Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида» ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек айрим тоифадаги шахсларни имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2013 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин:
Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхат ва Низомнинг давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасаларига ва дорихона муассасаларига етказилишини;
бир ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхати тасдиқланишини, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасалари ва дорихоналар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминласин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 июль,
204-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари
РЎЙХАТИ
1. Онкологик касалликларга чалинганлар.
2. Сил касаллигига чалинганлар.
3. Мохов касаллигига чалинганлар.
4. Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар.
5. Руҳий касалликларга чалинганлар.
6. ОИВ касаллигини юқтирганлар.
7. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар.
8. Дастурли гемодиализ олувчи беморлар.
9. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.
10. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
11. 1941 — 1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари.
12. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар.
13. Байналмилалчи жангчилар.
14. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида» ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ соғлиқни сақлаш давлат тизимининг амбулатория-поликлиника муассасаларида амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини (кейинги ўринларда беморлар деб аталади) дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатория-поликлиника муассасалари орқали ёхуд дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
4. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш беморлар амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врачларнинг тайинлаши бўйича бепул берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш дорихоналар томонидан бемор амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли бериш рецепти (кейинги ўринларда рецепт деб аталади) асосида бепул берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
6. Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
II. Дори воситаларини имтиёзли бериш тартиби
7. Тиббий хизмат кўрсатиш учун амбулатория-поликлиника муассасаларига бириктирилган беморларга имтиёзли бериш учун мўлжалланган дори воситалари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул шахс томонидан берилади.
8. Дори воситаларини имтиёзли бериш даволовчи врачларнинг тайинлашига мувофиқ дори воситаларини ҳисобга олиш учун белгиланган шакл бўйича талаблар асосида амалга оширилади.
9. Талабнома амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (ҳужжатлар) асосида ёзилади.
Талабнома дори воситасининг савдо номи, ўрам тури, қадоқлаш ва шу кабилар кўрсатилган ҳолда икки нусхада ёзилади. Талабнома амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши ва думалоқ муҳр билан тасдиқланиши керак. Талабноманинг биринчи нусхаси (дори воситалари олинганлиги тўғрисида масъул шахснинг тилхати билан биргаликда) амбулатория-поликлиника муассасаси дорихонасида қолади, иккинчи нусхаси эса – масъул шахс дори воситаларини олганидан кейин унга қайтарилади.
10. Масъул шахс дори воситалари олинганидан кейин уларни махсус журналда тилхат остида беморга беради. Вояга етмаган беморларга мўлжалланган дори воситалари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга берилади. Айрим ҳолларда вояга етган беморнинг ҳолатига қараб дори воситалари унинг қариндошларига берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория поликлиника-муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда даволовчи врачлар уларни дорихоналардан имтиёзли бериш учун рецептлар ёзадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
III. Дори воситаларини имтиёзли ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Дорихоналардан дори воситаларини имтиёзли ажратиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича бланкаларда даволовчи врачлар томонидан ёзилган рецептлар бўйича амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
13. Рецептни олиш учун беморлар (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлар) амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатни (ҳужжатларни) кўрсатган ҳолда беморлар ҳисобда турадиган жойдаги ёки тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган жойдаги амбулатория-поликлиника муассасасига мурожаат қиладилар.
14. Рецептда дори воситалари даволашнинг бир курсидан ортиқ бўлмаган миқдорда тиббий кўрсаткичлар бўйича ёзилади. Рецепт берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқийдир.
15. Қуйидаги дори воситаларига рецептлар ёзиш ушбу муассасанинг мутахассис врачи ёки тегишли ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари врачларининг тавсиялари асосида яшаш жойидаги амбулатория-поликлиника муассасасининг даволовчи врачи (умумий амалиёт врачи) томонидан амалга оширилади:
ўсмага қарши ва гиёҳвандлик воситалари (онкологик, гематологик беморларга) — онколог ва (ёки) гематологнинг тавсияси асосида;
қандли диабет ва қандсиз диабетга дучор бўлган беморларни даволаш воситалари — эндокринологнинг тавсияси асосида;
психотроп воситалар (руҳий касалликларга чалинган беморларга) — психиатрнинг тавсияси асосида;
инфекцияга қарши препаратлар (ОИВни юқтирган беморларга) — амбулатория-поликлиника муассасаси ҳузуридаги юқумли касалликлар хонасининг инфекционист врачининг тавсияси асосида;
силга қарши воситалар (силга чалинган беморларга) — фтизиатрнинг тавсияси асосида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихоналар томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Дорихоналардан бериладиган дори воситаларининг миқдори ва дозаси (ўлчами) рецептда кўрсатилган миқдор ва дозага мувофиқ бўлиши керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Дори воситасини беришда рецептнинг йиртиб олинадиган корешокларига берилган дори воситасининг номи, миқдори, серияли рақами, фармацевтнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилади, унинг имзоси қўйилади. Дорихонанинг штампи босилади. Бемор орқа томондаги биринчи йиртиб олинадиган корешокка имзо чекади, у кейинчалик уни ҳақ тўлаш учун амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этиш учун дорихонада сақланади. Иккинчи корешок беморга (ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, қариндошларга) берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Дорихоналарда умумий қабул қилинган халқаро-патентланмаган ном ҳисобга олинган ҳолда савдо номи бўйича тайинланган дори воситаси мавжуд бўлмаган тақдирда, янгидан ёзилган рецепт асосида фақат амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари (унинг ўринбосари) билан келишган ҳолда бошқа савдо номи билан дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.
Бунда рецептнинг орқа томонига ушбу дори воситасининг мавжуд эмаслиги тўғрисида белги (фармацевт ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси, сана, дорихонанинг номи ва штамп) қўйилган ҳолда кейинчалик уни амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этиш учун беморга берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
20. Дори воситасининг зарур миқдори мавжуд бўлмаган ҳолларда беморга рецептларнинг йиртиб олинадиган корешокларининг тегишли устунларида кўрсатилган ҳолда мавжуд дори воситаси миқдори берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Рецепт нотўғри расмийлаштирилган тақдирда унга дорихонанинг фармацевт ходимлари томонидан «Рецепт ҳақиқий эмас» деган штамп босилади, кейинчалик у амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этиш учун беморга (ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, қариндошларга) қайтарилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
IV. Дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш (ҳақ тўлаш) тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасаси тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ олдиндан танлов, тендер ёки электрон савдолар ўтказмасдан, шунингдек махсус ахборот порталларида эълон бермасдан ёзилган рецептлар асосида беморларга берилган дори воситалари қийматини тўлаш учун дорихоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Шартномалар (битимлар) белгиланган тартибда Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилади.
23. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасаси шартнома суммасидан ва бюджетнинг тасдиқланган сметасидан келиб чиқиб ойлик сумманинг 15 фоизи миқдорида ҳар ойда олдиндан ҳақ тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ҳар ойда кейинги ойнинг 10-кунигача дорихоналар томонидан имтиёзли рецептлар бўйича берилган дори воситалари реестрлари тузилади, улар счёт-фактура ва биринчи йиртиб олинадиган корешоклар билан биргаликда соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органига ёки амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этилади. Реестрлар ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича ҳар бир амбулатория-поликлиника муассасаси бўйича уч нусхада тузилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
25. Реестрнинг икки нусхаси ҳақ тўлаш учун тақдим этилади. Реестрнинг учинчи нусхаси счёт-фактура, реестрнинг икки нусхаси ва рецептларнинг биринчи йиртиб олинадиган корешоклари олинганлиги тўғрисида соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасасининг масъул шахси томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасаси ва дорихона ўртасидаги кейинги ҳисоб-китоблар йиртиб олинадиган корешоклар ва ёзилган счёт-фактуралар илова қилинган ҳолда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейин навбатдаги календарь ойнинг 15-кунигача тақдим этилган реестрга мувофиқ амалга оширилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Бунда счёт-фактуралар, тўлов топшириқлари билан биргаликда реестрлар Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органларига ёки амбулатория-поликлиника муассасаларига рецептнинг йиртиб олинадиган корешоклари, счёт-фактуралар ва тўлдирилган реестр мавжуд бўлган тақдирда берилган дори воситалари бўйича тўлиқ суммани дорихоналарга бир марта тўлашга рухсат берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
28. Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш бўйича харажатларни молиялаштириш тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
29. Дори воситаларини беморларга имтиёзли бериш учун амбулатория-поликлиника муассасаси:
уларни муассасанинг харажатлар сметасида ушбу мақсадларда назарда тутилган режали ажратиладиган маблағлар ҳисобига харид қилади;
уларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига харид қилади;
уларни тақсимот бўйича соғлиқни сақлашнинг юқори органларидан бепул олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уларни қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олади.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
30. Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини таъминлаш учун дори воситаларига ҳақ тўлаш харажатлари мақсадли хусусиятга эгадир ва бошқа мақсадларда фойдаланилмаслиги керак.
V. Якунловчи қоидалар
31. Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситалари асоссиз тайинланганлиги учун даволовчи врач жавоб беради.
32. Беморларга дори воситаларини беришни ташкил этиш учун жавобгарлик ушбу Низом талабларига мувофиқ амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарига юкланади.
33. Ушбу Низомнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
Бепул рецептлар бўйича берилган дори воситалари | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| Дорихонанинг номи | |
______________________________ |
| ||||||
| | | | | |
(етказиб берувчи) |
| |||
| Амбулатория-поликлиника муассасасининг номи |
______________________________ |
| |||||||
| | | | | |
(тўловчи) |
| |||
| 20 йил _______________ дан_______________гача | | | | | |||||
| | | | | | | | | | |
| Т/р | Беморнинг Ф.И.О. | Рецепт т/р | Гувоҳнома т/р | Касалликнинг тоифаси ёки шифри | Дори воситасининг номи | Ўлчов бирлиги | Миқдори | Нархи | Суммаси |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| Ҳаммаси | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| Жами __________рецепт ___________________сўм___________ | | | | ||||||
| | | | | | | | | | |
| __________________________________________сўм_________ тўланади | | | |||||||
|
(ёзув билан) |
| | | ||||||
| | | | | | | | | | |
| Дорихона мудири _____________________________ | | | | ||||||
| |
(имзо) |
| | М.Ў. | | | |||
| Бухгалтер __________________________________ | | | | | |||||
| |
(имзо) |
| | | | | |||
| Реестрни олдим_____________________________________________________ | | | |||||||
| |
(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси, сана) |
| | ||||||
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
рўйхати
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли қарорига асосан 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 432-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 54-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 19-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й.. 1-сон, 4-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 54-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й.. 5-сон, 27-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 387-модда; 2015 й., 32-сон, 432-модда; 2016 й., 6-сон, 54-модда; 2017 й., 14-сон, 228-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон)