12.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2785
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 12.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2785
Kuchga kirish sanasi
16.05.2016
Ҳужжат 16.05.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2785]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 50-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли қарори билан тасдиқланган «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низомга мувофиқ ёлғиз кексалар ва ногиронларни (бундан буён матнда васийликка олинувчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассасалар деб юритилади) расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия таркиби камида 5 нафар аъзодан, шу жумладан Махсус комиссия раиси ва котибидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) бошлиқларининг буйруқлари билан тегишлича уларнинг ҳузурида тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун васийликка олинувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Махсус комиссия ҳудудий бошқармаларнинг васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Васийликка олинувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли қарори билан тасдиқланган «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низомда назарда тутилган тегишли тиббий-ижтимоий муассасасига расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига топширади. Бунда, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари васийликка олинувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларнинг ўз вақтида ҳудудий бошқармаларга юборилиши учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги ишчи гуруҳлар томонидан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидан келиб тушган васийликка олинувчиларнинг ҳужжатлари 10 иш куни ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор чиқариш учун Махсус комиссияга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни васийликка олинувчиларнинг истаги, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни мазкур муассасаларга юбориш (қабул қилиш) ёки юборишда (қабул қилишда) рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юборишни (қабул қилишни) асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Махсус комиссия қарори у қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида тегишлича ҳудудий бошқармаларга васийликка олинувчиларнинг ҳужжатлари билан бирга юборилади. Бунда васийликка олинувчини Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатига қабул қилиш тўғрисидаги Махсус комиссия қарори пансионатнинг ўзига ҳам юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида васийликка олинувчини тегишлича «Саховат» ёки «Мурувват» интернат уйига юбориш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва у тегишлича «Саховат» ёки «Мурувват» интернат уйига ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига юборилади. Бунда васийликка олинувчининг ҳужжатлари буйруқ билан бирга туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийликка олинувчини Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатига қабул қилиш тўғрисидаги Махсус комиссия қарори у келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг нусхаси васийликка олинувчининг ҳужжатлари билан бирга ҳудудий бошқарма томонидан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига хат орқали тўғридан-тўғри юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Махсус комиссия қарорида васийликка олинувчини тегишли тиббий-ижтимоий муассасасига юборишда (қабул қилишда) рад этилган бўлса, ҳудудий бошқарма бу ҳақда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасини қарор келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида хат орқали хабардор қилади ва мазкур хат билан бирга Махсус комиссиянинг тегишли қарори нусхасини ҳамда васийликка олинувчининг ҳужжатларини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси унга ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи, васийликка олинувчини Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатига қабул қилиш тўғрисидаги Махсус комиссия қарори нусхаси ёхуд васийликка олинувчини тегишли тиббий-ижтимоий муассасасига юборишда (қабул қилишда) рад этилганлиги тўғрисидаги Махсус комиссия қарори нусхаси келиб тушган куннинг ўзида васийликка олинувчини (унинг қонуний вакилини) бу ҳақида хабардор қилиши ҳамда унга (унинг қонуний вакилига) тегишли буйруқ (қарор) нусхасини ва тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун топширган ҳужжатларини (тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун берилган аризадан ташқари) қайтариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Васийликка олинувчи (унинг қонуний вакили) ҳудудий бошқарма бошлиғининг «Саховат» ёки «Мурувват» интернат уйига юбориш тўғрисидаги буйруғи ёхуд Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатига қабул қилиш тўғрисидаги Махсус комиссия қарори нусхасини ҳамда расмийлаштириш учун топширган ҳужжатларини олгандан сўнг, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага мурожаат қилади. Бунда васийликка олинувчи (унинг қонуний вакили) тегишли тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун топширилган ҳужжатларини (тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун берилган аризадан ташқари) тақдим этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Васийликка олинганларни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Васийликка олинган бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига тегишли тиббий-ижтимоий муассасада бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилиши (кўчирилиши) мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у истиқомат қилаётган тиббий-ижтимоий муассаса жойлашган ҳудуднинг об-ҳавоси соғлиғига салбий таъсир кўрсатганда (тиббий хулоса билан асосланганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг қонуний вакили бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда (қонуний вакилининг доимий яшаш жойидан маълумотнома билан асосланганда) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Васийликка олинган бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтиш (кўчиш) учун у ёки унинг қонуний вакили тегишли тиббий-ижтимоий муассасаси жойлашган ҳудуддаги ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 15-бандида кўрсатилган васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) учун асос бўлиб ҳисобланувчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳудудий бошқарма ҳузуридаги ишчи гуруҳи томонидан васийликка олинганнинг бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) ҳақидаги аризаси 10 иш куни ичида атрофлича ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор чиқариш учун Махсус комиссияга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда ишчи гуруҳи томонидан тегишли тиббий-ижтимоий муассасадан васийликка олинганнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлари ишчи тартибда сўраб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Махсус комиссия ҳудудий бошқармалар томонидан киритилган ҳужжатларни тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) тўғрисида Махсус комиссия қарори қабул қилинади ва у Махсус комиссия томонидан 3 кун ичида тегишлича ҳудудий бошқарма(лар)га, васийликка олинган Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидан кўчирилаётганда эса, пансионатнинг ўзига ҳам юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳудудий бошқарма(лар) бошлиғи Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида тегишлича васийликка олинганни тиббий-ижтимоий муассасадан чиқариш ёки қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Бунда васийликка олинган Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидан кўчирилаётганда уни чиқариш тўғрисида пансионат директорининг буйруғи қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи тегишли тиббий-ижтимоий муассасага юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Васийликка олинган 18 ёшга тўлганда у «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйидан «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйига унда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи томонидан йилнинг ҳар чораги якунида 18 ёшга тўлган васийликка олинганлар рўйхати тузилиб, тегишлича ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳудудий бошқарма ҳузуридаги ишчи гуруҳи тақдим этилган 18 ёшга тўлган васийликка олинганлар рўйхатини 10 иш куни ичида ўрганиб чиқиб, уларни «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларига ўтказиш масаласини ҳал қилиш учун Махсус комиссияга таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Махсус комиссия ҳудудий бошқармалар томонидан киритилган таклифларни «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларидаги мавжуд бўш ўринларни инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18 ёшга тўлган васийликка олинганларни «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларига жойлаштириш бўйича Махсус комиссия қарори қабул қилинади ва у Махсус комиссия томонидан ижро учун тегишлича ҳудудий бошқармаларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида тегишлича 18 ёшга тўлган васийликка олинганларни «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйидан чиқариш ёки уларни «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйига қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи тегишли «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи ҳамда «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказишда (кўчиришда) у тарк этаётган тиббий-ижтимоий муассаса зарур транспорт воситасини ҳамда кузатиб бориш учун тиббиёт ходимини ажратган ҳолда унинг ўтказилаётган (кўчирилаётган) тегишли тиббий-ижтимоий муассасага етказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказишда (кўчиришда) у тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштирилиши билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлари ҳамда шахсий кийим-кечаги ва буюмлари билан бирга ўтказилади (кўчирилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларига
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун талаб этиладиган соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Вассерман реакцияси ва Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюрографияси бўлиши лозим).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Онкологик диспансер хулосаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. ОИТС марказининг хулосаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: мазкур рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2 ойни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 217-модда, 44-сон, 515-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон; 09.10.2024 й., 10/24/2785-3/0798-сон; 03.01.2025 й., 10/25/2785-4/0004-сон)