАКда аттестация йиғмажилдини кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Аттестация йиғмажилди, шу жумладан диссертация ОАКнинг тегишли бўлимлари томонидан қабул қилиб олинади ва экспертизадан ўтказиш учун эксперт кенгашига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Илмий кенгаш диссертация ҳимоясини ўтказишда мазкур Низом талабларини бузган бўлса, ОАK раҳбарияти Тартиб-қоида комиссиясининг қарорига асосан аттестация йиғмажилдини кўриб чиқишни тўхтатади ва мазкур диссертация ҳимояси Илмий кенгаш томонидан қайта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Эксперт кенгаши аттестация йиғмажилди, шу жумладан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиб тегишли қарор қабул қилади ва ушбу қарор ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. ОАK Раёсати аттестация йиғмажилди бўйича эксперт кенгаши қарорини асосли деб топмаса, масалани қайта кўриб чиқиш учун эксперт кенгашига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Аттестация йиғмажилдини ОАКда кўриб чиқиш муддати, қоида тариқасида, 3 ойдан ошмаслиги керак. Илмий экспертизадан ўтказиш батафсил ўрганиб чиқишни талаб қиладиган ҳолларда, ОАК Раёсатининг қарори билан аттестация йиғмажилдини кўриб чиқиш муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Аттестация йиғмажилдини ОАКда кўриб чиқиш жараёнида унда аниқланган хато ва камчиликларни тузатишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. ОАК Раёсати эксперт кенгашининг хулосасига асосан Илмий кенгашнинг фан доктори илмий даражасини бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлайди ёки рад қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Фан доктори илмий даражаси берилган шахснинг диссертацияси, диссертация автореферати ва уларнинг электрон шакли ОАК томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Дипломларни расмийлаштириш ва бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. ОАK Раёсатининг фан доктори илмий даражасини бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради ва талабгорга 20 кун ичида фан доктори дипломи расмийлаштириб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Илмий даражани тасдиқловчи диплом йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ОАК томонидан манфаатдор шахс аризасига мувофиқ унинг дубликати берилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик паспортининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида республика марказий газетасида берилган эълон нусхаси (агар йўқолган бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилмалар бюросининг тегишли маълумотномаси (агар йўқолган бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Илмий даража берилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда, дипломнинг дубликати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Кўчирмачилик, сохта ҳужжатлар тақдим этилганлик, диссертациянинг экспертизаси нохолис ўтказилганлиги каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, Илмий кенгаш хулосаси ва эксперт кенгаши қарорига асосан, илмий даражага эга бўлган шахслар ОАК Раёсати томонидан илмий даражадан маҳрум этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОАK Раёсатининг фан доктори илмий даражасини бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин 10 йил ўтган бўлса, илмий даражадан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Илмий кенгашнинг фан доктори илмий даражасидан маҳрум этиш, маҳрум этмаслик ёки уни тиклаш бўйича хулосаси эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Эксперт кенгашининг тегишли қарори ОАК Раёсати томонидан кўриб чиқилади ва шахсни фан доктори илмий даражасидан маҳрум этиш ёки маҳрум этмаслик ёхуд уни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Манфаатдор шахслар Илмий кенгашнинг фан доктори илмий даражасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Илмий кенгашга ёки ОАКга апелляция бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахслар фан доктори илмий даражасини бериш ёки беришни рад қилиш, хорижий давлатлар олий аттестация органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган хорижий фуқароларга берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) масалаларининг ОАКда кўриб чиқилиши бўйича ОАК Раёсати қарори юзасидан ОАКга апелляция бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 2 ой ичида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Апелляция Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Апелляция Илмий кенгаш томонидан Илмий кенгаш фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига асосан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. ОАК Раёсати ва Илмий кенгаш қарорлари юзасидан берилган апелляция бўйича Илмий кенгаш хулосаси ОАК Тартиб-қоида комиссияси томонидан кўриб чиқилади. ОАК Тартиб-қоида комиссияси апелляцияни кўриб чиқишни эксперт кенгашига топшириши мумкин. Зарур ҳолларда, ОАКда мазкур масалани кўриб чиқишнинг аввалги босқичларида иштирок этмаган мутахассис-олимлардан иборат Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси ОАК Раёсати қарори билан камида 5 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. ОАК Раёсати томонидан Тартиб-қоида комиссияси, эксперт кенгаши ёки Апелляция комиссияси хулосаси кўриб чиқилади ва апелляция бўйича якуний қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. ОАК Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилган якуний қарори дарҳол апелляция берган шахсларга, шунингдек, Илмий кенгашга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Хорижий давлатларнинг олий аттестация органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган фан доктори илмий даражаси ҳақидаги ҳужжатлар ОАК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ нострификация (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади) қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига асосан ОАКда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХОБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси президенти в.в.б. С. ЛУТПУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари О. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интеллектуал мулк агентлиги бош директори в. в. б. М. БОБОЖАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 276-модда)