Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Қарори
Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 83-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2441-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/6-сон «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2795, 08.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2441, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 83-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«83. Апелляция «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.».
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 декабрь,
211/2-сон
Келишилган:
Маданият ва спорт ишлари вазири в. в. б. Б. АХМЕДОВ
2014 йил 26 декабрь,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲОБОВ
2014 йил 26 декабрь,
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 26 декабрь,
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2014 йил 26 декабрь,
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2014 йил 26 декабрь,
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2014 йил 26 декабрь,
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
2014 йил 26 декабрь,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
2014 йил 26 декабрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(I)-сон, 650-модда)